Hujjat nomi
Шаҳарда йўловчи ташиш транспортида йўловчилар ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiFarmoyish
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-16 18:55:14
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-15 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Шаҳарда йўловчи ташиш транспортида йўловчилар ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги 419-I-сон (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сон,124 модда), Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Автомобил транспорти тўғрисида”ги 674-I-сон (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 9-сон,174 модда), қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 4 июндаги “Автомобиль транспорти соҳасида монополиядан чиқариш ва бошқарувини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-2871-сонли Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, 6 сон, 118-модда) ижроси юзасидан шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташишнинг йўл қўйиладиган доирадаги тарифлар даражаси иқтисодий асосланган ташиш ҳаражатларидан ва йўловчилар ташиш хизматларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил 9–сон, 320-модда) 6-моддасига асосан,

Қ АРОР Қ ИЛАМАН:

1.. Қарши шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизматларининг чекланган тарифи “Дамас” русумли автотранспорт воситалари учун йўл кира ҳақи бир йўловчи учун 1500 (бир ярим минг) сўм, “Исузи” автобусларига 1000 (минг) сўм этиб белгилансин

[ izohlar (4) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Муротов А. Ф. 2018-04-19 18:15:22

Талаба ва ўқувчилар, пенсионерлар учун имтиёзлар назарда тутилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Масалан Тошкент шаҳридаги жамоат транспортлари учун (таксилардан ташқари) махсус ойлик йўл чипталари жорий қилинганидек.

Kamalov Suxrob Saidjanovich 2018-04-25 15:37:20

Қарши шаҳарида 2018 йил бошидан буён йўловчилар ташиш хизматини кўрсатаётган “Дамас” русумли автотранспорт воситалари йўл кира ҳақи (узоқ масофага) 1500 (бир ярим минг) сўм.

Ҳозирги кунда эса қисқа ва узоқ масофага йўловчилар ташиш 1500 (бир ярим минг) сўм.

Агар расман 1500 (бир ярим минг) сўм этиб белгиланса: узоқ масофага йўловчилар ташиш "ўз-ўзидан" 2000 (икки минг) сўмга айланади.

“Исузи” автобусларига 1000 (минг) сўм этиб белгиланиши адолатли, чунки 500 (беш юз) сўмлик йўл кира - харажатларни қопламаслиги аниқ.

Автобуслар сонини кўпайишини кутиб қоламиз, ҳар бир йўналишда ҳеч бўлмаганда 5 (беш) тадан.


Sultonova Nigora Shuxrat qizi 2018-04-25 16:22:01

Qolgan viloyatlar uchun ham oylik yo'l chiptalari tashkil qilinsa maqsadga muvofiq bo'lar edi

Maxkamov Bunyod Buriyevich 2018-04-25 23:31:00

Биринчи бўлиб Қашқадарёда ўртача иш хақи миқдорини Тошкент шаҳри даражасигача кўтариш керак, ундан кейин жамоа транспорти нархини ошкент шахри даражасигача кўтарса бўлади. Автобус нархи 700 сўмдан баланди одамларга оғирлик қилади деб уйлайман.

2.Вилоят ҳокимлиги (Б.Маматқулов) ушбу қарор ҳокимликнинг qashqadaryo.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Kamalov Suxrob Saidjanovich 2018-04-25 15:42:43

qashqadaryo.uz сайтига жойлаштирилмаган :(

3.Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради

4.Вилоят ҳокимининг 2016 йил 4 июлдаги Х-404/07-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Kamalov Suxrob Saidjanovich 2018-04-25 15:50:09

qashqadaryo.uz сайтида қуйидагт қарор матнини кўришнинг имконт йўқ

Х-404/07 04.07.2016 й

Шаҳарда йўловчи ташиш транспортида йўловчилар ташиштарифларини белгилаш тўғрисида (норматив)

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1распоряжение о" Шаҳарда йўловчи ташиш транспортида йўловчилар ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида ""обсуждение15дарётрансагентлиг и и хокимият Кашкадарьинской области

So`rovnoma natijalari