Hujjat nomi
Вилоят худудидаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotХorazm viloyati hokimligi
Hujjat muallifiХorazm viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-20 12:13:14
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-05 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Вилоят худудидаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 августдаги “Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизмат чакана нархлари ва тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги 381-сон, 2010 йил
28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сон, 2013 йил
3 декабрдаги “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 315-сон, 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сон қарорларига асосан вилоят худудидаги чиқиндиларни фуқаролар ҳаёти ва соғлигига, атроф-муҳитни зарарли таъсирини олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш, шаҳар ва туманлар ҳудудини экологик ҳамда санитария ҳолатини, тозаликни амалга ошириш, шунингдек чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш мақсадида Маҳаллий ҳокимият тўғрисидаги қонуннинг 6, 25-модаларини қўллаб,

Қарор қиламан:

1. Хоразм вилоят “Тоза худуд” давлат унитар корхонасининг шаҳар ва туманлар филиаллари томонидан шаҳар ва туманлар худудидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш ва қабул қилиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Хоразм вилоят “Тоза худуд” давлат унитар корхонасининг шаҳарлар ва туманлар филиаллари томонидан аҳолидан чиқиндиларни тўплаб олиб кетганлиги учун тўловларни вақтида тўланишида маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда кўп квартирали уйларда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши тавсия қилинсин.

3. Мазкур қарор Хоразм вилояти ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталарида эълон қилинган кундан кучга киради.

4. Вилоят ҳокимлигининг “Компьютерлаштириш маркази” унитар корхонаси (С.Содиқов)га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

5. Хоразм вилоят ҳокимининг 2016 йил 13 февралдаги 38қ-cонли ва
2016 йил 14 апрелдаги 118қ-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

6. Урганч ва Хива шаҳарлари ҳамда туманлар ҳокимлари ўз қарорларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

7. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Абдуллаев зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими И.Сабиров

Вилоят ҳокимининг

2018 йил " " майдаги

-сонли қарорига

илова

Хоразм вилоят “Тоза худуд” давлат унитар корхонасининг шаҳар ва туманлар филиаллари томонидан шаҳар ва туманлар худудидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш ва қабул қилиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов миқдорлари

сўмда

№ т/р

Шаҳар ва туманлар номи

Ахоли учун тариф 1 мЗ учун (ҳар бир киши учун 1 ойга)

Юридик ташкилотлар учун тариф (1ойга 1 мЗ учун) ҚҚСсиз

Юридик ташкилотлар учун суюқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизмат нархи
1 тоннаси учун ҚҚСсиз

1

Урганч шаҳри

1700

25000

38000

2

Хива шаҳри

1700

25000

38000

3

Хива тумани

1700

25000

38000

4

Гурлан тумани

1700

25000

38000

5

Янгибозор тумани

1700

25000

38000

6

Шовот тумани

1700

25000

38000

7

Янгиарик тумани

1700

25000

38000

8

Боғот тумани

1700

25000

38000

9

Хонқа тумани

1700

25000

38000

10

Хазарасп тумани

1700

25000

38000

11

Урганч тумани

1700

25000

38000

12

Кўшкўпир тумани

1700

25000

38000

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Miskinov Mansurbek Madiyarovich 2018-04-26 12:41:45

Ахоли учун тариф қўйилганда ёшни чегараси кўрсатилмаган ёш бола билан катта одам учун тариф бир хиллиги мени фикримча нотўғри

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вилоят ҳокими қарори лойиҳасиУй-жой коммунал хизмат10.05.2018Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари

So`rovnoma natijalari