Hujjat nomi
Туманда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Turtkul tumani hokimligi
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Turtkul tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-25 19:23:36
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-31 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

“ЛОЙИҲА”

ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

2018 йил “____” __________ №________ Тўрткўл тумани

Туманда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил 15 апрел, 15 сон, 197 модда) 5 моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрь кунги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 2018 йил 13 апрель кунги 47-сонли хатини инобатга олиб, туман ҳудудидаги халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга автомобил йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати ҳодисаларининг, пиёдалар, болалар ва ўқувчилар иштирокида содир бўладиган йўл транспорт ҳаракати ҳодисаларининг олдини олиш, транспорт воситалари ва йўловчиларнинг хавфсиз ҳаракатланишини тартибга солиш, туман ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги 913-XII-сонли "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуннинг 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Тўрткўл туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг туман ҳудудидаги янги йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисидаги 47-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тўрткўл туманининг халқаро аҳамиятга эга А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” автомобил йўлининг 590 километри бўйида жойлашган ўрта мактаб олдига 2 дона, 598 - 599 километрлар оралиғи бўйида жойлашган лицей ва коллеж олдига 2 дона, давлат аҳамиятидаги 4Р171б А-380 автомобил йўлидан Тўрткўл туманига кирувчи автомобил йўлининг 1 километрига 2 дона, 3-4 километрига 2 дона, 5-5.5 километрига 2 дона ва 4Р 182 “Қизилқалъа – Бўстон – Гулдурсин - Тўрткўл” автомобил йўлининг 57-58 километрига 2 дона, маҳаллий аҳамиятдаги қуйидаги автомобил йўлларига 4К32 “Шўрахон нефтибазасига олиб борувчи” автомобил йўлининг 2 километрига 2 дона, 4Н15д “Тўрткўл - Ғалаба” овул фуқаролар йиғинига автомобил йўлининг 2 километрига 2 дона,
4 километрига 2 дона, 4Н15е “Шўрахон пахта қабуллаш пункти - Ш.Рашидов овул фуқаролар йиғинига” автомобил йўлининг 7- километри, 9- километри, 13-14 километрларига 2 донадан, 4Н31 “Тўрткўл - Тўрткўл пристани” автомобил йўлининг 1 километри, 6-7 километрларига 2 донадан, 4Н32 “Шўрахон пахта қабуллаш пунктидан - Ўзбекистон овул фуқаролар йиғинига” автомобил йўлининг 1 километри, 5 километрларига 2 донадан, 4Н4 “А-380 автомобил йўлидан - Оққамиш овул фуқаролар йиғинига” автомобил йўлининг 2 километрига 2 дона, 4К48 “Тўрткўл туманидан - Уллубоғ овул фуқаролар йиғинига” автомобил йўлининг 1 километри, 4 километрларига 2 донадан, 4Н33ж “Бекаристон овулидан Намуна овул фуқаролар йиғинига” автомобил йўлининг 0-1- километрига 2 дона, 4Н5 “4Н102 автомобил йўлидан - А.Дурдиев овул фуқаролар йиғинига” автомобил йўлининг 1-21 километрига 2 дона, 4Н101 “Тўрткўл туманидан - Ш.Рашидов овул фуқаролар йиғинига” автомобил йўлининг 1-2- километрларига 2 донадан, 4Н102 “Тўрткўл тумани - Бекаристон овули ва Янбошқалъа массиви - Қирққиз овули” автомобил йўлининг 7 километри, 10 километри, 13 километри, 60 километрларига 2 донадан тезликни чеклаш йўл белгиси ўрнатилсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У.Матназаров ва туман ИИБ ЙҲҲ бўлими бошлиғи Б.Избасаров зиммаларига юклатилсин.

4. Мазкур қарор туман “Тўрткўлнома” газетасида эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

ТУМАН ҲОКИМИ : Н.ХУДАЙБЕРГЕНОВ

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Туманда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаТуман ҳокимининг қарорини қабул қилиш01.06.2018 йтуман ҳокимининг ўринбосари У.Матназаров ва туман ИИБ ЙҲҲ бўлими бошлиғи Б.Избасаров
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari