Hujjat nomi
Фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияни ўтказиш тўғрисида (О дополнительных мерах по социальной поддержке граждан и проведении разовой общегосударственной акции по признанию права собственности на самовольно построенные жилые помещения)
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiFarmon
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-11 23:22:21
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-04-26 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Мамлакатда аҳолига, биринчи навбатда қишлоқ жойларида муносиб уй-жой шароитларини яратишга қаратилган кенг кўламли давлат дастурлари амалга оширилди. 2009-2017 йиллар даврида 81 992 та уйлар қурилди, 6 624 та уй-жой массивлари барпо этилди, зарур мухандислик-комуникация инфратузилмалари ўтказилиши таъминланди. 2016 йилдан қишлоқ аҳолиси учун янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилишини назарда тутувчи сифатли янги давлат дастури амалга оширилиб келмоқда. 2017 йилнинг ўзида қишлоқ жойларида 18 мингдан зиёд қулай шарт-шароитга эга бўлган уйлар барпо этилди.

Шунингдек, қонунчиликда фуқароларнинг мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида эгалик қилувчи ер участкаларида шахсий турар-жой қуриш ҳуқуқи кафолатланган.

Шу билан бирга, ер тузиш ва кадастр органлари томонидан ўтказилган республика кўчмас мулк фондининг ялпи хатлови шахсий турар-жой қуриш соҳасида асосан қишлоқ жойларида қонунийликни таъминлаш борасида тизимли камчиликлар ва жиддий хатоликларга йўл қўйилганлигини кўрсатди.

Хусусан, уй-жойни сотиб олиш ва қуришнинг қонуний механизмлари мавжуд бўлишига қарамай минглаб фуқаролар кўп йиллар давомида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ноқонуний шахсий турар-жойларни барпо этишган.

Бундай ҳолатларнинг юз беришига давлат органлар биринчи навбатда жойлардаги маҳаллий ижро, шу жумладан, ер кадастри, архитектура ва қурилиш соҳасидаги ваколатли органларнинг йўл қўйганликлари сабаб бўлди.

Фуқароларга шахсий турар-жой қуриш учун ноқонуний равишда ер участкаларини муайян тўлов эвазига бериш бўйича фермер ва деҳқон ҳўжаликларининг тил бириктириш фактлари мавжуд.

Натижада ушбу муаммо бутун республика бўйича оммавий тус олди ва уй-жойга зарур ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги аҳолида бошқа ижтимоий муаммоларнинг келиб чиқишига, хусусан ҳақиқатда яшаб турган жойга прописка қилиниши, мулк ҳуқуқига эга бўлиши ва уни амалга ошириш имконияти мавжуд эмаслигига олиб келди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига фуқароларнинг турар жойига кадастр ҳужжатларини беришни сўраб 5 мингдан зиёд, депутатлар, сенаторлар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари мансабдор шахслари томонидан ўтказилган сайёр қабулларда – 3 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган.

Уй-жойга доир ҳуқуқларнинг амалга оширилиши ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ер майдонлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, шунингдек фуқароларга тегишли бўлган турар жойларни давлат рўйхатидан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида:

1. Адлия вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитасининг фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларда қурилган ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияни ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Белгилансинки 2018 йил 31 декабрга қадар:

а) мазкур Фармон қабул қилинган вақтдан олдин қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойга (кейинги ўринларда ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб юритилади) нисбатан мулк ҳуқуқини ушуб объектга ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс қуйидаги шартлар асосида олади:

ушбу ер участкаси (участканинг бир қисми) унга қонун ҳужжатларига асосан турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ер майдонида жойлашмаган бўлса;

ўзбошимчалик билан қурилган иморат шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини бузмаса, шунингдек унинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузмаса ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмайдиган аниқ ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

б) ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ ташкил этиладиган Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш юзасидан ишларни ташкил этиш бўйича комиссиянинг тақдимномасига кўра туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида;

умумий мулк ҳуқуқи ҳақидаги фуқаролик ва оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидаларига амал қилган ҳолда;

энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорда бир марталик йиғим тўлангандан кейин амалга оширилади.

в) ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишда мулкдорга у қурилган ер участкасига (участканинг бир қисмига) қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ортиқча қисми захира ерларига олиб қўйилган ҳолда берилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда мазкур Фармоннинг ижросини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

судларга ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиб ташлаш бўйича даъво киритишни тўхтатиб турилишини;

судларнинг турар жой сифатида фойдаланилаётган ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиб ташлаш тўғрисидаги бажарилмаган қарорлари бўйича белгиланган тартибда келишув битимлари тузилишини таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жойларда Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш юзасидан ишларни ташкил этиш бўйича комиссиянинг фаолиятида қонунийликнинг таъминланиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

6. Белгилансинки:

ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бир марталик характерга эга ҳамда мазкур Фармонинг 2-бандида кўрсатилган муддатдан кечиктирмасдан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, бошқа ваколатли органларнинг мансабдор шахслари кейинчалик ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга йўл қўйганликлари учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

7. Адлия вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

бир марталик акциянинг амал қилиш муддати тугагандан кейин ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқини тан олиш мумкинлиги тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини бекор қилишни;

ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи таклифларни киритсин.

8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.

9. Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О. Б. Муродов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев

[ izohlar (14) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Ermatov Ilhomjon Xotamjon o'g'li 2018-04-12 10:08:05

Ushbu Farmon loyihasini ishlab chiqqan insonlar haqiqatdan xalq bilan muloqot qilinayotliginidan xursandman,Bu xalqimiz uchun foydali Farmon ekan

Ermatov Ilhomjon Xotamjon o'g'li 2018-04-12 10:14:32

Ushbu Farmonga asosan mulk huquqini olayotgan fuqarolarni hujjatlari qaysi holatda ekanligini aniqlash uchun onlayn web sayt ham ochilsa yaxshi bo`lar edi, korrupsiyani oldi olinadi menimcha bu orqali.


Шохрухбек Кадиров Мамарасулович 2018-04-12 12:02:21

1. Авваломбор курилган турар жой куришга унинг эхтиёжи мавжудлиги урганилиш керак. Сабаби: етарли маблаги бор одам курилиш килади. Эхтиёжманд оила курилишга маблаги булмайди.

2. Куча ва давлат ерларини узбошимчалик билан эгаллаб курилиш килмаган фукароларнинг кейинчалик яна акция умидида курилишлар килишга рагбатлантиради.

3. Арзон уй жойларни нархи хакикатда арзон булиши керак. 3 хонали 2 сотихли уйлар 180 млн сум. Фукаролар уйга булган эхтиёжини узбошимчалик билан курилиш хисобига тулдиради.


Ubaydullayev Alisher Ibodulloyevich 2018-04-12 14:53:58

Фармонда назарда тутилган "ўзбошимчалик билан қурилган турар жой" тушунчаси Фармоннинг амалдаги ижроси таъминланадиган пайтда тушунмовчиликлару бюрократик тўсиқларнинг вужудга келишига асос бўлиши мумкин. Чунки, турар жой деганда фақат фуқаролар бевосита истиқомат қиладиган иморатлар назарда тутилади, лекин бир оиланинг яшаши учун истиқомат қилинадиган хоналардан ташқари ошхона, ҳожатхона, ҳаммом, гараж, молхона ва ҳоказо қўшимча иморатлар ҳам қурилиб, уларга нисбатан мулк ҳуқуқи тан олинмасдан қолиб кетиши, муаммо тўлиқлигича ечилмасдан, кўзланган мақсадга эришилмаслиги мумкин.

Zokirov Sherzodbek Nishonboyevich 2018-04-12 16:13:31
1.В пункте 2 абзац в) установлено, что предоставляется право пожизенно наследуемого владения на земельный участок площадью 0.06 га с изъятием превышающей части в земли запаса.

Но зачастую у пользователей есть случаи захвата до 50 кв.м., до 100 кв.м., с общей площадью незначительно превышающей 600 кв.м. (0.06 га). Это и захваты свободной территории (перед участком, сзади участка), так и случаи сложившиеся между границами жилых владений (перенос забора между соседями и т.п.).
Помимо этого есть случаи проживания нескольких семей на участке, площадью до 1000 кв.м. и незначительно больше, есть случаи объединения нескольких участков и т.п.
В связи с тем что ранее текстом Указа установлено, что АКЦИЯ не распространяется на земли которая в соответствии с законодательством не может быть отведена под жилищное строительство, абзац в) пункта 2 изложить в редакции

Zokirov Sherzodbek Nishonboyevich 2018-04-12 16:14:04
в) при признании права собственности на самовольную постройку собственнику предоставляется право пожизненно наследуемого владения земельным участком на котором она возведена.

Справочно: превышающая установленные нормы часть земельного участка, облагается повышенным налогом.

2.Абзацем б) пункта 2 установлено, что производится уплата разового сбора в размере десяти минимальных заработных плат, но при этом не установлено куда и на что направляются эти деньги. Также размер оплаты завышен для уязвимых слоев населения. Необходимо более детально проработать эту часть.

ERALIEV SANJAR SHIRINBOY O'G'LI 2018-04-12 21:58:14

Ҳақиқатдан ҳам Фармон (лойиҳаси)да назарда тутилган "ўзбошимчалик билан қурилган турар жой" тушунчасининг амалиётдаги ижросини авваломбор салбий томонларидан кўриб чиқишимиз керак! Сабаби мазкур фармонда айтилишича

Белгилансинки 2018 йил 31 декабрга қадар:

а) "мазкур Фармон қабул қилинган вақтдан олдин "қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида" ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқини ушуб объектга ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс қуйидаги шартлар асосида олади" дейилган.

Айтайлик бир фуқаро томонидан Фармон қабул қилинган вақтдан олдин ўша "қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида"н бири (бир қисми)да турар жой қуриб олинган, Эндиликда Фармон асосида ўша фуқаро мулк ҳуқуқини олиши назарда тутилмоқда. Бу кўплаб салбий ҳолатларга олиб келмасмикан?

Musayeva Zuxra Aхадовна 2018-04-14 14:05:37

Мамлакатда аҳолига, биринчи навбатда, қишлоқ жойларида аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишга қаратилган уй-жой билан таъминлаш мақсадида кенг кўламли давлат дастурлари амалга оширилди.

2016 йилдан қишлоқ аҳолиси учун янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилишини назарда тутувчи сифатли янги давлат дастури амалга оширилиб келинмоқда.

Шунингдек, қонунчиликда фуқароларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкаларида якка тартибда уй-жой қуриш (кейинчалик - уй-жой деб юритилади) ҳуқуқи кафолатланган.

Musayeva Zuxra Aхадовна 2018-04-14 14:06:19

Шу билан бирга, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр органлари томонидан ўтказилган республика уй-жой фондининг ялпи инвентаризацияси уй-жой қуриш соҳасида асосан қишлоқ жойларида қонунийликни таъминлаш борасида тизимли камчиликлар ва жиддий хатоликларга йўл қўйилганлигини кўрсатди.

Хусусан, уй-жойни тасарруф қилиб олиш ва қуришнинг қонуний механизмлари мавжуд бўлишига қарамай минглаб фуқаролар кўп йиллар давомида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ноқонуний шахсий турар-жойларни барпо этишган.

Musayeva Zuxra Aхадовна 2018-04-14 14:12:20

Фуқароларга уй-жой қуриш учун ғайриқонуний равишда ер участкаларини муайян тўлов эвазига бериш бўйича фермер, деҳқон ҳўжаликларининг ва боғдорчлик-узумчилик ёки полизчилик ширкатлари билан тил бириктириш фактлари мавжуд.


Натижада, ушбу муаммо, бутун республика бўйича оммавий тус олганлиги ва уй-жойга доир зарур ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги, аҳолида бошқа ижтимоий муаммоларнинг келиб чиқишига, хусусан ҳақиқатда яшаб турган жойга прописка қилиниши, мулк ҳуқуқига эга бўлиши, меросга бўлган ҳуқуқини расмийлаштириши ва мулкка бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш имконияти мавжуд эмаслигига олиб келди.

Musayeva Zuxra Aхадовна 2018-04-14 14:13:03

1. Адлия вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитасининг фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган ёки иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан қурилган уй-жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияни ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Musayeva Zuxra Aхадовна 2018-04-14 14:13:26

2. Белгилансинки 2018 йил 31 декабрга қадар:

а) мазкур Фармон қабул қилингунга қадар уй-жой қуриш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларига ёки иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан қурилган уй-жойга (кейинги ўринларда ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб юритилади) нисбатан мулк ҳуқуқини ушбу объектдан мақсадга мувофиқ фойдаланган, ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган фуқаро қуйидаги шартлар асосида олади:

агар қонун ҳужжатларига асосан қурилган уй-жойлар ер фонди тоифасига кирмаган бўлса;

умумий мулк ҳуқуқи ҳақидаги фуқаролик ва оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг нормаларига амал қилган ҳолда;

Musayeva Zuxra Aхадовна 2018-04-14 14:13:53

в) ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан иморат жойлашган ер участкаси ( ер участканинг бир қисми) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги нормалар доирасида мулк ҳуқуқини эътироф этилган ҳолда берилиб, ортиқча қисми қонун ҳужжатларига асосан захира ерлар ҳисобида қолдирилади;

г) захира ерлар ҳисобида қолдирилган ер участкалари кам таъминланган оилаларга ер участкаларидан оқилона ва самарали холда фойдаланиш шарти билан мулкдорларга томорқа учун берилиши мумкин.

судларнинг турар жой сифатида фойдаланилаётган ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиб ташлаш тўғрисидаги ижро этилмаган ҳал қилув қарорлари бўйича белгиланган тартибда келишув битимлари тузилишини таъминласинлар.

Urakbayev Gulomjon Baxtiyorovich 2018-04-17 17:45:34

Бу тадбирларнинг ижобий томонлари кўп албатта. Лекин белгиланган муддат довомида ўзбошимчалик билан уй-жой қурган фуқаролар энг кам иш хаққининг ўн баробари миқдорида маблағни топа олмасачи (ойига 300-400 минг сўм даромат топадиган оилалар хам бор) Демак ўзи уй-жойни базўр тикка қилиб ночор яшаётган оилаларнинг уйлари пул тўламаганлиги сабабли суд орқали бузилиб, ён қўшниси пул тўлаб уйини хужжат қилиб олиши жудаям ачинарли холатларни келтириб чиқаради. Жамиятда ижтимоий тенгсизлигни юзага келтиради. Бу менинг шахсий фикрим. (Тўлов масаласини қайта қўриб чиқиш керак)

В республике реализованы масштабные государственные программы, направленные на создание достойных жилищных условий населению, прежде всего в сельской местности. Так, за период 2009-2017 годы построены 81992 домов, возведены 6624 жилых массивов, обеспечено подведение необходимой инженерно-коммуникационной инфраструктуры. С 2016 года реализуется качественно новая государственная программа, предусматривающая строительство доступного жилья по обновленным типовым проектам для сельчан. Только в 2017 году в сельской местности было возведено более 18 тысяч комфортабельных домов.

Законодательством также гарантированы права граждан на индивидуальное жилищное строительство на земельных участках, предоставленных на праве пожизненного наследуемого владения.

Вместе с тем, проведенная органами землеустройства и кадастра сплошная инвентаризация недвижимого фонда республики выявила системные упущения и серьезные недостатки в вопросах обеспечения законности в сфере индивидуального жилищного строительства, особенно в сельской местности.

В частности, несмотря на наличие законных механизмов приобретения и строительства жилья, тысячи граждан на протяжении многих лет незаконно возводили индивидуальное жилье на самовольно занятых земельных участках.

Во многом это стало возможным по попустительству государственных органов, в первую очередь органов исполнительной власти на местах, в том числе уполномоченных в сфере земельного кадастра, архитектуры и строительства.

Имеются многочисленные факты сговора фермерских и дехканских хозяйств по незаконному предоставлению земельных участков гражданам
для жилищного строительства за определенную плату.

В результате данная проблема обрела массовый характер по всей республике и отсутствие необходимых документов на жилье привело
к возникновению других социальных проблем у населения, в частности, невозможности прописаться на проживаемом фактически месте, приобретения и реализации права собственности.

В Виртуальную приемную Президента Республики Узбекистан поступилоболее 5 тыс. обращений с просьбой выдать кадастровые документы на жилоеимущество граждан, более 3 тыс. – при проведении выездных приемов депутатами, сенаторами, должностными лицами органов государственной власти.

В целях создания благоприятных условий для реализации жилищных прав и социальной поддержки населения, рационального и эффективного использования земельных участков, а также оказания содействия в государственной регистрации принадлежащих гражданам жилых помещений:

1. Согласиться с предложением Министерства юстиции и Государственного комитета Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру об объявлении общегосударственной разовой акции по признанию прав собственности
на жилые помещения физических лиц, возведенные на самовольно занятом земельном участке или без получения разрешения на строительство.

2. Установить, что до 31 декабря 2018 года:

а) право собственности на жилое помещение, возведенное до момента принятия настоящего Указа на земельном участке, не отведенном для этих целей, или без получения разрешения на строительство (далее – самовольная постройка), признается за лицом, добросовестно, открыто и непрерывно владеющим этим объектом как своим собственным имуществом, при следующих условиях:

данный земельный участок (часть участка) не находится на земле, которая в соответствии с законодательством не может быть отведена
ему для жилищного строительства;

самовольная постройка не нарушает требования градостроительных норм и правил, а также ее сохранение не будет нарушать прав и охраняемых законом интересов других лиц либо создавать угрозу жизни и здоровью граждан. Конкретные случаи, при которых право собственности на самовольную постройку не может быть признано, определяются Кабинетом Министров Республики Узбекистан;

б) признание права собственности на самовольную постройку осуществляется:

решением хокима района (города) по представлению Комиссии по организации работ по признанию прав на недвижимое имущество, образуемой на основании решения Кабинета Министров Республики Узбекистан;

при условии соблюдения правил гражданского и семейного законодательства об общей собственности;

после уплаты разового сбора в размере десяти минимальных заработных плат;

в) при признании права собственности на самовольную постройку собственнику предоставляется право пожизненного наследуемого владения земельным участком (частью участка), на котором она возведена, в пределах норм, установленных законодательством, с изъятием превышающей части
в земли запаса.

3. Кабинету Министров Республики Узбекистан в двухнедельный срок принять постановление по организации исполнения настоящего Указа.

4. Совету Министров Республики Каракалпакстан, хокимиятам областей и города Ташкента обеспечить:

приостановление внесения в суды исков по сносу самовольных построек;

заключение в установленном порядке мировых соглашений
по неисполненным решениям судов о сносе самовольных построек, используемых в качестве жилья.

5. Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан установить строгий надзор за обеспечением законности в деятельности Комиссии по организации работ по признанию прав на недвижимое имущество на местах.

6. Установить, что:

признание прав собственности на самовольную постройку носит разовый характер и осуществляется не позднее срока, указанного в пункте 2 настоящего Указа;

Генеральный прокурор Республики Узбекистан, Председатель Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан, хокимы областей и города Ташкента, должностные лица других уполномоченных органов несут персональную ответственность за допущение впредь самовольных построек.

7. Министерству юстиции в двухмесячный срок внести в Кабинет Министров Республики Узбекистан предложения, предусматривающие:

отмену норм гражданского законодательства о возможности признания права собственности на самовольные постройки после окончания срока действия разовой акции;

ужесточение ответственности за строительство самовольных построек.

8. Национальной телерадиокомпании Узбекистана, Узбекскому агентству по печати и информации, Государственному комитету Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру, Совету Министров Республики Каракалпакстан, хокимиятам областей и города Ташкента организовать широкое освещение сути и значения настоящего Указа.

9.Государственному комитету по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру совместно с Министерством юстиции и Министерством строительства Республики Узбекистан в месячный срок внести в Кабинет Министров Республики Узбекистан предложения об изменениях и дополнениях в законодательство, вытекающих из настоящего Указа.

10. Контроль за исполнением настоящего Указа возложить на Премьер-министра Республики Узбекистан Арипова А.Н. и Генерального прокурора Республики Узбекистан Муродова О.Б.

Президент Республики Узбекистан Ш.Мирзиёев

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

mirzaev johid xayrullo 2018-04-22 23:54:01

Бу фармонни купчилик суистимол килишиши мумкинлигини хам етиборга олиш керак.узим гувох булаётганим, фермерлар ерларига якинжойлашган уйларга ер сотган.бу фармонни ештганлар яна кушимча курилишни бошлашди. Аник ерга мухтожлар емас таниш билиш, пули борлар ками 30сотик70 80сотиклаб олиб ташлаганлар хам бор. Бу аник белгилаб куйилиши керакки бир оила учун белгиланган меъёрдан (00,6га)ошмаслиги керак.Ер уммилий бойликлигини унитмаслик керак.узи мана шу узбошимчалик билан курилган уй жойлар уз номи билан узбошимчалик, конунни менсимаслик,таниш билиш яна шу тамагирлик мансабдорларнинг уз ваколатини суйистмол килганлиги.бу жойларни факат жа борса 10% аник уй жойга мухтож булиши мумкин. Колган 90% юкорида айтилган йул билан егаллаб олишган.бу хужжатлаштириш хам таниш билишчилик йоки бошка суйистмолчиликлар булмаслиги учун холис назорат килиниши керак.фармонда бу фармон елон килинган кунгача дейилган.лекин бундан кейинги курилаётганлар такдири хакида хам конкрет масала куйилиши керак. чунки мен гувох булаётганим афсуски одди,мухтож ойлалар емас бошкалар курилиш килиш, ёки егаллашмокда.бу фармон хакикаттан гуманний булиш учун 1чи навбатта уй жойга мухтож,куп болали, кам таминланган оилаларга берилиши КЕРАК. БОШКАЛАРГА ЕМАС.


Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
11101.05.2018Адлия вазирлиги

So`rovnoma natijalari