Hujjat nomi
Фарғона вилоятида “Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти” МЧЖнинг филиалини ва Тошкент давлат аграр университети қошидаги “Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот маркази” ДУКнинг вилоят “Биомаркази”ни ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-19 16:56:13
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-04 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Фарғона вилоятида “Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти” МЧЖнинг филиалини ва Тошкент давлат аграр университети қошидаги “Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот маркази” ДУКнинг вилоят “Биомаркази”ни ташкил этиш тўғрисида

Фарғона водийси вилоятларида қишлоқ хўжалиги экин майдонларида ўсимликларни ҳимоя қилишда илмий-тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг ҳамкорлигини кенгайтириш, кадрлар илмий салоҳиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси
қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ, Фарғона вилояти ҳокимлигининг “Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти” МЧЖнинг Фарғона вилояти филиали
ва Тошкент давлат аграр университети қошидаги “Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот маркази” ДУКнинг Фарғона вилоят “Биомаркази”ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қуйидагилар:

“Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти” МЧЖнинг Фарғона вилояти филиалининг (кейинги ўринларда – филиал) ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Тошкент давлат аграр университети қошидаги “Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот маркази” ДУКнинг Фарғона вилояти “Биомаркази”нинг (кейинги ўринларда – Биомарказ) ташкилий тузилмаси
2-иловага мувофиқ;

“Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти” МЧЖнинг Фарғона вилояти филиали ва Тошкент давлат аграр университети қошидаги “Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот маркази” ДУКнинг Фарғона вилояти “Биомаркази” фаолиятини ташкил этиш ва самарали иш юритиши бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ;

Тошкент давлат аграр университети қошидаги “Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот маркази” ДУКнинг Фарғона вилояти “Биомаркази” учун зарурий жиҳозлар ва дастлабки маҳсулотлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Фарғона водийси иқлим шароитидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларининг зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларининг турлари, зарарлилик даражаларини башорат қилиш ва уларнинг салбий таъсирини камайтириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

Фарғона водийси ҳудудида кенг тарқалган зараркунанда ва касалликлар турларини аниқлаш ҳамда уларга қарши уйғунлашган кураш тизимини яратиш асосида тавсиялар ишлаб чиқиб, уларни амалиётга жорий этиш;

республикадаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан соҳага оид илмий, амалий-техник ҳамкорликни йўлга қўйиш ва амалга ошириш;

қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда инновацион ишланмаларни тарғиб ва жорий этиб бориш;

ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳаси бўйича мутахассисларни тайёрлаш
ва қайта тайёрлаш, муддатли малака ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

4. Қуйидагилар Биомарказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Фарғона водийси шароитида қишлоқ хўжалиги экинларини мавсумда самарали биологик ҳимоя қилиш учун сифатли биомахсулотларни узлуксиз кўпайтириш;

вилоятнинг иқлим шароитидан, доимий етиштириладиган экинларнинг хавфли зараркунандалар турларидан келиб чиқиб, уларга қарши энтомофагларни аниқлаш, интродукциялаш, кўпайтириш бўйича назарий ва илмий-амалий тадқиқотларни олиб бориш;

водий ҳудудидаги фермер хўжаликлари, аҳоли томорқа хўжаликлари раҳбарларига малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда зараркунанда
ва касалликлар, уларга қарши биологик кураш чоралари бўйича тизимли равишда тарғиб этиш.

5. Фарғона вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Биомарказда биомаҳсулотлар кўпайтириш учун узлуксиз электр энергия, табиий газ, ичимлик суви таъминотига эга бўлган ҳудуддан бино ажратиш чораларини кўрсин.

6. Филиал ва Биомарказ бино-иншоотларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, уларнинг лабораторияларини замонавий илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва реактивлар билан таъминлаш,тажриба участкасини қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари билан таъминлаш ишларини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

бино-иншоотларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича (лойиҳа-смета хужжатлари асосида) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

лабораторияларни замонавий илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш
ва реактивлар билан таъминлаш бўйича Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни кўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари (Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти ва Тошкент давлат аграр унивеситетининг талаблари асосида);

Филиал тажриба участкасини қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари, офис мебеллари ва жиҳозлари билан таъминлаш бўйича “Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг махсус тараққиёт Жамғармаси маблағлари;

Биомарказда биомаҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун талаб этиладиган бирламчи маҳсулотлар бўйича Давлат бюджети маблағлари.

7. Қуйидагилар Филиал ва Биомарказни молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Филиал ва Биомарказни сақлаш, шу жумладан ходимларнинг иш хақи
ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар;

халқаро молиявий ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грант маблағлари.

8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Филиал ва Биомарказга Фарғона водийси иқлим-шароитларидан келиб чиқиб, ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳаси бўйича ўта долзарб илмий йўналишлар бўйича амалга ошириладиган фундаментал, амалий лойиҳалари ва инновацион ишланмаларини бажариш учун ўрнатилган тартибда грант маблағлари ажратсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Филиал ва Биомарказни сақлаш, ходимлар учун бюджет ҳисобидан иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағларни 2018 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлари параметрлари доирасида ажратсин, 2019 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида назарда тутсин;

Филиал ва Биомарказ фаолияти учун бир донадан хизмат автомашинаси лимити ажратиш ва давлат бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш чораларини кўрсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ва “Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти” МЧЖ Филиал ва Биомарказни малакали мутахассислар ва илмий-услубий қўлланмалар билан таъминласинлар.

11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги жорий йилда “Давлат-хусусий” шерикчилик асосида вилоятда янги 3 та замонавий биолабораторияларни ташкил этиш, уларни фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т.Мирзаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А.Арипов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш Фарғона вилоятида “Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти” МЧЖнинг филиалини ва Тошкент давлат аграр университети қошидаги “Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот маркази” ДУКнинг вилоят “Биомаркази”ни ташкил этиш тўғрисида16.04.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш19.04.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш 19.04.2018 04.05.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлаш Ягона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш06.05.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишҚарор лойиҳаси ва унга тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш 07.05.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

So`rovnoma natijalari