Hujjat nomi
Вилоятда қаттиқ маиший ва суюқ чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини чекланган тарифлар миқдорини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotAndijon viloyati hokimligi
Hujjat muallifiAndijon viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-13 17:48:10
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-04-28 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Андижон вилояти ҳокимининг қарор лойихаси

Вилоятда қаттиқ маиший ва суюқ чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини чекланган тарифлар миқдорини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
21 апрелдаги “Экология ва атроф - муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5024 сонли фармони (ЎР ҚҲТ, 2017 й, 17-сон,
287-модда) ҳамда 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915 (ЎР ҚҲТ, 2017 й, 18-сон, 317-модда) сонли ва ПҚ-2916 (ЎР ҚҲТ, 2017 й, 18-сон,
318-модда) сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги (ЎР ҚҲТ, 2014 й, 30-сон,
368-модда) қарори билан тасдиқланган “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари қоидалари тўғрисида”ги 194-сонли қарорларини Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 15 ноябрдаги 03-02/2-1-604-сонли, 2018 йил 5 январдаги
02-02/2-1-7-сонли хатлари ва “Андижон вилояти тоза ҳудуд” ДУКнинг 2018 йил 20 февралдаги 18-02-359-сонли хатларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 15 ноябрдаги
03-02/2-1-604-сонли, 2018 йил 5 январдаги 02-02/2-1-7-сонли хатлари ва “Андижон вилояти тоза ҳудуд” ДУКнинг вилоят бўйича чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ишлаб чиқилган ягона нарх тарифларини тасдиқлаш тўғрисидаги 2018 йил
20 февралдаги 18-02-359-сонли хатлари маълумот учун қабул қилинсин.

2.Қаттиқмаиший чиқиндилар учун:

- вилоят бўйича ягона нархлар бир кишига 1 ойга 2000 (икки минг) сўм, юридик ташкилотларга белгиланган солиқ ставкаси
(20%) қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда 1 м3 учун 32040 сўм ва 1 тонна учун 62520 сўм;

Суюқ маиший чиқиндилар учун:

-аҳолига (шу жумладан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари аҳоли номидан оладиган, шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бўлимлари томонидан олинадиган хизматларга) ноль даражали қўшилган қиймат солиғи асосида бир тоннаси учун
46000 сўм;

-юридик ташкилотларга белгиланган солиқ ставкаси (20%) қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда бир тоннаси учун 55200 сўм этиб, тасдиқлансин.

3.Мазкур қарор билан тасдиқланган қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун вилоят бўйича ягона янги тариф 2018 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.

4.“Андижон вилояти тоза ҳудуд” ДУК (С.Рахмонов), шаҳарлар ва туманлар “Тоза ҳудуд” ДУК филиалларига;

- ўрнатилган тартибда жорий йилнинг 1 апрелига қадар қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун тасдиқланган янги тарифлар бўйича истеъмолчиларни хабардор қилиш,

-аҳоли томонидан ҳосил бўлган қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва жойлаштириш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида жойларда тизимли мониторинглар ташкил этиш,

- белгиланган тарифларга риоя этилишини устидан назорат ўрнатиш вазифалари топширилсин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Шохрухбек Кадиров Мамарасулович 2018-04-15 08:51:24

Бу канакаси мухокама 28 апрелда тугаса-ю тоза худуд ДУК 1 апрелгача истеъмолчиларни тарифлар буйича хабардор килса. 30 апрелда тасдикланиши кутилаётган карорни кучга кириши ва хабардор килиниши 1 июн булса улгириш мумкин.

5.Вилоят “Телерадиокомпанияси” (М.Каримов), “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари (С.Шукуров) вилоят бўйича қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тасдиқланган янги ягона тарифлар тўғрисида тарғибот олиб бориш тавсия этилсин.

6.Ушбу қарор “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталарида расмий эълон қилинсин. Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга кириши белгилаб кўйилсин. Мазкур қарор вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

7.Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2017 йил 3 октябрдаги 664-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамбердиев ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Холматов зиммаларига юклатилсин.

Вилоят ҳокимиШ.Абдураҳмонов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вилоятда қаттиқ маиший ва суюқ чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини чекланган тарифлар миқдорини тасдиқлаш тўғрисидадоимийдоимийМасъул ходимлар

So`rovnoma natijalari