Hujjat nomi
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-16 10:57:46
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-02 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисида

1-боб.Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу қонуннинг мақсади

Ушбу қонун қишлоқ хўжалиги кооперацияси муносабатларини жорий этиш ва ушбу тизимни асоси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва уларнинг бирлашмалари фаолиятини йўлга қўйиш, тугатиш ва қайта ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

2-модда.Умумий тушунчалар

Ушбу қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

қишлоқ хўжалиги кооперацияси – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши
ва истеъмол кооперативлари ҳамда уларнинг бирлашмалари тизими;

қишлоқ хўжалиги кооперативи – қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўлган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан биргаликда ишлаб чиқариш ёки бошқа хўжалик фаолиятини юритиш учун ўзларининг моддий ва бошқа эҳтиёжларини қондириш мақсадида ихтиёрий равишда мулкий пай бадалларини бирлаштириш асосида ташкил этилган ташкилот. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (кейинги ўринларда – кооператив деб юритилади) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперативи (кейинги ўринларда –ишлаб чиқариш кооперативи деб юритилади) ёки қишлоқ хўжалиги истеъмол коперативи (кейинги ўринларда – истеъмол кооперативи деб юритилади) шаклида ташкил этилиши мумкин;

кооператив аъзоси – ишлаб чиқариш кооперативи фаолиятида шахсий меҳнати билан иштирок этувчи ёки истеъмол кооперативининг хўжалик фаолиятида иштирок этувчи, пай бадали киритган ва овоз бериш хуқуқи билан кооперативга қабул қилинган ҳамда кооперативнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликка эга бўлган жисмоний ва юридик шахс;

кооперативнинг уюшган аъзоси – кооперативнинг ишлаб чиқариш фаолиятида меҳнати билан иштирок этмайдиган, киритган пай бадали бўйича девиденд оладиган, пай бадали қиймати чегарасида кооператив фаолияти билан боғлиқ зарарлар бўйича тавакалчиликни ўз зиммасига олувчи ҳамда ушбу қонун
ва кооператив уставида белгиланган чекловлар доирасида кооперативда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс;

кооператив аъзоларининг субсидиар жавобгарлиги – кооперативнинг мажбуриятлари бўйича ҳамда коперативга кредиторлар томонидан қўйилган талабни белгиланган муддатларда қондира олмаслик ҳолатларида юзага келадиган мажбуриятлар юзасидан кооператив аъзоларининг қўшимча жавобгарлиги. Кооператив аъзоларининг субсидиар жавобгарлигининг миқдорлари ва шартлари ушбу қонун ва кооператив устави билан белгиланади;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси – ўсимликчилик, чорвачилик ва балиқчилик сохасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқаришни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахс;

ходим – кооператив аъзоси бўлмаган ва маълум бир мутахассислик, малака ва лавозимга меҳнат шартномаси асосида жалб этиладиган шахс;

пай бадали – кооператив аъзоси ёки кооператив уюшган аъзосининг кооперативни пай фондига пул, мулкий улуш ёки пул қийматига эга бошқа мол-мулклар ҳамда мулкий ҳуқуқлар бўйича киритган мулкий бадалидир. Кооператив аъзосининг пай бадали мажбурий ва қўшимча бўлиши мумкин;

мажбурий пай бадали – мажбурий тартибда киритиладиган ва овоз бериш, кооператив фаолиятида иштирок этиш, кооператив уставида белгиланган хизмат ва имтиёзлардан ҳамда кооператив тўловларини олиш ҳуқуқини берувчи кооператив аъзосининг пай бадали;

қўшимча пай бадали – кооператив аъзосининг ушбу қонун ва кооператив уставида кўзда тутилган миқдор ва тартиб бўйича девиденд олаётган, ўз ихтиёрига кўра мажбурий пайга қўшимча равишда киритган пай бадали;

пай – коператив мулкини яратишда, кооператив аъзоси ёки кооперативнинг уюшган аъзосининг иштироки даражсини ифода этувчи ва қиймат кўринишида хисобга олинувчи кооператив мулкининг бир қисми. Кооператив аъзосининг пайи, унинг пай бадали ва кўпайтирилган пайидан ташкил топади. Кооперативнинг уюшган аъзосининг пайи, унинг пай бадалига тенг;

кўпайтирилган (ўстирилган) пай – кооператив тўловлари ва бошқа кооператив маблағлари хисобига, пай бадалига кўшимча тарзда шаклланувчи ва ушбу қонунда кўзда тутилган тартибда тўлаб берилувчи кооператив аъзоси пай бадалининг бир қисми;

пай фонди – кооператив аъзолари ва кооперативнинг уюшган аъзолари пайлари йиғиндисининг пулдаги ифодаси;

дивиденд – аъзоларнинг қўшимча пай бадали ва кооперативнинг уюшган аъзолариннинг пай бадали бўйича, ушбу қонун ва кооператив уставида белгиланган миқдорда тўлаб берилувчи кооператив фойдасининг бир қисми;

кооператив тўловлар – аъзолар ўртасида, уларнинг кооперативда шахсий меҳнати билан иштироки ёки хўжалик фаолиятида иштирокига мутаносиб тарзда тақсимланувчи кооператив фойдасининг бир қисми;

кооперативнинг хўжалик фаолиятида иштирок этиш – кооперативга аъзолар томонидан махсулот, хом-ашё етказишлар, кооперативда улар томонидан товар сотиб олиш, кооператив хизматларидан фойдаланиш, шу жумладан, кредит кооперативидан қарз ва пул маблағлари жамғармаларини олиш;

кооперативнинг бўлинмас фонди – кооператив фаолияти давомида кооператив аъзолари ва кооперативнинг уюшган аъзолари пайларига бўлинмайдиган ёки уларнинг кооперативга аъзолиги тўхтатилганда, тўловга тегишли бўлмаган ва кооператив уставида белгиланган мақсадлар учун фойдаланилувчи кооператив мулкининг бир қисми;

шахсий меҳнат билан иштирок этиш– кооператив аъзосининг кооперативнинг ишлаб чиқариш фаолиятида, унинг кооперативда ишлаган кунлари ёки иш ҳақи миқдорида ёки у ёки бу муддатда бажарилган иш ва ишлаб чиқарилган маҳсулот хажми билан ифодаланувчи иштироки;

3-модда. Кооперативни ташкил этиш ва фаолиятининг асосий тамойиллари

Кооператив қуйидаги тамойиллар асосида ташкил этилади ва фаолият юритади:

кооперативга аъзоликнинг ихтиёрийлиги;

кооперативнинг ишлаб чиқариш ва бошқа хўжалик фаолиятида иштирок этаётган аъзолари учун ўзаро ёрдам ва иқтисодий манфаатнинг таъминланганлиги;

кооперативнинг фойда ва зарарини, унинг аъзолари ўртасида уларнинг шахсий меҳнати билан иштироки ёки кооперативнинг хўжалик фаолиятидаги иштирокини ҳисобга олган ҳолда тақсимланиши;

кооперативнинг хўжалик фаолиятида, унинг аъзоси бўлмаган шахслар иштирокини чеклаш;

кооператив аъзоларини қўшимча пай бадали ва уюшган аъзоларни пай бадали бўйича девидендларни чеклаш

кооператив фаолиятини ошкоралик асосида бошқариш(битта кооператив аъзоси-битта овоз);

кооператив фаолияти тўғрисидаги ахборотларнинг, унинг барча аъзолари учун очиқ бўлиши.

4-модда. Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномалардаги қоидалар қўлланилади.

5-модда.Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши кооперативи

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши кооперативи сифатида кооператив аъзоларининг шахсий меҳнати билан иштирокига асосланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолиятларни бажариш бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкий пай бадаллари кўринишидаги пул маблағлари, ер участкаси, ер ва мулкий улушлари ва бошқа мулкларини ихтиёрий бирлаштириш ҳамда уларни кооперативнинг пай фондига киритиш йўли билан ташкил этилган кооператив тан олинади.

Ишлаб чиқариш кооперативи тижорат ташкилоти бўлиб, қишлоқ хўжалиги кооперацияси ҳамда ушбу моддада белгиланган талабларга мувофиқ ташкил этилган бошқа кооперативлар ишлаб чиқариш кооперативларининг турлари ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги кооперацияси аъзолари учун унинг фаолиятида шахсий меҳнати билан иштирок этишлари мажбурийдир, бунда аъзолар уларнинг қандай вазифани бажаришларидан қатъий назар, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўлиб ҳисобланадилар.

Қишлоқ хўжалиги кооперациясининг фирма номи “кооператив” сўзини
ўз ичига олиши лозим. Қишлоқ хўжалиги кооперациясининг фирма номига бўлган бошқа талаблар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари сони бештадан кам бўлмаслиги лозим.

6-модда.Қишлоқ хўжалиги истъемол кооперативи

Қишлоқ хўжалиги истеъмол кооперативи сифатида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва (ёки) шахсий томорқа ер эгалари томонидан уларнинг истеъмол кооперативи хўжалик фаолиятида мажбурий иштирок этиш шартларида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги кооперативи тан олинади.

Истеъмол кооперативи тижорат ташкилот ҳисобланади ва ушбу моддада белгиланган қоидаларга мувофиқ бир ёки бир нечта фаолият турларини бажариш учун кооператив аъзоларининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида ташкил этилган қайта ишлаш, сотиш (савдо), хизмат кўрсатиш, таъминот, боғдорчилик, томорқачилик, чорвачилик ва бошқа коперативларга бўлинади.

Қайта ишлаш кооперативига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (гўшт, балиқ, сут нон ва нон маҳсулотлари, сабзавот ва мева, резаворлар, пахта, каноп, зиғир маҳсулотлари ва ярим фабрикатлари, тахта-ёғоч материаллар ишлаб чиқариш) қайта ишлаш билан шуғулланувчи истеъмол кооперативлари киради.

Сотиш (савдо) кооперативи маҳсулотларни сотиш, шунингдек, уни сақлаш, саралаш, қуритиш, ювиш, қадоқлаш, ўраш ва ташишни амалга оширади, битимлар тузади, бозорни ўрганади, маҳсулот рекламаси ва ўз фаолияти билан боғлиқ бошқа ишларни ташкил қилади.

Хизмат кўрсатиш кооперативи механизация, агрокимё, мелиорация, транспорт, таъмирлаш, қурилиш ишлари, шунингдек, суғурта хизматлари (суғурта кооперативлари), илмий-ишлаб чиқариш, ҳуқуқий ва молиявий маслахатлар, электрлаштириш, телефонлаштириш, санатория ва тиббий хизматлар, пул маблағларини қарзга бериш ва жамғариш (кредит кооперативлари) ва бошқа иш ва хизматларни амалга оширади.

Таъминот кооперативи ишлаб чиқариш воситалари, ўғитлар, нефть маҳсулотлари, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, пестицидлар, гербицидлар ва бошқа кимёвий воситалар, озуқалар сотиб олиш ва сотиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бошқа ҳар қандай маҳсулотларни сотиб олиш; сотиб олинаётган маҳсулот сифатини синаш ва назорат қилиш; уруғлик, ёш қорамол ва паррандалар етказиб бериш; хом-ашё ва материаллар ишлаб чиқариш ва уларни маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга етказиш; маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун зарур бўладиган истеъмол товарларини (озиқ-овқат, кийим-кечак, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, тиббиёт ва ветеринарияпрепаратлари, китоблар ва бошқ.) сотиб олиш ва етказиш мақсадларида ташкил этилади.

Боғдорчилик, томорқачилик ва чорвачилик кооперативлари ўсимликчилик ва чорвачилик махсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича комплекс хизматлар кўрсатиш учун ташкил этилади.

Кредит истеъмол кооперативининг ўз аъзоларига қарз маблағларини бериш ва уларнинг пул маблағларини жамғариш мақсадида ташкил қилиш тартиби, кредит истеъмол кооперативининг фаолият юритиш тартиби, кредит истеъмол кооперативи аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ушбу қонун билан белгиланади.

Суғурта кооперативининг фаолият юритиш тартиби, унинг аъзолари ҳуқуқ ва мажбуриятлари ушбу қонун ва суғурта кооперативларининг ташкил этиш ва фаолият юритиш қоидаларини тартибга солувчи қонунлар билан белгиланади.

Истеъмол кооперативи, агар ушбу қонунда бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, унинг таркибига иккитадан кам бўлмаган юридик шахс ёки бештадан кам бўлмаган жисмоний шахс кирганда ташкил этилади. Бунда кооператив аъзоси бўлган юридик шахс умумий йиғилишда қарорлар қабул қилишда битта овозга эга бўлади.

Икки ва ундан ортиқ ишлаб чиқариш ва (ёки) истеъмол кооперативлари кейинги даражадаги, яъни республика ва халқаро даражагача бўлган истеъмол кооперативларини ташкил этишлари мумкин.

Кейинги даражадаги истеъмол кооперативининг аъзоси фақатгина ундан қуйи даражадаги кооперативлар бўлиши мумкин.

Хизмат кўрсатиш, қайта ишлаш, сотиш(савдо), таъминот, боғдорчилик, томорқачилик ва чорвачилик кооперативлари томонидан бажарилаётган ишлар(хизматлар) ҳажмининг 50 фоиздан кам бўлмаган қисми ушбу кооперативлар аъзолари учун амалга оширилиши лозим.

Истеъмол кооперативининг номланиши унинг асосий фаолиятини ифода этиши ҳамда “қишлоқ хўжалиги истеъмол кооперативи” сўзларини ўз ичига олиши лозим.

7-модда. Кооперативларнинг бирлашмалари (уюшмалари)

Кооперативлар мустақил равишда ёки бошқа юридик шахслар – қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан биргаликда ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, умумий мулкий манфаатларни ҳимоя қилиш, кооперативлар, кооператив бирлашмалари (уюшмалари) – бирлашма (уюшма) аъзоларини тафтиш қилиш мақсадида ўзаро шартнома асосида кооперативларнинг бирлашмалари (уюшмалар) (келгусида бирлашма (уюшма) деб юритилади) шаклидаги нотижорат ташкилоти ҳисобланган бирлашмалар (уюшмалар)ни ташкил этиши мумкин.

Агар бирлашма (уюшма) аъзолари қарори билан бирлашма (уюшма) зиммасига тадбиркорлик фаолияти юклатилса, бундай бирлашма (уюшма) фуқаролиқ қонун хужжатларида белгиланган тартибда хўжалик ёки ўртоқлик жамиятига айлантирилади, ёҳуд тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хўжалик жамияти ташкил этиши ёки бундай жамиятда иштирок этиши мумкин.

Бирлашма (уюшма) аъзолари ўз мустақиллиги ва ҳуқуқий шахс мавқеини сақлаб қолади.

Бирлашма (уюшма) аъзолари томонидан имзоланган таъсис шартномаси ва тасдиқланган устав бирлашма (уюшма)нинг таъсис ҳужжатлари бўлиб хисобланади.

Бирлашма (уюшма) аъзолари агар ушбу қонунда бошқа ҳолатлар белгиланмаган бўлса, унинг хизматларидан бепул фойдаланиш хуқуқига эгадирлар.

Бирлашма (уюшма) аъзоси молиявий йил тугаши билан ўз хоҳишига кўра бирлашма (уюшма)дан чиқиши мумкин.

Бирлашма (уюшма) аъзоси бирлашма (уюшма) таъсис ҳужжатларида белгиланган ҳолат ва тартибда бирлашма (уюшма)нинг бошқа аъзоларининг қарори бўйича ундан чиқарилиши мумкин.

Бирлашма (уюшма)га янги аъзоларни қабул қилиш, бирлашма (уюшма) уставида белгиланган тартиблар бўйича амалга оширилади. Бирлашма (уюшма)га янги аъзоларнинг киришида уларни қабул қилишгача бўлган даврда вужудга келган бирлашма (уюшма)нинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлиги юзага келиши мумкин.

Бирлашма (уюшма)лар ўзаро шартнома асосида кейинги даражадаги бирлашма (уюшма) шаклидаги бирлашмаларни ташкил этишга ҳақлидир, ушбу қонунда кўзда тутилган ҳолатдарда эса, кўрсатилган бирлашмаларни ташкил этишлари шарт.

Бирлашма (уюшма)нинг номи унинг асосий фаолият йўналиши ва жойлашган ҳудудини акс эттириши, “кооперативлар бирлашмаси” ёки “кооперативлар уюшмаси” сўзларини ўз ичига олиши лозим.

8-модда.Кооперативнинг ҳуқуқлари

Ушбу қонун асосида ташкил этилган кооператив юридик шахс бўлиб, қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ваколатхона ва филиаларини ташкил этиш, ўз ҳуқуқларини Ўзбекистон Респуликаси ҳудудида ва унинг ташқарисида амалга ошириш;

ушбу қонуннинг 4 ва 5- моддаларида белгиланган ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш;

қонунда белгиланган тартиб ва шартларда мулкка эга бўлиш, мулк ва ер участкаларига, шу жумладан, кооперативнинг пай фондига пай бадали кўринишида берилган мулкка нисбатан сотиб олиш ёки бошқа йўл билан эга бўлиш, сақлаш, сотиш ва бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш;

кооперативнинг захира ва бўлинмас фондларини ташкил этиш, захира фондлари маблағларини банкларга ва кредит муассасаларига қўйиш, қимматбаҳо қоғозлар ва бошқа мулкларни сотиб олишга йўналтириш;

қарз маблағларни жалб этиш ҳамда кооператив аъзоларига пул кредитлари ва бўнак (аванс)лар бериш;

шартномалар тузиш ҳамда кооператив уставида белгиланган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган барча ҳуқуқларни амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

давлат ва бошқа органлар ҳужжатларини қонуний кучга эга эмаслигини (қисман ёки тўлиқ) тан олиниши ҳамда кооператив ҳуқуқини бузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларнинг фаолиятини қонунчиликка тўғри келмаслиги бўйича судларга ариза билан мурожаат қилиш;

кооперативни қайта ташкил этиш ва тугатишни амалга ошириш.

9-модда. Давлат ва кооператив

Давлат қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ҳарид қилиш ва қуриш, ҳудудларни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган мақсадли дастурлар, режа ва прогнозларга асосланган ҳолда кредит ва суғурта кооперативларини ташкил этиш учун республика бюджети ва маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратиш йўли билан кооперативларни ташкил этишни рағбатлантиради ва фаолиятини қўллаб-қувватлайди, илмий, ахборот ва кадрлар таъминотини амалга оширади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларга хизмат кўрсатувчи давлат корхоналарини хусусийлаштиришда мазкур корхоналарни хусусийлаштириш жараёнида қишлоқ хўжалиги истеъмол кооперативлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этади.

Жойлардаги давлат хокимияти органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари қонунда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари кооперативнинг хўжалик, молиявий ва бошқа фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

Давлат ва бошқа органлар ёҳуд уларнинг мансабдор шахслари томонидан ноқонуний харакатлари (харакатсизлиги) натижасида ҳамда кооперативга нисбатан ушбу органлар ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонунда кўзда тутилган вазифаларга тегишли бўлмаган ҳаракатларни амалга ошириш натижасида кооперативга келтирилган зарар бу органлар томонидан қопланиши шарт. Бундай зарарларни қоплаш бўйича низолар суд ёки уларнинг тегишли қуйи идоралари томонидан кўриб чиқилади.

2-боб.Кооперативни ташкил этиш

10-модда.Кооперативни ташкил этиштартиби

Кооператив ташкил этиш хоҳиши бўлган юридик ва жисмоний шахслар кооперативни ташкил этиш мақсадида ташкилий қўмитани шакллантиради ва унга қуйидаги мажбуриятлар юклатилади:

кооперативнинг пай фонди миқдори ва уни шакллантириш манбаларини ўз ичига олган кооперативнинг ишлаб чиқариш-иқтисодий фаолияти лойиҳасининг техник –иқтисодий асосномасини тайёрлаш;

кооператив устави лойиҳасини тайёрлаш;

кооперативнинг ишлаб чиқариш ёҳуд бошқа хўжалик фаолиятида иштирок этиш ва кооператив устави талабларига риоя этишга розилиги акс этган, кооперативга аъзо бўлиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш;

кооператив аъзоларининг умумий ташкилий йиғилишини тайёрлаш ва ўтказиш.

Ташкилий қўмита кооперативни ташкил қилиш бўйича харажатларни қоплаш мақсадида кооперативга кириш аъзолик бадали миқдорини белгилашга ҳақли ҳамда ундан фойдаланганлик тўғрисида кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида ҳисобот бериши шарт.

Кооператив аъзоларининг умумий ташкилий йиғилиши:

кооператив аъзолигига қабул қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

кооператив уставини тасдиқлайди;

кооперативни бошқариш органларини (кооператив бошқарувини ва ушбу қонунда белгиланган холларда кооператив кузатув кенгашини) сайлайди.

11-модда.Кооперативни давлат рўйхатидан ўтказиш

Кооператив конунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Кооператив давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.

12-модда. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил этишда кооперативларни тузиш хусусиятлари

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил этиш натижасида фермер хўжаликлари қаторида ишлаб чиқариш кооперативлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги тижорат ташкилотларини тузишда қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси аъзолари (иштирокчилари)га хизмат кўрсатиб келган ишлаб чиқариш инфратузилма объектлари (шу жумладан, техника таъмирлаш устахоналари, техника саройлари, дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари учун қуритиш жойлари, омборлар) тарқатилишига йўл қўйилмайди.

Кўрсатилган объектларнинг рўйхати, қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси аъзолари (иштирокчилари)нинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Кўрсатилган объектлар уларнинг қиймат кўринишида тақсимланиши мумкин бўлган қуйидаги ҳолатидан ташқари бўлинмас деб эълон қилинади:

агар қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки фермер хўжалиги ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектидан узоқлиги туфайли уларга кўрсатилган объектдан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаса;

агар қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки фермер хўжалиги ўхшаш бўлган ишлаб чиқариш инфратузилмасига эга бўлса ва уларнинг умумий ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланишга эхтиёжи бўлмаса.

Агар барча мулкий пай бадаллари қийматининг51 фоизидан кам бўлмаган қисми бўлинмас ишлаб чиқариш объектларига тўғри келса ишлаб чиқариш кооперативларидан бирининг пай фондига берилади, бу кооператив ушбу объектларни қайта этилган бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари розилиги билан кооперативнинг уюшган аъзолигига қабул қилиш шартларида ва бу уюшган аъзоларга ушбу объектлардан шартнома асосида фойдаланиш шартларида ўзининг бўлинмас фондига киритиши мумкин.

Қолган қишлоқ хўжалиги корхоналари ишлаб чиқариш кооперативига уюшган аъзо бўлиб киришга истак билдирмаса, уларга бўлинмас ишлаб чиқариш объектига тўғри келган пай қиймати тўлаб берилади ёҳуд улар кўрсатилган бўлинмас ишлаб чиқариш объектларини тегишли ишлаб чиқариш кооперативига ваколатли бошқариш учун берадилар.

Агар қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил этиш натижасида ташкил этилган ишлаб чиқариш кооперативларидан бирортаси бўлинмас ишлаб чиқариш объектига тўғри келадиган барча мулкий пай бадаллари қийматининг
51 фоизига эга бўлмаса ёҳуд агар ўзининг бўлинмас фондига бўлинмас ишлаб чиқариш объектларини киритиш ҳуқуқига эга бўлган ишлаб чиқариш кооперативи буни рад этган ҳолатларда кўрсатилган объектлардан фойдаланиш учун бир ёки бир нечта истеъмол кооперативлари ташкил этилади.

Ушбу қонунда ва бўлинмас ишлаб чиқариш инфратузилмаларидан фойдаланиш мақсадида ташкил этилган истеъмол кооперативи уставида белгиланган тартибга мувофиқ қайта ташкил этилаётган корхона ҳудудида фаолиятини амалга оширадиган ҳар қандай қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси ишлаб чиқариш кооперативида кўрсатилган объектдан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома иштирокчиси ёҳуд истеъмол кооперативи аъзоси бўлиш ҳуқуқига эга.

3-боб. Кооператив устави

13-модда. Кооператив устави учун мажбурий бўлган маълумотлар

Кооператив устави қуйидаги мажбурий бўлган маълумотларни ўзида акс эттириши лозим:

коопертив номи;

кооператив манзили;

коопертивни фаолият юритиш муддати ёки коопертивнинг муддатсиз фаолияти юритиши тавсифига эгалиги кўрсатилиши;

кооператив фаолиятининг мақсади ва предмети. Бунда кооперативни ташкил этиш даврида белгиланган мақсад доирасида хар қандай фаолият билан шуғулланиши мумкинлиги акс эттирилиши билан бирга кооператив фаолиятининг асосий йўналишларидан бирини аниқлаш етарли ҳисобланади;

кооперативга кириш тартиби ва шартлари, кооперативга аъзоликни тугатиш асослари ва тартиби;

кооператив аъзоларининг пай бадаллари миқдори тўғрисидаги шартлар;

пай бадалларини киритиш таркиби ва тартиби, уларни киритиш бўйича мажбуриятларнинг бузилиши бўйича жавобгарлик;

бўлинмас фондларни ташкил этиш миқдорлари ва шартлари;

кооперативнинг бошқа фондларини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш;

кооперативнинг фойда ва зарарларини тақсимлаш тартиби;

ушбу қонунда белгилангандан кам бўлмаган миқдорда кооператив аъзоларининг субсидиар жавобгарлиги шартлари;

коопертивни бошқариш органлари таркиби ва мавқеи, улар томонидан қарорларни, шу жумладан, ягона қарор қабул қилиш ёки кўпчилик овоз билан қабул қилишни талаб этувчи масалалар бўйича қарор қабул қилиш;

кооператив аъзолари ва кооперативнинг уюшган аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ишлаб чиқариш кооперативи фаолиятида шахсий мехнат билан иштирок этиш характери (тавсифи), тартиби ва энг кам миқдори;

молиявий йилнинг бошланиши ва тугаш даври;

ер участкаларидан ташқари пай бадали ҳисобига киритилаётган мулкни баҳолаш тартиби;

расмий органларда кооперативни давлат рўйхатидан ўтказиш, тугатиш ва қайта тузиш тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш тартиби;

кооперативни тугатиш ва қайта тузиш тартиби ва шартлари;

кооператив устави қонунчиликка зид бўлмаган бошқа маълумотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

Кооператив уставини ҳамда унда белгиланган тартибда киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси хар бир кооператив аъзосига ёки хар бир кооперативнинг уюшган аъзосига берилади ёҳуд улар билан танишиш очиқ бўлиши лозим.

Кооперативнинг бошқарув органи кооператив аъзосининг ёки кооперативнинг уюшган аъзосининг талабига кўра кооператив уставини ҳамда белгиланган тартибда унга киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтганлиги тўғисидаги ҳужжатлар нусхасини ушбу нусхани тайёрлаш учун сарфланган харажатлардан ошмаган ҳақ эвазига беришга мажбурдир.

Кооператив аъзолари ёки кооперативнинг уюшган аъзолари сонидаги ўзгаришлар ҳамда кооператив пай фонди миқдорининг ўзгариши кооператив уставига ушбу ўзгаришларни киритиш учун асос бўла олмайди.

14-модда.Кооператив уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш

Ушбу қонунга мувофиқ шартларда кооператив уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишга рухсат берилади.

Агар кооператив аъзоларининг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарномасида кооператив уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тавсифи ҳақида баёнот ўз аксини топган бўлса, кооператив уставига ўзгартиришлар ва унга қўшимчалар киритиш кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида қабул қилинади.

Кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида уставга киритилган ўзгартиришлар қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Кооператив уставига киритилган ўзгартиришлар ва унга қўшимчалар учинчи шахслар учун кўрсатилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб кучга кирган ҳисобланади.

Кооператив уставидаги бирон-бир ўзгартириш ва унга қўшимчалар, агар бу ўзгартиришлар ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказилганига икки ва ундан ортиқ йил вақт ўтган бўлса уларни қабул қилиш тартибларига риоя қилинмаслиги асосида бекор қилинишига рухсат этилмайди.

Ушбу қонунда белгиланган тартибга асосан кооператив уставига ўзгартиришлар ва унга қўшимчалар киритиш учун кооператив янги тахрирдаги уставини қабул қилиши ва тасдиқлаши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга тақдим этиши мумкин.

4-боб.Кооперативга аъзолик

15-модда.Кооператив аъзолари

Ишлаб чиқариш кооперативининг аъзоси 16 ёшга тўлган, ишлаб чиқариш кооперативи уставини тан олувчи ва унинг фаолиятида шахсан иштирок этувчи жисмоний шахслар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланувчи юридик шахслар бўлиши мумкин. Жисмоний шахс ишлаб чиқариш кооперативининг аъзоси бўлганда, ишлаб чиқариш кооперативи унинг учун асосий иш жойи ҳисобланади.

Истеъмол кооперативи уставини тан олувчи, унинг хўжалик фаолиятида иштирок этувчи ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўлган юридик ва (ёки) жисмоний шахс ҳамда шахсий томорқа хўжалигини юритувчи фуқаролар, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва (ёки) фермер хўжаликлари аъзоси бўлган фуқаролар, боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланувчи фуқаролар қишлоқ хўжалиги истеъмол кооперативлари аъзолари бўлишлари мумкин.

Истеъмол кооперативи уставида кўрсатилган фуқаролар ва юридик шахслар билан бир қаторда истеъмол кооперативига ёки қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатувчи ёҳуд қишлоқ жойларидаги аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатувчи муассасалар ходимлари ҳисобланган бошқа фуқаролар ёки юридик шахсларни истеъмол кооперативига аъзо қилиш ҳуқуқлари ва қабул қилиш тартиблари белгиланиши мумкин.

Кооперативнинг бундай аъзолари сони кооператив аъзоларининг жами сонига (қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва кооператив азолари - шахсий томорқа хўжалиги юритувчи фуқаролар) нисбатан 20 фоиздан ошмаслиги лозим.

Агар кооператив уставида бошқа тартиблар кўзда тутилмаган бўлса, жисмоний ва юридик шахслар бир нечта кооперативга аъзо бўлишлари мумкин.

Кооператив ўз уставига кооператив аъзолигига қабул қилиш шартлари тўғрисидаги қуйидаги қўшимча маълумотларни киритишга ҳақлидир:

ишлаб чиқариш кооперативи аъзолигига қабул қилинаётган фуқароларнинг малака даражаси ва шахсий сифатлари;

шартномада кўрсатилган хажмларда истеъмол кооперативи хизматларидан фойдаланиш мажбуриятлари;

кооператив аъзолигига қабул қилинаётган шахсларнинг хўжаликдан узоқлиги;

истеъмол кооперативи аъзолигига қабул қилинаётган шахслар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари ва сифатига талаблар;

ушбу қонун ва кооператив уставига зид бўлмаган ва кооператив уставида кўзда тутилган мақсадларга эришишни таъминловчи бошқа талаблар.

16-модда. Кооперативга уюшган аъзолик

Ишлаб чиқариш ва истеъмол кооперативларининг уставига асосан коперативга уюшган аъзоликка кириш рухсат этилади.

Кооперативга пай бадали киритган жисмоний шахслар ҳамда юридик шахслар ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулк шаклидан қатъий назар кооперативнинг уюшган аъзолари бўлишлари мумкин.

Кооперативга уюшган аъзо сифатида киришга хоҳиш билдирган фуқоро ёки юридик шахс кооперативнинг бошқарув органига коперативнинг уюшган аъзолигига қабул қилишини сўраб ариза беради. Кооператив бошқаруви органининг кооперативга уюшган аъзоликка қабул қилиш тўғрисидаги қарори кооперативнинг кузатув кенгашида тасдиқланиши лозим.

Ишлаб чиқариш кооперативи қуйидаги ҳолларда кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига асосан аъзонинг кооперативдаги меҳнат фаолияти тугаганда уни уюшган аъзо сифатида қайта расмийлаштириш ҳуқуқига эга:

ёши ёки соғлиғи бўйича нафақага чиққанда;

коперативдан ташқари сайланадиган лавозимга ўтганда;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари хизматига ўтганда;

кооператив уставида белгиланган бошқа холатларда.

Кооператив уставига ва коопертив билан уюшган аъзо ўртасида тузилган шартномага асосан кооперативнинг уюшган аъзолари пай бадаллари миқдори ва улар бўйича девиденд тўлаш ҳамда кооперативдан чиқиш тартиблари белгиланади. Кооперативнинг уюшган аъзоси билан кооператив ўртасида тузилган шартномада кооператив аъзосининг ушбу қонун ва кооператив уставига зид бўлмаган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳам кўзда тутилиши мумкин

Кооперативнинг уюшган аъзоси, кооперативнинг хўжалик фаолиятида иштирок этиши ёки кооперативда шахсий меҳнати билан қатнашишга мажбур эмас.

Кооперативнинг уюшган аъзоси кооперативда овоз бериш ҳуқуқига эга, лекин, кооперативнинг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган уюшган аъзоларининг жами сони кооператив аъзоларининг умумий йиғилиш чақириш бўйича қарор қабул қилиш санасига кооператив аъзолари сонига нисбатан 20 фоиздан ошмаслиги лозим.

Коопертивни тугатишда кооперативнинг уюшган аъзоси ўз пай бадали қийматини тўлаб берилишини ва кооператив аъзоларига пай бадалларини тўлаб берилгунга қадар эълон қилинган, лекин тўланмаган девидендларни тўлаб беришларини талаб қилиш ва уни ундириш ҳуқуқига эга.

Уюшган аъзо билан тузилган ёзма шаклдаги шартномага мувофиқ, девидендларни тўлиғича ёки қисман турли хил хизматлар (ёнилғи билан таъминлаш, ер участкасига ишлов бериш, озиқ-овқат ва озуқа етказиш ва бошқалар) билан тўланиши мумкин.

Уюшган аъзолар кооперативдан чиқишга хақлидирлар. Уюшган аъзоларга пай бадаллари ва девидендлар бўйича тўловлар, кооператив уставига ва ушбу уюшган аъзо билан тузилган шартномага асосан амалга оширилади.

17-модда.Кооператив аъзолигига қабул қилиш

Кооператив давлат рўйхатидан ўтганидан кейин ва мазкур қонуннинг
13-моддасида кўзда тутилган талаблардан қониқиш хосил қилган ва кооперативга кириш хоҳишини билдирган жисмоний ва юридик шахслар кооператив бошқаруви органига кооперативга қабул қилишларини сўраб ариза берадилар. Кооперативга янги аъзони қабул қилиш тўғрисидаги кооператив бошқарувининг қарори кооперативнинг кузатув кенгаши томонидан, агар у бўлмаганда кооперативнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланиши лозим.

Истеъмол кооперативида кооперативга қабул қилиш тўғрисидаги кузатув кенгашининг қарори, агар бошқалар кўзда тутилмаган бўлса узил-кесил ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш кооперативида кооперативга қабул қилиш ёки уни рад этиш тўғрисидаги кузатув кенгашининг (унинг мавжудлигида) қарори, кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқланиши лозим.

Кооператив аъзолигига қабул қилишни сўраб ёзилган ариза кооператив устави тартибларига риоя қилиш мажбуриятини, шу жумладан, кооператив уставида кўзда тутилган пай бадалларини киритиш, кооператив мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликка эга бўлишни ва бошқаларни ўз ичига олиши лозим.

Кооператив аъзолигига қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги асосли (далилли) қарор ариза берувчига ёзма равишда хабар қилинади. Ариза берувчи, ушбу қарорга норозилиги тўғрисида кооперативнинг умумий йиғилишига шикоят аризаси билан мурожаат қилишга хақлидир. Умумий йиғилиш томонидан, кооператив аъзолигига қабул қилишларини сўраб берилган аризани рад қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг, фақатгина рад қилиш сабаблари бартараф этилгандан кейингина янгидан ариза берилиши мумкин.

Кооператив бошқаруви органининг қарори кооперативнинг кузатув кенгаши ёки кооперативнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган кундан бошлаб ариза берувчи кооператив аъзолигига қабул қилинган ҳисобланади.

Кооператив аъзосига аъзолик дафтарчаси берилади ва унда куйидагилар акс эттирилади:

кооператив аъзосининг фамилияси, исми, отасининг исми (жисмоний шахслар учун), номланиши (юридик шахслар учун);

кооперативга киришнинг асоси ва унга кириш санаси;

мажбурий пай бадалининг миқдори ва уни киритилган санаси;

пай бадалининг тури (пул маблағи, мулк, шу жумладан, ер участкаси, мулкий ҳуқуқ);

қўшимча пай миқдори, уни ҳисобга ўтказилган ва қопланган санаси;

қайтарилган пай бадаллари миқдори ва уларнинг тўланган санаси.

Кооператив ушбу модданинг 6-қисмида кўзда тутилган маълумотлардан ташқари аъзолик дафтарчасида бошқа кўшимча маълумотларни ҳам кўрсатишга ҳақлидир.

18-модда. Кооперативга аъзоликнинг тугатилиши

Қуйидаги ҳолларда кооперативга аъзолик тугатилади:

кооператив уставида белгилаб берилган муддати тугаганлиги тўғрисидаги аризасига асосан ёки агар кооператив уставида бундай аризани кўриб чиқиш муддати белгиланмаган бўлса, бундай аризанинг кооператив бошқарувига келиб тушган санасидан икки хафта ўтганидан кейин кооператив аъзосининг кооперативдан чиқиши;

кооператив аъзоси бўлган фуқаронинг вафотидан кейин – унинг вафот этган санасидан;

ишлаб чиқариш кооперативи аъзоси ушбу кооперативнинг бошқа аъзосига пайини ўтказганда - бундай ўтказиш тўғрисидаги кооператив аъзоларининг умумий йиғилишининг қарори қабул қилинган санадан;

истеъмол кооперативи аъзоси ушбу кооперативнинг бошқа аъзосига ёки бошқа шахсга пайини ўтказилишида - бундай ўтказиш тўғрисидаги кооператив бошқарувнинг қарори қабул қилинган санадан;

кооператив аъзолигидан чиқарилишида - кооператив аъзолигидан чиқарилиши тўғрисидаги хабарни расмий шаклда олган пайтдан бошлаб.

Кооперативнинг хар бир аъзоси ўзининг кооперативдаги аъзолигини ушбу қонун ва кооператив уставида белгиланган тартибда тўхтатиш ҳуқуқига эга.

Ишлаб чиқариш кооперативи аъзоси ўз хоҳишига кўра ўзини аъзоликдан чиқиш муддатидан икки хафта олдин, агар кооператив уставида бошқа муддатлар кўзда тутилмаган бўлса, кооператив бошқарувига ёзма шаклда ариза бериш йўли билан кооперативдан чиқишга ҳақлидир.

Истеъмол кооперативидан чиқиш ушбу кооператив уставида кўзда тутилган тартибларда амалга оширилади.

Ишлаб чиқариш кооперативи аъзоси, агар кооператив уставида бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, кооператив розилиги билан бошқа коопертив аъзосига ўз пайининг бир қисмини беришга ҳақлидир. Ишлаб чиқариш кооперативи аъзоси бўлмаган шахсга пай ёки унинг бир қисмини беришга рухсат берилмайди.

Истеъмол кооперативи аъзоси бўлмаган фуқарога пайни бериш фақатгина истеъмол кооперативи розилиги билан рухсат этилади. Бу ҳолатда, истеъмол коперативи аъзолари бундай пайни сотиб олишда устувор ҳуқуқга эга бўладилар.

Кооператив аъзолигидан чиққанидан сўнг олти ой давомида кооператив тугатилса, бунда у кооперативни тугатилишида барча аъзолар билан тенг ҳуқуқда иштирок этади.

Кооператив аъзосининг вафот этиши ҳолатларида унинг меросхўрлари кооператив аъзолигига қабул қилиниши мумкин.

19-модда. Кооператив аъзолигидан чиқариш

Кооператив аъзоси молиявий йил тугаши билан қуйидаги ҳолатларда кооператив аъзолигидан чиқарилиши мумкин, агар:

ёзма шаклда огоҳлантирилишига қарамасдан кооператив уставида кўзда тутилган вазифаларни бажармаса;

бухгалтерия ҳисоботига ишончсиз маълумотларни ёки агар шундай тартиблар кооператив уставида кўзда тутилган бўлса, ўзининг мулкий ҳолати тўғрисида шубхали маълумотларни тақдим этса;

кооператив уставида белгиланган вазифаларни кооператив аъзоси томонидан бажармаслик оқибатида кооперативга зарар келтирилса ёҳуд кооператив аъзосининг ўз мажбуриятларини бажармаслиги натижасида кооперативга даъво талаблари тақдим қилинган бўлса;

ушбу қонун ва кооператив устави талабларга мувофиқ кооперативга аъзо бўлиб кириш ҳуқуқига эга бўлмаса ёки кооператив аъзоси бўлиш ҳуқуқини йўқотган бўлса;

қишлоқ хўжалиги истеъмол кооперативида, у аъзо бўлган кооператив билан рақобатчи ташкилотда таъсисчи ёки иштирокчи бўлса, ёхуд кооператив билан рақобатчи ташкилот иштирокчиси, таъсисчи ёки ушбу кооператив аъзоси иштирокчи бўлса;

ишлаб чиқариш кооперативи уставида белгиланган шахсий меҳнати билан иштироки бўйича мажбуриятларни узрли сабабларсиз бажармаса, ёхуд бир йил мобайнида истеъмол кооперативи фаолиятида иштирок этмаса.

Кооператив ўз уставида ушбу қонунга зид бўлмаган кооператив аъзоси риоя этмаган ҳолда кооператив аъзолигидан чиқарилиши мумкин бўлган бошқа қўшимча талабларни ҳам кўзда тутишга ҳақлидир.

Ишлаб чиқариш кооперативи аъзолигидан чиқариш тўғрисидаги масала дастлаб кооператив бошқаруви томонидан кўриб чиқади ва унинг қарори кооперативнинг кузатув кенгаши томонидан, сўнгра кооперативнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

Истеъмол кооперативида кооператив аъзолигидан чиқариш тартиби унинг уставида белгилаб берилади.

Кооператив бошқаруви аъзолари ёки кооперативнинг кузатув кенгаши аъзолари кооператив аъзолигидан фақатгина кооперативнинг умумий йиғилиши қарори билан чиқарилишлари мумкин.

Коператив аъзоси кооператив бошқаруви томонидан уни умумий йиғилиш олдида кооператив аъзолигидан чиқариш масаласини қўйилиши сабаблари тўғрисида огохлантирилиши ва унга аъзоликдан чиқариш масаласи бўйича ўз фикрини билдириш ҳуқуқи билан умумий йиғилишга таклиф этилиши лозим.

Кооператив аъзолигидан чиқариш тўғрисидаги қарор ушбу қонун ва кооператив уставида белгиланган асослар мавжудлигида қабул қилиниши лозим.

Кооператив аъзолигидан чиқариш тўғрисидаги қарор аъзоликдан чиқарилаётган шахсга кооператив бошқаруви томонидан икки хафта муддатда ёзма равишда хабар қилиниши лозим.

Кооператив аъзолигидан чиқарилган шахс кооператив бошқаруви ва кооператив кузатув кенгашининг қарори устидан кооперативнинг навбатдаги умумий йиғилишига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Кооператив аъзолигидан чиқарилган шахс белгиланган тартибда пайни олиш ҳуқуқига эга.

Кооперативнинг уюшган аъзоси кооператив билан тузилган шартнома шартларини бузган ҳолларда ёки кооперативга зарар келтирувчи харакатларни амалга оширганда ушбу қонун ва кооператив уставида бегиланган тартибда кооперативнинг уюшган аъзолигидан чиқарилиши мумкин.

20-модда.Кооперативдан чиқаётган аъзога пайни қайтариш

Кооперативдан чиқаётган аъзога молиявий йил тугаганидан ва кооперативнинг бухгалтерия баланси тасдиқлангандан сўнг, агар бошқа тартиблар кўзда тутилмаган бўлса, пай бадали қиймати ёки пай бадалига тенг бўлган мулк тўлаб берилиши лозим. Шунингдек, кооперативдан чиқаётган аъзога кооператив уставида кўзда тутилган бошқа тўловларни ҳам кооператив уставида белгиланган муддат ва шартларда амалга ошириши лозим.

Кооператив аъзоси томонидан ўз пайини бошқа шахсга ўтказиш ҳолатларида кооперативдан чиқаётган аъзога нисбатан тўловлар амалга оширилмайди.

Кооперативдан чиқаётган аъзогакўпайтирилган пайкооператив аъзолари учун белгиланган тартибларда тўлаб берилади.

Кооператив, кооператив аъзолигидан чиқаётган шахс билан хисоб-китобларни амалга оширишда унга тегишли бўлган қарз тўловларини коопертивнинг ҳисобига айириб қолишга ҳақлидир.

Кооперативдан чиқаётган аъзога пай бадали, ушбу қонунда белгиланган тартибда қайтарилади. Кооператив уставига асосан пай бадали қиймати кооператив мулки кўринишида натурал шаклда тўлаб берилиши кўзда тутилиши мумкин.

Кооперативнинг вафот этган аъзосининг кооператив аъзолигига қабул қилинмаган меросхўрларга кооперативнинг вафот этган аъзосининг пай қиймати тўлаб берилади.

Агар кооператив уставига мувофиқ пай қийматини тўлаш ва кооперативдан чиқаётган аъзога тегишли бошқа тўловлар кооперативнинг бухгалтерия баланси тасдиқлангандан кундан олти ойдан ортиқ муддатда амалга оширилса, кооператив бошқаруви, коперативдан чиқаётган аъзога ушбу тўловларни суммасини, амалга ошириш муддати ва тартибларини тасдиқловчи хужжат бериши лозим.

5-боб. Кооперативнинг бошқарув органлари

21-модда. Кооператив бошқарув органи таркиби

Кооперативни бошқариш, кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши (вакиллар йиғилиши), кооператив бошқаруви ва (ёки) кооператив раиси томонидан амалга оширилади, агар кооператив аъзолари сони 50 тадан кам бўлса,кооперативнинг кузатув кенгаши мажбурий тарзда ташкил этилади.

Кооператив бошқарув органи таркиби, ваколатлари, бошқарув аъзолари ва (ёки) кооператив раиси ва кооперативнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш ва чақириб олиш тартиби, шунингдек, кооператив аъзоларининг умумий йиғилишини ёки вакиллар йиғилишини чақириш ва ўтказиш тартиби ушбу қонун ва кооператив уставига мувофиқ белгиланади.

22-модда. Кооператив аъзолариумумий йиғилишининг ваколатлари

Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши, кооператив бошқарувининг юқори органи ҳисобланади, кооператив фаолиятигатегишлибўлган барча масалаларни, шу жумладан, бошқарув кенгаши ва (ёки) кооператив раиси ва кооператив кузатув кенгашининг қарорларини бекор қилиш ёки тасдиқлашни ваколатли ҳал этади.

Қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш фақатгина кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши ваколатига киради:

кооператив уставини тасдиқлаш, унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;

кооператив раиси ва кооператив бошқарув кенгаши аъзолари ва кооператив кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш, улар фаолиятига оид ҳисоботларни эшитиш ва улар ваколатларини тўхтатиш;

кооперативни ривожлантириш дастурини, йиллик ҳисоботини ва бухгалтерия балансини тасдиқлаш;

аъзолик пай бадаллари ва бошқа тўловларнинг миқдори ва тўлаш тартибини, кооператив аъзолигидан чиқаётганда ушбу тўловларни қайтариш тартибини белгилаш;

кооператив аъзолари ўртасида фойда (даромад) ва зарарни тақсимлаш тартибини белгилаш;

агарда бу масала бўйича қарор қабул қилиш ушбу қонун ёки кооператив устави билан кооператив аъзолари умумий йиғилиши ваколатига киритилган бўлса, кооперативнинг асосий ишлаб чиқариш воситаларини ҳисобдан чиқариш (биров ихтиёрига ўтказиш), уларни сотиб олиш шунингдек, битимларни амалга ошириш;

кооператив фондлари турлари ва миқдорлари, шунингдек, уларни шакллантириш шартларини белгилаш;

кооперативнинг бошқа кооперативларга, ўртоқлик хўжаликлари ва жамиятларига, бирлашма, уюшмаларга аъзо бўлиб кириши, шунингдек, улардан чиқиши;

кооператив аъзоларига кредит бериш тартиби ва ушбу кредит миқдорини белгилаш;

кооператив ваколатхоналари ва филиалларини(шўъба корхоналарини) ташкил қилиш ва тугатиш;

кооператив аъзолигига қабул қилиш ва аъзолик сафидан чиқариш (ишлаб чиқариш кооперативлари учун);

ижро маъмуриятини ташкил қилиш;

бошқарув кенгаши аъзолари ва (ёки) кооператив раисини рағбатлантириш шартлари ва миқдорини белгилаш, кооператив кузатув кенгаши аъзолари харажатларини қоплаш;

кенгаш аъзолари ва (ёки) кооператив раисини, кооператив кузатув кенгаши аъзоларини жавобгарликка тортиш;

ушбу қонун ва кооператив устави билан белгиланган кооператив ички ҳужжатлари (низомлари)ни тасдиқлаш;

кооперативни қайта ташкил этиш ва тугатиш;

ушбу қонун ёки кооператив устави билан кооператив аъзоларининг умумий йиғилишининг мутлоқ ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш;

Ушбу модда 2-қисмининг иккинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи ва ўнинчи хатбошиларда белгиланган ҳамда кооперативни тугатиш борасидаги масалалар бўйича қарорлар кооператив аъзоларининг учдан икки қисми овоз бергандагина қабул қилинган ҳисобланади.

Агарда ушбу масалалар бўйича қарор қабул қилишда, кооператив аъзолари умумий йиғидишида кворум таъминланмаган бўлса, кооператив аъзолари умумий йиғилиши қайтадан чақирилади ва кооператив аъзолари умумий йиғилишида қатнашаётганларнинг учдан икки қисми ёқлаб овоз бергандагина, ушбу масала бўйича қарор қабул қилинган ҳисобланади.Кооперативни қайта ташкил этиш тўғрисидаги масала бўйича қарор, ушбу қонуннинг 42-моддасида белгиланган тартибга мувофиққабул қилинади.

Кооператив аъзолари умумий йиғилиши мутлоқ ваколатига киритилган ёки улар бўйича қарорлар берилган овозларнинг учдан икки қисмни ташкил этувчи кўпчилик томонидан қабул қилиниши шарт бўлган масалалар рўйхати кооператив устави томонидан кенгайтирилиши мумкин ва ушбу масалалар бўйича қарор қабул қилиш учун кооператив уставида нисбатан юқори кворум кўзда тутилиши мумкин.

Кооператив аъзолари умумий йиғилиши мутлоқ ваколатига киритилган масалаларни ҳал этиш, кооператив ижро органига ёки кооператив кузатув кенгашига берилиши мумкин эмас.

23-модда. Кооператив аъзоларининг умумий йиғилишини чақириш

Кооператив аъзоларининг биринчи умумий йиғилиши мумкин қадар қисқа муддатларда, аммо кооператив давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг уч ойдан ошмаган муддат ичида чақирилади.

Кооператив молиявий йил тугагандан сўнг камида икки ойдан кейин ва кўпи билан тўрт ойдан кечиктирмасдан кооператив аъзоларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиши шарт. Кооператив аъзоларининг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказилган кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши навбатдан ташқари ҳисобланади.

Кооператив аъзоларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш вазифасини кооператив бошқарув кенгаши амалга оширади, кооператив бошқарув кенгаши ваколати тўхтатилганда – бу вазифани кооператив кузатув кенгаши бажаради.

Кооператив аъзоларининг йиллик умумий йиғилиши кун тартибини шаллантириш, ушбу қонуннинг 23-моддасига мувофиқ кооператив бошқарув кенгаши томонидан амалга оширилади, кооператив бошқарув кенгаши ваколати тўхтатилганда – бу вазифани кооператив кузатув кенгаши бажаради.

Кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши, кооператив бошқарув кенгашининг шахсий ташаббуси билан чақирилади ёки кооператив кузатув кенгаши, кооператив аъзоси ҳисобланган қишлоқ хўжалик кооперативлари тафтиш бирлашмаси, кооператив аъзоларининг ўндан бир қисми ёки кооператив уюшган аъзоларининг учдан бир қисмининг талабига биноан чақирилади.

Кооперативнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган кооператив бошқарув органи ёхуд бундай бошқарув ҳуқуқига эга бўлган кооператив аъзолари гуруҳи ёки кооперативнинг уюшган аъзолари, бундай умумий йиғилишни ўтказишнинг зарурлиги асосномасини ва ушбу умумий йиғилишга таклиф этиладиган кун тартибини ёзма равишда кооператив бошқарув кенгашига тақдим қилишлари шарт.

Кооперативнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришнинг ташаббускори бўлмаган кооперативнинг бошқа бошқарув органлари ёхуд кооператив аъзолари ёки кооперативнинг уюшган аъзолари ушбу йиғилишнинг ташаббускори розилигисиз кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибини ўзгартириш ёки унга қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга эмас.

Кооператив бошқарув кенгаши ёки унинг ваколати тўхтатилган тақдирда, кооператив кузатув кенгаши кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабномани олган кундан бошлаб етти кун мобайнида бундай йиғилишни ўтказиш ёки ўтказмаслик борасида қарор қабул қилиши шарт.

Кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини рад қилиш тўғрисидаги қарори, фақатгина кооператив аъзолари умумий йиғилиши кун таркибига таклиф қилинаётган масалаларнинг биронтаси унинг ваколатига кирмаса ёки қонун талабларига мувофиқ келмаса, ёхуд кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш бўйича мазкур қонун билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этилмаган тақдирдагина қабул қилинади.

Агар кооператив аъзолари умумий йиғилиши кун тартибига таклиф қилинаётган масалаларнинг биттаси ёки бирнечтаси унинг ваколатига кирса ва кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш бўйича мазкур қонунда белгиланган бошқа талабларга риоя этилган бўлса, кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши шарт.

Агар кооператив бошқарув кенгаши, кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабномани олган кундан бошлаб етти кун мобайнида бундай йиғилишни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилмаса ёки ўтказмаслик тўғрисида қарор қабул қилса, ёхуд ушбу йиғилишни ўтказиш бўйича қабул қилинган қарорга мувофиқ белгиланган муддатларда ўтказмаса, кооператив аъзларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш ҳуқуқига эга бўлган кооператив кузатув кенгаши, кооператив аъзоси ҳисобланган қишлоқ хўжалик кооперативлари тафтиш бирлашмаси, кооператив аъзолари ёки кооперативнинг уюшган аъзолари томонидан кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилиши мумкин.

Бундай ҳолатларда, кооператив бошқарув кенгаши, кооператив аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ташаббускорларига, кооператив аъзолари ва кооперативнинг уюшган аъзолари рўйхати ва уларнинг манзилларини тақдим этиши шарт.

24-модда. Кооператив аъзоларининг умумий йиғилишини чақириш тартиби

Кооператив аъзоси ва кооперативнинг уюшган аъзоси, кооператив бошқарув кенгашига ушбу қонун ва кооператив уставида кўзда тутилганидек, уларгаёзма шаклдаги билдиришнома ва хабарномаларни юбориш мумкин бўлиши учун ўзларининг турар жойи, манзили, манзилининг ўзгарганлиги тўғрисида ёзма шаклда маълум қилишлари шарт.

Кооператив аъзолари ва кооперативнинг уюшган аъзоларига, кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши чақирилишидан камида 30 кун олдин, кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши ўтказиладиган жойи, куни, вақти ва кун тартиби тўғрисида ёзма шаклда хабар қилиниши лозим.

Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги хабарнома кооператив аъзосига ёзма равишда тақдим қилинади ва улардан тасдиқлатиб олинади ёки почта орқали жўнатилади.

Кооператив аъзоларининг йиллик умумий йиғилиши кун тартиби кооператив бошқарув кенгаши томонидан шакллантирилади.

Кооператив аъзоларининг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилиши лозим бўлган қўшимча масалалар, молиявий йил тугагандан сўнг, камида 30 кун ўтгандан кейин кооператив бошқарув кенгашишига тақдим қилиниши керак.

Кооператив бошкарув кенгаши, кооператив аъзоларининг йиллик умумий йиғилиши кунтартибига киритилиши лозим бўлган қўшимча масалалармазмунини ўзгартиришга ҳақли эмас.

25-модда. Вакиллар йиғилиши

Аъзолари сони 200 нафардан ошмайдиган кооперативларда,кооператив уставига мувофиқ,кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши вакиллар йиғилиши шаклида ўтказилиши мумкин.

Кооператив аъзоси ёки кооперативнинг уюшган аъзоси бўлган жисмоний шахс ёки юридик шахс вакили ҳисобланган кооператив аъзоси ёҳуд кооперативнинг уюшган аъзоси вакил бўлиши мумкин.

Вакил сифатида сайланмаган кооперативнинг бошқарув кенгаши аъзолари кооперативнинг кузатув кенгаши аъзолари ёки кооператив раиси, вакиллар умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этишлари мумкин.Лекин улар йиғилишда сўзга чиқиш ва таклифлар киритиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ушбу қонунда ва кооператив уставида умумий йиғилиш тўғрисида белгиланган ҳолатлар вакиллар йиғилиши учун ҳам қонуний ҳисобланади.

Кооператив аъзоларининг вакиллари ушбуқонуннинг 23-моддасида белгиланган тартибга мувофиқ вакиллар йиғилишининг кун тартиби, ўтказиш куни, жойи ва вақти, ушбу йиғилишга вакиллар сайлаш меъёри кўрсатилган ёзма шаклдаги билдиришнома олганларидан сўнг вакиллар иш жойлари ёхуд яшаш жойларида ва (ёки) кооператив аъзолари ёки кооперативнинг уюшган аъзоларининг турган жойларидаги йиғилишларда ҳар бир навбатдаги вакиллар йиғилишида очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

Вакил кооперативнинг 10 тадан кўп бўлмаган аъзоларидан сайланиши шарт. Кооперативнинг уюшган аъзоларидан сайланган вакиллар кооператив аъзоларидан сайланган вакиллар сониннинг 20 фоизидан ошмаслиги шарт. Вакиллар сони,тегишли молиявий йил якунида мавжуд бўлган кооператив аъзолари сонидан ва кооперативнинг уюшган аъзолари сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Вакиллар ўз ваколатларини кооперативнинг бошқа аъзосига беришлари мумкин эмас.

Вакилнинг сайланганлиги йиғилиш раиси ва котиби имзоси қўйилган йиғилиш баённомаси билан расмийлаштирилади. Йиғилиш баённомасивакиллар йиғилишининг саноқ комиссиясига тақдим этилади.

26-модда. Кооператив аъзоларинингумумий йиғилиши (вакиллар йиғилишининг)қарорларини қабул қилиш тартиби.

Агарда кооператив уставида бошқача белгиланмаган бўлса, қарор қабул қилишда кворум қуйидагилардан кам бўлмаслиги лозим:

кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида шахсан қатнашаётган кооператив аъзолари овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган коопертив аъзолари умумий сонининг 35 фоизидан;

вакиллар йиғилишида сайланган вакиллар умумий сонидан 50 фоизидан.

Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши ушбуқонунда кўзда тутилган кооператив аъзолари умумий йиғилишини чақириш бўйича ўрнатилган тартиб ва муддатларни бузган ҳолда эълон қилинган кун тартиби бўйича қарорлар қабул қилишига ҳақли эмас, ушбу йиғилишда кооператив аъзоларининг барчаси иштирок этган, кооператив аъзолари умумий йиғилиши иш регламенти бундан мустасно.

Агар ушбу қонун ва кооператив уставида бошқа ҳолатлар кўзда тутилмаган бўлса,кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Белгиланган тартибда пай бадалини тўламаган кооператив аъзоси овоз беришда қатнашиш ҳуқуқига эга эмас.

Кооператив аъзоси уни сайланган лавозимидан четлаштириш ёки кооператив олдидаги мажбуриятидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш бўйича, шунингдек, унга даъво талабномалари тақдим этилган ҳолатларда ҳам овоз беришда иштирок этмайди

Юридик шахс – кооператив аъзоси ёки кооперативнинг уюшган аъзоси – кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида, ушбу юридик шахс раҳбари ишончномасисиз ёки ушбу юридик шахснинг бошқа бир ходимибеган ишончномаси асосида вакил бўлиши мумкин.

Кооператив умумий йиғилиши (вакиллар йиғилиши) қарорлари, йиғилиш баённомаси билан расмийлаштирилади, ушбу йиғилиш давомида тузиладиган йиғилиш баённомаси умумий йиғилиш тугагандан сўнг ўн кундан кечиктирмасдан, камида икки нусхада расмийлаштирилади. Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши(вакиллар йиғилиши) баённомаси қуйидаги маълумотларни ўзида акс эттириши лозим:

кооперативнинг номланиши ва унинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотларни;

кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши ўтказилган жой, санаси
ва вақти;

кооператив аъзоларининг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги билдиришноманинг санаси ва кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши кун тартибига таклиф этилган ҳужжатларни тақдим қилиш санаси;

кооператив аъзоларининг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома санасидаги кооператив аъзоларининг умумий сони, ҳал қилиш овози ҳуқуқига эга бўлган кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида қатнашган кооператив аъзолари ва кооперативнинг уюшган аъзолари сони.

вакиллар йиғилиши ўтказилаётганда – сайланган вакиллар сони ва ушбу йиғилишда қатнашаётганлар сони;

кооператив умумий йиғлишининг қонунийлиги (қонуний эмаслиги) тўғрисидаги қайд;

эълон қилинган кооператив аъзолри умумий йиғилишининг кун тартиби;

кооператив аъзолари умумий йиғилишида сўзга чиққан шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, нутқининг асосий жиҳатлари;

кооператив аъзолари умумий йиғилиши кун тартиби бўйича овоз бериш натижалари, ушбу йиғилишда эълон қилинган ва қабул қилинган қарорлар.

Кооператив аъзолари умумий йиғилиши баённомасига илова қилинади:

кооператив бошқарув кенгаши ёки кооператив кузатув кенгаши, ёки кооператив ташаббус гуруҳининг ёки кооперативнинг уюшган аъзоларининг кооператив аъзолари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори;

кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида иштирок этган кооператив аъзолари ва овоз бериш ҳуқуқига эга кооперативнинг уюшган аъзолари рўйхати. Вакиллар йиғилиши ўтказилган тақдирда, сайланган вакиллар рўйхати ва вакиллар йиғилишида иштирок этган вакиллар рўйхати;

кооператив аъзолари умумий йиғилишига тақдим этилган вакиллик ҳуқуқини берувчи ишончнома ёки вакилларнинг сайланганлиги тўғрисидаги баённома;

кооператив аъзолари умумий йиғилиши кун тартиби бўйича тақдим этилган материаллар;

овоз бериш бюллетенлари;

кооператив аъзолари ва кооперативнинг уюшган аъзолари томонидан, кооператив аъзолрининг умумий йиғилиши баённомасига қўшиб қўйиш талаби билдирилган аризалар, таклифлар ва асосий фикрлар;

кооператив устави, кооперативнинг ички ҳужжатлари (низоми) ёки кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши билан кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар.

Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши баённомасининг ҳар иккала нусхасига ушбу йиғилиш раиси ва котиби, кооператив раиси ва кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига биноан кузатув кенгаши аъзолари ёки кооператив аъзоларининг бошқа камида 3 нафар аъзоси томонидан имзо қўйилиши шарт. Агар кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши баённомасига имзо қўйиши лозим бўлган шахслардан биттаси имзо қўйишдан бош тортса, у умумий йиғилиш баённомасига имзо қўймаслик сабабини кўрсатишилозим.

Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши баённомалари бир нусҳадан кооператив бошқарув кенгашида, кооператив кузатув кенгашида сақланиши шарт.

Кооператив аъзоси ёки кооперативнинг уюшган аъзоси талабига мувофиқ кооператив бошқарув кенгаши уларни кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши баённомаси билан таништириши ёхуд уларга кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши баённомасининг тасдиқланган нусхасини бериши ёки кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши билан тадбиркорлик сирига киритилган маълумотлардан ташқари йиғилиш баённомасининг тасдиқланган нусхасини ёки йиғилиш баённомасидан кўчирмани бериши шарт.

Агаркооператив аъзолари ёки кооперативнинг уюшган аъзолари кооператив аъзоларининг умумий йиғилиш баённомасини ишонарли эмаслиги ёки унинг тўлиқ эмаслиги тўғрисида ариза берган бўлсалар, ушбу ариза кооператив аъзоларининг навбатдаги умумий йиғилишида кўриб чиқилиши шарт.

27-модда. Кооперативнинг ижро органлари

Кооператив раиси ва кооператив бошқаруви кенгаши кооператив ижро органлари ҳисобланади. Агаркооператив аъзолари сони 25 нафардан кам бўлса, кооператив уставига мувофиқ фақат кооператив раиси ва унинг ўринбосари сайланиши кўзда тутилиши мумкин.

Кооператив раиси кооператив бошқарув кенгаши кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан беш йилдан кўп бўлмаган муддатга кооператив аъзолари таркибидан сайланади. Кооператив раиси, кооператив бошқарув кенгаши аъзоси ҳисобланади ва уни бошқаради.

Кооператив бошқарув кенгаши, агар кооператив уставида бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, уч кишидан иборат бўлади.

Кооператив бошқарув кенгаши ваколат доирасига қуйидаги масалаларни
ҳал этиш киради:

кооперативга ёки кооперативнинг уюшган аъзолигига қабул қилиш тўғрисидаги, кооператив аъзолигидан ёки кооперативнинг уюшган аъзолигидан чиқиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш;

кооператив аъзолигидан ёки кооперативнинг уюшган аъзолигидан чиқиш тўғрисидаги масалаларни дастлабки кўриб чиқиш;

кооперативнинг уюшган аъзолари билан шартномалар тузиш;

кооперативдан чиққан тақдирда қайтариладиган пай миқдори ва шаклини белгилаш;

кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши кун тартибини шакллантириш ва уни чақириш;

кооператив кузатув кенгаши билан ҳамкорликда кўпайтирилган пайларни қоплаш, дивидендлар тўлаш ёки корпоратив тўловларни амалга ошириш, кооператив аъзоларига ёки кооперативнинг уюшган аъзоларига кредитлар бериш тўғрисида қарорларни қабул қилиш;

кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши ваколат доирасига кирмаган битимларни амалга ошириш;

кооператив кузатув кенгаши билан ҳамкорликда тафтиш бирлашмасининг кооперативни тафтиши қилишга оид хулосаларини кўриб чиқиш ва аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича чораларни белгилаш.

пай бадали сифатида киритилаётган мулкларнинг бозор қийматини тасдиқлаш;

ушбу қонун ва кооператив уставига мувофиқ ёки кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан кооператив бошқарув кенгаши ваколатига киритилган масалаларни ҳал этиш.

Кооператив бошқарув кенгаши кооператив уставига ва агар бу кооператив уставида кўзда тутилган бўлса, кооператив кузатув кенгаши ёки кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши билан тасдиқланадиган ва кооператив бошқарув кенгаши йиғилишларини чақириш ва ўтказиш тартиби, муддатини белгиловчи кооператив бошқарув кенгаши қарорларини қабул қилиш ва йиғилиш баёнларини расмийлаштириш тартибини белгиловчи кооператив бошқарув кенгаши тўғрисидаги низомга мувофиқ харакатларни олиб боради.

Кооператив устави ёки кооператив бошқарув кенгаши тўғрисидаги низомга мувофиқ кооператив бошқаруви кенгаши аъзолари ўртасида вазифаларнитақсимлаш кўзда тутилиши мумкин.

Кооператив бошқарув кенгаши йиғилишлари кооперация раиси томонидан олиб борилади, агар кооператив уставида ёки кооператив бошқарув кенгаши низомида ушбу ҳужжатларгакооператив бошқарув кенгашининг бошқа аъзолари томонидан имзо чекишлари кўзда тутилмаган бўлса, у кооператив бошқаруви кенгаши номидан қабул қилинган қарорларга ва кооператив бошқарув кенгаши баённомаларига имзо қўяди.

Кооператив раиси, кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва кооператив бошқарув кенгаши қарорига асосан, ушбу органлар ваколатига кирган масалалар бўйича ишончномасиз, бошқа масалалар бўйича кооператив номидан якка ҳолда ишкўради.

Кооператив раиси ёки кооператив бошқарув кенгаши аъзолари ёки кооперативнинг ижрочи директори исталган вақтда мазкур қонун ва кооператив уставида белгиланган тартибга мувофиқ чақирилган кооператив аъзоларининг умумий йиғилишинингқарори бўйича эгаллаб турган лавозимларидан озод этилишлари мумкин.

Кооператив бошқарув органи ёҳуд кооператив аъзоларининг умумий йиғилишини чақириш ҳуқуқига эга бўлган ушбу йиғилиш кун тартибига кооператив раиси ёки ижрочи директорини муддатидан олдин эгаллаган ловозимидан озод этиш тўғрисидаги масалани киритишни таклиф этган кооператив аъзолари ёки кооперативнинг уюшган аъзолари гуруҳи ўз таклифини ёзма шаклда асослаб беришлари шарт.

Кооператив раиси ёки ижрочи директорни муддатидан олдин эгаллаган лавозимидан озод этиш тўғрисидаги тафтиш бирлашмасининг хулосаси кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида эълон қилиниши шарт.

28-модда.Кооператив раиси ва кооператив бошқарувининг мажбуриятлари

Кооператив раиси ва кооператив бошқаруви аъзолари кооператив манфаатлари йўлида виждонан ва ақл билан харакат қилишлари лозим. Улар ўз ваколатларини амалга оширишлари давомида уларга маълум бўлган хизмат ва (ёки) тижорат сири бўлган ахборотларнинг махфийлигини сақлаш бўйича чоралар кўришлари лозим.

Кооператив бошқаруви аъзолари томонидан ўз мажбуриятларини виждонан бажармаслик оқибатида кооперативга келтирилган зарарлар суд қарорлари асосида коопееративга қоплаб берилиши лозим. Бунда зарар келтирувчилар биргаликда жавобгар бўладилар.

Коопепративнинг ижрочи директори, у билан кооператив ўртасида тузилган меҳнат шартномасида кўзда тутилган тартиб ва шартлар доирасида жавобгар бўлади.

29-модда.Кооперативнинг кузатув кенгаши

Кооперативнинг кузатув кенгаши, кооператив аъзоларидан умумий йиғилишда сайланадиган уч кишидан кам бўлмаган таркибдан иборат бўлади. Кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилиш тартиби кооператив устави билан белгиланади.

Кооператив кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритгани учун ҳеч қандай мукофот олиш рухсат этилмайди. Кооператив кузатув кенгаши аъзосининг ўз ваколатларини бажариши билан боғлиқ сарф-харажатлари кооператив аъзолари умумий йиғилиши қарорига мувофиқ қопланади.

Кооператив кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатлари улар сайланган муддат тугашидан аввал умумий йиғилиш қарори бўйича тўхтатилиши мумкин. Бундай қарорни қабул қилиш учун кооператив аъзолари умумий йиғилишида иштирок этувчиларнинг учдан бир қисми овози етарли бўлади.

Кооператив кузатув кенгаши аъзоси бир вақтнинг ўзида кооператив бошқаруви аъзоси ёки кооператив раиси бўлиши мумкин эмас.

Таркибдан чиқиш истагини билдирган кооператив бошқаруви аъзолари унинг ваколатларини тўхтатилиши тўғрисидаги кооператив аъзолари умумий йиғилишининг қарори қабул қилинмагунича кооперативнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.

Кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида кооператив кузатув кенгаши аъзоларига сайлаш ёки қўшимча сайлаш ўтказилаётганда кооператив раиси ва кооператив бошқаруви аъзолари бундай номзодлар тўғрисидаги таклифларни киритишга ҳақли эмаслар.

Кооператив кузатуви кенгаши раиси ва раис ўринбосари кооператив кузатуви кенгаши мажлисида кооператив кузатув кенгаши аъзолари таркибидан уч йил муддатга сайланади. Кооператив аъзолари умумий йиғилиш томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ, кооператив кузатуви кенгаши раисининг вазифалари кооператив кузатув кенгашини мажлисини тайёрлаш, чақириш, ўтказиш ва кооператив кузатув кенгаши фаолиятини ташкил қилишдан иборат.

Кооператив кузатув кенгаши мажлислари энг камида ҳар уч ойда бир марта ўтказилади ва ушбу мажлис, иштирок этган кооператив кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан имзоланган баённома билан расмийлаштирилади.

30-модда.Кооператив кузатув кенгашининг ваколатлари

Кооперативнинг кузатув кенгаши кооператив бошқаруви ва кооператив раиси фаолиятини назорат қилади, кооператив фаолиятини тафтиш қилади. Кооперативнинг кузатув кенгаши кооператив бошқаруви, кооператив раиси ёки кооперативнинг ижрочи директоридан уларнинг фаолияти тўғрисидаги хисоботни талаб қилишга ҳамда кооператив хужжатлари билан танишиш, кооператив кассасининг ҳолати, қимматбаҳо қоғозлар, савдо хужжатларининг мавжудлигини текшириш, инвентаризация ўтказишга ва бошқаларга хақлидир

Кооперативнинг кузатув кенгаши бухгалтерия балансини, йиллик ҳисоботни текшириши, кооператив даромадларини тақсимлаш тўғрисида ва йиллик дефицитни қоплаш чоралари тўғрисидаги таклифлар бўйича хулосалар бериши лозим. Кооперативнинг кузатув кенгаши текшириш натижалари тўғрисида бухгалтерия баланси тасдиқлангунга қадар кооператив аъзоларининг умумий йиғилишига ҳисобот бериши лозим.

Кооперативнинг кузатув кенгаши, коопертив аъзолигига қабул қилишни ва кооператив аъзолигидан чиқишни сўраб ёзилган аризалар бўйича хулосалар беради.

Кооператив кузатув кенгаши, агар бу кооператив манфаатлари учун зарур бўлса, кооператив аъзоларининг умумий йиғилишини чақиради. Кооператив кузатув кенгаши раиси агар кооператив уставида бошқа тартиблар кўзда тутилмаган бўлса, кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши мажлисини ўтказишда раислик вазифасини бажаради.

Кооператив уставида, кооперативнинг кузатув кенгаши аъзоларининг бошқа ваколатлари ҳам кўзда тутилиши мумкин.

Кооперативнинг кузатув кенгаши аъзолари ўз ваколатларини бошқа шахсларга беришга ҳақли эмасдирлар.

Кооператив кузатув кенгашига нисбатан ушбу қонуннинг 26-моддасида белгиланган кооператив бошқаруви аъзоларининг мажбуриятлари тўғрисидаги қоидалар амал қилади.

31-модда.Кооператив бошқаруви органлари қарорлари устидан шикоят килиш

Кооператив аъзолари умумий йиғилишининг ушбу қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатлари, кооператив устави талабларини бузган ҳолда қабул қилган ва кооператив аъзоларининг қонуний ҳуқуқлари ва (ёки) манфаатларига зид бўлган қарорлари шикоят қилинаётган қарорни қабул қилишда иштирок этмаган ёки унга қарши овоз берган кооператив аъзоларининг ёки кооперативнинг уюшган аъзоларининг аризаси бўйича суд томонидан бекор қилиниши (қонуний кучга эга эмас деб тан олиниши) мумкин.

Кооператив кузатув кенгаши ёки кооператив бошқарувининг ушбу қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, кооператив устави талабларини бузган ҳолда қабул қилган ва кооператив аъзоларининг ёки кооперативнинг уюшган аъзоларининг қонуний ҳуқуқлари ва (ёки) манфаатларига зид бўлган қарорлари кооператив аъзоларининг ёки кооперативнинг уюшган аъзоларининг аризаси бўйича суд томонидан бекор қилиниши (қонуний кучга эга эмас деб тан олиниши) мумкин.

Кооператив томонидан амалга оширилган битимларни маъқуллаш тўғрисидаги кооператив умумий йиғилишининг қарорлари кооператив кузатув кенгаши ёки кооператив бошқаруви қарорини тан олиш, кооперативларнинг тегишли битимларини низолардан ташқари бундай қарорларни бекор қилиш, уларни бекор қилишга олиб келмаган ҳолатларда бекор қилиниши мумкин.

6-боб.Кооператив мулки

32-модда.Кооператив мулкини шакллантириш манбалари

Кооператив мулкини шакллантириш манбалари ҳам мулкий ва ҳам қарз маблағлар бўлиши мумкин. Кооператив мулкидаги қарз маблағлари улуши кооператив устави билан белгиланади.

Кооператив пай бадаллари, унинг шахсий фаолиятидан келадиган даромадлар ҳамда банклар қўйилган маблағлари, қимматбаҳо қоғозлар ва бошқалар ҳисобидан ўзининг шахсий маблағларини шакллантиради.

Кооператив унга пай сифатида берилган мулклар ҳамда кооперативнинг фаолияти жараёнида ишлаб чиқарилган ва орттирилган мулкларнинг эгаси ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш кооперативида захира фонди фойдадан 10 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги йиллик ажратмалардан, истеъмол кооперативида – даромадлардан ажратмалар ҳисобига ва ушбу кооператив аъзоларининг кооперативнинг хўжалик фаолиятида иштирокига мутаносиб равишда қўшимча бадалларни киритиши ва ишлаб чиқариш ва истеъмол кооперативлари уставида кўзда тутилган бошқа манбалар ҳисобидан шаклланади.

33-модда.Кооперативнинг пай бадаллари ва пай фонди

Кооперативнинг пай фонди ва мажбурий пай бадалининг миқдори кооператив аъзолари йиғилишида белгиланади.

Ишлаб чиқариш кооперативида мажбурий пай бадаллари бир хил миқдорда, истеъмол кооперативида эса ушбу кооперативнинг хўжалик фаолиятида кооператив аъзоси иштирокининг тахминий ҳажмига мутаносиб равишда белгиланади.

Кооператив аъзолари кўшимча пай бадаллари киритишлари мумкин ва унинг миқдори ҳамда киритиш шартлари кооператив уставида кўзда тутилади.

Пай бадалларининг ҳисоби кооператив томонидан қиймат кўринишида юритилади. Кооперативга кираётган шахс пай бадали ҳисобига мулкий улушлар ва бошқа мулкларни(ер участкасидан ташқари) ёки мулкий ҳуқуқларни киритиш ҳолатларида пай бадалининг пулдаги қиймати кооператив бошқаруви томонидан баҳоланади ва кооперативнинг умумий йиғилишида тасдиқланади. Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши берилаётган мулкларни пулда баҳолаш услубиётини тасдиқлаб бериши ва кооператив бошқарувига тақдим этилаётган мулкларни шу услубиёт асосида баҳолашни топшириши мумкин. Ушбу баҳолашлар натижалари кооперативнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиш лозим. Бундай ҳолатда, фақатгина берилаётган мулкларни баҳолашдаги низоли масалалар, кооперативнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилади. Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ пай бадалини пулда баҳолаш, мустақил баҳоловчи томонидан ўтказилиши ҳам мумкин.

Баҳоланаётга пай бадали қийматининг мажбурий пай бадалидан ошаётган қисми, кооператив аъзоси розилигига билан унинг қўшимча пай бадали ҳисобига ўтказилади.

Кооператив давлат рўйхатидан ўтганидан кейин аъзоликка кираётган шахс кооператив уставида белгиланган тартиб ва муддатларда мажбурий пай бадалини тўлайди. Уставда кўзда тутилган алоҳида холатларда, кооперативга янгидан кираётган аъзоларга мажбурий пай бадалини тўлашалари учун кредит ажратилиши мумкин.

34-модда.Кооперативнинг фойда ва зарарини тақсимлаш

Кооперативнинг бухгалтерия баланси бўйича аниқланган ҳамда солиқлар, йиғимлар ва мажбурий тўловлар тўланганидан кейинги қолган фойдаси қуйидаги тарзда тақсимланади:

муддати кечиктирилган қарзларни қоплаш учун;

захира фонди ва кооператив уставида кўзда тутилган бошқа бўлинмас фондларга;

аъзоларнинг қўшимча пай бадаллари ва кооперативнинг уюшган аъзоларининг пай бадалларига дивидендлар бўйича тегишли тўловларга ҳамда кооператив аъзолари ва ходимларни мукофотлашга, бунда тақсимланадиган умумий сумма кооператив фойдасининг 30 фоизидан ошмаслиги лозим;

кооператив тўловларига.

Ишлаб чиқариш кооперативи аъзолари ўртасида кооператив тўловларни тақсимлаш уларнинг бир йилда кооперативдан олган иш хақларига мутаносиб тарзда, истеъмол кооперативи аъзолари ўртасида эса –уларнинг кооперативнинг хўжалик фаолиятидаги иштирокига мутаносиб равишда амалга оширилади.

Кооператив тўловлар қуйидаги тартибда ишлатилади:

кооператив тўловларининг 70 фоизидан кам бўлмаган қисми кооператив аъзоларининг кўпайтирилган пайларини тўлдириш учун йўналтирилади;

кооператив тўловларининг қолдиғи кооператив аъзосига тўлаб берилади.

Кўпайтирилган пайга ўтказилган маблағлар қуйидагича фойдаланилади:

кооперативнинг бўлинмас фондидан ташқари унинг ишлаб чиқариш ва бошқа фондларини ташкил этиш ва кенгайтиришга;

кўпайтирилган пайларни қоплашга.

Бухгалтерия баланси бўйича аниқланган кооперативнинг зарари истеъмол кооперативи аъзолари ўртасида уларнинг истеъмол кооперативининг хўжалик фаолиятидаги иштирокига мувофиқ, ишлаб чиқариш кооперативи аъзолари ўртасида эса кооператив аъзоларининг иш ҳақлариги мос равишда тақсимланади.

Ишлаб чиқариш кооперативида зарарлар биринчи навбатда захира фонди ҳисобидан, иккинчи навбатда кўпайтирилган пайлари миқдорининг каматирилиши ҳисобига ёки қўшимча киритилган пай бадаллари ҳисобига копланади.

Истеъмол кооперативида зарарлар ушбу қонуннинг 35-моддаси 3-қисмида кўзда тутилган тартибларга мувофиқ қопланади.

Кооперативнинг фойда ва зарарларини тақсимлаш тартиблари молиявий йил тугашидан кейин уч ой давомида кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқланиши лозим.

35-модда.Кооператив ва унинг аъзоларининг мулкий жавобгарликлари

Кооператив ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли бўлган барча мулклари доирасида жавобгардир ва ушбу қонунда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари кооператив аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас

Истеъмол кооперативи аъзолари, йиллик бухгалтерия баланси тасдиқланганидан кейин уч ой мобайнида вужудга келган зарарларни, захира фонди ҳисобидан ёки қўшимча пай бадалларини киритиш йўли билан қоплашлари лозим. Ушбу мажбуриятларни бажармаслик ҳолатларида кооператив, кредиторлар талабига мувофиқ суд тартибида тугатилиши мумкин. Истеъмол кооперативи аъзолари унинг мажбуриятлар бўйича кооператив аъзоларининг қўшимча пайнинг киритилмаган қисми чегарасида биргаликда субсидиар жавобгар бўладилар.

Илгари ташкил этилган кооперативга кираётган шахс агар бу кооператив уставида кўзда тутилган бўлса, ушбу шахснинг кооперативга кириши пайтида мавжуд бўлган мажбуриятлар билан танишганлиги тўғрисида ёзма равишда тасдиқланган шароитда унинг ушбу кооперативга киришдан аввал пайдо бўлган мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлади,

Кооператив аъзоси айби билан келтирилган зарар ушбу аъзонинг пайи миқдорини камайтириш ҳисобига ёки қонунда белгиланган бошқа тартибларга мувофиқ қопланади.

Кооператив аъзосининг ёки кооператив уюшган аъзосининг шахсий қарзларини ундириш бўйича унинг пайига мурожаат қилиш ушбу қонун ва кооператив уставида кўзда тутилган муддат ва тартибларда, бундай қарзни қоплаш учун унинг бошқа мулклари етарли бўлмаганда рухсат берилиши мумкин. Кооператив аъзосининг ёки кооператив уюшган аъзосининг қарзларни ундириш кооперативнинг бўлинмас фонди ва унинг ер участкаси ҳисобидан рухсат этилмайди.

7-боб. Кооператив фаолиятининг асослари

36-модда.Кооператив битимлари.

Кооператив ва унинг аъзолари зарур бўлган ҳолларда маълум вақт лекин
10 йилдан кўп бўлмаган давр мобайнида кооператив аъзоларига мажбурият юкловчи шартномаларни тузишлари, фақатгина коператив ёки у томонидан ташкил қилинган филиаларга ўзлари ишлаб чиқарган барча маҳсулотларини сотишлари мумкин.

Шартномада томонларнинг шартномада белгиланган мажбуриятларини бажармасликлари ёки етарли даражада бажармасликлари учун жавобгарлиги тўғрисидаги шартлар кўзда тутилиши мумкин.

Қиймати кооперативнинг ер участкалари ва асосий воситалари қийматини чиқариб ташлаганда кооперативнинг умумий активлари қийматига нисбатан
10 фоизгача ташкил этган кооператив битимлари (шу жумладан, кооперативнинг асосий фондларни ижарага бериш бўйича, кооператив мулкини гаровга бериш бўйича) кооператив бошқаруви томонидан, 10 фоиздан 20 фоизгача –кооператив бошқаруви ва кооперативнинг кузатув кенгаши ҳамкорлигида, 20 фоиздан юқори бўлганда кооперативнинг умумий йиғилиши томонидан амалга оширилади.

Кооператив раиси, кооперативнинг ижрочи директори, кооператив бошқаруви ёки кооперативнинг кузатув кенгаши раислари, уларнинг рафиқалари ва яқин қариндошлари ёки пай эгалари иккинчи томон сифатида қатнашган, миқдори кооператив пай фондига нисбатан 10 фоиздан кўпни ташкил этган кооператив битимлари манфаатлар зиддияти мавжуд битим ҳисобланади.

Ушбу моддада кўзда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган кооператив битими кооперативнинг ёки унинг аъзоси ёки уюшган аъзосининг даъвосига кўра қонуний кучга эга эмас деб тан олиниши мумкин.

37-модда.Кооперативда хужжатлар ва ҳисоботларни юритиш. Кооператив томонидан ҳужжатларни тақдим этиш

Коопертив бухгалтерия ҳисоботини ҳамда кооператив аъзолари умумий йиғилиши, кооператив бошқаруви ва кооперативнинг кузатув кенгаши мажлислари баённомаларини, кооператив аъзолари ва кооперативнинг уюшган аъзоларининг реестрини, аъзолик дафтарчаларини тўғри юритиши лозим. Кооперативнинг аъзоси ёки кооперативнинг уюшган аъзоси кооперативнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланган тартибларда, кооперативнинг хужжатлари ва бухгалтерия хисоботлари билан танишишга ҳақлидир.

Кооперативнинг йиллик ҳисоботи ва бухгалтерия баланси, тафтиш бирлашмаси томонидан текширилгандан кейин кооператив аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқланиши ҳамда солиқ органлари ва давлат статистика органларига тақдим этилиши лозим.

Кооператив қонун хужжатларида белгиланган тартибда йиллик ҳисобот ва бухгалтерия балансидаги ахборотларнинг тўғрилигига ҳамда давлат органлари, кооператив аъзоларига тақдим этилган ва расмий нашр органларида чоп этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги бўйича жавобгардир.

38-модда. Кооперативда меҳнат

Кооператив ўз фаолиятини амалга ошириши учун ишчиларни ёллаш ҳуқуқига эга. Истеъмол кооперативи ўзининг ходимлари сафидан ишчиларни ёллаш ҳуқуқига эгадир.

Кооперативда меҳнат муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатлари билан тартибга солинади.

Ишлаб чиқариш кооперативи аъзоларининг меҳнати ушбу қонун, бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва кооператив устави билан тартибга солинади.

Ишлаб чиқариш кооперативи аъзолари ва уларнинг меросхўрлари ўзларининг мутахассисликлари ва малакалари бўйича кооперативда иш билан таъминланишда устувор ҳуқуқга эга бўладилар. Ушбу кооперативда кооператив аъзосини иш билан таъминлаш имкони бўлмаган ҳолатларда унинг аъзолигини сақлаб қолган ҳолда унга ушбу кооперативдан ташқари вақтинча ишга жойлашиш ҳуқуқи тақдим этилиши мумкин.

Ишлаб чиқариш кооперативи кузатув кенгашининг аъзоси унинг розилигисиз кооперативдаги асосий иш жойидан фақатгина кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши қарори бўйича озод этилиши мумкин.

39-модда.Кредит кооперативлари фаолияти хусусиятлари

Кредит кооперативида кредит кооперативи аъзоларига қарз бериш манбаси бўлган ўзаро молиявий ёрдам фондини ташкил этилиши лозим.

Ўзаро молиявий ёрдам фонди кредит кооперативининг шахсий маблағларининг бир қисмидан ва кредит кооперативига кооператив аъзоларидан, кооперативнинг уюшган аъзоларидан қарз шаклида жалб қилинган маблағлардан, кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар кредитлари ҳисобидан шаклланади. Бунда қарзлар фақатгина пул кўринишида амалга оширилади. Ўзаро молиявий ёрдам фондининг ҳажми, шаклланиши ва ундан фойдаланиш тартиби кредит кооперативи устави, кредит кооперативи аъзолари умумий йиғилишининг қарорлари билан белгиланади.

Ўзаро молиявий ёрдам фондининг вақтинчалик бўш маблағлари кооператив аъзолари умумий йиғилиши қарорига мувофиқ кейинги даражадаги кредит кооперативининг ўзаро молиявий ёрдам фондига қарз шартномаси асосида берилиши ёки кредит кооперативи томонидан давлат ва ўз-ўзини бошқариш идораларининг қимматбаҳо қоғозларини сотиб олиш ёҳуд банкларда сақлаш учун берилиши мумкин.

Кредит кооперативи аъзолари ва кооперативнинг уюшган аъзолари томонидан, ушбу кооперативга берилган ва пай бадали бўлмаган маблағлари ва кооператив аъзоларига берилган қарзлар ёзма шаклда тузиладиган қарз шартномаси билан расмийлаштирилади.

Қарз шартномаси фоизли ва фоизсиз бўлиши мумкин. Фоизсиз шартномани тузиш тартиби кредит кооперативи аъзоларининг умумий йиғилиш билан тасдиқланган тегишли низом билан белгиланади.

Кредит кооперативи ўзининг устави ва кредит кооперативи аъзолари умумий йиғилиши қарорларига мувофиқ кооператив аъзолари ва кооперативнинг уюшган аъзоларига ўз фаолияти мақсадларига мос келувчи маслаҳат ва бошқа хизматларни кўрсатиши мумкин.

Кредит кооперативи қуйидагиларга ҳақли эмас:

кредит кооперативи аъзоси бўлмаган шахслар ва фуқороларга қарз бериш;

шахсий қимматбаҳо қоғозларни эммисия қилиш;

бошқа эмитентлардан акция ва қимматбаҳо қоғозлар сотиб олиш, молиявий ва фонд бозорларида, банкларда жорий ва депозит ҳисоб рақамларида маблағларни сақлаш ва давлат ва ўз-ўзини бошқариш идораларининг қимматбаҳо қоғозларини сотиб олишдан ташқари бошқа операцияларни амалга ошириш;

кооператив аъзолари ва кооперативнинг уюшган аъзоси бўлмаган фуқоролар ва юридик шахслардан қарз шаклидаги маблағларни жалб қилиш;

Кооператив аъзолари ва кооперативнинг уюшган азолари томонидан олинган, қарз шаклида жалб қилинган маблағлардан фойдаланганлик учун кредит кооперативи томонидан тўланадиган фоизлар миқдори кредит кооперативи аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган қарз тўғрисидаги кредит кооперативи низомига мувофиқ, кредит кооперативи бошқаруви томонидан белгиланади. Кооперативнинг ўз аъзолари ва уюшган аъзоларига, улардан олинган қарзлар учун фоиз кўринишида тўланадиган маблағлари суммаси кредит кооперативининг сарф-харажатлари таркибига киритилади.

8-боб. Коперативни қайта ташкил этиш ва тугатиш

40-модда. Кооперативни қайта ташкил этиш

Кооперативни қайта ташкил этиш (қўшиш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш, ўзгартириш) фуқаролик қонун ҳужжатларига мос ҳолда кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши қарори бўйича амалга оширилади.

Кооперативнинг бир ёки бир нечта юридик шахсларга бўлиниши ва унинг таркибидан ажраб чиқиши шаклида коперативни қайта ташкил этиш, қонунда белгиланган ҳолатларда суд қарори бўйича амалга оширилади.

Коперативни қайта ташкил этишда, унинг уставига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

41-модда. Кооперативни тугатиш

Кооперативни тугатиш, бошқа шахсларга қонуний ворислик тартибида, кооперативнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўтказилмасдан фаолиятини тўхтатишга олиб келади.

Кооператив қуйидаги ҳолларда тугатилган ҳисобланади:

умумий йиғилиш қарори бўйича, шу жумладан, кооператив ташкил этилганда қўйилган мақсадга эришгандан сўнг унинг фаолият юритиш муддати тугаган бўлса;

уни ташкил этишда қонунни қўпол равишда бузишга йўл қўйилган ҳолларда суд қарори билан, агар қонунни қўпол равишда бузиш бартараф қилиб бўлмайдиган характерга эга ёки тегишли рухсат (лизенция) олмасдан фаолиятни амалга оширган ёки фаолияти қонунда тақиқланган ёки фаолиятида ушбу қонунни ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бир неча маротаба қўпол равишда бузган бўлса;

кооператив суд томонидан банкрот деб эълон қилинган ҳолатларда ёки қонунда белгиланган тартибда ўзини банкрот деб эълон қилган ҳолларда;

ушбу қонун ва бошқа қонунларда назарда тутилган бошқа ҳолатларда.

42 модда. Кооперативни тугатиш тартиби

Кооператив бошқаруви кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши ёки кооперативни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилувчи орган топшириғига асосан ижро хокимияти органига юридик шахсларни ягона давлат реестирига киритиш учун юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи вакилга ушбу кооператив тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисида ёзма шаклда маълумотномани тезлик билан киритиши лозим.

Кооператив азоларининг умумий йиғилиши ёки кооперативни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилувчи орган тугатиш комиссиясини ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига ва ушбу қонунга мувофиқ, ушбу кооперативни тугатиш тартиби ва муддатларини белгилайди. Кооператив азолари умумий йиғилишининг расмий илтимосномаси (аризаси) бўйича кооперативни тугатиш тўғрисидаги суд қарорига асосан унинг бошқарувига ушбу кооперативни тугатишни амалга ошириш бўйича мажбурият юклатилиши мумкин.

Тугатиш комиссияси (тугатувчи) белгиланган вақтдан бошлаб, унга ушбу кооперативнинг ишларини (фаолиятини) бошқариш бўйича ваколат тўлиғича ўтади. Тугатиш комиссияси (тугатувчи), тугатилаётган кооператив номидан судда давогар ёки жавобгар бўлади.

Кооперативни тугатиш ҳақидаги қарор қабул қилингандан сўнг ўзининг мажбурий пай бадалларини тўлиқ киритмаган кооператив азолари бадалларни кооператив азоларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатда тўлашлари мажбур. Тугатиш балансини тузиш жараёнида кўрсатиб ўтилган пай бадаллари тўлиғича тўланган деб ҳисобга олинади.

Агар кооперативнинг мол-мулки ва воситалари кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаган ҳолларда кооператив аъзолари уставда белгиланган ҳажмда қўшимча пай бадалларини киритишлари лозим.

Қўшимча пай бадаллари миқдори мажбурий пай бадалларига мутаносиб равишда ёки кооператив уставида белгиланган тартибда аниқланади.

Кооперативни тугатиш даврида, мажбурий пай бадаллари миқдорини кўпайтириш ёки субсидиар жавобгарлик чегараси миқдорини оширишга йўл қўйилмайди.

Агар тугатилаётган кооперативдаги пул маблағлари, кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, тугатиш комиссияси суд қарорини бажариш учун белгиланган тартибда, оммавий савдо орқали кооператив мол-мулкини сотишни амалга оширади.

9-боб. Якуний қоидалар

43-модда. Низоларни ҳал этиш

Кооперация соҳасида юзага келадиган низолар, қонун хужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

44-модда. Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисидаги қонун хужжатларини бузган, айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

45-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.

46-модда. Қонун хужжатларини ушбу қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

47 модда. Ушбу қонуннинг кучга кириши

Ушбу қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан сўнг кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш. Мирзиёев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси01.03.2018Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодий таҳлили ва прогнозлаш бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш13.03.2018Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодий таҳлили ва прогнозлаш бошқармаси, Юридик бошқарма
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилиш Ягона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш 13.03.2018-27.03.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш29.03.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этишҚонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш 30.04.2018Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодий таҳлили ва прогнозлаш бошқармаси

So`rovnoma natijalari