Hujjat nomi
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ ТЎҒРИСИДА
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-21 12:12:10
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-15 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ ТЎҒРИСИДА

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади инновацион фаолият субъектлари, давлат ҳокимияти органлари ва инновацион маҳсулот (ишлар ва хизматлар) истеъмолчилари ўртасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Ушбу Қонуннинг амал қилиш соҳаси

Ушбу Қонунинновацион фаолият ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, молиялаштириш ва инновацияларни тижорийлаштиришга кўмаклашувчи инновацион инфратузилма субъектларига нисбатан амал қилади.

Инновацион фаолиятни амалга ошириш доирасида илмий тадқиқотлар, ишланмаларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларнинг, ушбу Қонун билан тартибга солинмаган қисмига нисбатан фан тўғрисидаги қонунчилик қўлланилади.

Ушбу Қонун давлат томонидан тартибга солинадиган, шу жумладан мудофаа ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик, давлат хавфсизлиги, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш, экспорт назорати масалалари соҳасидаги инновацион фаолиятни, унинг моддалари ушбу соҳаларга оид фаолиятни белгилайдиган қонун ҳужжатларига зид бўлмаган қисмидагина тартибга солади.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг инновацион фаолият тўғрисида қонун ҳужжатлари

Ўзбекистон Республикасининг инновацион фаолият тўғрисида қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва келишувларида ушбу Қонунда назарда тутилганидан бошқа қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома ёки келишувнинг қоидалари қўлланилади.

4-модда. Ушбу Қонунда фойдаланиладиган асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

венчур фонди – юридик ёки жисмоний шахслар томонидан тузиладиган махсус пул фонди бўлиб, юқори таваккалчилик даражали ва олдиндан аниқ бўлмаган (жиддий) даромад ёки зарар кўриш эҳтимолига эга инновацион лойиҳалар ва дастурларни молиялаштириш ва амалга ошириш, бир вақтнинг ўзида инновацион фаолият субъектларига молиявий, консалтинг, инжиниринг ва ҳуқуқий ёрдам бериш учун тузиладиган инновацион инфратузилманинг субъекти ҳисобланади;

инновацион фаолият – новация (янгилик) яратилишини ва улар асосида амалий натижа – инновацияларни қўлга киритишни таъминлайдиган фаолият;

инновацион инфратузилма – инновацион фаолият субъектларига хизмат кўрсатадиган ва (ёки) уларнинг ишини таъминлайдиган, инновацион лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам берадиган, шу жумладан инновацион фаолият субъектларига бошқарув, моддий-техника, молиявий, маркетинг, ахборот, маслаҳат, ташкилий, кадрларга оид ва бошқа хизмат кўрсатадиган кўмакчи ташкилотлар йиғиндиси;

инновацион сиёсат – давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми бўлган ҳамда инновацион фаолиятни тартибга солишга қаратилган давлат томонидан амалга ошириладиган ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар мажмуи;

инновацион дастур – амалга ошириш муддатлари, ресурслари, ижрочилари, ҳажмлари ва молиялаштириш манбалари бўйича келишилган, инновацион маҳсулотни ишлаб чиқариш ва самарали ўзлаштирилишини таъминлайдиган инновацион лойиҳалар мажмуи;

инновацион корхона – янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотлар, хизматлар, технологиялар ёки ишлаб чиқариш усуллари ва бошқа инновацион фаолият турларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш мақсадида ташкил этилган инновацион фаолият (инфратузилма) субъекти;

инновацион-технологик мониторинг – ташкилотнинг технологик ривожланиш даражаси ва унинг инновацион фаолиятни амалга ошириш бўйича тахминий имкониятларини ҳар томонлама баҳолаш;

инновацион технологиялар – янгиликлар (янги русум, қоидалар)ни амалга оширишни таъминлайдиган услублар ва воситалар йиғиндиси;

инновацион кластер – фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этувчи турли корхоналар, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалар ва хизматлари, шунингдек инновацион фаолиятда биргаликда, қоида тариқасида, маълум ҳудудда иштирок этаётган кўмакчи ташкилотлар (брокерлар, дилерлик, консалтинг, маркетинг ва бошқа фирмалар) ва инновацион маҳсулот истеъмолчилари йиғиндиси;

инновацион маҳсулот – бирон-бир янги ёки жиддий равишда такомиллаштирилган маҳсулот (товар ёки хизмат)ни фуқаро муомаласига киритиш шаклида амалиётга жорий этилган инновацион маҳсулот натижаси;

инновацион лойиҳа – инновацион маҳсул ёки маҳсулотни яратиш, жорий этиш ва тижорийлаштириш мақсадларга эришишга қаратилган, тузилиши ва вақти бўйича тартибга солинган ишларни бажариш узвий кетма-кетлиги (тадбирлар, шу жумладан инновацион тадбирлар мажмуи);

инновацион таваккалчилик – инновацион фаолиятнинг, шу жумладан инновацион лойиҳанинг мақсадига эриша олмаслик эҳтимоли;

инновацион фонд – давлат органлари ёки хўжалик субъектлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда, инвестицион лойиҳалар ва дастурларни маблағларни қайтариладиган ёки қайтарилмайдиган асосда бериш йўли билан молиялаштириш учун ташкил этиладиган молиявий ресурслар фонди;

инновацион марказ – илмий ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда тадқиқотлар ўтказиш ва илмий маҳсулот яратиш, жорий этиш, илгари силжитиш ва тижорийлаштириш мақсадида учун ташкил этилган инновацион фаолият (инфратузилма) субъекти;

инновация – фуқаро муомаласига киритилганёки ўз эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланиладиган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот, технология, ишлаб чиқариш жараёни, маркетинг методи, ишлаб чиқариш, маъмурий, тижорий ёки бошқа тусдаги ташкилий-техникавий ечим;

инновацион фаолият натижаларини тижорийлаштириш – илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ёки технологик ишлар ва инновацион ишланмалар натижаларини фуқаро муомаласига жорий этиш;

технологияларни тижоратлаштириш – янги ёки такомиллаштирилган товарлар, ишлар ва хизматларни бозорга олиб чиқиш мақсадида илмий ва (ёки) илмий-техникавий фаолият натижаларини амалиётда қўллаш билан боғлиқ, ижобий иқтисодий самарани олишга қаратилган фаолият;

миллий инновацион тизим – инновацион фаолиятни таъминлайдиган ва (ёки) амалга оширадиган институтлар (ҳуқуқий, қонунчилик, молиявий, ижтимоий), давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар (корхоналар, илмий муассасалар, инвестиция жамғармалари ва бошқ.) ва жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг ўзаро узвий боғлиқ яхлит тизими;

новация (янгилик) – бу муайян фаолиятнинг истеъмолчиларга таклиф этилаётган ва ижобий иқтисодий ёки бошқача фойдали самара бериш имконига эга янги ёки яхшиланган (янги технология, дастур, материал, буюм, услуб, ташкилий шакл, хизмат ва бошқа кўринишда) маҳсулоти;

тармоқ бошқарув органи – инновацион фаолият соҳасида давлат сиёсатини амалга оширадиган ва тегишли тармоқда инновация ишларини мувофиқлаштирадиган давлат органи;

инновацион инфратузилма субъекти – фаолият предмети инновацион фаолиятни амалга оширишга кўмаклашишдан иборат бўлган ҳамда инновацион инфратузилма субъекти сифатида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахс;

инновацион фаолият субъектлари – инновацион фаолиятни амалга оширадиган ёки иштирок этадиган ва қўллаб-қувватлайдиган жисмоний шахс, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс, шунингдек халқаро ёки чет эл ташкилотлари;

технологик парк (технопарк) – фан, таълим ва ишлаб чиқаришни ҳудудий интеграциясининг олий таълим муассасалар, лойиҳа-конструкторлик ва ишлаб чиқариш ташкилотлар ёки уларнинг тузилмалари бирлашмалари шаклидаги инновацион фаолият (инфратузилма) субъекти бўлиб, технопарк резидентлари ҳисобланган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга илмий-техника ва инновация соҳасида ривожланиши учун мақбул шароитларни яратиш ҳамда уларга кўмак бериш билан шуғулланади;

технопарк резиденти – технопарк томонидан тақдим қилинган кўчар ва кўчмас мулкдан, шу жумладан турли мақсадда фойдаланиш учун мўлжалланган хоналардан, технопарк томонидан кўрсатиладиган хизматлар (бажарилаётган ишлар)дан фойдаланган ҳолда инновацион фаолиятни амалга оширадиган ҳамда технопарк бошқарув органлари қарори асосида резидент мақомидан фойдаланадиган юридик шахс ёки жисмоний шахс;

технологиялар трансфери (бериш ва илгари силжитиш) – новациялар олиш (ишлаб чиқиш) соҳасидан амалий жихатдан фойдаланиш соҳасига ўтказишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;

ваколатли бошқарув органи – инновацион фаолият соҳасида давлат сиёсатини тартибга солиш, мувофиқлаштириш ва таъминлаш, шунингдек ушбу соҳада мониторинг ва назоратни амалга оширадиган давлат органи;

технологиялар трансфери маркази – технологиялар трансферини таъминлаш мақсадида барпо этилган инновацион фаолият (инфратузилма) субъекти.

5-модда. Миллий инновацион тизим

Миллий инновацион тизим иштирокчилари сифатида қуйидагилар ҳисобланади:

ўз ваколати доирасида инновацион фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга соладиган давлат бошқаруви органлари, бошқа давлат ташкилотлари, турли даражадаги ва мулкчилик шаклидаги хўжалик бошқаруви органлари;

инновацион фаолият субъектлари;

инновацион фаолият соҳасидаги ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлайдиган таълим муассасалари.

Миллий инновацион тизим таркибий қисмларининг фаолият юритиши ва ўзаро ҳамкорлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.

Миллий инновацион тизимни шаклланиши ва комплекс ривожланиши Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши давлат дастури асосида амалга оширилади.

6-модда. Инновацион фаолияти субъектлари

Инновацион фаолият субъектлари сифатида қуйидагилар ҳисобланади:

инновацион фаолиятни амалга оширадиган жисмоний шахслар ва барча мулкчилик шаклидаги юридик шахслар;

давлат инновацион сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишшда ҳамда инновацион фаолиятни тартибга солишда иштирок этаётган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва улар ваколат берган ташкилотлар;

инновацион фаолият жараёнида амалга ошириладиган ва фойдаланиладиган интеллектуал мулк объектлари эгалари;

инновацион фаолиятга инвестициялар киритишни амалга оширадиган инвесторлар;

инновацион фаолиятни амалга оширадиган ва (ёки) таъминлайдиган бошқа инновацион инфратузилма ташкилотлари.

7-модда. Инновацион фаолият субъектларининг ҳуқуқлари

Инновацион фаолият субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

инновацион фаолиятни амалга ошириш;

башарти инновацион фаолият жараёнида олинган илмий-техникавий натижалар давлат, хизмат ёки тижорат сирини ташкил қилувчи маълумотлардан иборат бўлмаса, олинган илмий-техникавий натижаларни эълон қилиш;

инновацион фаолият натижасида олинган интеллектуал мулк объектлари муаллифлари ва/ёки мулкдорлари деб тан олиниши;

инновацион фаолият натижасида олинган интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиниши;

улар томонидан яратилган интеллектуал мулк объектларига нисбатн ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши;

инновацион фаолият натижаларини амалга оширишдан даромад олишга;

қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар;

илмий мунозаралар, конференциялар, симпозиумлар, республика инновацион ярмаркалари ва бошқа тадбирларда иштирок этиш;

инновацион илмий-техникавий лойиҳалар танловларида, шу жумладан давлат инновацион дастурлари доирасида бажариладиган, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, шунингдек бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ва қонун ҳужжатларда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан бажариладиган танловларда иштирок этиш.

Инновацион фаолият субъектлари ушбу Қонунда ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

8-модда. Инновацион фаолият субъектларининг мажбуриятлари

Инновацион фаолият субъектлари қуйидаги мажбуриятларга эга:

улар томонидан тузилган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш;

юридик шахслар томонидан инновацион фаолиятни амалга оширишга меҳнат шартномаси (контракт) асосида жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қисмида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонунига риоя қилиши;

юридик шахслар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш қисмида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига риоя қилишга;

юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги ва “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларига риоя қилиш;

юридик шахслар томонидан техник тартибга солиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига риоя қилиш;

юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бухгалтерия, тезкор ва статистик ҳисобини юритиш.

Инновацион фаолият субъектлари ушбу Қонунда ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

9-модда. Инновацион фаолият объектлари

Инновацион фаолият объектлари сифатида қуйидагилар ҳисобланади:

давлат инновацион дастурлари, шунингдек инновацион ва илмий-техникавий лойиҳалар;

инновацион фаолият натижалари;

инновацион таълим лойиҳалари, шу жумладан халқаро таълим инновацион лойиҳалари;

инновацион фаолият натижалари;

интеллектуал мулк объектлари, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, компьютер дастурлар, ноу-хау ва қонунчиликда назарда тутилган интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари ва индивидуаллаштириш воситалари.

[ izohlar (11) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Muradov Muhitdin Kodirovich 2018-04-21 14:32:31

5-модда. Миллий инновацион тизим Миллий инновацион тизим иштирокчилари сифатида ўз ваколати доирасида инновацион фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга соладиган давлат бошқаруви органлари, бошқа давлат ташкилотлари, турли даражадаги ва мулкчилик шаклидаги хўжалик бошқаруви органлари; инновацион фаолият субъектлари; инновацион фаолият соҳасидаги ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлайдиган таълим муассасалари аниқ кўрсатиб берилганлигини қўллаб-қувватлайман

Inatov Abror Ismatovich 2018-04-23 09:46:43

5.4-моддада Миллий инновацион тизим таркибий қисмларининг фаолият юритиши ва ўзаро ҳамкорлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланишини қўллаб-қувватлайман

Aminov Istam Barnoyevich 2018-04-23 09:57:15

5.4-моддада Миллий инновацион тизим таркибий қисмларининг фаолият юритиши ва ўзаро ҳамкорлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланишини қўллаб-қувватлайман

Kasimova Adiba Nosirovna 2018-04-23 11:03:38

Инновацион фаолият тўғрисида умумий қоидалар пунктлар билан тўлиқ берилган ва яхши ишлаб чиқилган. Айниқса интеллектуал мулк объектларини ва шунга ўхшаш фаолиятларини индивидуаллаштириш бугунги кун мухим масаласи хисобланади.

Rahmonov Sunnatillo Mavlonovich 2018-04-23 21:39:13

Инновацион фаолият субъектларинингмажбуриятлари, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш туғрисидаги қонунга риоя қилиниши, рақобат ва инсон хуқуқларини химоя қилиш туғрисидаги қонунга риоя қилинишини маъқуллайман.

Ilimova Markhabo Safarovna 2018-04-24 14:39:10

Данный закон об Инновационных проектах поможет в первую очередь молодежи нашей страны, для развития в профессиональной деятельности что не мало важно для будущего нашего Государства.

Turobov Bekpulat Nusratullaevich 2018-04-24 21:04:15

7-модда. Инновацион фаолият субъектларининг ҳуқуқлари

Солиқларда имтиёзлар белгиланса мақсадга мувофиқ бўларди.

hamdamov anvar maxmudovich 2018-04-25 13:29:45

Қонун фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтиради. Технопарк ташкил этиб, инновация билан шуғулланадиган ишлаб чиқариш корхоналарини қўллаб қувватлаш керак.

Murodova Dilnoza Choriyevna 2018-04-25 14:14:06

"Инновацион бизнес" деган тушунчани 4-моддага киритиш зарур, деб ҳисоблайман. Чунки, мазкур қонунда мазкур термин мавжуд эмас.

Azizov Sh Uk 2018-04-25 15:12:31

Ҳар бир соҳа юзасидан олиб борилаётган илмий фаолиятда инновацион ёндашувни тадқиқ этиш жоиз. Демак, бу борадаги фикрим шундан иборатки, илмий иш юзасидан олиб борилаётган тадқиқотларнинг илмий янгиликларида инновация яққол кўриниб туриши талаб этилади. Шу боис, илмий ишларнинг тадқиқот олиб борилаётган объектларида эришилган инновацион янгиликларни ҳам инновацион фаолият объектлари сифатида акс эттиришни таклиф этаман(9-модда).

Qurbonov Javlonbek Jurabekovich 2018-04-28 12:37:34

6-модда. Инновацион фаолияти субъектлари

Таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари

2-БОБ. ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ СИЁСАТИ

10-модда. Инновацион фаолият соҳасида давлат сиёсатининг асосий мақсадлари ва вазифалари

Давлат инновацион сиёсатининг асосий мақсади мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал этиш ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида инновацион фаолиятни таъминлаш, шу жумладан мамлакатнинг илмий-техникавий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, илмий-техникавий ишлар натижаларини жорий этиш учун мақбул шарт-шароитларни (ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий) яратиш ҳисобланади.

Белгиланган мақсаддан келиб чиқиб, инновацион фаолият соҳасида давлат сиёсатининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар ҳисобланади:

иқтисодиётнинг барқарорлиги ва рақобатбардошлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш мақсадида, унинг мамлакатнинг илмий-техникавий ва инновацион салоҳиятидан кенг фойдаланишга асосланган инновацион йўналишлари ва вазифаларини шакллантириш ва тасдиқлаш;

миллий иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини рағбатлантирадиган ҳуқуқий тартибга солишни таъминлаш;

инновацион фаолият субъектлари инновацион фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий, молиявий ва интеллектуал ресурслардан фойдаланиши учун давлат ресурсларини тўплаш;

инновацион фаолият соҳасида миллий ва иқтисодий ҳавфсизликни таъминлаш;

инновацион фаолиятни амалга ошириш, шу жумладан ушбу сохага инвестициялар жалб қилиниши учун қулай шаротлар яратиш;

инновация бозорини яратиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;

инновацион инфратузилмани шакллантириш ва ривожлантириш учун кўмаклашиш;

инновацион фаолият соҳасида давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш;

инновацион ва технологик ривожланишни прогнозлаштириш;

инновацион фаолият соҳасида ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

инновацион фаолият эҳтиёжлари ва натижалари тўғрисида ахборотни эркин олиниши ва тарқатилишини таъминлаш, давлат, хизмат ва тижорат сирини ташкил қилувчи ахборот бундан мустасно;

инновацион фаолият соҳасида давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш, қулай кредит, солиқ ва божхона сиёсатини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, инновацион фаолият соҳасида халқаро ҳамкорлигини фаоллаштиришга кўмаклашиш.

11-модда. Давлат инновацион сиёсатининг асосий принциплари

Давлат инновацион сиёсати қуйидаги асосий принциплардан келиб чиқиб, шакллантирилади ва амалга оширилади:

инновацион фаолиятни эркин амалга ошириш;

инновацион фаолият натижасида яратилган интеллектуал мулк объектларининг ҳимоя қилиниши;

Ўзбекистон Республикасини ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши устувор йўналишларини ижро этилишига йўналтирилганлик;

миллий инновацион тизими таркибий қисмларининг яхлитлиги ва ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш;

давлат томонидан инновацион фаолият ва инновацион инфратузилма субъектларини қўллаб-қувватлаш шакллари ва методларини мақбуллаштириш ҳисобига, бозор механизмларидан фойдаланган ҳолда инновацион фаолиятни рағбатлантириш;

илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун инновацион, инвестиция, илмий ва таълим фаолияти интеграцияси;

инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун танлов асосида бюджет маблағларини ажратиш.

12-модда. Инновацион сиёсатнинг асосий йўналишлари

Ўзбекистон Республикаси инновацион сиёсатининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа давлат ташкилотлари, маҳаллий бошқарув органларининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасидаги иштирокида, шунингдек инновацион фаолият ва инновацион инфратузилма субъектлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилот вакиллари иштирокида белгиланади.

13-модда. Инновацион фаолият соҳасида давлат-хусусий шерикчилиги

Инновацион фаолият соҳасида давлат-хусусий шерикчилик қуйидагилар асосида амалга оширилади:

ҳар икки томон манфаатларини ҳисобга олишга негизида давлат ва нодавлат мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларининг ўзаро тенг ҳуқуқли ҳамкорлиги;

хўжалик юритувчи субъектларни давлат инновацион сиёсати тадбирларини амалга оширишга эркин ва очиқ йўл қўйиш;

нодавлат мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг инновацион фаолиятни амалга оширишда ўзаро инновацион ва техник-технологик ишларни олиб боришда иштирок этиши;

нодавлат мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг инновацион лойиҳалар, инновацион ривожланиш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиши;

инновацион лойиҳалар, инновацион ривожланиш дастурларини биргаликда амалга оширишда давлат билан нодавлат мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг инновацион фаолият таваккалчилиги, даромадлари ва масъулиятни ўзаро тақсимланиши;

хўжалик юритувчи субъектларга инновацион фаолиятни амалга ошириш учун, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига яратилган интеллектуал фаолият натижаларидан фойдаланиш учун рухсатномаларни тақдим қилиш имконияти.

[ izohlar (5) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Inatov Abror Ismatovich 2018-04-23 09:48:08

11.5-моддада давлат томонидан инновацион фаолият ва инновацион инфратузилма субъектларини қўллаб-қувватлаш шакллари ва методларини мақбуллаштириш ҳисобига, бозор механизмларидан фойдаланган ҳолда инновацион фаолиятни рағбатлантиришни мақуллайман

Aminov Istam Barnoyevich 2018-04-23 09:57:32

11.5-моддада давлат томонидан инновацион фаолият ва инновацион инфратузилма субъектларини қўллаб-қувватлаш шакллари ва методларини мақбуллаштириш ҳисобига, бозор механизмларидан фойдаланган ҳолда инновацион фаолиятни рағбатлантиришни мақуллайман

Xaytbaev Aybek Fayzullayevich 2018-04-24 16:06:51

ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ СИЁСАТИ

2 боб инновацион фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги давлат сиёсатига бағишланган. Инновация бозорини яратиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш қисмини қўллаб қувватлайман.

Turobov Bekpulat Nusratullaevich 2018-04-24 21:16:34

11-модда. Давлат инновацион сиёсатининг асосий принциплар

Стартапларни ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш лозим

Turobov Bekpulat Nusratullaevich 2018-04-24 21:24:16

10-модда. Инновацион фаолият соҳасида давлат сиёсатининг асосий мақсадлари ва вазифалари

Республикамизда яратилган инновациялардан барчани хабардор қилиш, қизиқтириш, инновацияларни харидорини янада кўпайтириш учун махсус телеканал очилса мақсадга мувофиқ бўларди.

3-БОБ. ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ

14-модда. Давлат томонидан инновацион фаолиятни тартибга солиниши

Давлат томонидан инновацион фаолиятини тартибга солиниши Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа давлат ташкилотлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан ушбу Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида амалга оширилади.

15-модда. Давлат томонидан инновацион фаолиятни тартибга солишнинг турлари

Давлат томонидан инновацион фаолиятни тартибга солиш қуйидаги кўринишда амалга оширилади:

инновацион фаолият соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш (чиқариш);

республика ва тармоқ инновацион ривожланиш концепциялари ва дастурларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишнинг ўртача ва узоқ муддатли сценарийлари асосида инновацион ривожланиш устувор йўналишларининг инновацион ривожлантириш моделларини шакллантириш имконини берадиган самарали стратегик режалаштириш тизимини яратиш;

давлат хизматлари кўрсатишнинг таомиллари жараёнини мақбуллаштириш ва соддалаштириш, давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини оширишни таъминлайдиган давлат бошқаруви инновацион шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

инновацион ва технологик ривожланишни прогноз қилишни ташкил этиш;

техник тартибга солиш ва стандартлаштиришни амалга ошириш.

16-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти:

Инновацион фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиши давлат стратегиясини тасдиқлайди;

инновацион фаолият соҳасида давлат сиёсатини амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат бошқаруви органини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ваколатларни амалга оширади.

17-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишнинг ўртача ва узоқ муддатли сценарийлари асосида инновацион ривожланиш устувор йўналишларининг инновацион ривожлантириш моделларини шакллантириш имконини берадиган инновацион ривожланиш давлат стратегиясини шакллантиришда иштирок этади;

инновацион ривожланиш давлат стратегиясини амалга оширилишини таъминлайди;

инновацион ривожланиш тармоқ давлат концепцияларини ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ваколатларни амалга оширади.

18-модда. Инновацион фаолиятни тартибга солишда ваколатли органнинг ваколатлари

Ваколатли давлат бошқаруви органи:

Ўзбекистон Республикасини инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини, инновацион фаолият соҳасида тартибот ва бошқарувни амалга оширади;

мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишнинг ўртача ва узоқ муддатли сценарийлари асосида инновацион ривожланиш устувор йўналишларининг инновацион ривожлантириш моделларини шакллантиришга имкон берадиган стратегик режалаштиришни амалга оширади;

давлат хизматлари кўрсатишнинг таомиллари жараёнини мақбуллаштириш ва соддалаштириш, давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини оширишни таъминлайдиган давлат бошқаруви инновацион шаклларини ишлаб чиқади ва жорий этишга кўмаклашади;

давлат бошқаруви органлари ва бошқа давлат ташкилотлари, маҳаллий бошқарув органлари ва вилоят (ҳудудий) миқёсдаги ҳокимият органларининг инновацион фаолият соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш давлат дастурини шакллантиради ва унинг амалга оширилишини мувофиқлаштиради;

иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини ҳар томонлама ривожлантиришни таъминловчи замонавий ахборот-коммуникация, саноат ва бошқа инновацион технологияларни жадал жорий этишни таъминлайди;

инновационо-технологик прогнозлаштиришни амалга оширади;

инновацион фаолият мониторинги ўтказилиши илмий-методик таъминотини амалга оширади;

инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасига инвестицияларни кенг жалб этиш, уларнинг янада ривожланишини таъминловчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича сиёсатни амалга оширади;

иқтисодий фаолият турлари ва ҳудудлар, ҳудудий бирликлар бўйича инновацион ривожланиш даражасини баҳолашни ўтказиш тартибини белгилайди;

инновацион инфратузилма яратилиши ва ривожланишига кўмаклашади, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият ютуқларини самарали жорий этиш механизмларини шакллантиради;

инновацион фаолият субъектлари, жамоат бирлашмалари, кенгашлар ва комиссияларнинг вакилларини экспертлар сифатида жалб қилган ҳолда, инновацион дастурлар ва лойиҳалар экспертизаси, технологик аудитини ташкил этишни таъминлайди;

инновацион фаолият субъектлари томонидан ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва жойлаштириш бўйича давлат буюртмачиси функцияларини амалга оширади;

инновацион фаолият субъектлари ва объектлари реестрининг юритилишини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ваколатларини амалга оширади.

19-модда. Тармоқ бошқарув органлари ва бошқа ташкилотларнинг ваколатлари

Тармоқ бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлари:

таҳлил асосида тегишли тармоқдарда давлат инновацион сиёсати ва иновацион фаолият йўналишлари юзасидан таклифлар шакллантиради;

тармоқ олдига қўйилган вазифалар ва асосий макроиқтисодий, бюджет, солиқ, пул-кредит параметрларини, шунингдек иқтисодиётга интеграция жараёнларининг таъсирини ҳисобга олиб, ўрта ва узоқ муддатли тармоқ стратегиялари ҳамда инновацион фаолиятни ривожлантириш концепцияларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

тегишли тармоқларнинг инновацияларга бўлган эҳтиёжини таҳлил қилиш асосида, ва тармоқ инновацион ривожланиш концепциялари ва инновацион лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишни таъминлайди;

инновацион фаолиятни тартибга солиш ва рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифларни шакллантиради ва кўриб чиқиш учун киритади;

тегишли тармоқларнинг инновацион инфратузилмаларини яратиш ва ривожлантиришга кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ваколатларни амалга оширади.

20-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

ҳудудлар эҳтиёжлари таҳлили асосида ҳудудий инновацион ривожланиш концепцияларини, инновацион дастурларни ва тегишли ҳудудлар лойиҳаларини шакллантиради ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилган ҳудудий инновацион дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини назорат қилади, шунингдек ушбу маблағлар мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга оширади;

ҳудудда инновацион инфратузилма яратилиши ва ривожланишига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ваколатларни амалга оширади.

21-модда. Ваколатли давлат вилоят (ҳудудий) органлари

Қорақалпоғистон Республикаси Министрлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимияти ваколати доирасига қуйидагилар киради:

тегишли ҳудудда ягона инновацион сиёсатни амалга ошириш бўйича таклифларни тайёрлаш;

тегишли ҳудудда ягона инновацион сиёсатни амалга оширишга кўмаклашишнинг самарали мехнизмларини яратиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси миллий инновацион тизимини ривожлантириш Давлат дастурларини бажарилишини таъминлаш;

ушбу вилоят олдида қўйилган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда, макроиқтисодий, солиқ-бюджет, пул-кредит параметрлари, шунингдек, интеграция жараёнларининг иқтисодиётга таъсирини баҳолаш билан ўзаро боғлиқликда ҳудудий миқёсда инновацион фаолияти ўрта ва узоқ муддатли ривожланиши стратегиялари ишлаб чиқиш ва стратегик устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этади;

ҳудудда инновацион фаолиятни ривожланишига кўмаклашиш ва замонавий инновацион инфратузилма яратилишига кўмаклашиш;

ўз ваколатлари доирасида вилоят (ҳудудий) инновацион дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳудуд иқтисодиёти тармоқларида инновацион маҳсулотни жорий этилишига кўмаклашиш;

инновацион фаолият субъектларини яратишда иштирок этиш:

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

22-модда. Инновацион ривожланиш соҳасидаги давлат сиёсати

Жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантириш, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ўрта ва узоқ муддатли даврларга Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсати ваколатли давлат органининг маърузаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Миллий инновацион тизимни ривожлантириш давлат дастури Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишларини рўёбга чиқарилишини белгиловчи ва таъминловчи асосий ҳужжат ҳисобланади ва беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг Миллий инновацион тизимини ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш ва шакллантириш, шунингдек унинг бажарилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

23-модда. Иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий этиш соҳасида инновацион сиёсатни шакллантириш

Иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий этиш соҳасида инновацион сиёсат инновацион фаолиятни тартибга солувчи ваколатли давлат органи ва ваколатли тармоқ давлат органлари ҳамда ўзга давлат бошқаруви органлари томонидан шакллантирилади.

Иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий этиш соҳасида инновацион сиёсат беш йилгача муддатга инновацион ривожланиш дастурлари кўринишда шакллантирилади ва Вазирлар Маҳкамаси, ваколатли давлат органи, инновацион фаолиятни тартибга солувчи ваколатли тармоқ давлат органлари ва (ёки) бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан тасдиқланади.

Иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий этиш соҳасида инновацион сиёсат қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

маҳаллий инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни илгари суриш ва амалда фойдаланиш механизмларни шакллантириш, тез ўзгариб бораётган жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, миллий иқтисодиётнинг жадал ривожланишига кўмаклашишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб борилишини ташкил этиш;

республиканинг инвестицион салоҳияти, инновацион инфратузилма субъектлари фаолиятининг самарадорлиги ўсишига кўмаклашиш;

макроиқтисодий, солиқ-бюджет, пул-кредит параметрлари билан ўзаро боғлиқликда иқтисодиёт тармоқларини ўрта ва узоқ муддатли инновацион ривожлантириш сценарийларини шакллантириш;

инновацияларни жорий этиш ва ҳудудлар иқтисодиётини диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан орқада қолган туманлар ва шаҳарларни жадал ривожлантириш ҳисобига ҳудудлар иқтисодий тараққиётидаги номутаносибликларнинг олдини олиш.

24-модда. Ҳудудий инновацион сиёсат ва уни шакллантириш

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят (ҳудуд) даражадаги Халқ депутатларининг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан беш йил муддатга ҳудудий инновацион ривожланиш сиёсати шакллантирилади, шунингдек у Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят (ҳудуд) даражадаги Халқ депутатларининг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган ҳудудий инновацион ривожланиш дастури кўринишида шакллантирилиши мумкин.

Ҳудудий инвестицион дастурлари жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан, ўз ваколатлари доирасида, керакли ташкилий, молиявий ва ўзга қўллаб-қувватлашни таъминлаб, яратишда инновацион фаолият субъектлари иштироки билан, инновацион фаолият соҳасида ўзга ваколатларни амалга ошириб, ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

25-модда. Инновацион фаолиятни солиқлар орқали тартибга солиш

Инновацион фаолият субъектлари учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ солиққа тортиш бўйича тегишли имтиёзлар ва преференциялар назарда тутилиши мумкин.

26-модда. Инновацион фаолият учун кадрлар таркибини шакллантириш

Инновацион фаолият учун кадрлар таркибини шакллантириш инновацион фаолият соҳасида ходимларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўли билан тегишли вазирликлар, идоралар ва ўзга ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

[ izohlar (3) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Қаноатова Феруза Бобоқуловна 2018-04-23 13:10:16

26-моддага Инновацион фаолият учун кадрлар таркибини шакллантириш инновацион фаолият соҳасида ходимларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тегишли соҳалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси институтлари томонидан амалга оширилиши мақсадга мувоифдир.

Turobov Bekpulat Nusratullaevich 2018-04-24 21:32:24

Мазкур соҳадаги кадрларни тайёрлашда хориждаги нуфузли инновацион компанияларнинг малакали ходимларни жалб қилиш ва махаллий кадрларни дунёнинг нуфузли компанияларига малака оширишга юбориш лозим.


Turobov Bekpulat Nusratullaevich 2018-04-24 21:36:05

Дунёдаги машхур компанияларнинг ишни ташкил қилиш, кадрлар сиёсатини амалга оширишда нималарга эътибор беришини республикамиздаги компанияларда жорий этиш лозим.


4-БОБ. ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ

27-модда. Инновацион фаолиятнинг турлари

Инновацион фаолиятга фаолиятнинг қуйидаги асосий турлари киради:

инновацион дастурлар ва лойиҳаларнинг буюртмачилари ва инвесторларининг вазифаларини амалга оширувчи давлат органларининг фаолияти;

фуқаролик айланишида амалга ошириладиган инновацияларнинг яратилишга қаратилган илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажариш ва уларга хизмат кўрсатиш;

ишлаб чиқаришни техникавий ва технологик янгилашни амалга ошириш;

янги технологик жараёнлар, товарлар, ишлар, хизматларни сертификатлаштириш ва стандартлаштириш мақсадида синовларни ўтказиш;

янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотни (товарни, ишларни, хизматларни ва ҳ.к.) ишлаб чиқариш ва/ёки инновацион лойиҳанинг ўз-ўзини қоплашининг меъёрий муддатига етгунча, бошланғич даврида янги ёки такомиллаштирилган технологияни қўллаш;

инновацион маҳсулотни сотиш бозорларини ташкил этиш;

инновацион инфратузилмани яратиш ва ривожлантириш;

интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш мақсадида, уларга бўлган ҳуқуқларга эга бўлиш ва уларни ўтказиш;

жамиятни бошқариш соҳаларида янги ғоялар ва илмий билимлардан фойдаланиш;

инновацион фаолиятга ахборот ва консалтинг хизматларини кўрсатиш;

янги ёки такомиллаштирилган техника, технология намуналарини яратиш мақсадида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва инновацияларни сотиш бозорини ташкил этиш;

инновацион фаолият натижаларини тарғибот, реклама қилиш ва инновацион билимларни тарқатиш;

инновацияларни яратишга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа фаолият турлари.

28-модда. Инновацион дастурлар ва лойиҳалар: шакллантириш ва амалга ошириш

Инновацияларни яратишга, шу жумладан уларнинг трансферига ва тижоратлаштиришга қаратилган инновацион лойиҳалар инновацион фаолият ва инновацион инфратузилма субъектлари томонидан мустақил тарзда, ёки Миллий инновацион тизимни ривожлантиришнинг Давлат дастури, Ўзбекистон Республикасининг устувор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўналишларига мувофиқ тасдиқланган инновацион дастурлар ва лойиҳалар, соҳавий ва минтақавий (ҳудудий) инновацион дастурлар, шунингдек давлатлараро дастурлар доирасида амалга оширилиши мумкин.

Танлов асосидаги давлат инновацион дастурларини ва лойиҳаларни амалга ошириш илмий-техникавий лойиҳаларнинг саралаш танловларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Ваколатли давлат бошқаруви органи қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда илмий-техникавий лойиҳаларнинг танловини эълон қилади.

Саралаш танловидан ўтган инновацион лойиҳаларини Давлат ва (ёки) маҳаллий бюджетларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш, инновацион лойиҳаларнинг давлат илмий-техникавий экспертизаларининг натижаларига кўра, уларни амалга оширишда инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини баҳолашни инобатга олган ҳолда, амалга оширилади.

Ваколатли давлат бошқаруви органи, Давлат ва (ёки) маҳаллий бюджетларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инновацион лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

29-модда. Инновацион фаолиятнинг ахборот таъминоти

Инновацион фаолиятнинг субъектлари инновацион фаолиятни амалга ошираётган ташкилотлардан, уларнинг ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган илмий ва (ёки) илмий-техникавий, статистик ва бошқа турдаги ахборотни олиш ҳуқуқига эга бўлади, давлат, хизмат сирларини ташкил этадиган маълумотлар бундан истисно.

Инновацион фаолиятнинг субъектлари инновацион фаолиятнинг материалларини ва наттижаларини, ва бошқа илмий ва/ёки илмий-техникавий ахборотни рўйхатдан ўтказиш, тизимлаштириш, сақлашни амалга оширади, ва инновацион маҳсулотни ишлаб чиқиш бўйича пудрат шартномасининг шартларига мувофиқ тарзда, ундан манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг ундан фойдаланиш имконини таъминлайди.

30-модда. Инновациялар турлари

Инновациялар қуйидаги турларига бўлинади:

технологик жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган инновацион маҳсулотни ишлаб чиқишга ва жорий қилишга қаратилган маҳсулот инновацияси;

технологик жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган ишлаб чиқариш ёки таълим бериш методларини, шу жумладан инновацион маҳсулотни ўтказиш методларини ишлаб чиқишга ва жорий қилишга қаратилган жараён инновацияси;

янги ёки такомиллаштирилган маркетинг методларини амалга оширишга қаратилган маҳсулотларининг дизайни ва ўрамидаги ўзгаришларни, маҳсулотни (товарни, ишларни, хизматларни ва ҳ.к.) сотиш ва тақдим этишнинг, уларни сотиш бозорларига тақдим этиш ва у ерда кенгайтиришнинг янги методларидан фойдаланишни, янги нарх стратегияларини шакллантиришни ўз ичига оладиган маркетинг инновацияси;

бизнесни юритиш, таълим бериш, иш жойларини ва ташқи алоқаларни ташкил этиш, шунингдек ташкилотда бизнес-жараёнларни такомиллаштиришнинг янги методларини жорий қилишга қаратилган ташкилий инновация.

31-модда. Инновацион фаолиятдаги таваккалчилик ва уни баҳолаш

Инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини баҳолаш учун, янгиликларни жорий қилиш ва қўллашнинг объектив шарт-шароитларининг ноаниқлиги (ўзгарувчанлиги) туфайли, қуйидаги тамойиллар қўлланади:

инновацион фаолиятнинг таваккалчиликлари инновацион фаолиятнинг субъектлари, инвесторлар, инновацион инфратузилманинг субъектлари, давлат ва инновацион фаолиятнинг бошқа иштирокчилари ўртасида тақсимланиши;

инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини камайтириш мақсадида амалга ошириладиган диверсификация (ресурсларни бошқа инновацион лойиҳалар ўртасида қайта тақсимлаш);

инновацион фаолият субъектлари учун инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини баҳолаш услубиётини танлаш эркинлиги;

инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини қоплаш учун суғурта қилиш механизмларидан фойдаланиш.

Инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини баҳолаш эҳтимолий таваккалчиликларни мумкин қадар камайтириш ёки олдини олиш, шунингдек инновацион лойиҳани молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан асосли қарорни қабул қилиш мақсадида амалга оширилади.

Инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини баҳолашда бой берилган иқтисодий фойдани ҳисобга олишга йўл қўйилмайди.

Инновацион фаолият соҳасида давлат тартибга солиш органлари инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини баҳолаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқади.

Инновацион фаолият субъекти, ишлаб чиқилган инновацион лойиҳанинг техникавий ёки иқтисодий хусусусиятини ҳисобга олган ҳолда, инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини баҳолаш услубиётларини мустақил тарзда ишлаб чиқиш ва қўллаш ҳуқуқига эга.

Инновацион лойиҳани молиялаштиришни амалга оширувчи юридик ва/ёки жисмоний шахс, лойиҳани (ларни) амалга оширишда инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини баҳолашни амалга оширадиган шахсни (шахсларни) белгилашнинг мустақил ҳуқуқига эга бўлади.

Инновацион лойиҳани давлат ва (ёки) маҳаллий бюджетдан молиялаштириш ҳолатида, инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини баҳолаш инновацион лойиҳанинг ижрочиси томонидан ўтказилади, ва лойиҳа билан биргаликда инновацион фаолият соҳасида давлат тартибга солиш органларига инновацион лойиҳаларнинг давлат илмий-техникавий экспертизасидан ўтиши учун тақдим этилади.

32-модда. Илмий, илмий-техникавий ва инновацион фаолиятнинг давлат томонидан мониторинг қилиниши

Инновацион фаолиятни давлат томонидан мониторинг қилиш (қуйида – мониторинг) қуйидаги ахборотни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш бўйича мажмуий ва режали фаолиятни назарда тутади:

режалаштирилаётган, амалга оширилаётган ва якунланган инновацион лойиҳалар;

инновацион фаолиятни амалга оширишда олинган натижалар, шу жумладан муҳофаза қилина оладиган интеллектуал фаолият натижалари ҳақида маълумот, уларниннг ҳуқуқий ҳимоя қилиниши ва улардан фойдаланиш ҳақида маълумот;

инновацион фаолиятнинг натижаларидан фойдаланишдан, инновацион лойиҳалардан олинган иқтисодий ва ижтимоий самаралари ҳақида маълумот;

инновацион фаолият инфратузилмасининг ҳолати ва ундан фойдаланиш ҳақида, инновацион фаолиятни амалга ошираётган ташкилотларнинг кадрлар салоҳияти ҳақида маълумот.

Мониторинг қуйидаги мақсадларда ўтказилади:

инновацион фаолиятни амалга ошираётган ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини, шу жумладан уларнинг ўз-ўзини ташкил этишини, уларнинг уюшмалари, иттифоқлари, бирлашмалари ва консорциумлари ташкил этилишини, шу жумладан инновацион дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш учун, таъминлаш;

инновацион фаолиятни амалга ошираётган ташкилотларнинг самарали тадқиқот этиш сиёсатини ва ривожланиш стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш;

инновацион фаолиятни амалга оширишга йўналтирилган маблағлардан фойдаланишнинг самарадорлигини, ва бундай маблағларни сарфлашнинг ҳажмлари ва йўналишларини режалаштиришни баҳолаш;

илмий муассасалар ва инновацион ташкилотларнинг тармоғини модернизациялаш ва ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, инновацион инфратузилманинг ишлашини ва ривожланишини таъминлашнинг самарали асбобларини яратиш.

Мониторинг давлат ахборот тизимлари ва ахборот базалари, шу жумладан патент ахборотининг ахборот базалари, давлат статистика тизими ва солиқ органларининг тасарруфида бўлган ахборотлар маълумотларидан фойдаланишга асосланади, солиқ сирига оид бўлган маълумотлар бундан истисно.

Мониторингни ўтказишда бошқа ахборот манбаларидан, шу жумладан миллий ва халқаро илмий цитата олиш тизимларидан фойдаланишга йўл қўйилади. Бунда, шундай манбалардан олинган ахборот ва маълумотлар, уларнинг инновацион фаолиятни амалга оширадиган ташкилотлар томонидан тасдиқланиши шарти билан фойдаланилади.

Мониторинг ваколатли инновацион фаолият соҳасида давлат тартибга солиш органи томонидан Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ўтказилади.

33-модда. Инновацион-технологик мониторинг

Ташкилотнинг технологик ривожланиши даражасини, ва унинг инновацион фаолиятни амалга оширишнинг эҳтимолий имкониятларини баҳолаш учун, инновацион-технологик мониторинг ўтказилиши мумкин.

Инновацион-технологик мониторинг ваколатли инновацион фаолият соҳасида давлат тартибга солиш органи ва бошқа давлат ташкилотлари, минтақавий ва ҳудудий даражадаги маҳаллий бошқарув органлари томонидан тузиладиган комиссиялар томонидан ўтказилади. Инновацион-технологик мониторинг ўтказилиши тўғрисида шартнома манфаатдор ташкилот томонидан ваколатли инновацион фаолият соҳасида давлат тартибга солиш органи ва бошқа давлат ташкилоти, жойларда ижроия ҳокимият органи билан, ва жойларда ижроия ҳокимият органи томонидан тузилган комиссия билан, фаолиятнинг тегишли йўналишлари бўйича инновацион-технологик мониторинг ўтказилиши мақсадида тузилади.

Ташкилотнинг технологик ривожланиши даражаси, ва унинг инновацион фаолиятни амалга ошириш учун эҳтимолий имкониятлари ҳақидаги хулоса, ташкилотнинг фаолият юритишини такомиллаштиришга ва унинг товарлари (ишлари, хизматлари) рақобатбардошлигини оширишга қаратилган чоралар тўғрисидаги таклифларни ўз ичига олган ҳолда, инновацион-технологик мониторингни ўтказиш натижалари бўйича берилади.

Ваколатли давлат бошқаруви органи инновацион-технологик мониторинг ўтказилиши тартибини ва уни ўтказиш бўйича организацию комиссиялар ташкил этилишини белгилаб беради.

34-модда. Инновациялар яратилиши учун давлат буюртмаси

Инновациялар яратилиши учун давлат буюртмасини шакллантириш ва жойлаштириш ваколатли давлат бошқаруви органи томонидан Ўзбекистон Республикасининг устувор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўналишларига мувофиқ тасдиқланган инновацион дастурлар ва лойиҳалар доирасида амалга оширилади.

Инновациялар яратилиши учун давлат буюртмаси Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланади.

Инновациялар яратилиши учун давлат буюртмасини бажариш инновацион маҳсулотни ишлаб чиқиш бўйича пудрат шартномаси асосида амалга оширилади.

Агар инновациялар яратилиши учун давлат буюртмасини бажаришда шунингдек интеллектуал мулк объектларининг яратилиши ҳам назарда тутиладиган бўлса, у ҳолда инновацион фаолият натижаларини яратиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузилади.

Инновациялар яратилиши учун давлат буюртмаси бажарилишининг молиявий таъминоти деб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобланади.

35-модда. Инновацион лойиҳаларнинг давлат илмий-техникавий экспертизаси

Давлат илмий-техникавий экспертизаси инновацион лойиҳаларнинг амалий аҳамиятини, илмий-техникавий даражасини ва иқтисодий самарадорлигини мажмуий баҳолаш, уларни молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ва ҳажми юзасидан, давлат бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида, дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда ва кутилган натижаларни олишда ташқи ва ички таваккалчиликларнинг аҳамиятини, ва уларнинг эҳтимолий таъсирини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда, амалга оширилади.

Илмий-техникавий экспертиза давлат илмий-техникавий ва инновацион дастурларни шакллантириш устуворликларини аниқлашда ва уларнинг бажарилиши боришини ва натижаларини мониторинг қилишда, инновацион дастурлар ва лойиҳаларни бажаришда иштирок этиш бўйича танловларни ўтказишда, инновацион ишланмалар ва технологиялар натижаларини экспорт ва импорт қилишда ўтказилади.

Инновацион лойиҳаларнинг давлат илмий-техникавий экспертизасини ўтказиш учун шартнома асосида илмий ва таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари, шунингдек олимлар ва мутахассислар, шу жумладан хорижий мутахассислар жалб этилиши мумкин.

Инновацион лойиҳаларнинг давлат илмий-техникавий экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, ваколатли давлат бошқаруви органи томонидан белгиланади.

36-модда. Инновацион фаолият натижалари ва технологияларининг трансфери

Инновациялар яратилиши учун давлат буюртмасини бажариш учун ишларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобига бажариш юзасидан буюртмачилар биргаликда давлат номидан инновацион фаолият натижаларининг мулкдорлари бўлади.

Инновацион фаолият натижаларининг мулкдори интеллектуал мулк объектларини бегоналаштириш, интеллектуал мулк объектлари трансферини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Давлат ва (ёки) маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига яратилган инновацион фаолият натижаларини бегоналаштириш ва трансфер қилиш шартлари ваколатли инновацион фаолият соҳасида давлат тартибга солиш органи томонидан белгиланади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Аъзам Сардор Эркин ўғли 2018-05-03 23:35:59

Нималар инновация бўла олмайди? Шу каби масалаларни қонунчиликка киритиш мумкинми?

5-БОБ. ИННОВАЦИОН ИНФРАТУЗИЛМА

37-модда. Ннновацион инфратузилманинг субъектлари

Инновацион инфратузилманинг субъектларига қуйидагилар киради:

инновацион ташкилотлар;

ишлаб чиқариш ташкилотлари ва уларнинг бирлашмалари;

инновацион ва/ёки венчур фондлари;

технологик парклар (технопарклар);

инновацион технологик парклар (инновацион технопарклар);

бизнес-инкубаторлар;

инновацион ҳудудий кластерлар;

илмий-технологик полигонлар;

технологик платформалар;

технологияларнинг трансфери марказлари.

инновацион фаолиятда иштирок этувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар;

Ўзбекистон Республикасида инновацион фаолиятни амалга ошираётган чет эл юридик ва жисмоний шахслар;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, бошқа юридик шахслар.

Инновацион инфратузилманинг субъекти, агар бу Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ҳуқуқига эга бўлади.

Инновацион инфратузилманинг субъектлари фаолиятининг хусусиятлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

38-модда. Технологик ва илмий парк

Технопарк юқори технологик инновацион маҳсулотни ишлаб чиқаришни амалга оширадиган корхоналарни барпо этиш учун, шунингдек инновацион фаолият натижаларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун шароитларни таъминлаш мақсадида яратилади.

Технопаркни унинг фаолияти мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ бошқаришни технологик паркнинг бошқарувчи компанияси амалга оширади.

Технопаркларга ва технопаркларнинг бошқарувчи компанияларига давлат томонидан қўллаб-қувватлашга эга бўлиши мақсадида қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Технопарк инновацион фаолият соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини тузишда ва уларнинг муваффақиятли фаолият юритишида, шунингдек моддий-техникавий, ташкилий-услубий, молиявий, ахборот, маслаҳат бериш ва бошқа хил таъминотини амалга оширишда хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.

Технопаркнинг ўз резидентлари билан муносабатлари уларнинг ўртасида тузиладиган инновацион фаолиятни амалга ошириш бўйича шартномалар асосида барпо этилади.

Технопаркнинг ташкилий тузилиши белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

39-модда. Инновацион технологик парк (инновацион технопарк)

Инновацион технопарк илмий-тадқиқот муассаларининг илмий фаолияти натижаларига асосланадиган маҳаллий инновацион ишланмаларни тижоратлаштиришга, шунингдек илғор чет эл технологияларини трансфер қилишга ихтисослашган.

Инновацион технопарклар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тузилади.

Инновацион технопаркларда амалга ошириладиган инновацион лойиҳаларга қўйиладиган талаблар, ҳудудлар ва ишлаб чиқариш қувватларининг ажратилиши тартиби, солиқ имтиёзлари ва преференцияларини белгилаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек инновацион технопарклар фаолиятининг бошқа ташкилий масалалари Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

40-модда. Бизнес-инкубатор

Бизнес-инкубатор – юридик шахс бўлган ва, шу жумладан технопаркнинг таркибида, кичик инновацион бизнесни унинг қарор топишининг илк босқичларида қўллаб-қувватлаш мақсадида тузиладиган, ўз бизнесини бошлашни истайдиган, лекин бунга имкони бўлмаган, кичик, янги тузилган корхоналар ва иш бошлаётган тадбиркорларни, уларга тижорат жиҳатидан фойда берувчи товарларни/маҳсулотни яратишда, ёки уларнинг ғоялари асосида самарали ишлаб чиқаришларни барпо этишда кўмаклашиш билан боғлиқ бўлган қўллаб-қувватлашни таъминлайдиган махсус ташкилот/тузилмадир.

41-модда. Инновацион ҳудудий кластер

Инновацион ҳудудий кластер – мажбурий тартибда камида битта инновацион фаолиятни амалга ошираётган илмий, таълим ташкилотини, кредит-молиявий ташкилотни, инновацион ёки венчур фондини (қуйида – иштирокчи-ташкилотлар) ўз ичига олган алоҳида ҳудудда жойлашган бир нечта ташкилотларнинг, иштирокчи-ташкилотларнинг давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, инвесторлар, молиявий ва бошқа хил ташкилотлари билан инновацион ҳудудий кластернинг ривожланиши манфаатларида самарали ўзаро ҳамкорлиги учун шароитларни яратиш мақсадида, тузилган шартнома асосида бирлашувидир.

Инновацион ҳудудий кластернинг ривожланиши ҳудудий кластернинг доирасида инновацион фаолиятни рағбатлантипришнинг энг асосий йўналишлари бўйича чора-тадбирларни назарда тутадиган тегишли дастурнинг асосида амалга оширилади. Инновацион ҳудудий кластернинг ривожланиш дастури ваколатли давлат бошқаруви органи томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Инновацион ҳудудий кластер иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳудудий кластерни ривожлантиришнинг услубий, ташкилий, эксперт-таҳлилий ва ахборот кузатуви ва кўмагини иштирокчи ташкилотлар ўртасида тузилган шартноманинг асосида фаолият юритадиган инновацион ҳудудий кластернинг ихтисослашган ташкилоти амалга оширади.

Инновацион ҳудудий кластерларга ва унинг таркибига кирган ташкилотларга давлат томонидан қўллаб-қувватлашга эга бўлиши мақсадида қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

42-модда.Технологияларнинг трансфери маркази

Центр трансфера технологий создается физическими или юридическими лицами для оказания услуг и выполнения работ, предусмотренных положением о Центре трансфера технологий, утверждаемым в установленном порядке, в том числе:

проведение исследований конъюнктуры рынка по выявлению возможностей введения в гражданский оборот новшеств, а также продукции, технологий, услуг, организационно-технических решений, созданных на их основе;

оказание услуг по выбору форм и (или) способов правовой охраны, содействие получению правовой охраны и защите прав на результаты интеллектуальной собственности, в том числе за рубежом;

содействие в совершении сделок с правами на результаты интеллектуальной собственности, в том числе оценка таких прав, долей участия в хозяйственных обществах, осуществляющих внедрение результатов инновационной деятельности, поиск наиболее выгодных способов использования результатов инновационной деятельности;

оказание инженерно-консультационных и проектных (инжиниринговых) услуг;

оказание услуг по подготовке бизнес-планов инновационных проектов;

содействие в привлечении инвестиций, поиск инвесторов и (или) деловых партнеров;

предоставление услуг по управлению инновационными проектами;

обеспечение информационного продвижения новшеств и (или) инновационной продукции, технологий и услуг, созданных на основе новшеств путем организации участия субъектов инновационной деятельности и инновационной инфраструктуры в проведении выставок, ярмарок, конференций и других мероприятий, а также посредством изготовления рекламной и информационной продукции.

Юридическое лицо, обладающее статусом Центра и имеющее отдельное подразделение, целью деятельности которого является обеспечение трансфера технологий, имеет право пользования льготами и преимуществами в части деятельности соответствующего обособленного подразделения, предоставляемыми ему как Центру трансфера технологий в соответствии с законодательством Республики Узбекистан,

43-модда. Илмий-технологик полигон

Илмий ва инновацион ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан янги ва (ёки) яхшиланган технологияларни синовдан ўтказиш соҳасида инновацион фаолиятни амалга ошириш учун, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида илмий-техникавий фаолиятни амалга ошириш учун алоҳида ер участкаси ва жиҳоз-ускуналардан иборат бўлган илмий-технологик полигонлар барпо этилиши мумкин.

Илмий-технологик полигон қонунчилик билан белгиланган талабларга мувофиқ бўлганда, бундай илмий-технологик полигон жойлашган ер участкаларидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланадиган юридик шахсларга, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ имтиёзлари берилиши мумкин.

44-модда. Технологик платформа

Технологик платформа – барча манфаатдор томонларнинг (бизнес, ишлаб чиқариш, илм-фан, таълим, давлат, фуқаролик жамияти) иштирок этиши асосида, илмий тадқиқотларни ва инновацион ишланмаларни амалга ошириш учун интеллектуал, молиявий, маъмурий ва бошқа хил қўшимча ресурсларни жалб қилиш ва жамлаш йўли билан, истиқболли тижорат технологияларини, янги маҳсулотларни (хизматларни) яратиш бўйича ҳаракатларни фаоллаштириш мақсадида, шунингдек илмий-технологик ва инновацион ривожланиш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш учун юридик шахс шаклида тузиладиган коммуникациявий ташкилотдир.

Технологик платформанинг фаолияти тегишли низом билан тартибга солинади.

45-модда. Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш фондлари, инновацион ва/ёки венчур фондлари

Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш фондлари, инновацион ва/ёки венчур фондлари илмий ва инновацион фаолиятни молиявий таъминлаш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган турли манбалардан олинган маблағлар ҳисобига биргаликда молиялаштириш шартлари асосида таъминлаш мақсадида тузилади.

Инновацион фондлар инновацион лойиҳаларни маблағлар қайтарилиши ёки бепул асосда молиялаштириш учун маблағларни тақдим этиши, шунингдек уларнинг уставлари билан белгиланган тартибда, инновацион фаолият субъектларининг мажбуриятлари бўйича кафиллик вазифаларини бажариши мумкин.

Инновацион тадбиркорликни ривожлантиришни, инновацион лойиҳаларнинг бошланғич молиялаштиришни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш, инновацион корхоналарни барпо этиш ва ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда венчур (юқори таваккалчиликли) фондлар тузилиши мумкин.

Венчур фондлари тижорат ташкилотлари шаклида, инновацион фаолиятни амалга ошираётган ташкилотлар ва корхоналар, таваккалчиликли инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун барпо этиладиган корхоналарнинг акциядорлик капиталига инвестициялар киритишга ихтисослашган кредит муассасалари ва бошқа молиявий институтларнинг улушли иштирок этиши ҳисобига ташкил этилади.

Венчур фондларини ташкил этиш ва фаолиятини тартибга солиш тартиби Ўзбекистон қонун ҳужжатлари билан белгиланади, венчур фондларининг ташкил этилишида ва фаолиятида белгиланган манфаатдор давлат органлари, хусусий инвесторлар, шу жумладан хорижий шахслар иштирок этади.

Таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси бўлган инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш фондлари, инновацион ва/ёки венчур фондлари шунингдек бюджет муассасасининг ташкилий-ҳуқуқий шаклида ташкил этилиши мумкин.

Инновацион ва/ёки венчур фонди фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланган тартибда тасдиқланадиган фонд тўғрисидаги низом билан белгиланади.

Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш фондлари, инновацион ва/ёки венчур фондлари ўзининг мол-мулкини, шу жумладан пул маблағларини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ишончли бошқаришга топшириши мумкин.

46-модда. Инновацион ташкилот ва стартап-компания

Унга қонун ҳужжатларига мувофиқ шартномалар асосида топшириладиган инновацион фаолият натижаларини ишлаб чиқишни ва/ёки синовдан ўтказишни, ўзлаштиришни, трансфер қилишни ва тижоратлаштиришни амалга оширадиган инновацион ташкилот, қонун ҳужжатларига мувофиқ инновацион фаолиятнинг ҳар қандай турини амалга ошириш учун махсус тузилади.

Инновацион ташкилотларнинг, шу жумладан кичик корхоналар ва микрофирмалар шаклида тузилиши, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Rahimov Abror Ahmadovich 2018-04-22 19:01:05

42-модданинг ўзбекча варианти киритилиши керак

Норматова Дилбар Тургуновнв 2018-04-24 15:57:46

37 моддада модданинг номини тўғирлаб ёзим керак. 42 моддада эса русча ёзилган.

6-БОБ. ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

47-модда. Инновацион фаолиятни молиялаштириш тамойиллари

Инновацион фаолиятни молиялаштириш қуйидаги тамойилларнинг асосида амалга оширилади:

молиялаштириш манбалари, шакллари ва асбобларини танлаш эркинлиги;

молиялаштириш манбаларининг кўп сонлилиги;

молиялаштиришнинг турли манбалари, шакллари ва усулларининг бирга қўлланиши;

шаффофлик ва ошкоралик;

давлат томонидан молиялаштиришнинг мақсадли хусусияти ва асослилиги;

инновацион фаолиятни амалга оширишга йўналтириладиган бюджет маблағлар сарфланишининг самарадорлигини мажбурий тартибда баҳолаш;

Уларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетининг маблағлари ажратиладиган инновацион лойиҳаларнинг саралаш танлови.

48-модда. Инновацион фаолиятни молиялаштириш

Инновацион фаолиятни молиялаштириш манбалари қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари;

инновацион фаолият субъектларининг ўз маблағлари;

халқаро грантлар, тижорат банклари, шу жумладан чет эл банклари ва хорижий молиявий институтларининг имтиёзли мақсадли кредитлари;

инновацион ва венчур фондлари;

хусусий, шу жумладан чет эл инвесторларининг маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбаларнинг маблағлари.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларидан қуйидагилар молиялаштирилади:

давлат инновацион дастурлари;

давлат ижроия ҳокимияти органларининг буюртмалари бўйича амалга ошириладиган инновацион маҳсулотни харид қилиш (ушбу мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар ҳисобига);

инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва кичик ва ўрта тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари доирасида амалга ошириладиган инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш.

Инновацион фаолиятни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг иштирокидаги инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш фондлари, инновацион ва/ёки венчур фондлари Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ барпо этилиши мумкин.

Инновацион фаолиятнинг тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш уларнинг ўз маблағлари ҳисобига, шу жумладан улар томонидан жалб қилинган маблағлар ҳисобига амалга оширилади, Ўзбекистон қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан истисно.

Инновацион фаолиятни инвесторларнинг ҳисобига молиялаштириш кредитлар, молиявий лизинг ва инновацион фаолият субъектлари томонидан эмиссия қилинадиган акциялар, облигациялар, векселлар ва бошқа қимматли қоғозларга инвестициялар киритиш шаклида амалга оширилади.

Бундан ташқари, инновацион фаолиятни молиялаштириш шунингдек биргаликдаги инновацион фаолият тўғрисида шериклик битимлари доирасида инвесторларнинг пул, мулк шаклидаги ва бошқа турдаги ҳиссаларни киритиши ҳисобига, ва Ўзбекистон қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган инвестицияларни жалб қилишнинг бошқа усуллари ҳисобига ҳам амалга оширилиши мумкин.

49-модда. Инновацион фаолиятни давлат томонидан молиялаштириш

Давлат, давлат инновацион сиёсатнинг устувор йўналишларига мувофиқ республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим йўналишлари бўйича давлат инновацион дастурларни, лойиҳаларни ва илмий-техникавий ишларни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан, инновацион фаолиятдан манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари билан биргаликда, уларнинг улушли иштирок этиши асосида, молиялаштиришни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан инновацион дастурларни, лойиҳаларни ва илмий-техникавий ишларни амалга ошириш ва (ёки) керакли жиҳоз-ускуналарни ва техникавий воситаларни харид қилиш учун ажратиладиган маблағлар, инновацион фаолият субъектларига бепул асосда мақсадли грантлар шаклида тақдим этилади.

Инновацион фаолият соҳасида давлат грантлари белгиланган тартибда давлат инновацион дастурлар бўйича танловларнинг ғолиблари бўлган давлат инновацион лойиҳаларини ва илмий-техникавий ишларни амалга оширишни таъминлаш учун тақдим этилади.

50-модда. Инновацион фаолиятни бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштириш

Инновацион фаолиятни молиялаштириш инновацион фаолият субъектларининг ўз маблағлари ҳисобига, Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари, халқаро ташкилотлар, инновацион, венчур фондлар ва бошқа фондлар томонидан тақдим этиладиган инвестициялар, хайрия эҳсонлари ва бошқа маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.

Тижорат, инвестицион ва бошқа турдаги банклар, инвестицион, лизинг компаниялари ва фондлари, шу жумладан чет эл банклари, компаниялари ва фондлари, шунингдек инновацион фаолият субъектларининг модернизациялаш ва янги технологиялар фондлари, венчур фондлари ва бошқа инвесторлар инновацион фаолиятни молиялаштиришда қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда иштирок этиши мумкин.

51-модда. Инновацион фаолият соҳасида суғурта қилиш

Инновацион фаолият соҳасида суғурта қилиш миллий суғурта компаниялари томонидан суғурта қилиш шартномалари асосида амалга оширилиши мумкин.

Суғурта таваккалчиликлари суғурта қилиш шартномаларида акс эттирилади.

7-БОБ. ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

52-модда. Инновацион фаолиятни рағбатлантиришнинг мақсади ва асосий тамойиллари

Инновацион фаолият субъектларининг ва инновацион инфратузилманинг инновацион фаоллигини рағбатлантиришнинг мақсади уларнинг самарали ривожланиши, улар учун қулай шарт-шароитлар яратилиши, инновациялар бозорининг шаклланиши ва фаолият юритиши учун рақобатбардошлигини ошириш ҳисобланади.

Инновацион фаолиятни рағбатлантириш давлат томонидан бюджет-молиявий, пул-кредит, солиқ, божхона сиёсатини ва бошқа сиёсатни амалга ошириш йўли билан амалга оширилади.

Инновацион фаолиятни рағбатлантиришнинг тамойиллари:

инновацион фаолият субъектларининг ва инновацион инфратузилманинг, мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳуқуқларининг тенглиги;

инновацион дастурлар ва лойиҳаларнинг давлат экспертизасини ўтказишда, шунингдек инновацион фаолият субъектларини ва инновацион инфратузилмани рағбатлантириш тўғрисида қарорни қабул қилишда ошкоралик ва шаффофлик;

Давлат ва (ёки) маҳаллий бюджетларнинг инновацион фаолиятни амалга ошириш учун ажратилган маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш.

53-модда. Инновацион фаолиятни рағбатлантириш шакллари

Инновацион фаолиятни рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

инновацион фаолиятни давлат ва (ёки) маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига молиялаштириш, шунингдек халқаро ташкилотларнинг маблағларини ушбу мақсадлар учун жалб қилишда кўмаклашиш;

инновацион инфратузилманинг субъектлари фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техникавий базасини ривожлантириш учун харажатларни молиялаштириш, шу жумладан капитал харажатлар;

давлат мол-мулкидан фойдаланиш ҳуқуқини, инновацион фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган давлат бюджети маблағлари ҳисобига яратилган интеллектуал мулк объектларидан ҳамда илмий ва илмий-техникавий фаолиятнинг бошқа натижаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш;

инновацион фаолият субъектларига инновацион фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобига яратилган инновацион фаолият натижаларидан фойдаланиш ҳуқуқларини тақдим этиш;

инновацион фаолият соҳасида товарларни (ишларни, хизматларини) давлат харидларини амалга ошириш;

инновацион фаолият субъектларига ва инновацион инфратузилмага кредит, солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференцияларнинг самарали тизимини шакллантириш, тақдим этиш ва жорий этиш;

иқтисодиёт соҳасида инновацияларни жорий қилишни рағбатлантириш, шу жумладан маҳаллий интеллектуал мулк объектларни рағбатлантириш юзасидан шароитларга кўмаклашиш;

инновацион ривожланишнинг устувор жиҳатларини аниқлаган ҳолда, инновацион дастурларни ишлаб чиқиш;

инновацион инфратузилманинг яратилишида иштирок этиш;

инновацияларнинг муаллифига (муаллифларига) мукофот белгиланиши ва тўланиши;

инновацион фаолият субъектларига интеллектуал мулк объектларини чет элда патентлаш бўйича харажатларини қоплаш;

инновацион фаолият соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишда кўмаклашиш;

инновацион фаолият субъектлари ва инновацион инфратузилманинг халқаро кўргазмаларда, ярмаркаларда, конференцияларда, семинарларда ва бошқа шу каби тадбирларда иштирок этишини молиялаштириш;

инновацион фаолиятнинг ахборот таъминотига кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда.

54-модда. Инновацион фаолият соҳасида кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлар ривожланишини рағбатлантириш

Белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ажратилган маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган инновацион лойиҳаларнинг ижрочилари (қўшимча ижрочилари) бўлган инновацион фаолият соҳасида тадбиркорлик субъектлари учун, ушбу лойиҳаларни шакллантиришда инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг умумий ҳажмидан камида 10 фоиз миқдорида маблағларнинг захирасини яратиш назарда тутилади.

55-модда. Инновацион фаолият жараёнида яратилган инновациялар, интеллектуал мулк объектлари, инновацион лойиҳаларнинг муаллифларини (ҳаммуаллифларини) рағбатлантириш тартиби

Юридик шахс, маҳсулотни сотиш, хизматларни кўрсатиш бошланган пайтидан эътиборан беш йил давомида, инновациянинг муаллифларига (ҳаммуаллифларига)шартноманинг асосида, агар ушбу маҳсулот, технология ва хизматлар бозорнинг маълум қисми учун янги бўлса, уларнинг томонидан ушбу маҳсулотни сотишдан, янги маҳсулотни ишлаб чиқаришда ва сотишда, янги технология асосида маҳсулотни ишлаб чиқаришда ва сотишда, шунингдек янги хизматларни кўрсатишда йил якунига кўра олинган соф фойданинг камида 10 фоиз миқдорида мукофотни тўлаши лозим.

Юридик шахс, ишлаб чиқариш, маъмурий, тижорат ёки бошқа турдаги янги ташкилий-техникавий ечимлардан фойдаланишда, такомиллаштирилган маҳсулотни ишлаб чиқаришда ва сотишда, такомиллаштирилган технология асосида маҳсулотни ишлаб чиқаришда ва сотишда, инновациянинг муаллифларига (ҳаммуаллифларига)шартноманинг асосида, маҳсулотни ва технологияни такомиллаштиришнинг иқтисодий аҳамиятига боғлиқ ҳолда мукофотни тўлаши лозим.

Интеллектуал мулк объектларига бўлган мутлақ ҳуқуқнинг эгаси бўлган юридик шахс, лицензия шартномалари бўйича олинган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қолган маблағларнинг камида 40 фоиз қисмини, инновацион фаолиятни амалга ошириш давомида яратилган интеллектуал мулк объектларининг (фуқаролик айланиши иштирокчиларининг индивидуаллаштириш воситалари, товарлар, ишлар ёки хизматларидан ташқари) муаллифларига (ҳаммуаллифларига) мукофот тўлашга йўналтиради.

Инновациядан фойдаланиш даромад (фойда) олишни назарда тутмаган, балки бошқа ижтимоий аҳамиятли натижага эришилишига олиб келган ҳолларда, юридик шахс ушбу инновациянинг муаллифларига (ҳаммуаллифларига)шартноманинг асосида бир маротабалик мукофотни тўлаши лозим, унинг минимал миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Инновациянинг муаллифларини (ҳаммуаллифларини),инновацион фаолият амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектининг муаллифларини (ҳаммуаллифларини)рағбатлантиришнинг тартиби ва шартлари, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

[ izohlar (3) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Rahimov Abror Ahmadovich 2018-04-22 19:03:01

55-модда биринчи ва иккинчи бандлари якунидаги "лозим" сўзлари "шарт"га алмаштирилиши керак.

Rahimov Abror Ahmadovich 2018-04-22 19:08:36

55-модда биринчи бандда келтирилган соф фойда тушунчасига аниқлик киритилиши керак, яъни юридик шахс ўз даромадининг қайси фоизини айнан инновация татбиқ этилиши орқали олганини аниқлаб олиши ва шундан келиб чиқиб соф фойданинг инновацияга тегишли улушини белгилаши керак. Акс ҳолда даромадини фақат янги яратилган инновация асосида олаётган ва даромадининг маълум қисмигина инновация татбиғи асосида келаётган юридик шахслар ўртасида тафоввут йўқолади.

Ruziyev G'anisher Usarovich 2018-04-23 16:12:35

Инновацион фаолиятни рағбатлантириш шакллари (53-модда) билан биргаликда рағбатлантириш шартларини ҳам киритиш лозим

8-БОБ. ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

56-модда. Инновацион соҳасида халқаро ҳамкорликнинг асосий қоидалари

Инновацион фаолият субъектлариниг халқаро ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.

Инновацион фаолиятнинг субъектлари инновацион фаолият билан шуғулланадиган халқаро ташкилотларга кириш, халқаро инновацион дастурларда ва инновацион лойиҳаларда иштирок этиш, инновацион фаолият масалалари бўйича чет эл ташкилотлари ва фуқаролари билан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, шунингдек ушбу Қонунда ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда шартномаларни ва бошқа битимларни тузиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимлари патентлар ва лицензияларнинг сотиб олиниши ва сотилишини, технологиядан фойдаланиш учун ҳуқуқлар берилишининг бошқа шакллари қўлланишини, шу жумладан қўшма корхоналарнинг тузилиши, шунингдек инновацион фаолиятни бошқариш ва маркетинг соҳасида хизмат кўрсатиш, илмий-техникавий ёрдамни кўрсатиш, инновацион лойиҳаларни «тўлиқ тайёр ҳолда» амалга ошириш ва Ўзбекистон қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ҳаракатларни назарда тутиши мумкин.

Чет эл жисмоний ва юридик шахслари, давлатлар ва халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган инновацион фаолият, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, халқаро шартномалари ва битимлари билан тартибга солинади.

Айрим соҳаларда халқаро ҳамкорликни амалга ошириш шароитлари, ва айрим инновацион фаолият субъектларининг халқаро ҳамкорликда иштирок этишининг шартлари, шунингдек бундай ҳамкорликнинг чекланишлари ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

57-модда. Инновацион фаолият соҳасида халқаро ҳамкорликнинг шакллари

Ўзбекистоннинг инновацион фаолият соҳасида халқаро ҳамкорлик қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

инновацион ишланмалар юзасидан, шу жумладан кашфиётлар, якунланган илмий лойиҳалар, ишлаб чиқилаётган ва амалга оширилаётган инновацион дастурлар юзасидан ўзаро ахборот алмашуви, давлат сирини ташкил этувчи инновацион ишланмалар бўйича ахборот материаллари бундан истисно;

давлатлараро инновацион дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва биргаликда амалга ошириш, улани амалга ошириш учун қулай шароитларни, шу жумладан ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шароитларни яратиш;

ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама асосда, уларни амалга оширишда шу жумладан инновацион корхоналар иштирок этадиган инновацион дастурлар ва лойиҳаларни молиялаштириш халқаро инновацион фондларнинг тузилиши;

инновацион фаолият соҳасида ҳамкорликнинг ривожланишига кўмаклашадиган халқаро ташкилотларнинг, вақтинча жамоаларнинг тузилиши;

инновацион фаолият учун биргаликда кадрларни тайёрлаш, қайта тайрлаш ва малака оширишни ташкил этиш учун;

биргаликда илмий тадқиқотлар, техникавий ва технологик ишланмаларнинг ўтказилиши;

халқаро анжуманлар, конгресслар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларнинг ўтказилиши;

инновацион фаолият соҳасида банд бўлган илмий ходимлар, бошқариш кадрлари ва бошқа ходимларнинг ўзаро алмашуви.

9-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

58-модда. Инновациялар ва инновацион фаолият билан боғлиқ бўлган низоларнинг ҳал этилиши

Инновациялар ва инновацион фаолият билан боғлиқ бўлган низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

59-модда. Инновацион фаолият соҳасида қонунчилигининг бузилиши учун жавобгарлик

Инновацион фаолият соҳасидаги қонунчилик бузилишида айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

60-модда. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқ ҳолга келтириш

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси:

Ҳукуматнинг қарорларини ушбу Қонунга мувофиқ ҳолга келтириш;

ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан уларнинг ушбу Қонунга зид бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиши ва бекор қилишини таъминлаш топширилсин.

61-модда. Ушбу Қонуннинг ишга кириши

Ушбу Ўзбекистон Республикаси Қонуни унинг расмий эълон қилинган кунидан бошлаб кучга киради.

[ izohlar (9) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Abduraxmonov Xayrullo Xakimjonovich 2018-04-21 12:53:20

Бизга маъқул. Бу қонун ўз вақтида ишлаб чиқилди деб ҳисоблаймиз. Буни амалда қўллаш фан ва таълим соҳасида яхши натижаларга эришишга сабаб бўлади деб ўйлаймиз.

Abduraxmonov Xayrullo Xakimjonovich 2018-04-21 12:54:45

Бизга маъқул. Бу қонун ўз вақтида ишлаб чиқилди деб ҳисоблаймиз. Буни амалда қўллаш фан ва таълим соҳасида яхши натижаларга эришишга сабаб бўлади деб ўйлаймиз. ФарДУ Р.А.Хамроқулов.

Файзиева Мавлуда Худаёровна 2018-04-23 18:39:04

файзиева мавлюда худаяровна . қарши давлат университети. мазкур қонунни чиқарилиши жамият ривожига ва илм фан тараққиётига катта хизмат қилишига шубха йуқ.

Файзиева Мавлуда Худаёровна 2018-04-23 18:41:58

Файзиева М.Х. Қонунда кўрсатилган халқаро хамкорлик масалалари шубхасиз Ўзбекистонда фан техника тараққиёти ривожига ва инсон омилининг янада равнақига хизмат қилади.

Файзиева Мавлуда Худаёровна 2018-04-23 18:46:45

Файзиев Зохиддин Хасанбоевич. Мазкур хужжатдаги инновацион кластер тизими фаннинг самарадорлиги билан бирга, назарий тадқиқотларнинг амалий ифодасини топишда хам мухим ахамиятга эга.

Файзиева Мавлуда Худаёровна 2018-04-23 18:59:18

биргаликдаги амалий фаолиятни ташкил этиш малака ошириш тизимини йўлга қўйиш да хам инновацион жихатдан ёндошиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Rahmonov Sunnatillo Mavlonovich 2018-04-24 11:27:09

Инновацинон фаолиятни тартибга солиш ва рағбатлантиришдаги энг мақбул қонун....Менга маъқул.

hamdamov anvar maxmudovich 2018-04-25 13:45:17

Инновацион фаолият натижасида ишлаб чиқилган янги махсулот ёки технологияларни нафақат ўзимизда балки, дунё бўйича рекламасига эътибор қаратиш керак

Shodmonov Xamidjon Mirzaaxmedovich 2018-04-26 11:19:57

илмий ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда тадқиқотлар ўтказиш янада ривожлантириш керак деб ўйлеман

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1семинарсеминар1.05.2018Ш.Саидкаримова

So`rovnoma natijalari