Hujjat nomi
Урганч шаҳар “А.Темур номидаги Маданият ва истироҳат боғи” давлат корхонаси ҳудудида кўрсатиладиган хизмат ҳақи ва ундириладиган тўлов миқдорларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Urganch shahri hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Urganch shahri hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-01 16:07:36
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-16 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Урганч шаҳар “А.Темур номидаги Маданият ва истироҳат боғи” давлат корхонаси ҳудудида кўрсатиладиган хизмат ҳақи ва ундириладиган тўлов миқдорларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида

Урганч шаҳар “А.Темур номидаги Маданият ва истироҳат боғи” давлат корхонасининг 2017 йил 10 августдаги 34-сонли, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг 2017 йил 6 сентябрдаги 3403/12-12-сонли ва 2017 йил 27 октябрдаги 4111/01-12-сонли, Хоразм вилояти молия бош бошқармасининг 2017 йил 27 октябрдаги 06/2070-сонли ва Урганч шаҳар молия бўлимининг 2017 йил 5 сентябрдаги 03/679-сонли хатларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 декабрдаги
“2011-2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 322-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг
6,25-моддаларини қўлланиб,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Урганч шаҳар “А.Темур номидаги Маданият ва истироҳат боғи” давлат корхонаси ҳудудида кўрсатиладиган хизмат ҳақи ва ундириладиган тўлов миқдорларини белгилаш тўғрисидаги шаҳар ҳокимининг ушбу қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокама қилиш ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш учун 2017 йил
3 октябрь куни жойлаштирилганлиги ва иштирокчилар томонидан таклиф билдирилмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Урганч шаҳар “А.Темур номидаги Маданият ва истироҳат боғи” давлат корхонаси ҳудудида кўрсатиладиган хизмат ҳақи ва ундириладиган тўлов миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Урганч шаҳар “А.Темур номидаги Маданият ва истироҳат боғи” давлат корхонаси директори К.Бекчановга:

Маданият ва истироҳат боғи ҳудудидаги барча турдаги объектлар билан белгиланган тартибда шартномалар тузилишини ва бир марталик тўловларни тўлиқ ундирилишини ва банк кассаларига топширилишини таъминлаш;

шартнома асосида белгиланган тўлов миқдорларини ундирилишини таъминлаш;

корхона ҳисоб рақамига тушган тушум маблағларидан қонунда белгиланган тартибда солиқ тўланишини таъминлаш;

корхона пул маблағларидан тўғри ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш топширилсин.

4. Ушбу қарор қабул қилиниши билан Урганч шаҳар ҳокимининг 2017 йил 6 ноябрдаги 2865қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Урганч шаҳар ҳокими О.Сапаев

Илова.

Урганч шаҳар “А.Темур номидаги Маданият ва истироҳат боғи” давлат корхонаси томонидан кўрсатиладиган хизмат ҳақи ва ундириладиган тўлов

МИҚДОРЛАРИ

т/р

Фаолият тури

Ўлчов бирлиги

Белгиланган тўлов ҳақи миқдори, сўм


Умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар (бетонланган ва брусчатка ётқизилган йўлаклар, тротуарлар, кириш ва чиқиш жойлари, ер ости ва ер усти канализация лотоклари, ички ва ташқи ёритиш тармоқлари ва иншоотлари, ичимлик сувининг санитар-техник бўғинлари, умумий ҳудудни қўриқлаш ва тозалаш, чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш, ташқи муҳандислик-коммуникация иншоотлари)

1.

Аттракционлар ва кўнгилочар ўйин қурилмалари

1 кв.метр учун, ойига

7000

2.

Турғун шахобчалар:

2.1.

Умумий овқатланиш хизмати

1 кв.метр учун, ойига

5000

2.2.

Чакана савдо хизмати

1 кв.метр учун, ойига

5000

2.3.

Гул, ўйинчоқлар сотиш

1 кв.метр учун, ойига

5000

2.4.

Интернет-кафе

1 кв.метр учун, ойига

5000

2.5.

Ҳожатхона

1 кв.метр учун, ойига

5000

2.6.

Ўқ отиш тири

1 кв.метр учун, ойига

5000

2.7.

Китоб дўкони

1 кв.метр учун, ойига

5000

2.8.

Бошқа турдаги бинолар

1 кв.метр учун, ойига

3000

3.

Кўчма (вақтинчалик) шахобчалар:

3.1.

Умумий овқатланиш хизмати

1 кв.метр учун, ойига

5000

3.2.

Чакана савдо хизмати

1 кв.метр учун, ойига

5000

3.3.

Гул, ўйинчоқлар сотиш

1 кв.метр учун, ойига

5000

4.

Кўчма кўнгилочар ўйинлар

1 ўрин учун, 6 м2 гача кунига

10000

5.

Ижарага бериш (прокат) хизмати

1 кунга

10000

6.

Фото,видео хизмати кўрсатиш

1 кунга

10000

7.

Мультқаҳрамонлар шаклида хизмат кўрсатиш

1 кунга

10000

8.

Автомобилларни вақтинчалик кириб чиқиш жойи

1 марта

2000

9.

Бошқа тур хизматлар

1 кунга

10000

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Урганч шаҳар “А.Темур номидаги Маданият ва истироҳат боғи” давлат корхонаси ҳудудида кўрсатиладиган хизмат ҳақи ва ундириладиган тўлов миқдорларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида Урганч шахар бўйичаянги карор белгилангунга кадарУрганч шаҳар хокимлиги

So`rovnoma natijalari