Hujjat nomi
Республикада мўйначилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-12 15:13:38
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-04-27 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Республикада мўйначилик тармоғини янада ривожлантиришчора-тадбирлари тўғрисида

Мамлакатимизда қуён териси ва қуён гўшти, муйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва муйна берувчи ҳайвонлар турларини кўпайтиришда кенг кўламли ўзгартиришлар амалга оширилди.

Ўтган давр мобайнида олиб борилган ижобий ишлар натижасида гўшт йўналишидаги қуёнларнинг бош сони кўпайиши пиравардида республикамиз аҳолисига парҳез қуён гўшти етиштириш курсаткичлари сезиларли даражада ўсишига эришилди.

Шу билан бирга бир қатор салбий кўрсаткичлар ҳам мавжудлиги соҳасининг жадал ривожланишига ўз таъсирини кўрсатмоқда:

биринчидан, ишлаб чиқаришнинг илмий ва амалий асослари яратилмаганлиги;

иккинчидан, соҳага инновацион технологияларнинг жорий этилмаганлиги, озуқа ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришнинг илмий ва амалий асослари яратилмаганлиги;

учинчидан, муйначилик билан шуғулланаётган хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан етиштирилган қуён териси, жунини ва гўштини харид қилиш, уларга озуқа маҳсулотлари етказиб беришнинг ягона тизими мавжуд эмаслиги;

тўртинчидан, қуёнчилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарнинг модернизация қилинмаганлиги, ушбу соҳада янги замонавий технологиялар асосида фаолият юритувчи корхоналарнинг барпо этилмаганлиги;

бешинчидан, қуёнчилик соҳасида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш механизмининг мавжуд эмаслиги ҳамда уларнинг қўнимсизлиги.

Мўйначилик тизимини такомиллаштириш, соҳада наслчилик ишларини илмий асосларда ташкил этиш, қуёнчилик, ондатрачилик, нутриячилик, норкачилик ва чинчиллачилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, мўйна маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини янада кўпайтириш ва қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда соҳадаги илғор тажрибаларни республиканинг барча ҳудудларида тадбиқ этиш мақсадида:

1.Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси ҳамда Акциядорлик-тижорат “Микрокредитбанк”нинг “Ўзбекистон мўйначилари” уюшмасини (кейинги ўринларда – “Уюшма” деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари мақуллансин.

2.Қуйидагилар “Уюшма”нинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланганлиги инобатга олинсин:

қуёнчилик, ондатрачилик, нутриячилик, норкачилик, чинчиллачилик ва бошқа мўйна берувчи ҳайвонларни кўпайтириш бўйича тармоқ дастурларини мувофиқлаштириш, ушбу соҳадаги ягона илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт сиёсатининг изчил амалга оширилишида кўмаклашиш;

мўйначилик тармоғини ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда иштирок этиш ҳамда республикада мўйначилик тармоғини рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;

имтиёз ва енгилликлар бериш ҳамда халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг маблағларини жалб этиш йўли билан мўйначилик тармоғи ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш;

ушбу турдаги ҳайвонлар касалликларининг олдини олиш, даволашва диагностикаси бўйича замонавий ва илғор усулларни жорий этиш ишларига кўмаклашиш;

маҳсулот сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, мўйна маҳсулотлари нархлари шаклланишининг мақбул механизмини белгилаш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш, мўйна маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш;

ҳосил бўлган муйна хом ашёларини “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси таркибидаги корхоналарга чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун етказиб берилишини таъминлаш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни халқаро талабларга мувофиқлаштириш мақсадида стандартлаштириш ва сифат менежменти тизимларини жорий этиш орқали мўйна маҳсулотларини саноат йўли билан қайта ишлашни жорий этиш;

мўйна етиштириш ва уни қайта ишлаш соҳасида ишлаб чиқилган инновацион технологияларни кенг жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;

муйначилик билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар учун ер участкалари бериш масалаларида жойлардаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида қуёнчилик, ондатрачилик, нутриячилик, норкачилик ва чинчиллачилик тармоғи бўйича кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштиришда иштирок этиш.

3. “Уюшма”нинг бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 15 нафардан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

“Уюшма” раисига, зарур бўлганда, ижро этувчи аппаратининг тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.

4.Белгилаб қўйилсинки:

“Уюшма” раиси ва унинг ўринбосари муассисларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади;

“Уюшма”нинг ижро этувчи аппарати фаолиятини молиялаштириш унинг таъсисчилари улушлари ва унга аъзо бўлган ташкилотларнинг аъзолик бадаллари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

5.“Уюшма” фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва уни келгуси фаолиятини йўлга қўйилишига кўмаклашиш бўйича 2-иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда – Ишчи гуруҳ деб аталади) тузилсин.

6.Ишчи гуруҳ (З.Т. Мирзаев):

бир ой муддатда “Уюшма” аъзоларининг умумий йиғилиши ўтказилишини, Уюшма устави ва таъсис шартномалари тасдиқланишини ҳамда ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

“Уюшма” ижро этувчи аппаратини тасдиқланган тузилмага ва штатлар жадвалига мувофиқ пухта танлаш асосида юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини;

ҳудудларда фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мўйначилик фаолиятини ташкил этиш ва мўйна етиштиришга амалий ёрдам беришни таъминласин.

7.Ишчи гуруҳга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва алоқадор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда икки ой муддатда 2018-2020 йилларда ремпубликада мўйначилик тармоғини комплекс равишда янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклансин.

Ишчи гуруҳ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда қуйидаги устувор вазифаларга эътиборни қаратсин:

“Уюшма” ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш, мўйначилик соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;

янгидан мўйначилик хўжаликларини барпо этиш, мўйна етиштиришҳажмини кўпайтириш ва мавжуд қувватларни модернизация қилиш орқали мўйначилик озуқа базасини мустаҳкамлаш;

мўйна етиштириш ва тайёрлаш ҳажмларини босқичма-босқич кўпайтириш, сифатини янада яхшилаш, мўйнабоп ҳайвонларнинг маҳсулдор зотларини такомиллаштириш ва маҳсулдорлигини ошириш;

республика ҳудудларида мўйнабоп ҳайвонларни кўпайтириш учун мос табиий-иқлим шароитларни танлаш, озуқа базаси учун ер майдонларини ажратиш, ўрмон хўжаликлари, қўриқхоналар ва табиий сув ҳавзалари атрофларида махсус питомникларни ташкил қилиш;

мўйнага дастлабки ишлов беришнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини хатловдан ўтказиш, ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

тайёр маҳсулотнинг харидоргир турлари ва дизайнини кенг жорий этиш, унинг халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида стандартлаштириш ва сифат менежментининг замонавий усулларини жорий этиш;

кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, олий таълим муассасаларида мўйначилик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштиришва янгилаш чораларини кўриш.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси. “Уюшма” билан биргаликда салоҳиятли тадбиркорларни жалб этган ҳолда республика ҳудудларида мўйнабоп ҳайвонларни кўпайтириш учун мос табиий-иқлим шароитларни танлаш, озуқа базаси учун ер майдонларини ажратиш, ўрмон хўжаликлари, қўриқхоналар ва табиий сув ҳавзалари атрофларида махсус питомникларни ташкил қилиш бўйича чораларни кўрсинлар.

9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кегаши ва вилоятлар ҳокимликлари “Уюшма”нинг таклифлари асосида муйначилик ва қуён гўшти етиштириш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига паст рентабелли, пахта-ғалладан бўшатилган майдонлардан озуқа экин майдонлари ажратилишини таъминласинлар.

10.Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари “Уюшма” томонидан берилган рўйхатларга асосан унинг таркибига кирувчи ташкилотларга фойдаланилган электр энергия ва газ тўловлари учун имтиёзлар қўллаш бўйича “Ўзбекэнерго” АЖва “Ўзбекнефтегаз” МХКга тавсия киритиб борсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим муассасалари вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси билан биргаликда қуён гўштини инсон саломатлиги учун фойдали хусусиятларини инобатга олган ҳолда болалар боғчаси, профилакторийлар, даволаш-профилактика муассасалари, санаториялар, мурувват уйларида овқатланишнинг кунлик рационига қуён гўштини киритиш юзасидан икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси билан келишган ҳолда:

икки ойлик муддатда қуён гўштидан тайёрлаш мумкин бўлган асосий таомлар рўйхати, тайёрлаш услублари ва меьёрлари ҳамда қуён гўштини истеьмол қилишга бўлган кўрсатма ва қарши кўрсатмалар (ёши ва ташхисига қараб) ҳамда овқатланиш масканларида рационал овқатланишни ташкил қилиш бўйича услубий қўлланмалар, шунингдек қуён гўшти асосида консерва маҳсулотлари, шу жумладан, пархез маҳсулотлар меъёрий ҳужжатлари (стандартлари ва технологик йўриқномалар)ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

қуён гўштини пархез хусусиятларини аниқлаш бўйича илмий-тадқиқот изланишлари даволаш-профилактика муассасаларида қўлласин ва натижаларини илмий-амалий тиббиёт нашрларида чоп этган ҳолда кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилсин.

13. АТ “Микрокредитбанк”га ва тегишли тижорат банкларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва лойиҳа ташаббускорларининг буюртмаларига асосан мўйначилик билан шуғулланувчи хўжаликларга зурур ускуналар, махсус транспорт воситалари ҳамда хўжалик фаолиятини юритиш билан боғлиқ тадбирлар учун имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилсин.

14. Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Ўзбекистон мўйначилари” уюшмасини фаолият юритиши учун Тошкент шаҳридан ижара ҳақини “ноль” ставкада белгилаган ҳолда зарур бино билан таъминлаш чораларини кўрсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Ўзбекистон мўйначилари” уюшмаси ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А.Арипов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш Республикада мўйначилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида23.03.2018Чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва аквакультурани ривожлантириш бош бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш12.04.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш12.04.2018-27.04.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлаш Ягона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш28.04.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишҚарор лойиҳаси ва унга тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш 01.05.2018Чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва аквакультурани ривожлантириш бош бошқармаси

So`rovnoma natijalari