Hujjat nomi
“Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” Давлат дастури тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO'zbekiston yoshlar ittifoqi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-01 23:03:02
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-30 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

“Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” Давлат дастури тўғрисида

Мамлакатда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги фаолиятни янада такомиллаштиришда “Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” Давлат дастури асосида, ёшларнинг дунёқарашини шакллантириш, она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, ёшлар билан ўтказиладиган оммавий-маданий ва байрам тадбирларига ғоявий мазмун бахш этиш, маънавий-маърифий фаолиятга доир янгича ёндашувлар, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашга қаратилган самарали тизимлар жорий этиш, ёшларда меҳнатсеварлик, ишбилармонлик қобилиятларини ривожлантириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш мақсадида:

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1. “Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” Давлат дастури (кейинги ўринларда – Дастур деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

  • ёшлар дунёқарашини шакллантириш, уларни мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция ва чуқур билимларга эга, миллатлараро ҳамжиҳатлик руҳида Ватанга садоқатли қилиб тарбиялаш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларидаги фаоллигини ошириш;
  • ёшлар ўртасида оммавий-маданий ва байрам тадбирларини ғоявий мазмун билан тўлдириш, улар ўртасида халқаро маданий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар ва кўргазмалар ўтказиш, ёшларнинг иқтидори ва истеъдодини тўлақонли намоён қилишга қаратилган маданий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш, ёшлар орасида маънавий-маърифий фаолиятга доир янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш;
  • ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашларига ва бандлигини таъминлашга қаратилган самарали тизимлар жорий этиш, уларни боқимандалик кайфиятидан халос этган ҳолда меҳнатсеварлик, ишбилармонлик қобилиятларини ривожлантириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш.
[ izohlar (14) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Бобохолов Сайфиддин Холмуродович 2018-05-02 09:07:48

Илова йўқку

Abdullayeva Barchinoy Yuldashevna 2018-05-03 10:02:40

qanday qilib izoh qoldiriladi ilovani o'qimasdan turub


Нормуродов Юсуфжон Холман ўғли 2018-05-03 10:18:25

Abdullayeva Barchinoy Yuldashevna, "1-ilovaga" so‘zini ustiga mishkani klikini bosgan holda yuklab olishingiz mumkin.

Hamdamov shuhrat Gayratovich 2018-05-03 10:56:25

Дастурга жисмоний тарбия ва спорт сохасидаги ёшлар билан ишлаш тадбирларини хам кушиш мухим.

Бобохолов Сайфиддин Холмуродович 2018-05-04 09:06:33

Илованинг 9-бандида "Ёшларни ишга қабул қилган хўжалик юритувчи субъектларига даромад солиғи бўйича имтиёзлар бериш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш." деб кўрсатилган. Биринчидан, даромад солиғи деган термин йўқ, балки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи дейилади. Иккинчидан, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини хўжалик юритувчи субъект эмас, балки жисмоний шахс тўлайди. Учинчидан, https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/qonun_hujjatlarining_qaysi_yangi_normalari_ishlamayapti манзилидаги мақолада кўрсатилганидек, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкилоти ташаббуси билан қабул қилинган 05.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон Фармонининг 13-бандида кўрсатилган имтиёзни амалиётда қўллашда бир дунё камчиликлар мавжуд, бу ердаги мақолада унинг бир қисми кўрсатилган, https://vopros.norma.uz/question/10679 бу ерда эса яна бир қисми. Яъни нормативни ишлаб чиқишда тегишли соҳа мутахассислари билан биргаликда ишлаш керак, акс ҳолда амалиётда умуман ишламайдиган ёки ҳаммани чалкаштирадиган ҳолатлар юзага келади.

Бобохолов Сайфиддин Холмуродович 2018-05-04 09:31:37

1-илованинг 115-бандида "Барча таълим муассасаларининг кириш жойлари, йўлаклари ва бино фойеларини ягона андоза асосида жиҳозлаш бўйича концепция ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш." деб кўрсатилган. Аввал таъмирга муҳтож ва моддий захираси етарли бўлмаган таълим муассасаларини нормал ҳолатга келтириш керак, ўзи шундоқ ҳам шарт-шароити яхши бўлган шаҳар ёки туман марказларида жойлашган мактабларда қўшимча ишларни бажаргандан кўра.

Бобохолов Сайфиддин Холмуродович 2018-05-08 17:06:16

Бу ерда (regulation.gov.uz) ,ир изоҳда нечта белги ишлатиш мумкинлиги ва белгиланган чегарадан ошиб кетса бу бўйича огоҳлантириш маълумоти мавжуд эмас экан. Шу сабабли таклифни кетма-кет қўяман

Таълим тизимида коррупцияга барҳам бериш, таълим сифатини буткул янги босқичга кўтариш мақсадида инновацион технологияларни кенг қўллаш орқали баҳолаш тизимини такомиллаштириш

Бобохолов Сайфиддин Холмуродович 2018-05-08 17:06:25

Таълим тизимидан мақсад ёш авлодни юксак билимли қилиб тарбиялашдан иборат. Шу сабабли қуйидаги тамойил асосида таълим олувчиларнинг билимини баҳолашнинг буткул янги тизимини жорий этиш керак. Педагог фақат таълим беради, ўқувчи (талаба)ларнинг билим даражасини имтиҳон қилиш алоҳида Давлат тест маркази каби мустақил ташкилот томонидан амалга оширилади. Имтиҳон учун саволлар базаси масъул ташкилотлар томонидан шакллантирилади, бунда таълим муассасасининг хусусиятидан, шунингдек, таълим муассасасидаги гуруҳларнинг оддий ёки чуқурлаштирилган эканлигидан, керак бўлса, педагогнинг юқорироқ рағбатлантиришга даъвогарлик қилишидан келиб чиқиб табақалаштирилади. Онлайн тарзда имтиҳон топшириш жараёнида мумкин қадар тест асосида баҳолаш тизимидан қочиб, ўқувчи (талаба) тегишли фанларнинг барча томонлари бўйича пухта билим ва кўникмага эга эканлигини кўрсатиб бериши керак бўлади, мисол учун, чет тиллари бўйича имтиҳон топширишда ўқиш, ёзиш, нутқ, эшитиш каби барча жиҳатлар қамраб олиниши керак. Имтиҳон топшириш учун алоҳида жиҳозланган хоналар қилинади ва имтиҳон жараёнига ташқаридан ҳеч ким аралашмайди, уни онлайн тарзда кузатиб туриш имконияти бўлади, ҳар бир ўқувчи (талаба)нинг маълумоти марказлаштирилган ҳолда сақланади ва имтиҳон натижалари ҳам бутун республика бўйича реал вақт режимида шаклланиб боради.

Бобохолов Сайфиддин Холмуродович 2018-05-08 17:06:46

Ўқувчи (талаба)ларнинг кўрсатган натижаси асосида:
Педагогларга, таълим муассасасининг раҳбар ходимларига рағбатлантириш ёки жазо чоралари, керак бўлса, меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган чоралар кўрилади (педагоглар билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиб, ўша муддат давомида эришилган натижасига кўра шартнома муддати узайтирилади ёки ўз-ўзидан бекор қилинади;
Тегишли ҳокимликлар, таълим тизимининг тегишли бўлимлари, бошқармалари, вазирликларининг масъул ва раҳбар ходимларига нисбатан ҳам рағбатлантириш ёки жазо чоралари қўлланилади;
Ота-оналарга фарзандининг паст кўрсаткичи учун тегишли жазо чоралари кўрилади;
Ўқувчи (талаба)ларнинг олийгоҳ ва ўрта-махсус касб-ҳунар даргоҳларига киришига йўлланмалар берилади.

Бобохолов Сайфиддин Холмуродович 2018-05-08 17:07:13

Кутилаётган натижалар:
Педагоглар ўқувчи (талаба)ларга тўлиқ ва сифатли билим беришга масъулият билан ёндашишади;
Олий таълим тизимига киришдан тортиб, битириб кетгунгача бўлган жараён тўлиқ таъмагирликдан холи бўлади;
Таълим жараёни қоғозбозликдан бутунлай озод бўлади;
Педагогларнинг ўз вазифасидан бошқа ишларга жалб этилишига чек қўйилади;
Мамлакатимизнинг дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларига қўшимча имкониятлар эшиги очилади;
Таълим тизими ўзгаришларга жуда тез мослашади;
Педагогларни ишга қабул қилиш тизими таъмагирликдан халос бўлади, педагогларнинг жамиятдаги мавқеи ошади;
Баҳолаш тизимининг инсон аралашувисиз амалга оширилиши ўқувчи (талаб)ларнинг одоб-ахлоқига ҳам ижобий таъсир қилади ва бу уларда фақатгина ўз кучига таяниб иш кўриш хислатини шакллантиради;
Фарзандининг келажаги учун ота-оналарнинг қайғуришида ўсиш бўлади, яъни фарзанд учун фақат педагог эмас, ота-она ҳам масъул бўлади ва ҳ.

Шохрухбек Кадиров Мамарасулович 2018-05-18 12:52:00

илованинг 30 бандига кушилмиман. Сабаби барча ислохотлар бозор иктисодиётига асосланиши керак. Яъни маиший уйларда ёшлар бажарадиган ишлар бошка тарбиркорга нисбатан сифатсиз булади - уларда малака етарли эмас. 2. Маиший уйларда ишловчиларга солик имтиёзлари берилиши худди шу ишни бажараётган тадбиркорга ракобатга киришишда зарарига ишлашига тугри келади. Тадбиркор ишларини тухтатиб куймаслик учун солик туловини камайтиришга харакат килади. Худди хозиргидек.

Шохрухбек Кадиров Мамарасулович 2018-05-18 12:52:17

Лойихадан максад ёшларни иш билан банд килиш керак булса таклифим куйидагича

1. Аввало ёшларни мактаб ва коллежда укиши давомида кайси касб ёки хунар эгаллаши тугрисида якуний карорга келтириш. Бунинг учун иттифок томонидан ёшларни барча йуналишдаги ташкилотларда ёшлар учун очик эшиклар куни утказиш хамда хар бир касбнинг ютуги, машаккатлари хамда келажаги тугрисида холис ахборот билан таъминлаш.

2. Хар бир ёшлар билан индивудиал тарзда хали укишни тамомлашидан олдин оила аъзолари билан биргаликда булажак касби буйича куникмалар олиши учун ташкилотларда шароит ва устозлар белгилаш.


Шохрухбек Кадиров Мамарасулович 2018-05-18 12:52:17

Лойихадан максад ёшларни иш билан банд килиш керак булса таклифим куйидагича

1. Аввало ёшларни мактаб ва коллежда укиши давомида кайси касб ёки хунар эгаллаши тугрисида якуний карорга келтириш. Бунинг учун иттифок томонидан ёшларни барча йуналишдаги ташкилотларда ёшлар учун очик эшиклар куни утказиш хамда хар бир касбнинг ютуги, машаккатлари хамда келажаги тугрисида холис ахборот билан таъминлаш.

2. Хар бир ёшлар билан индивудиал тарзда хали укишни тамомлашидан олдин оила аъзолари билан биргаликда булажак касби буйича куникмалар олиши учун ташкилотларда шароит ва устозлар белгилаш.


Шохрухбек Кадиров Мамарасулович 2018-05-18 12:52:27

3. Тадбиркорликка кизикиш билдирган ёшларни бизнес лойихаларини шу йуналишда мувафакиятга эришган бизнес вакиллари билан эспертиза утказишни ташкиллаштириш.

4. Тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш жараёнларини (тулик занжирини) битта яхлит китоб холида яратиш ва куникмалар бериш. Бу куйидагиларни уз ичига олади: руйхатдан утиш муддати, тулови,керакли хужжатлар руйхати, тадбиркорнинг солик ва статистика идорасига топширадиган хисоботлари сони, даврийлиги, солик туланиши муддати ва микдори, фойдаланилган коммунал хизматлар учун хисобот топшириш муддати, микдори,банк хизмати учун туландиган тулов, терминал ижараси учун тулов, терминалга керак буладиган интертен тулови, ижара тулови, агар курилиш килиш керак булса архитектура рухсатномаси олиш учун керакли хужжатлар сони ва муддати, гасн рухсатномаси олиш учун керакли хужжатлар сони ва муддати... ва бошкалар

5. Ёшларни узини уйида иш билан таъмишланга рагбатлантириш.

2. Дастурнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда тизимли назорат қилишни таъминлаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда – Комиссия деб юритилади) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Дастурнинг ҳудудлар даражасида амалга оширилишини самарали ташкил этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикасида — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси раҳбарлигида ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрида — вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими раҳбарлигида ҳудудий комиссиялар ташкил этилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

3. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаш Комиссиянинг Ишчи органи этиб белгилансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

4. Комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

  • Дастурда иштирок этаётган вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, шунингдек, юзага келган муаммоли масалаларни ҳал этиш;
  • Дастурда белгиланган вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажарилишини доимий мониторинг қилиб бориш механизмини йўлга қўйиш.
[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

5. Вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари зиммасига Дастурда кўрсатилган тадбирларнинг юқори савияда ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

6. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва оммавий ахборот воситаларига Дастурда белгиланган тадбирларнинг амалга оширилишини мунтазам равишда ёритиб бориш тавсия этилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси К.К.Куранбаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш. Мирзиёев

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Abdullayeva Barchinoy Yuldashevna 2018-05-03 10:04:48

qayerda Dastur bilan to'laroq tanishib chiqsak bo'ladi


Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини муҳокамага қўйишҚарор лойиҳасини муҳокама қилиш ва таклифлар йиғиш учун норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаш1 май 2018 йЁшлар Иттифоқи
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari