Hujjat nomi
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-24 09:04:10
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-09 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1. 2-банднинг ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар– “Standard & Poor`s”, “Fitch Ratings” ва “Moody`s Investors Service” рейтинг компанияларининг инвестицион рейтинг баҳоларига ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳоларга тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга мамлакатлар;”.

2. Қуйидаги таҳрирдаги 21-банд билан тўлдирилсин:

“21. Мамлакат, банк ёки корхона “Standard & Poor`s”, “Fitch Ratings”, “Moody`s Investors Service” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг бир нечтаси томонидан берилган рейтинг баҳоларига эга бўлганда, ушбу низом ҳисоб-китобларида энг паст рейтинг баҳоси ҳисобга олинади.”.

3. 11-бандда:

“11. I даражали асосий капитал банк регулятив капиталининг 60 фоизидан кам бўлмаслиги ва ўз ичига қуйидагиларни олиши зарур:

а) банкнинг тўлиқ тўланган оддий акциялари (банк акциядорлик жамиятидан бошқа шаклда ташкил этилганда оддий акцияга тенглаштирилган воситалар). Бундай воситалар қуйидаги шартларни қаноатлантириши лозим:

банк тугатилганда улар бўйича талаблар банкнинг барча талабларидан (депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари, субординар қарз, имтиёзли акциялар ва бошқалар) сўнг қондирилиши;

эгалари банк тугатилганда барча талаблар қондирилгандан сўнг банк ихтиёрида қоладиган активларнинг ўзларига тегишли улушга мувофиқ қисмини олиш ҳуқуқига эга бўлиши;

муддатсиз ва банкни тугатилишидан бошқа ҳолатларда тўлаб берилмаслиги, қонун ҳужжатларида белгиланган қайта сотиб олиш ҳолатлари бундан мустасно;

чиқарилишида банк уни қайта сотиб олиш ёки бекор қилиш бўйича харакат қилмаслиги ҳамда қонуний ва шартномавий талаблар бундай ҳолатни келтириб чиқариш хусусиятларига эга бўлмаслиги;

эмитент ёки унга алоқадор шахслар томонидан кафолатланмаган ва таъминланмаган, шунингдек банк тугатилган тақдирда ҳеч қандай шартнома билан унинг тўлаш навбати (субординацияси) ўзгартирилмаган бўлиши;

б) қўшилган капитал - оддий акциялар биринчи марта жойлаштирилишида уларнинг номинал нархидан юқори тўланган сумма;

в) тақсимланмаган фойда (зарар):

банк балансидаги аввалги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан шаклланган капитал захиралар ва бошқа захиралар (текинга олинган мулклар (30905) ва асосий воситалар ҳамда номоддий активларнинг бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси (30908) бундан мустасно);

тўланмаган дивиденд суммасидан ташқари ўтган йиллардан қолган тақсимланмаган фойда;

ўтган йиллардаги қопланмаган зарарлар ва жорий йил зарарлари;

г) озчилик улуш эгаларининг банк йиғма балансига бирлашадиган корхоналардаги улушлари. Бу улуш шўъба корхоналари ҳисобварақлари банк молиявий ҳисоботларида бирлаштирилганда ва банк улуши бундай корхоналар капиталининг 100 фоиздан кам қисмини ташкил қилганда вужудга келади. Бунда ушбу улушлар мазкур банднинг
“а” кичик банди иккинчи-олтинчи хатбошиларида белгиланган талабларга жавоб бериши лозим;

д) девальвация захираси. Бу захира сезиларли даражада миллий валютанинг қадрсизланишида (девальвация) банкнинг ўз мажбуриятларини қоплаш учун тақсимланмаган фойда ҳисобидан ажратилган маблағлардан шаклланади.”.

4. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“12. I даражали қўшимча капитал ўз ичига қуйидагиларни олади:

а) тўлиқ тўланган нокумулятив муддатсиз имтиёзли акциялар. Бундай акциялар қуйидаги шартларни қаноатлантириши лозим:

муайян сотиб олиш санаси ёки шартларига эга эмас;

эгасининг хоҳишига кўра сотиб олиниши мумкин эмас;

банк тугатилганда уларга доир талаблар банк депозиторлари, кредиторлари ва субординар қарзлар бўйича талаблари бажарилгандан сўнг қондириладиган;

эмитент ёки унга алоқадор шахслар томонидан ушбу акциялар бошқа активларга кафолат ва таъминот сифатида қўйилмаган бўлиши;

банк акциядорлари умумий йиғилиши қарорига мувофиқ уларга доир дивидендлар тўланмаслиги мумкин;

улар бўйича ўтган даврдаги олинмаган дивидендлар тўланмайди;

банк фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан олдиндан олинган рухсати билан ва чиқарилганига 10 йилдан кам бўлмаган акциялар ва сотиб олинадиган суммани капиталнинг ўша тури ёки бошқа ундан юқорироқ турига алмаштиргандан сўнг ёхуд банк капиталининг монандлиги капиталга қўйилган минимал талабдан юқори эканлигини кўрсатгандан сўнг, уларни сотиб олиши мумкин бўлган;

б) қўшилган капитал - имтиёзли акцияларни биринчи марта жойлаштирилишида уларнинг номинал нархидан юқори тўланган сумма;

в) I даражали қўшимча капиталга қўшилиш шартларига жавоб берувчи шўъба корхоналари томонидан чиқарилган ва учинчи шахслар ихтиёрида бўлган капиталга тенглаштирилган воситалар, шунингдек мазкур низомнинг 11-банди “г” кичик бандига киритилмаган озчилик улуш эгаларининг банк йиғма балансига бирлашадиган корхоналардаги улушлари.”.

5. 14-банднинг “г” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“г) субординар қарз – бу банкнинг қарз мажбуриятлари шакли бўлиб, банк капиталини аниқлаш мақсадида ҳисоб-китоблардан сўнг I даражали капиталнинг учдан бир қисмидан ошмаслиги керак. II даражали капитал таркибига кирувчи субординар қарз қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

гаров таъминотига эга бўлмаслиги;

банк тугатилаётганда ушбу мажбуриятлар бўйича талаблар депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари қондирилганидан сўнг амалга оширилиши;

бошланғич тўлов муддати 5 йилдан кейин бўлиши;

қарздор банк ёки унга алоқадор шахслар томонидан бошқа активларга кафолат ва таъминот сифатида қўйилмаган, шунингдек банк тугатилган тақдирда ҳеч қандай шартнома билан унинг тўлаш навбати (субординацияси) ўзгартирилмаган, яъни банк депозиторлари ва кредиторлари талабларига тенглаштирилмаган бўлиши;

муддатидан аввал Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан қайтарилиши.

Субординар қарзни банкнинг II даражали капитали сифатида тан олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

бошланғич тўлов муддати етиб келгунга қадар 5 йилдан ошган муддатда – тўлиқ ҳажмда;

бошланғич тўлов муддатидан олдинги 5 йил давомида:

1-йилда - субординар қарз қолдиғининг 80 фоизи;

2-йилда - субординар қарз қолдиғининг 60 фоизи;

3-йилда - субординар қарз қолдиғининг 40 фоизи;

4-йилда - субординар қарз қолдиғининг 20 фоизи;

5-йилда - 0;”.

6. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“16. I даражали асосий капиталдан қуйидагилар чегирилади:

номоддий активлар;

бирлашмаган хўжалик юритувчи субъектлар капиталига барча инвестициялар суммаси, шу жумладан бундай хўжалик юритувчи субъектлар капиталини ташкил қилувчи қарз мажбуриятлари;

бошқа банкларнинг капиталига қилинган инвестициялар.”.

7. 20-бандда:

учинчи хатбоши “ҳисобварақларидаги” деган сўздан кейин “миллий валютадаги” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги таҳрирда олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“банкнинг Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва таррақиёт банки, Халқаро молия коорпорацияси, Халқаро инвестицияларникафолатлаш агентлиги, Халқаро таррақиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки, Европа Кенгашининг таррақиёт банкларига нисбатан талаблари, шунингдек бу ташкилотлар томонидан кафолатланган банк активлари;”;

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин ва қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“мазкур Низомнинг 16-бандида келтирилган активлар.”.

8. 21-бандда:

иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ва захира ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги маблағлар;

“Standard & Poor`s”, “Fitch Ratings” ва “Moody`s Investors Service” компанияларининг мос равишда А, А ва А2 рейтинг даражасидан кам бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган диган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳо даражасига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга, таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларда рўйхатга олинган банкларга қўйилган барча талаблар, шу жумладан, қарзлар ва пул бозори воситалари, шунингдек ушбу банклар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар билан таъминланган бошқа барча активлар;”

бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи – еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.”.

9. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“22. Ўртача таваккалчилик даражасига эга активлар (таваккалчилик даражаси
50 фоиз) қуйидагиларни ўз ичига олади:

“Standard & Poor`s”, “Fitch Ratings” ва “Moody`s Investors Service” компанияларининг мос равишда BBB-, BBB- ва Baa3 рейтинг даражасидан кам бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳо даражасига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга, таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларда рўйхатга олинган банкларга қўйилган барча талаблар, шу жумладан қарзлар ва пул бозори воситалари, шунингдек ушбу банклар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар билан таъминланган бошқа барча активлар;

жисмоний шахсларга бир оилага уй-жой сотиб олиш ёки қуриш учун берилган ва дастлабки гаров (гаров предметига эгалик қилишнинг имтиёзли ҳуқуқи) сифатида сотиб олинаётган ёки қурилаётган уй-жой билан таъминланган кредитлар. Бунда кредит миқдорининг гаров қийматига нисбати 60 фоиздан ошмаслиги керак.”.

10. 33-банднинг тўртинчи хатбошисидаги “бошқа даромадлар” деган сўзлар “(фоизсиз даромадлар - фоизсиз харажатлар)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. 35-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Капиталнинг консервация буфери таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги барча активларнинг 3,0 фоизи сифатли I даражали капитал бўлишини ҳисобга олган ҳолда

К2 коэффициенти 2017 йилнинг 1 январидан 0,095 (9,5 фоиз) ва 2019 йилнинг 1 январидан 0,10 (10,0 фоиз) миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.”.

12. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“36. I даражали асосий капиталнинг монандлик коэффициенти К3 = I даражали асосий капитал/ТАУС сифатида аниқланиб, унинг энг кичик миқдори 0,075 (7,5 фоиз)дан кам бўлмаслиги керак.

Тижорат банклари 2019 йил 1 январдан бошлаб К3 нинг энг кичик даражасини
0,08 (8,0 фоиз) миқдорида таъминлашлари шарт.”.

13. 38-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“К4 = I даражали капитал/(Умумий активлар + мазкур Низомнинг 5 ва 6-бобларидаги активлар – мазкур Низомнинг 16-бандида келтирилган активлар).”.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1----

So`rovnoma natijalari