Hujjat nomi
Наманган шаҳрида йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш ҳақининг янги тарифини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-23 12:18:06
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-08 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5сон, 124-модда)нинг 12,16-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида” 1994 йил 8 сентябрдаги 455-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1994 й., 9-сон, 45-модда)га асосан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 12 апрелдаги ДС/15-04-34-11/87-823-сон хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда)нинг 6 ва 25-моддаларига мувофиқ,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 12 апрелдаги ДС/15-04-34-11/87-823-сон хати асос учун қабул қилинсин.

2. Наманган шаҳрида 2018 йил 1 майдан бошлаб, автобус йўловчилар ташиш транспортида йўловчиларни бир маротаба ташиш хизмати (йўлкира ҳақи)нинг янги тариф даражаси 1000 (бир минг) сўм этиб белгилансин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Muxammadjonov Saidkamolxon Omonjonovich 2018-04-25 20:55:06

Автобуслар йўналишда қатновчи таксилар билан яъни Дамаслар билан бир хил нархда қатнаса бу сал ғалатироқмасми? Нега десангиз Дамасга кўпи билан 7 та одам чиқиши мумкин, автобусга эса 3 баробар ва ундан кўпроқ одам чиқади. Фарғонада Дамаслар 1000 сўм бўлганига 3 ой энди бўлди. Автобуслар бошқа енгил транспортларга нисбатан арзонроқ бўлиши керак эмасми? Бизда ўзи тескари Давлатга қарашли транспортлар хусусийларга қараганда қиммат юради. Яқинда Фарғонадан Тошкентга бориб келиш учун интернетдан поездга билет олмоқчи бўлдим. Қарасам энг арзон билет 53 780 сўм экан, Тошкентга қатновчи таксислар эса айтган жойига ташлаб қўйиш шарти билан 50 000 сўмга олиб кетишди. Қайтишда эса 40 000 сўмга келдим. Ўйлаб кўринг қайси бири қулайроқ.

Автобусда ўзи ойликка ишлайдиган ишчи билан ўқувчи, талаба хар куни қатнайди. Нархни кўтариш яхши таклиф эмас деб ўйлайман. Самарқандда билмадиму лекин Фарғонада туристлар Автобусга чиқишмайди.

Qabul qilinmadi 2018-05-18 12:27:26
Наманган шаҳрида автобусда бир йўловчи ташиш нархини 500 сўмдан 1000 сўм этиб белгиланишига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 12 апрелдаги ДС/15-04-34-11/87-823-сон хати асос қилиб олинган, Сабаби йўл кира ҳақининг 2014 йилдан буён оширилмаганлиги автобус корхоналарининг харажатларини хам коплашга етмаган. Келтирилган автобусларнинг маблағ етишмаслиги оқибатида ярмидан кўпи носоз ҳолатда турибди. Аввалги нархнинг Ёқилғи харажатини коплашга хам етмаганлиги бунинг ёрқин исботидир. Бошқа вилоятларда, масалан Самарқанд вилоятида 1200 сўм этиб белгиланган.

3. Наманган шаҳар ҳокими (Ш.Абдуразақов) “Ўзавтотранс” агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси (А.Абдулходиев) билан биргаликда:

Наманган шаҳрида автобусларда аҳолига йўловчи ташиш хизмати сифатини ошириш, автобусларнинг ҳаракатланиш жадвалларига ва оралиқ масофаларига риоя этилиши устидан қатьий назорат ўрнатиш;

йўловчи ташиш транспортларини ҳаракатланиши бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, жумладан транспортларнинг ҳаракатланиши устидан “он-лайн” режими асосида масофавий назорат (GPS) тизимини жорий этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ йўловчиларни ташувчи ташкилот ва корхоналар билан тузилган тендер контрактларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиласинлар.

4. Вилоят молия бош бошқармаси (Т.Юсупов), Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш вилоят ҳудудий бошқармаси (З.Икрамов) ва вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А.Тешабаев)ларга юқорида ўрнатилган тарифларнинг тўғри қўлланилиши устидан доимий назорат ўрнатиш вазифаси топширилсин.

5. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Наманган вилоят ҳокимининг 2014 йил 1 июлдаги 197-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу қарор халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

7. Мазкур қарор “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида эълон қилинсин ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вилоят ҳокими қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш Вилоят ҳокими қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш 1Вилоят ҳокимлигининг Юридик хизмати
2Қарор лойиҳасини Ҳукумат портали доирасида ташкил этилган "Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси" порталига муҳокама учун жойлаштиришҚарор лойиҳасини Ҳукумат портали доирасида ташкил этилган "Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси" порталига муҳокама учун жойлаштириш15Вилоят ҳокимлигининг Юридик хизмати
3Вилоят адлия бошқармасида қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишВилоят адлия бошқармасида қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш3Вилоят ҳокимлигининг Юридик хизмати, вилоят адлия бошкармаси
4Вилоят ҳокимининг қарорини қабул қилишВилоят ҳокимининг қарорини қабул қилиш1Наманган вилояти ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari