Hujjat nomi
Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-30 19:30:06
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-15 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида

1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссиясининг баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Ном берилган ва номлари ўзгарган Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси(Ғ.Расулов), Ободонлаштириш бош бошқармаси (А.Каримов), Ички ишлар бош бошқармаси (Р.Жўраев), туман ҳокимликлари, ҳокимлик тизимидаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар:

Баъзи географик объектларга янги номлар берилиши ва номлари ўзгартирилиши муносабати билан тегишли ишларни амалга ошириш юзасидан бир ойлик муддатда белгиланган тартибда зарур чоралар кўрилсин ҳамда ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилсин.

4. “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти (А.Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Компьютерлаштириш маркази” ДУК (М.Асамов):

мазкур қарор расмий эълон қилинсин ҳамда www.tashkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси

вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаев

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Djavliev Zokirjon Sherbayevich 2018-05-02 16:39:35

Бунёдкор шоҳ кўчасини Халқлар дўстлиги кўчасига ўзгартириш мақсадга мувофиқ, чунки илгари шу ном билан аталарди.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида Ном берилган ва номлари ўзгарган Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.15 кунУшбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

So`rovnoma natijalari