Hujjat nomi
Шаҳар йўловчилар транспорти хизматларининг чекланган таърифини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotAndijon viloyati hokimligi
Hujjat muallifiAndijon viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-13 17:17:31
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-04-28 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

Андижон вилояти ҳокими

Шаҳар йўловчилар транспорти хизматларининг чекланган таърифини белгилаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-, 25- моддаларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 сентябрдаги “Шаҳарда ва шаҳар атрофида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг таърифлари тўғрисида”ги 455-сонли қарорига асосан “Ўзавтодарётранс” агентлиги вилоят бошқармасининг
2018 йил 6 январдаги 06-сонли хатларини инобатга олиб,

ҚАРОРҚИЛАМАН:

1. Андижон шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган автобус йўналишлари учун йўл кира нархлари 1000 сўм этиб белгилансин.

2. Андижон шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган йўналишли такси йўналишлари учун йўл кира нархлари қуйидаги:

5 километргача бўлган масофа учун - 1000 сўм миқдорида;

5 километрдан юқори бўлган масофа учун – 1500 сўм этиб белгилансин.

3. Андижон шаҳар ҳокимлиги (Д.Раҳматуллаев), вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (С.Зингиров), вилоят монополиядан чиқариш, рақобатни ривожлантириш бошқармаси (Ғ.Мадакимов), “Ўзавтодарётранс” агентлиги вилоят бошқармаси (Ў.Машрапов) ва шаҳар йўловчи ташиш фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (А.Раҳматжонов)ларга:

шаҳар йўловчи транспортларининг белгиланган тарифларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш;

йўловчилар ташиш самарадорлигни ошириш мақсадида шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар оқимини тизимли мониторингини ташкил этиш;

шаҳар ҳудудида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган транспорт корхоналарининг ҳаракат хавфсизлиги ва йўловчи ташиш қоидаларига, лицензия талаблари ва шартларига ҳамда тендер битимларига амал қилишларини таъминлаш;

ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган транспорт воситалари фаолиятига чек қўйиш ва уларга белгиланган тартибда чоралар кўриб борилишини таъминлаш вазифалари топширилсин.

4. “Ўзавтодарётранс” агентлиги вилоят бошқармаси (Ў.Машрапов), вилоят Молия бошқармаси (Б.Хайдаров) билан биргаликда 3 кунлик муддатда вилоят ҳудудидаги шаҳар атрофи автобус ва йўналишли такси йўналишларида чекланган тарифларни белгилаш юзасидан ҳисоб-китоблар билан асосланган таклифларни тасдиқлаш учун “Вилоят ҳудудида автотранспорт соҳасини бошқариш ва йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси” (И.Холматов)га тақдим этсин.

5. Мазкур қарор вилоят “Телерадиокомпанияси” (М.Каримов), “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари таҳририяти (С.Шукуров)га ушбу қарорни оммавий-ахборот воситаларида эълон қилиш тавсия этилсин.

6. Вилоят ҳокимининг ушбу қарори қабул қилиниши муносабати билан 2014 йил 31 июндаги 192-қ сонли вилоят ҳокимининг қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Холматов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Ш.Абдурахмонов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Андижон шахрида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматлари учун чекланган тарифларни белгилаш тўғрисидадоимийдоимийМасъул ходимлар

So`rovnoma natijalari