Hujjat nomi
Тижорат банклари томонидан банк карталарини эмиссия қилиш ва уларни муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги Низом
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-25 14:44:03
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-10 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон РеспубликасинингМарказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Электрон тўловлар тўғрисида”ги, “Банк сири тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ–5308-сон “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ва 2018 йил 23 мартдаги ПҚ–3620-сон “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ тижорат банклари томонидан банк карталарини эмиссия қилиш, уларнинг ёрдамида хизмат кўрсатиш ва ўтказилган операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

а) банк картаси – ўз эгасига банк ҳисобварағи орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни (миллий ёки хорижий валютада) амалга ошириш, нақд пул, шунингдек банк кредитини олиш имконини берувчи тўлов картасидир. Банк картаси эгасининг банкдаги ҳисобварағи бўйича амалга ошириш мумкин бўлган операцияларнинг турлари банк карта эгаси ва эмитенти ўртасида тузиладиган шартномага асосан ўрнатилади;

б) тўлов тизими – банк карталарини чиқарувчи банклар, товар (иш, хизмат) сотувчиларига хизмат кўрсатувчи банклар, ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк вапроцессинг ташкилотиниягона тизимга бирлаштирувчи нақд пулсиз тўловларни электрон шаклда амалга ошириш учун мўлжалланган, ҳуқуқий меъёрлар, дастурий-техник ечимлар, шунингдек, тегишли ташкилий-техник инфратузилма мажмуига асосланган ва банк картасига хизмат қилишга мўлжанланган чакана тўлов тизими;

в) тўлов тизими иштирокчиси – банк карталаридан фойдаланиш бўйича шартнома муносабатлари билан боғлиқ бўлган юридик ёки жисмоний шахс;

г) тўлов ташкилоти – банк картасини маълум бир тўлов тизимига тегишлилигини аниқловчи товар ва (ёки) хизмат кўрсатиш белгиларига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган ва банк карталари орқали тўлов ташкилоти аъзолари ўртасида ҳисоб-китобларни ўтказишни таъминловчи ҳамда банк картаси муомаласи қоидаларини бошқа аъзолар билан биргаликда ва (ёки) мустақил ўрнатувчи юридик шахс;

д) тўлов ташкилоти аъзоси – тўлов ташкилоти билан шартномага асосан банк картаси эмиссияси ва (ёки) эквайрингини амалга оширувчи банк;

е) банк карталари эмиссияси – банк карталарини муомалага чиқариш ва фойдаланишга тақдим этиш бўйича фаолият;

ё) эмитент – банк картаси эмиссиясини амалга оширувчи, ўзи эмиссия қилган банк карталарига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган ва уларнинг эгалари ва эквайерлари томонидан банк карталаридан фойдаланилган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳуқуқлари бўйича ўз номидан мажбуриятларни зиммасига олган банк.

ж) эквайринг – банк карталари орқали товар (иш, хизмат) сотувчилари билан операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шунингдек, банк картаси эгасига бевосита касса ёки банкомат орқали нақд пул бериш;

з) эквайер – эквайрингни амалга оширувчи банк;

и) процессинг – тўлов ташкилоти аъзолари ўртасида ахборотни йиғиш, қайтаишлаш ва тарқатиш, шунингдек, тўлов ташкилоти аъзолари томонидан амалга ошириладиган эмиссия ва/ёки эквайрингга техник хизмат кўрсатишни таъминлаш;

й) процессинг ташкилоти – процессингни амалга оширувчи юридик шахс;

к) товарлар (иш, хизмат) сотувчиси – эквайер билан тузилган шартномага асосан банк карталари орқали товарлар (иш, хизмат) сотувчи хўжалик (юридик ва/ёки юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс) субъекти;

л) банк карта эгаси – эмитент ёки банк карталарини тарқатувчи банк билан мижоз ўртасидаги шартномага асосан банк картасидан фойдаланувчи мижоз;

м) банк картаси фойдаланувчиси – банк картаси эгаси ёки у томонидан вакил этиб тайинланган шахс;

н) карта ҳисобварағи - банк картаси орқали пул маблағларини тасарруф этиш мумкин бўлган банк ҳисобварағи;

о) тўлов операцияси – банк картаси орқали товарлар (иш, хизмат ва бошқалар) тўлови;

п) терминал – банк картаси фойдаланувчисигатўлов операцияларини амалга ошириш имкониятини берувчи ва бажарилган операциялар бўйича(қоғоз ёки электрон шаклдаги) слипларни шакллантирувчи мослама ёки дастурий таъминот;

р) банкомат – банк картаси фойдаланувчисига ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тартибида нақл пул олиш имкониятини берувчи ва бажарилган операциялар бўйича слип шакллантирувчи қурилма;

с) авторизация – тўлов ташкилоти томонидан кўзда тутилган қоидаларга асосан телефон, электрон ёки алоқанинг бошқа турлари бўйича банк картаси билан операцияларни амалга ошириш учун банк картаси эмитентининг рухсатини олиш жараёни;

т) слип – банк картаси орқали амалга оширилган операцияларни тасдиқловчи, операциянинг миқдори, тури, амалга оширилган санаси тўғрисидаги маълумотларни ва ушбу слипни шакллантирган банк картаси ҳамда терминал ёки банкоматни тўғри аниқлай билиш имкониятини берувчи ахборотни ўзида мужассамлаштирган терминал ёки банкомат квитанцияси;

у) ПИН код – банк картаси эгасининг шахсий идентификация рақами бўлиб, у карта ҳисобварағидаги пул маблағларини бошқариш ҳуқуқини ҳамда маблағларни бошқаришга банк картасининг эгаси томонидан рухсат берилганлигини тасдиқлайди.

ф) оферта – шартноманинг барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф киритаётган шахснинг жавоб қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган таклиф;

2. Банк картаси эгасининг рухсатисиз бошқа шахс банк картасидан фойдаланиши мумкин эмас.

Банк картаси қалбакилаштиришдан ва ундан ноқонуний фойдаланишнинг бошқа турларидан ҳимоя қилиниши зарур.

Банк картасининг амал қилиш муддати тўлов тизими қоидаларига асосан белгиланади.

2. БАНК КАРТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ
ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ

3. Тижорат банклари томонидан банк картасини эмиссия қилиш, хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, шунингдек тўлов тизими қоидалари ҳамда тўлов тизими иштирокчилари ўртасида тузилган шартномаларга асосан амалга оширилади.

4. Тўлов тизими иштирокчиларининг ўзаро муносабатлари мазкур Низом, қонунчиликнинг бошқа ҳужжатлари ҳамда уларга асосан тузилган шартномалар ва ўрнатилган қоидаларга биноан бошқарилади.

Ўзбекистон Республикаси резидент банклари маҳаллий, хорижий ва халқаро тўлов тизимларига аъзо бўлиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси резидент банклари - хорижий ва халқаро тўлов ташкилотларининг аъзолари, агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида бошқаси ўрнатилмаган бўлса, банк карталарини эмиссия қилиш, уларга хизмат кўрсатиш ва операцияларни амалга оширишда тегишли тўлов ташкилоти томониданқабул қилинган қоидаларидан фойдаланади.

3.ТЎЛОВ ТИЗИМИ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

5. Тўлов тизими иштирокчилари қуйидагиларга амал қилишлари шарт:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк картасини эмиссия қилиш, хизмат кўрсатиш, улар орқали ҳисоб-китоб операцияларини амалга оширишнинг ўрнатилган тартиб ва қоидасига риоя қилиш;

банк карталаридан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш учун хавфсизлик чора-тадбирларини таъминлаш;

улар ихтиёрида мавжуд бўлган ва муомаладаги банк карталари, тўлов тизими иштирокчилари, фойдаланиладиган технология ва дастурий-техник воситалар, тўлов ташкилоти томонидан ўрнатилган иш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги тижорат ва банк сири ҳисобланган маълумотларни ошкора қилмасликни таъминлаш;

банк картаси эгалари ҳамда улар томонидан банк карталари орқали амалга оширилган операциялар тўғрисида сирни сақлаш.

4. БАНК КАРТАЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ

6. Банк карталари карта ҳисобварағи эгаси, амал қилиш тартиби ва маълум бир тўлов тизимига тегишлилигига қараб ҳар хил турларга бўлинади.

7. Карта ҳисобварағининг эгасига қараб банк карталари: шахсий ва корпоративларга банк карталарига бўлинади:

а) шахсий банк картаси ўз эгасига жисмоний (якка тартибдаги тадбиркордан ташқари) шахснинг карта ҳисобварағида (карта ҳисобварақларида)ги пул маблағларини бошқариш имкониятини беради. Шахсий банк карталари, банк картасиэгасининг рухсати биланбошқа шахслар (оила аъзолари ва бошқалар) томонидан фойдаланилиши мумкин;

б) корпоратив банк картаси ўз эгасига – яъни юридик шахснинг ваколатига эга ходими ёки якка тартибдаги тадбиркорга, карта ҳисобварағидаги пул маблағларини бошқариш имкониятини беради. Корпоратив банк картаси фақат нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун мўлжалланган бўлиб, иш ҳақини ва бошқа ижтимоий тусдаги тўловлар ҳамда нақд пул маблағларини тўлаш учун ишлатилиши мумкин эмас.

8. Банк карталари амал қилиш тартибига кўра дебет ва кредит банк карталарига бўлинади:

а) дебет банк картаси ўз эгасига у ва банк картаси эмитенти ўртасида тузилган шартнома шартларига биноан, тегишли карта ҳисобварағидаги пул маблағлари қолдиғи доирасида товарлар (иш, хизмат ва бошқалар)га ҳақ тўлаш ва (ёки) нақд пул маблағларини (корпоратив банк карталар бундан мустасно) олиш учун тасарруф этиш имконини беради;

б) кредит банк картаси ўз эгасига, банк картанинг эмитенти ва эгаси ўртасида тузилган шартнома шартларига биноан товарлар (иш, хизмат)га ҳақ тўлаш ва (ёки) нақд пул маблағларини (корпоратив банк карталар бундан мустасно) олиш учун тегишли карта ҳисобварағидаги пул маблағлари қолдиғидан ортиқ операцияларни амалга ошириш имконини беради.

9. Иккита ва ундан ортиқ тўлов тизимларида ишлайдиган ва уларнинг логотипларини ўзида акс эттирган банк карталари кобейджинг карталари деб хисобланади.

5. БАНК КАРТАЛАРИ ЭМИССИЯ ҚИЛИШ

10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарини эмиссия қилиш Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган банклар томонидан амалга оширилади.

11. Бирон бир тўлов тизимига тегишли бўлган банк карталарини эмиссия қилиш, сертификатланган дастурий-техник воситалардан фойдаланган ҳолда, тегишли тўлов ташкилоти томонидан ўрнатилган қоидаларга асосан, эмитент томонидан амалга оширилади.

12. Қўшимча банк карталарини эмиссия қилиш учун карта ҳисобварағи эгасининг ёзма ёки электрон аризаси зарур.

13.Банк карталарининг мажбурий реквизитлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

банк картаси эгасининг фамилияси ва исми (шахсий банк карталари учун);

карта ҳисобварағи эгаси бўлган юридик шахснинг ўз фирмаси (расмий) номланиши ва (ёки) унинг тўлов тизимидаги шартли рақами(корпоратив банк карталари учун);

банк картаси эмитентининг расмий номи;

банк картасининг рақамларива амал қилиш муддати.

14. Мажбурий реквизитлар банк картасига давлат тилида киритилади.

15. Тўлов тизими доирасида чиқариладиган банк карталарида, идентификация белгиларива банк карталарининг белгилари бўлган бошқа мажбурий реквизитлармазкур тизим қоидалари бўйича ўрнатилиши мумкин.

6. БАНК КАРТАСИНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТАҚДИМ ЭТИШ
ТЎҒРИСИДАГИ ШАРТНОМА

16. Банк карталарини фойдаланишга тақдим этиш, банк карталарини эмиссия қилувчи тижорат банки ҳамда унинг мижозлари ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади. Шартномалар бевосита мижоз иштирокида ёзма шаклда ёҳуд масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида жойлаштирилган офертани қабул қилиш йўли билан тузилиши мумкин. Банк карталарини фойдаланишга тақдим этиш тўғрисидаги шартнома шартлари тўлов ташкилоти қоидаларига мос келиши зарур.

17. Банк картаси эгаси томонидан картадан фойдаланган ҳолда амалга ошириши мумкин бўлган операцияларнинг турлари ҳамда уларни амалга ошириш қоидалари, банк картасини фойдаланишга тақдим этиш тўғрисидаги шартнома билан белгиланган бўлиши зарур.

18. Банк картасини фойдаланишга тақдим этиш тўғрисидаги шартнома қуйидагиларни мажбурий равишда ўз ичига олиши зарур:

шартнома мазмуни;

банк картаси эмитентининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

банк картаси эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ҳисоб-китобларни амалга ошириш шартлари;

шартноманинг амал қилиш муддати.

19. Банк карталарини фойдаланишга тақдим этиш тўғрисидаги шартномада, карта ҳисобварағидаги пул маблағларини, имзо, ПИН-код ва бошқа воситалардан фойдаланган ҳолда тассарруф этиш ҳуқуқи, айнан ваколатли шахс томонидан берилганлигига ишонч ҳосил қилиш тартиби кўзда тутилган бўлиши керак.

20. Банк карталарини тақдим этиш тўғрисидаги шартнома, мижознинг кредит мажбуриятлари вужудга келган ҳолатда, банк карталарининг эмиссия қилувчи тижорат банкнинг ички кредит сиёсати қоидаларига асосан тузилади.

7. БАНК КАРТАСИ БИЛАН ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ ТЎХТАТИШ ВА БАНК КАРТАСИНИ МУОМАЛАДАН ЧИҚАРИШ

21. Банк карта эгасидан банк картасининг йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги тўғрисида ариза олинганда, эмитент банк картаси орқали операцияларни ўтказишни вақтинча тўхтатиб қўйиши ҳамда банк картасини муомаладан чиқариш чораларини кўриши зарур.

22. Тўлов ташкилоти, тўлов тизими қоидаларига мувофиқ айрим эмитентлар томонидан эмиссия қилинган банк карталари орқали операцияларни ўтказишни вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишга ҳақлидир.

23. Эмитент қуйидаги холатларда банк картаси орқали операциялар ўтказишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ҳамда банк картасини муомаладан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин:

банк картаси ёки унинг реквизитларидан ноқонуний фойдаланишни тасдиқловчи ҳолатлар мавжудлигида;

банк картасинифойдаланиш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан ишатилганда;

банк карталарини тақдим этиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган бошқа ҳолатларда.

Юқорида кўрсатилган холатлар юзага келганда, банк картаси орқали операцияларни ўтказишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ёки банк картасини муомаладан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби тўлов ташкилоти қоидаларига асосан ўрнатилади.

24. Банк картаси орқали операцияларни ўтказишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ҳамда банк картасини муомаладан чиқариш ва бу ҳақда мижозга хабар бериш тартиби тўлов ташкилоти қоидаларига ҳамда банк карталарини фойдаланишга тақдим этиш тўғрисидаги шартномага асосан амалга оширилади.

8. ЭМИТЕНТНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

25. Банк картаси эмитенти қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг аризалари асосида улар билан тузиладиган шартномаларга ёҳуд масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида жойлаштирилган офертани қабул қилиш йўли билан “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари”га (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) мувофиқмижозни идентификациялаганҳолда банк карталарини фойдаланишга тақдим этиш;

агарда тўлов ташкилоти қоидаларида бошқаси кўзда тутилмаган бўлса, банк картаси орқали амалга оширилган дебет айланмалари учун воситачилик хақини ундириш.

26. Банк картасининг эмитенти қуйидагиларга амал қилишлари шарт:

банк картасини олиш тўғрисида эмитентга мурожаат қилган шахснинг ёзма ёки электроншакилдагиаризасини кўриб чиқиш;

банк картасидан фойдаланиш қоидалари, улар орқали операцияларни амалга ошириш бўйича банк карта эгаси ва эмитентининг жавобгарлик чегараси тўғрисидаги тўлиқ ахборотни банк картаси эгасига тақдим этиш;

банк картаси эмитенти ва эгаси ўртасида тузилган шартномада ўрнатилган тартибга асосан, банк картасини бериш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича эмитент тарифларининг ўзгарганлиги ҳамда банк картасини амал қилиш муддатидан аввал тўхтатиш тўғрисида банк картаси эгаларини хабардор қилиш;

карта ҳисобварағи ёпилганда, қонунчиликда белгиланган муддатдан кечиктирмаган ҳолда, ҳисоб рақамда мавжуд бўлган пул маблағларини қайтариш;

банк карталари орқали операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва унинг тўғрилигини таъминлаш.

9. БАНК КАРТАСИ ЭМИТЕНТИНИНГ ЖАВОБАРЛИГИ

27. Банк картаси эгасидан унинг картаси йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда ариза қабул қилингандан сўнг эмитент йўқотилган ёки ўғирланган банк картасиорқали бажарилган барча операциялар бўйича тўлиқ жавобгар ҳисобланади.

Эмитент қалбаки банк картаси орқали бажарилган барча операциялар бўйича тўлиқ жавобгар ҳисобланади.

28. Эмитент банк картаси эгаси олдида қуйидаги холатларда жавобгар ҳисобланмайди:

агар банк карта эгаси улар ўртасида тузилган шартномада кўзда тутилган қоида ва тартибларни бузган бўлса;

банк карта эгаси томонидан ноқонуний ҳаракатлар содир қилинган ҳолатда;

банк картаси ПИН-коди (СVV-код) банк картаси эгасини рухсатисиз бошқа шахсга ошкор бўлганда ҳамда банк картаси эгаси томонидаг банк картасини йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда ариза тақдим этилмаганда.

10. БАНК КАРТАЛАРИ САҚЛОВЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

29. Банк карта сақловчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тўлов ташкилоти қоидалари ва эмитент билан тузилган шартномада кўзда тутилган шароит ва тартибга асосан банк картаси орқали операцияларни амалга ошириш;

банк картаси эмитентидан банк картасидан фойдаланиш қоидалари, ҳамда улар орқали операцияларни амалга ошириш бўйича банк карта эгаси ва эмитентнинг жавобгарлик чегараси тўғрисидаги тўлиқ ахборотни олиш;

банк картаси эмитентидан амалга оширилган операциялар тўғрисида тўлиқ ахборот олиш;

ўз розилигига кўра, унинг карта ҳисобварағини тасарруф этиш имкониятини берувчи қўшимча банк карталарини чиқариш ва расмийлаштиришни банк картаси эмитентидан сўраш;

карта ҳисобварағини келгусида ёпиш шарти билан банк карталаридан фойдаланишни рад этиш.

30. Банк карта эгалари бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар мазкур Низомнинг 36-бандида ўрнатилган ҳуқуқлар билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:

шартномалар, хизмат сафарлари, хўжалик ва бошқахаражатларининг тўловлари учун пул маблағларини карта ҳисобварағида жойлаштириш ва кўрсатилган харажатларни карта ҳисоб варағидан нақд пулсиз тартибда тўлаш;

банк картаси эмитенти билан тузилган шартномада кўрсатилган ва тегишли карта ҳисобварағидан ўтказиш учун рухсат этилган бошқа операцияларни амалга ошириш.

31. Банк карта эгаси қуйидагиларга амал қилиши шарт:

шартнома шартларини, банк картасидан фойдаланиш қоида ва йўриқномаларини бажариш;

тўлов ташкилоти томонидан ўрнатилган, банк картасидан фойдаланиш қоида ва тартибларини бажариш;

банк картаси йўқолганлиги ва банк картасидан рухсатсиз фойдаланилганлиги тўғрисида маълум бўлган барча ҳодисалар ҳақида банккартаси эмитентига қисқа муддат ичида хабар бериш.

11. ТОВАР (ИШ, ХИЗМАТ) СОТУВЧИЛАРИНИНГ
МАЖБУРИЯТЛАРИ

32. Товарлар (иш, хизмат) сотувчиси қуйидагиларга амал қилиши шарт:

ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари асоссиз равишда ошмайдиган нарх бўйича банк карта сақловчисига хизмат кўрсатиш;

шартнома муносабатлари билан боғлиқ бўлган тўлов тизими номи ва (ёки) логотипи кўрсатган ҳолда, банк картасига хизмат кўрсатиш тўғрисида мижозларни хабардор қилиш;

товарлар (иш, хизмат) сотувчиси ва эквайер ўртасида тузилган шартномада кўзда тутилган шартларга асосан ушбу тўлов тизимига тегишли бўлган барча банк карталарига хизмат кўрсатиш;

бажарилаётган операциялар суммаси эквайер билан тузилган шартномада ўрнатилган суммадан ортиқ бўлган барча ҳолатларда банк картаси бўйича авторизация ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва унинг эквайер билан тузган шартномаларига мувофиқ банк картаси орқали амалга оширилган операциялар бўйича ахборот тақдим этиш;

банк карта эгалари тўғрисида маълумотни учинчи шахсдан сир сақлаш;

банк картасисақловчисигабитим шартларида белгиланган муддатда, тўловлари банк картаси орқали амалга оширилган, товарларни бериш, хизматларни кўрсатиш ёки ишларни бажариш.

12. БАНК КАРТАСИ САҚЛОВЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

33. Корпоратив банк картаси эмитенти бўлган банк, карта ҳисобварағи эгасига банк картасидан фойдаланмаган ҳолда, карта ҳисобварағи бўйича операцияларни амалга ошириш имкониятини таъминлаши зарур.

34. Эквайер, банк картаси сақловчисидан банкоматдан фойдаланганлиги учун тўлов ташкилотининг қоидаларида ўрнатилгандан юқори бўлган қўшимча тўлов олишга ҳақли эмас.

35. Банк карта эгалари уларнинг банк карталари орқали амалга оширилган операциялари ҳамда банк карталарининг ўзи ҳақидаги маълумот - банк сири бўлиб ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида ўрнатилган тартибда тақдим этилади.

13. БАНК КАРТАЛАРИ ОРҚАЛИ ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ЎТКАЗИШ

36. Тўлов ташкилоти иштирокчилари ўртасидаги ҳисоб-китоблар тўлов ташкилоти ёки тўлов ташкилоти аъзосининг топшириғи бўйичавакиллик ҳисобварағи орқали ўтказилади.

37. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эквайринг Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган банклар томонидан амалга оширилади.

14. ЭКВАЙЕРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

38. Эквайер қуйидаги ҳуқуқларга эга:

“Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари”га (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май)мувофиқбанк картаси сақловчисидан унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишини талаб қилиш;

Нақд пул бериш операциясини амалга оширишда банк карта ҳисобварағидан банк хизмат ҳақини ундириш;

товар (иш, хизмат) сотувчилари билан ҳисоб-китоб операцияларини ўтказиш учун шартномада кўзда тутилган фоизларни бевосита келиб тушадиган сумма ҳисобидан ушлаб қолиш.

15. ЭКВАЙЕРНИНГ ТОВАРЛАР (ИШ, ХИЗМАТ) СОТУВЧИСИ
ОЛДИДАГИ ЖАВОБГАРЛИК ЧЕГАРАСИ

40. Эквайер товарлар (иш, хизмат) сотувчиси олдида банк картаси орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича қуйидаги ҳолларда жавобарликни ўз зиммасига олмайди:

агар товарлар (иш, хизмат) сотувчиси, банк карталари орқали операцияларни амалга оширишда тузилган шартномаларда ўрнатилган қоида ва тартибни бузганда;

агар товарлар (иш, хизмат) сотувчиси томонидан ўтказилган тўлов операцияси тўғрисида ҳужжат ёки ахборотлар йўқлигида;

товарлар (иш, хизмат) сотувчиси томонидан ноқонуний ҳаракатлар амалга оширилганда.

15.ЭКВАЙЕРНИНГ ТОВАРЛАР (ИШ, ХИЗМАТ) СОТУВЧИСИ
ОЛДИДАГИ ЖАВОБГАРЛИК ЧЕГАРАСИ

40. Эквайер товарлар (иш, хизмат) сотувчиси олдида банк картаси орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича қуйидаги ҳолларда жавобарликни ўз зиммасига олмайди:

агар товарлар (иш, хизмат) сотувчиси, банк карталари орқали операцияларни амалга оширишда тузилган шартномаларда ўрнатилган қоида ва тартибни бузганда;

агар товарлар (иш, хизмат) сотувчиси томонидан ўтказилган тўлов операцияси тўғрисида ҳужжат ёки ахборотлар йўқлигида;

товарлар (иш, хизмат) сотувчиси томонидан ноқонуний ҳаракатлар амалга оширилганда.

16. БАНК КАРТАЛАРИ ОРҚАЛИ ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АХБОРОТЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

41. Эмитентлар, эквайерлар, процессинг ташкилотлари, товарлар (иш, хизмат) сотувчилари, банк картаси эгаси ахборотларни ва бунда фойдаланиладиган дастурий-техник воситаларни ҳимоя қилиш бўйича қоидаларга риоя қилишлари шарт.

42. Ахборотларни, банк карталарини ва бунда фойдаланиладиган дастурий-техник воситаларни ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ҳамда тўлов ташкилотининг қоида ва йўриқномаларига асосан ўрнатилади.

17. ПРОЦЕССИНГ ТАШКИЛОТИНИНГ ҲУҚУҚ, МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ

43. Процессинг ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тўлов тизими иштирокчилари учун банк карталариорқали операцияларни амалга ошириш ва бунга рухсат бериш;

процессинг ташкилоти билан эмитент ўртасида тузилган шартноманинг ҳамда тўлов тизимининг бошқа иштирокчилари ўртасида тузилган шартнома шартларини эмитент томонидан бажармаслик ҳолларида, эмитентнинг банк карталари бўйича операцияларини тўхтатиш.

44. Процессинг ташкилоти қуйидагиларга амал қилиши шарт:

тўлов тизими иштирокчилари томонидан чиқарилган банк карталари орқали операцияларини амалга ошириш имкониятлари билан таъминлаш;

банк картасига хизмат кўрсатишни таъқиқлаш тўғрисидаги эмитентнинг ёзма қарори олингандан сўнг, банк карталари бўйича операцияларни тўхтатиш (алоҳида турдаги операцияларни тўхтатиш);

эмитент банкнинг банк операцияларини амалга ошириш лицензияси чақириб олингандан сўнг, унинг банк карталари бўйича операцияларни тўхтатиш;

тўлов тизими иштирокчиларининг операциялари тўғрисидаги сирни сақлашни таъминлаш.

45. Эмитент томонидан банк карталарига хизмат кўрсатишни таъқиқлаш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг, улар орқали амалга оширилган операциялар бўйича ҳамда эмитент томонидан банк карталари орқали амалга оширилиши таъқиқланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган айрим операцияларни бажариш бўйича тўлиқ жавобгарликни процессинг ташкилоти ўз зиммасига олади.

18. ТЎЛОВ ТИЗИМИ ИШТИРОКЧИЛАРИ БЎЛГАН БАНКЛАР ФАОЛИЯТИ УСТИДАН НАЗОРАТ ЎРНАТИШ

46. Тижорат банки банк карталари эмиссиясини ва (ёки) эквайрингини амалга ошириш тўғрисидаЎзбекистон Республикаси Марказий банки ва процессинг марказига ўрнатилган тартибда хабар беради. Хабарномада банк карталари эмиссияси, кўлами ва улар орқали амалга оширилиши режалаштирилаётган операцияларнинг тури тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.

47. Тўлов тизими иштирокчилари бўлган банклар фаолияти устидан назорат ўрнатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва тўлов ташкилоти қоидаларига асосан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

19. БАНК КАРТАЛАРИ ЭМИТЕНТЛАРИНИНГ РЕЕСТРИ

48. Процессинг ташкилоти банк карталари эмитентларининг реестрини олиб боради.

20.ТЎЛОВ ТИЗИМИ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

50. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарини эмиссия қилиш тартибини, банк карталари орқали хизмат кўрсатиш ва операциялар бўйича ҳисоб-китобларни ўтказиш қоидаларини бузганликлари учун қонунда ўрнатилган тартибда фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий ёки жиноий жавобгарлик тўловлар тизими иштирокчилари зиммасида бўлади.

21. БАНК КАРТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

51. Банк карталарини эмиссия қилиш, улар орқали амалга оширилган операциялар бўйича ҳисоб-китобларни ўтказиш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ низолар қонунчиликда ўрнатилган тартибда суд орқали ҳал ҳилинади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1----

So`rovnoma natijalari