Hujjat nomi
Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Temir yo‘llarda yuk va yo‘lovchilar tashish xavfsizligini nazorat qilish Davlat inspektsiyasi (O‘zdavtemiryo‘lnazorat)
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-20 10:58:07
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-05 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк
ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил
16 августдаги 3221-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 28 ноябрдаги 948-сонли қарорига мувофиқ, ўзининг темир йўлларига эга бўлган темир йўл транспорти ходимларининг темир йўл ташишлари хавфсизлигини таъминлашга оид малака даражаларини мунтазам равишда ошириб боришларини таъминлашга йўналтирилган малака ошириш
ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирлик
ва идоралар билан биргаликда:

ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг кадрлар таркиби, ушбу юридик шахсларнинг ходимлари малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтганликлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборотлар базасини шакллантириш ва марказлаштирилган ҳолда юритиш йўли билан, ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари тўғрисидаги ахбортларни тизимлаштириш ва тегишли ҳисобини юритишни таъминласин;

икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхона ва ташкилотлар
ушбу қарор билан белгиланган темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг муддатлари ва ўтказиш тартибига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Д.Б. Ахмедов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири А. Арипов

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Umurzakov Jamshid Abduvosikovich 2018-04-23 11:57:46

Илова йук.

Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низом

Qabul qilindi 2018-04-23 16:26:02
Ҳурматли Жамшил Абдувосикович, Қарор лойиҳасининг иловаси яъни Низом лойиҳанинг Қўшимча материаллар бўлимида жойлаштирилган. Шунингдек, Сиз ушбу ҳаволага кириб Низом лойиҳаси билан танишишингиз мумкин - https://regulation.gov.uz/ru/documents/2220
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор ва низом лойиҳасини ишлаб чиқишСоҳага оид миллий ва хорижий қонунчиликни ўрганиш, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 9 апрелда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2352-сонли буйруғи билан тасдиқланган методик кўрсатмалар асосида қарор лойиҳасини тайёрлаш20.04.2018МОҚТМ, ГИН бўлими
2Вазирлик ва идораларга кўриб чиқиш учун жўнатиш, сайтга ва ЯИДХПга жойлаштиришТайёрланган қарор лойиҳасини кўриб чиқиш ва келишиш учун тегишли вазирлик ва идораларга юбориш, ҳамда лойиҳани жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамасидан ўтказиш мақсадида инспекция сайтига ва ЯИДХП га жойлаштириш 23.04.2018ГИН бўлими, ГИИКТ
3Вазирлик ва идоралар билан келишиш Қонунчиликда белгиланган тартибда 25.05.2018ГИН бўлими
4Адлия вазирлигига хуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этишҚонунчиликда белгиланган тартибда 30.05.2018ГИН бўлими
5Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш Қонунчиликда белгиланган тартибда15.06.2018ГИН бўлими

So`rovnoma natijalari