Hujjat nomi
Самарқанд вилоятида соя етиштириш соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-23 15:54:36
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-08 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Самарқанд вилоятида соя етиштириш соҳасини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида

Самарқанд вилоятидасуғориладиган ва яйлов ер майдонларидан самарали фойдаланиш, серҳосил ва эртапишар соя навларини яратиш, бирламчи уруғчиликни ташкил этиш, янги инновацион агротехнологиялар асосида соя етиштиришни комплекс ривожлантириш, паррандачилик корхоналарига соя шротини етказиб бериш ва бошқа соя маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда аҳолининг соя ёғига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзмиллийбанк, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда соя етиштирувчи хўжаликларнинг вилоятда Самарқанд соя етиштирувчилар уюшмасини (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар Уюшманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

вилоятда соя етиштиришни ташкил этишни комплекс ривожлантириш бўйича дастурларни амалга оширишда иштирок этиш, ягона илмий-техникавий, технологик ва инвестицион сиёсатни амалга оширилишига кўмаклашиш;

ер майдонларидан оқилона фойдаланган ҳолда соя ўсимлигининг ўсиши учун қулай бўлган ҳудудларда соя етиштиришҳажмларини босқичма-босқич ошириб бориш;

соя етиштириш жараёнларига хорижий сармояларни, чет эллик мутахассислар ҳамда консультантларни фаол жалб қилиш, ушбу соҳага илғор технологияларни жорий қилиш;

соя етиштириш билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахсларга соя уруғларини тизимли етказиб бериш, соя ўсимлиги зараркунандалари ва касалликларига қарши биологик ҳамда кимёвий воситалар асосида курашиш ишларига кўмаклашиш;

инновацион технологияларни сояни етиштириш жараёнига жорий қилиш учун илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, соянинг маҳаллий серҳосил навларини яратиш, районлаштириш ҳамда янги навларни давлат реестрига киритиш ишларига кўмаклашиш;

соя етиштириш соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

соя етиштирувчиларига сояни етиштиришнинг замонавий усуллари ва уни парвариш қилиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда услубий (методик) ёрдам кўрсатиш;

сояни парвариш қилишга жалб этиладиган мутахассисларни агротехник тадбирларни тўғри ўтказиш бўйича ўқитиш учун махсус тайёрлов курсларини ташкил этиш;

соҳа учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида, шунингдек, хорижда уларнинг малакасини ошириш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштиришда иштирок этиш.

3. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Самарқанд вилоятидаги «Пахтачи Родник ёғ» МЧЖ, «Самарқанд ойл экстракция» МЧЖ, «Сиёб саховати» МЧЖ ҳамда соя етиштирувчи фермер хўжаликлари Уюшма муассислари ҳисобланади;

ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида Уюшмага мустақил аъзо бўлишлари мумкин ва унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар;

Уюшма фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ихтиёрий ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

Самарқанд вилояти ҳокимлиги уюшмани текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида Самарқанд шаҳри, “Кўксарой” майдонида жойлашган вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси маъмурий биносига жойлаштиришни таъминласин.

4. Қуйидагилар:

Самарқанд соя етиштирувчилар уюшмасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага;

Самарқанд соя етиштирувчилар уюшмаси бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 12 нафар бўлган ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин;

Уюшма раисига, зарурат бўлганда, ижро этувчи аппаратининг тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Белгилаб қўйилсинки:

Уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари муассисларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади;

Ўзмиллийбанк Самарқанд бўлими бошқарувчиси Самарқанд соя етиштирувчилар уюшмаси Кенгашига раҳбарлик қилади ҳамда соя етиштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларни имтиёзли асосларда ва ўз вақтида молиялаштирилишига масъул ҳисобланади.

6. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги, Ўзмиллийбанк ва бошқа тижорат банклари билан биргаликда Самарқанд соя етиштирувчилар уюшмаси томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар учун жалб қилинган хорижий кредит линиялари ҳисобидан кредит маблағлари ажратилишини таъминласин.

7. Уюшма фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича 3-иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) тузилсин.

Ишчи гуруҳ (Б.Т.Юсупов):

бир ой муддатда Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши ўтказилишини, Уюшма устави тасдиқланишини ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Уюшма ижро этувчи аппарати тасдиқланган тузилмага ва штатлар жадвалига мувофиқ пухта танлаш асосида юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини;

ҳудудларда фермер, деҳқон хўжаликлари томонидан соя етиштиришга амалий ёрдам беришни таъминласин.

8. Самарқанд вилоятида 2018-2020 йилларда соя етиштиришни ташкил этиш ҳамда соя ҳосили етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

9. Белгилаб қўйилсинки, Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурлари давлат қўмитасибилан биргаликда уюшмага аъзо бўлган ташкилотлар ва фермер хўжаликлари ҳисобидан Жомбой, Оқдарё, Пайариқ ва бошқа туманларнинг яйлов ерларида соя экишни таъминлаш мақсадида тик суғориш қудуқларини (скважина) қуришни ташкил этсин.

10. “Ўзбекэнерго” АЖ (Мустофоев) уюшмага аъзо бўлган ташкилотлар ва фермер хўжаликлари ҳисобидан Жомбой, Оқдарё, Пайариқ ва бошқа туманларида қурилган тик суғориш қудуқларини ўрнатилган тартибда электр энергияси билан таъминлаш чораларини кўрсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Самарқанд соя етиштирувчилар уюшмаси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамда Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти билан биргаликда икки ҳафта муддатда соя етиштириш прогноз кўрсаткичларини туманлар ҳамда уни етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар кесимида шакллантирсин.

12. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалик илмий ишлаб чиқариш маркази билан уч ой муддатда соя етиштириш соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, соя етиштирадиган фермерларни малакасини ошириш бўйича ишларни ташкиллаштириш мақсадида Самарқанд вилояти Жомбой тумани “Эски Жомбой” маҳалласи ҳудудидаги Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида илмий ўқув маркази ташкил этилсин.

13. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти ва Тошкент давлат аграр университети билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда туманларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб соя етиштиришни ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилишини;

2018 йил 1 майга қадар фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида соя етиштиришни ташкил этиш юзасидан ўқув семинарлари ўтказилишини таъминлансин.

14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т.Мирзаев, Қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т.Юсупов, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раиси А.Қ.Мирсоатов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Т.И.Жўраев зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш “Самарқанд вилоятида соя етиштириш соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш 08.04.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш23.04.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишНорматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилиш23.04.2018 07.05.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлаш Ягона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш08.05.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишҚарор лойиҳаси ва унга тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш 10.05.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

So`rovnoma natijalari