Hujjat nomi
Самарқанд шаҳри ҳудудида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифи тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSamarqand viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSamarqand viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-16 11:34:30
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-01 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Самарқанд шаҳри ҳудудида қатнайдиган йўловчи ташиш

транспорти хизматларининг тарифи тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5 сон, 124-модда), Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 8 сентябрдаги 455-сонли “Шаҳар ва шаҳар атрофида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2018 йил 30 мартдаги
05/1-338-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва
25-моддаларига асосан:

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. 2018 йил 20 апрелдан бошлаб Самарқанд шаҳри автобус йўловчи транспорти хизматларининг чекланган тарифи бир марта юриш учун 1200 (бир минг икки юз) сўм миқдорида белгилансин.

2. Вилоят ҳокимлиги молия Бош бошқармаси (Мирзаев), Давлат Солиқ бошқармаси (Норқўзиев)га юқорида ўрнатилган тарифларнинг тўғри қўлланилиши устидан назорат ўрнатиш топширилсин.

3. Вилоят телерадиокомпанияси (Тўраев), “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти (Тошев), “Овози Самарканд” газетаси (Рахмонов)ларга вилоятда йўловчи ташувчи транспорт воситаларнинг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолига яратилаётган қулайликларни кенг равишда ёритиб бориш тавсия этилсин.

4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2016 йил 18 июндаги 177-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ушбу қарор эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчи У.Абдуллаев зиммасига юклатилсин.

Вилоят хокими Т.Джураев

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Ashurova Zulxumor Shodiyevna 2018-04-21 14:30:49

Menimcha, 1000 so'm qilib belgilangani ma'qulroq.Chunki chipta teruvchilar bunday holatdan to'g'ri foydalanishmayapti.Nazoratda albatta maktab o'quvchilarining chipta teruvchi bo'lib ishlashlariga yo'l qoýmaslik e'tiborini kuchaytirish zarur.

Shamuratova Elza Saparbaevna 2018-04-23 16:57:57

Йул кира 1000 сум булиши керак деб уйлайман сабаби 900 сум пайтда кайтимини бермасди энди 1200 сум булиб хам кайтимини бермаябди.Кайтимини сурасак бор ёкмаса таксида йур деб шафёрлар уришади. 2000 минг берсак 700 сум кайтимини беради. Аввал 2 кишига 2000 сум берсак 200 талик йук деб кайтимини бермасди.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
12018 йил 20 апрелдан бошлаб Самарқанд шаҳри автобус йўловчи транспорти хизматларининг чекланган тарифи бир марта юриш учун 1200 (бир минг икки юз) сўм миқдорида белгилансин2018 йил 20 апрелдан бошлаб Самарқанд шаҳри автобус йўловчи транспорти хизматларининг чекланган тарифи бир марта юриш учун 1200 (бир минг икки юз) сўм миқдорида амалга ошириш2018 йил 20 апрелдан бошлаб"Ўзавтотранс" агентлиги вилоят бошқармаси

So`rovnoma natijalari