Hujjat nomi
Урганч шаҳар ҳудудида йўловчилар ташиш транспорти хизматларининг тарифи тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotХorazm viloyati hokimligi
Hujjat muallifiХorazm viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-26 18:16:21
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-11 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Урганч шаҳар ҳудудида йўловчилар ташиш транспорти
хизматларининг тарифи тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда),“Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси ОлийМажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сон, 124-модда),“Шaҳap йўловчилар транспортидан бепул' фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси ОлийМажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 141-модда)Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 сентябрдаги “Шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида”ги 455-сон ҳамда Ўзбекистон РеспубликасиВазирларМаҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида”ги 482-сон қарорларига мувофиқ

ҚАPOP ҚИЛAMAH:

1.2018йил 10 майдан бошлаб, Урганч шаҳрида автобус йўловчилар ташиш транспортихизматларининг чеклангантарифи бир марта юришга 1000 (бир минг) сўм миқдорида белгилансин.

2.Вилоят молия бош бошқармаси (М.Давлатов), Хусусийлаштирилганкорхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси (Ж.Назаров) ва вилоят Давлат солиқбошқармаси (Ж.Темуров)га юқорида ўрнатилган тарифларнинг тўғри қўлланилиши устидан доимий назорат ўрнатиш топширилсин.

3.Мазкур йўналишда қўл юки ёки багаж ташиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сонқарори билан тасдиқланган“Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари”га мувофиқ амалга оширилсин.

4.Йўловчилар ташиш транспортидан (таксидан ташқари) имтиёзли (бепул)фойдаланувчилар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5.Ушбу қарор қабул қилиниши муносабатибиланХоразм вилояти ҳокимининг 2016йил 8июлдаги “Урганч шаҳар ҳудудида йўловчилар ташиш транспорти хизматларининг тарифи тўғрисида”ги 259қ-сон қарори ўзкучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6.Мазкур қарор “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталаридаэълон қилинсин.

7.Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Вилоят компьютерлаштириш маркази” ДУК (С.Садиков) мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб сайтида жойлаштирилишини таъминласин.

8.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Абдуллаев зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими

вазифасини бажарувчи Ф.Эрманов


Вилоят ҳокимининг

2018 йил “____апрелдаги

________-сонқарорига

илова

Йўловчилар ташиш транспортидан имтиёзли (бепул)фойдаланувчилар

РЎЙХАТИ

1.1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбийхизматчилар.

2.1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамрохлик қилувчи шахс.

3.1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар.

4.Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар, жумласидан бўлмиш фуқаролар.

5.Ҳақикий муддатли ҳарбий хизматчилар ва шартнома (контракт) бўйича оддий ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ҳамда сержантлар таркибидагиҳарбий хизматчилар.

6.Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар.

7.Кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамрохлик қилувчишахслар.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

satimov xanjarbek Sardorbekovich 2018-04-27 16:15:42

автобус нархлари 800сум булса максадга мувофик буларди

Кутлиев Учкун Отобоевич 2018-05-07 16:49:22

тўғри 800 сўм бўлгани маъқул. 700 сўмдан 1000 сўмга қўтарилса фарқ 50% яқин бўлиб қоляпжи. Энди бир 50% кўтариш яхшимас.....

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишҚарор лойиҳаси келишилиб тасдиқланади20.05.2018Вилоят ҳокимлиги, вилоят молия бош бошқармаси, Ўзавтотранс вилоят бошқармаси

So`rovnoma natijalari