Hujjat nomi
Вилоят ҳудудида шаҳарлараро ва шаҳар атрофида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматлари учун чекланган тарифларни белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurхondaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSurхondaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-13 12:08:40
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-04-28 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Вилоят ҳудудида шаҳарлараро ва шаҳар атрофида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматлари учун чекланган тарифларни белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
8 сентябрдаги “Шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида”ги 455-сонли қарорига мувофиқ, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларининг харажатлари қопланишини таъминлаш орқали йўловчи ташувчи транспортларининг аҳолига барқарор ва сифатли хизмат кўрсатишини таъминлаш мақсадида, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Шаҳар атрофи ва вилоят ички йўналишларда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси”нинг 2017 йил 30 декабрдаги йиғилиш баёнини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоят ҳудудида шаҳарлараро ва шаҳар атрофидаги йўналишларда йўловчи ташувчи автобусларда 1 (бир) йўловчига 1 (бир) км учун 75 (етмиш беш) сўм, йўналишли таксиларда 1 (бир) йўловчига 1 (бир) км учун
100 (юз) сўм этиб белгилансин.

2. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Амиров ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи Х.Рўзиқуловлар зиммасига юклансин.

3. “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририяти (Р.Раҳимова)га мазкур қарорнинг тўлиқ матнини матбуотда эълон қилиш
тавсия этилсин.

4. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вилоят ҳудудида шаҳарлараро ва шаҳар атрофида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматлари учун чекланган тарифларни белгилаш тўғрисидаДоимийДоимийМасъул ходимлар

So`rovnoma natijalari