Hujjat nomi
Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-24 09:17:18
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-09 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“активлар - кредит, микроқарз,овердрафт, лизинг, факторинг, қимматли қоғозлар, инвестициялар, бошқа банклардаги маблағлар, ҳисобланган фоизсиз даромадлар, банкнинг бошқа хусусий мулклари, бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида сотилган мулклар, балансдан ташқари моддалар (чақириб олинмайдиган кредит мажбуриятлари, фойдаланилмаган кредит линиялари, аккредитивлар, кафолатлар) ҳамда ҳисобланган фоизлардан ташқари бошқа барча талаблар;”;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“таъминланмаган активлар - таъминоти белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган активлар;”;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“ишончли (эътимодли) активлар – банк ҳисобрақамида мунтазам пул оқими мавжуд, яхши обрў ва кредит тарихига эга қарз олувчиларга таъминотсиз ажратилган активлар.”.

Қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:

“11. Активлар сифатини таснифлаш ва уларни банк балансида акс эттириш банк ва қарздор ўртасида тузилган шартнома шартларини ўзгартирмайди, шу жумладан, шартнома шартларига мувофиқ банк томонидан асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни, шунингдек, шартнома шартларини бажармаганлиги учун жарима ва пеняларни тўлиқ миқдорда қарздордан ундириш ҳуқуқини бекор қилмайди.

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9. Қарзларнинг ўз муддатида тўланишига шубҳа туғдирмайдиган активлар сифати “стандарт” деб таснифланади.

Бунда:

қарз олувчи – юридик шахс ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс молиявий жиҳатдан барқарор ҳисобланади, у етарли миқдорда капиталга, юқори даромадлилик даражасига ҳамда барча мавжуд мажбуриятларни, жумладан, мазкур қарзни қондириш учун етарли пул маблағлари оқимига, шунингдек амалга оширилиши мумкин бўлган стратегик режага, бозорда рақобатдошлик қобилиятига, яхши маҳсулотни ишлаб чиқаришга ва ўз маҳсулоти бўйича маркетинг режасига эга бўлади;

қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи) – жисмоний шахс барқарор даромад манбаига эга ҳамда даромадлари банкдан олинган кредит ва фоизларни тўлашга етарли, яхши кредит тарихига эга, яъни олдин олган барча кредитлари бўйича тўловларни ва бошқа мажбуриятларни ўз вақтида бажарган.

Таъминот “яхши таъминланган” кредит мезонларига мос келади. Таъминот турлари нотариал жиҳатдан тасдиқланган бўлиши (агар қонун ҳужжатларида нотариал тасдиқланиши назарда тутилган бўлса), зарур ҳолларда, тегишли мулк битимини рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатга олиниши, шу жумладан, тижорат банкининг гаров мол-мулкига доир ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзув гаров реестрида акс эттирилиши лозим. Тижорат банки кредит қайтарилмаган ҳолда чекловларсиз ва эркин равишда уни таъминот ҳисобидан ундириб олишга ҳақли. Таъминотга доир тақдим этилаётган барча ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилиши лозим. Бундан ишончли (эътимодли) активлар мустасно бўлиб, уларнинг асосий қарзи ва фоизлари бўйича муддати ўтган қарздорликлари мавжуд бўлмаса, бундай активлар сифати “стандарт” деб таснифланади.”.

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10.Сифати “стандарт” деб таснифланган активлар қайтарилишида муаммолар кузатилмайди.

Қарздор томонидан охирги 180 кунда активларнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари бўйича муддати 30 кунгача кечиктирилган ягона ҳолат мавжуд бўлса, ушбу активлар сифати “стандарт” деб таснифланади, ишончли (эътимодли) активлар бундан мустасно.

Бунда шартлари қайта кўрилган активлар сифати “стандарт” деб таснифланиши мумкин эмас.”.

11-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Стандарт активларга яратиладиган захиралар тижорат банклари томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг қолган соф фойда ҳисобидан мазкур Низом кучга кирган кундан кейин ажратилиб, ҳисобот санасига сифати “стандарт” деб таснифланган активлар қолдиғидан келиб чиққан ҳолда банк фойдасини тақсимлаш бўйича Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ ташкил қилинади.”

12-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати “субстандарт” деб таснифланади:”

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“молиявий ҳолати ёки таъминотни назорат қилиш борасида шубҳалар бўлса;

кредит ҳужжатларида етарлича ахборот ёки таъминот бўйича ҳужжатлари бўлмаса;

қарздорнинг 2-сон картотекаси мавжуд бўлиб, ундаги тўлов ҳужжатларининг муддати 30 кундан ошмаган бўлса (фаолияти мавсумий характерга эга қарздорлар бундан мустасно);

охирги 180 кун ичида активларнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари бўйича муддати 30 кунгача кечиктирилган бир нечта ҳолатлар мавжуд бўлса;

ишончли (эътимодли) активларнинг асосий қарзи ва фоизлари бўйича 30 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса;

таъминланган активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 30 кундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.”.

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“14. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати “қониқарсиз” деб таснифланади:

асосий тўлов манбалари қарз тўлаш учун етарли бўлмаса, таъминотга қўйилган мулкни ва қарз олувчининг бошқа асосий воситаларини сотиш, тўланиши лозим бўлган қарзларни узайтиришларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча тўлов манбаларини топиш талаб этиладиган бўлса;

қарз олувчининг жорий молиявий ҳолати ёки унинг пул маблағларининг мўлжалланаётган оқими мажбуриятларни қоплаш учун етарли бўлмаса;

қарз олувчининг капитали етарли даражада бўлмаса;

қарздорнинг 2-сон картотекасида 31 кундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддатга кечиктирилган тўлов ҳужжатлари мавжуд бўлса (фаолияти мавсумий характерга эга қарздорлар бундан мустасно);

ушбу соҳага нисбатан тенденция ва истиқболлар барқарор бўлмаса;

таъминот қиймати асосий қарз суммасидан ошмаган, ҳеч бўлмаганда асосий қарзнинг тўланмаган суммасига тенг бўлса (ишончли (эътимодли) активлар бундан мустасно);

ишончли (эътимодли) активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 31 кундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса;

таъминланган активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 91 кундан ортиқ, лекин 120 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.”.

17-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“қарздорнинг 2-сон картотекасида 91 кундан ортиқ, лекин 180 кундан ошмаган муддатга кечиктирилган тўлов ҳужжатлари мавжуд бўлса (фаолияти мавсумий характерга эга қарздорлар бундан мустасно);”

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“ишончли (эътимодли) активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 91 кундан ортиқ лекин, 180 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса;

таъминланган активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 121 кундан ортиқ лекин, 180 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.”.

20-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“қарздорнинг 2-сон картотекасида муддати 180 кунга кечиктирилган тўлов ҳужжатлари мавжуд бўлса;”.

Қуйидаги мазмундаги 211, 212 ва 213-бандлар билан тўлдирилсин:

“211. Агар икки йилдан ортиқ муддатга ажратилган активлар бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш графикка асосан охирги олти ойга белгиланган бўлса ёки шартномада активларни қайтариш графиги бўлмаса, бундай активлар сифатининг таснифи бир тоифага пасайтирилиши лозим.

212. Республика ҳудудидаги банкларга жойлаштирилган активлар (вакиллик ҳисобварақлари, банклараро депозитлар ва кредитлар) сифати қуйидагича таснифланади:

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 10 кунгача кечиктирилганда - “қониқарсиз”;

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 11 кундан 30 кунгача кечиктирилганда - “шубҳали”;

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 31 кундан кечиктирилганда, шунингдек актив жойлаштирилган банкнинг лицензияси чақириб олинган ёки бошқа тартибда уни тугатиш ишлари бошланганда - “умидсиз”.

Бунда актив жойлаштирилган банкларнинг молиявий кўрсаткичлари ҳамда Марказий банк томонидан ўрнатилган нормативларнинг бажарилиши мунтазам ўрганиб борилади.

213. Республика ҳудудидан ташқаридаги банкларга жойлаштирилган активлар (вакиллик ҳисобварақлари, банклараро депозитлар ва кредитлар) сифати қуйидагича таснифланади:

активлар жойлаштирилган банк “Standard & Poor`s”, “Fitch Ratings” ва “Moody`s Investors Service” рейтинг компанияларининг инвестицион рейтинг баҳоларига ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳоларга тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга бўлганда – “стандарт”;

активлар жойлаштирилган банк “Standard & Poor`s”, “Fitch Ratings” ва “Moody`s Investors Service” рейтинг компанияларининг инвестицион рейтинг баҳоларидан ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳолардан паст рейтинг баҳосига эга бўлганда, шунингдек ушбу банкларнинг рейтинг баҳолари инвестицион рейтинг баҳоларидан пасайтирилганда – “субстандарт”;

активларнинг асосий қарз ва (ёки) фоизлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар мавжуд бўлганда - “умидсиз”.

Бунда актив жойлаштирилган банкларнинг молиявий кўрсаткичлари ҳамда рейтинг баҳолари мунтазам ўрганиб борилади.

Активлар жойлаштирилган банк икки ёки ундан кўп рейтинг компанияларининг баҳоларига эга бўлганда, ҳисоб-китобларда энг паст рейтинг баҳоси ҳисобга олинади.”.

26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“26. Активларнинг юқори ликвидли таъминотига:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг (бундан буён матнда Ҳукумат деб юритилади) кафолати;

тижорат банкларида очилган ҳисобварақлардаги миллий ва хорижий валюта шаклидаги гаров;

Ҳукуматнинг қимматли қоғозлари шаклидаги гаров;

Марказий банкнинг қимматли қоғозлари шаклидаги гаров;

таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар гарови, шунингдек бу мамлакатлар ҳукуматларининг кафолати;

Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва таррақиёт банки, Халқаро молия коорпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро таррақиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки, Европа Кенгашининг таррақиёт банки каби халқаро тараққиёт банкларининг кафолати;

қимматбаҳо металлар шаклидаги олтин ва кумуш қуймалари шаклидаги закалат киради.”.

Қуйидаги мазмундаги 301, 302 ва 303-бандлар билан тўлдирилсин:

“301. Шартномада белгиланган охирги муддати ўзгартирилмаган ҳолда, асосий ва (ёки) фоизлар бўйича оралиқ тўловларнинг муддатлари бир марта қайта кўриб чиқилган активларнинг сифати “қониқарсиз” деб таснифланади.

Мазкур активларнинг муддати қайта кўриб чиқилгандан кейин қайтариш графигига асосан камида кетма-кет 3 та тўлов тўлиқ ва ўз вақтида тўланган тақдирда, уларнинг сифати “субстандарт” деб таснифланиши мумкин.

Бунда активларни қайтариш графиги бўйича тўлов бошланган ойдан шартноманинг охирги муддатига қадар ҳар ойда тенг (пропорционал) тўловлар асосида қайтарилиши белгиланган тақдирда кетма-кет 3 та тўлов, акс ҳолда шу миқдорга тенг 3 тадан кўпроқ тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши лозим.

302. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, шартлари қайта кўриб чиқилган активларнинг сифати “шубҳали” деб таснифланади:

мазкур низомнинг 28-банди иккинчи, учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда;

шартноманинг охирги муддати бир марта узайтирилганда.

303. Шартлари қайта кўриб чиқилгандан кейин асосий ва (ёки) фоиз тўловлари ўз вақтида ва тўлиқ тўланмаган активлар сифати “умидсиз” деб таснифланади.”.

31-банддаги “қопланса” деган сўз “қопланиб, активни қайтариш графиги бўйича кетма-кетликдаги кейинги 3 та тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тўланса” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

33-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

“33. Активлар сифати уларнинг шартлари қайта кўриб чиқилишидан олдинги таснифланган тоифадан юқори ёки яхшироқ тоифада таснифланиши мумкин эмас (мазкур низомнинг 301-банди иккинчи ва учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно). Ҳеч қандай ҳолатда активга унинг шартлари қайта кўриб чиқилгандан сўнг дарҳол “стандарт” тоифани бериш мумкин эмас. Актив икки ва ундан ортиқ марта шартлари қайта кўриб чиқилганда, актив сифатини таснифлаш тоифаси шартлари қайта кўриб чиқилишидан олдинги тоифасидан бир поғонага паст бўлиши керак.”.

Қуйидаги мазмундаги 41-боб билан тўлдирилсин:

“41-боб.Берилган банк кафолатларининг сифатини таснифлаш

331. Тижорат банклари томонидан берилган кафолатлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захира миқдори принципалнинг молиявий аҳволи, кредит тарихи ва принципал фаолият кўрсатаётган иқтисодиёт тармоғи ҳолатини ҳисобга олган ҳолда унинг кредитга лаёқатлилигидан келиб чиқиб белгиланади.

332. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати “стандарт” деб таснифланади:

принципал молиявий жиҳатдан барқарор;

принципал юқори даромадлилик даражасига эга;

барча молиявий мажбуриятларини ўз муддатида бажаришига шубҳа туғдирмайдиган, шу жумладан, кафолат бўйича қарзини қондириш учун етарли пул маблағлари оқимига эга;

тижорат ишларини ривожлантириш ҳамда молия ресурсларини эркин жалб қилиш имкониятлари мавжуд;

фаолияти чекланган таъминотчи ҳамда истеъмолчиларга боғлиқ бўлмаган;

тақдим этилаётган таъминотга доир барча ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган;

кредит ёки бошқа қарзлари бўйича тўловлар ўз вақтида амалга оширилган.

333. Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати “субстандарт” деб таснифланади:

умумий молиявий аҳволи барқарор ҳисобланган, лекин фаолиятида айрим иқтисодий салбий ҳолатлар мавжуд бўлган, уларнинг бартараф этилмаслиги принципалнинг мажбуриятларини ўз вақтида бажармаслик ҳолатини вужудга келтириш хавфининг мавжудлиги;

даромадлари ёки пул маблағлари оқимининг пасайиш тенденцияси мавжудлиги.

334. Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати “қониқарсиз” деб таснифланади:

молиявий аҳволининг жиддий ёмонлашувига сабаб бўлувчи ҳолатларнинг мавжудлиги;

даромадлари ёки пул маблағлари оқимининг охирги чоракка нисбатан 50 фоизга камайганлиги (фаолияти мавсумий характерга эга қарздорлар бундан мустасно);

охирги ҳисобот ойидаги мавжуд барча муддати келган мажбуриятларни, шунингдек кафолат суммасини ушбу ой давомида келиб тушган пул маблағлари ҳисобидан қоплаш имкониятига эга эмаслиги.

335. Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати “шубҳали” деб таснифланади:

мазкур Низомнинг 334-бандида назарда тутилган ҳолатлардан бирининг оғирлашганлиги;

охирги беш йилда салбий кредит тарихига эга эканлиги, яъни тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги.

336. Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати “умидсиз” деб таснифланади:

берилган кафолат бўйича мажбуриятни банк томонидан бажариш ҳолатларининг юзага келиши;

кредит ёки бошқа қарзлари бўйича тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги;

талаб қилиб олингунча ҳисобварағига охирги чоракда тушум бўлмаганлиги;

молиявий фаолияти бўйича суд жараёнларининг олиб борилаётганлиги;

банкротлик аломатларининг мавжудлиги.

337. Банк кафолатлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захирани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби “Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 2364, 2012 йил
15 май) мувофиқ амалга оширилади.”.

34-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, инвестициялар даромад келтирган ҳисобланади:

банкка дивиденд кўринишида даромад келтирганда;

банк томонидан қилинган инвестицияни қайта баҳолаш натижасида ижобий фарқ юзага келганда;

фонд биржасида котировкаси ошганда;

банк инвестиция киритган корхонанинг ташқи аудиторлик текширувидан ўтган молиявий ҳисоботига кўра ҳисобот даврини фойда билан якунлаганда.”.

35-банддаги “Инвестицияларнинг” деган сўз “Бундай инвестицияларнинг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Қуйидаги мазмундаги 361-банд билан тўлдирилсин:

“361. Банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираси шу актив валютасида шакллантирилиши лозим.”.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1----

So`rovnoma natijalari