Hujjat nomi
Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август) га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-24 09:37:46
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-09 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1- бандқуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

банкнинг ликвидлилиги (бундан буён матнда ликвидлилик деб юритилади) – банк активлар ўсишини молиялаштириши ва кўзда тутилмаган (номақбул) йўқотишларсиз мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш имконияти;

доимий бўлмаган мажбуриятлар - исталган вақтда банкдан чиқиб кетиши эҳтимоли юқори бўлган йирик депозитлар ёки йирик қарзлар;

ноликвидли активлар - бозор нархини котировка бўйича аниқлаш мумкин бўлмаган ёки бу турдаги активларнинг харид нархи сотувчи ва харидор ўртасидаги келишув натижасида алоҳида тарзда аниқланадиган, қиймати катта миқдордаги ўзгаришларга учраб туриши мумкин бўлган ва таққослашни қийинлаштирадиган активлар;

ликвидли активлар – қиймати бозорда шаклланадиган, бозор қиймати бўйича қисқа муддат ичида уларни сотиб олишга осонлик билан харидор топиладиган, доимий равишда кўзда тутилмаган (номақбул) йўқотишларсиз сотилувчи ва сотиб олинувчи активлар;

асосий валюта - банкнинг жами активларининг 5 фоизи ёки ундан ортиқ миқдорига тенг бўлган активлар ёки мажбуриятлар акс этган валюта;

йирик ҳамкор - банк жами активларининг 1 фоизидан ортиқ миқдорда молиялаштириш манбасини таъминлаб берадиган ҳамкор;

йирик маҳсулот ёки восита - ҳажми жами активларнинг 1 фоизидан ортиқ бўлган банк маҳсулоти ёки воситаси;

йирик қарз (депозит, кредит ва бошқа мажбуриятлар) – ҳажми банк биринчи даражали капиталнинг 5 фоизидан юқори бўлган бир шахс ёки бир-бирига дахлдор шахслар гуруҳига тегишли қарз;

таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар – “Standard & Poor`s”, “Fitch Ratings” ва “Moody`s Investors Service” рейтинг компанияларининг инвестицион рейтинг баҳоларига ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳоларга тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга мамлакатлар.”.

Қуйидаги таҳрирдаги 11-банд билан тўлдирилсин:

“11. Мамлакат, банк ёки корхона “Standard & Poor`s”, “Fitch Ratings”, “Moody`s Investors Service” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг бир нечтаси томонидан берилган рейтинг баҳоларига эга бўлганда, ушбу низом ҳисоб-китобларида энг паст рейтинг баҳоси ҳисобга олинади.”.

2-бандқуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Ликвидли активларга қуйидагилар киради:

нақд пуллар;

соф қуйма олтин;

банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) очилган ҳисобварақларидаги маблағлар;

банкнинг бошқа банкларда очилган вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва Марказий банкининг қимматли қоғозлари;

қисқа муддатли (30 кунгача)банклараро кредитлар ва депозитлар;

таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар, шунингдек бу мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банкларига бошқа молиявий талаблар;

“Standard & Poor`s”, “Fitch Ratings” ва “Moody`s Investors Service” компанияларининг инвестицион рейтинг даражасидан кам бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларнинг ушбу баҳо даражаларига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга, ривожланган фонд биржалари рўйхатларига киритилган, таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларнинг етакчи компаниялари қимматли қоғозлари.”.

3-бандда:

учинчи хатбошидаги “эҳтимолий зарарларни қоплаш захираларига ажратмалар сифатида Марказий банкка ўтказилган маблағлардан” деган сўзлар “Марказий банкдаги мажбурий захира ҳисобварағидаги маблағлардан” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлардаги “Standard & Poor`s”, “Fitch Ratings” ва “Moody`s Investors Service” компанияларининг инвестицион рейтинг даражасидан ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга банкларга жойлаштирилган ликвидли активлар.”.

4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“таъминот сифатида қўйилмаган ҳамда хатланмаган бўлиши.”.

20-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ликвидлиликни бошқариш учун масъул бўлган таркибий бўлинма томонидан ликвидлилик бўйича стресс шароитларида (бир банкда ёки бутун банк тизимида омонатларни оммавий чиқиб кетиши, банк тизимидаги муаммолар, банкнинг банкрот ҳолатига келиб қолиши ва бошқа ҳолатлар) банк бошқарувига ликвидлилик ҳолати юзасидан ҳисоботларни бир кунда камида икки марта тақдим этади.”.

21-банд “ҳисоботида” деган сўздан кейин “камида” деган сўз билан тўлдирилсин.

23-банд иккинчи хатбошисидаги “имкониятини яратиб” деган сўзлар “тўғрисида огоҳлантириш” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

26-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“кейинги 30 календар куни учун ликвидлилик прогнози;”;

ўн иккинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“36. Таъминотга эга бўлмаган банклараро кредит битимларини тузганда бир қарздорга тўғри келувчи таваккалчилик меъёрларига амал қилиш керак. Овернайт операциялари бундан мустасно бўлиб, уларнинг энг юқори миқдори банк биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.”.

431-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Жорий ликвидлилик коэффициентини аниқлашда банклараро бозорда 30 кунгача жойлаштирилган ёки жалб қилинган депозитлар ва кредитлар соф кўринишда, агар активлар мажбуриятлардан кўп бўлса, ортган сумма жорий активлар таркибига, агар мажбуриятлар активлардан кўп бўлса, ортган сумма жорий мажбуриятлар таркибига қўшилади. Бунда камроқ бўлган томон суммаси жорий активлардан ҳам жорий мажбуриятлардан ҳам чегириб ташланади.”.

432-бандда:

биринчи хатбошидаги “ҳисобварағи ва мажбурий захиралар депозитларидаги” деган сўзлар “ҳисобварағидаги” деган сўз билан алмаштирилсин;

учиничи хатбоши “2017 йил 1 августдан бошлаб 10 фоиздан, 2017 йил 1 ноябрдан бошлаб 15 фоиздан, 2018 йил 1 январдан бошлаб 20 фоиздан” деган сўзлар

“10 фоиздан” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“45. Ликвидлилик коэффициентлари ликвидлиликнинг етарлилиги бўйича умумий баҳонинг бир қисми ҳисобланади.”.

46-банднинг биринчи хатбошидан “доимий бўлмаган мажбуриятларнинг жами активлардаги улушини,” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

47-банддаги “депозитларнинг ажратилган кредитлардаги” деган сўзлар “ажратилган кредитларнинг депозитлардаги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

54-банддаги “банк регулятив капитали” деган сўзлар “жами капитал” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

55-банднинг олтинчи хатбошидаги “моддалардаги мажбуриятларнинг” деган сўзлар “моддаларнинг” деган сўз билан алмаштирилсин.

1-иловада:

4-банднинг биринчи хатбошидаги “мажбуриятлар” деган сўз “моддалар” деган сўз билан алмаштирилсин;

4-банднинг олтинчи хатбошидаги “мажбуриятлар” деган сўз “моддалар” деган сўз билан алмаштирилсин;

5-банддаги “мажбуриятлар” деган сўз “моддалар” деган сўз билан алмаштирилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1----

So`rovnoma natijalari