Hujjat nomi
Коммунал хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-02 20:01:39
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-17 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги, “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги ва “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонунларини амалга оширишни давом эттириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ-5241-сон “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Махкамаси қарор қилади:

1. Иссиқ ва совуқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини давлат қиёсловидан ўтказиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Usmanov Umidjon Toxirdjanovich 2018-05-03 12:26:29

илова кани

2. Белгилаб қўйилсинки:

Иссиқ ва совуқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш, таъмирлаш, алмаштириш ва даврий давлат қиёсловидан ўтказиш истеъмолчи ҳисобидан амалга оширилади;

[ izohlar (4) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Hamdamov shuhrat Gayratovich 2018-05-03 10:44:51

Иссик сув ва совук сувни хисобга олиш ускуналарини харид килиш, урнатиш, таъмирлаш, алмаштириш ва даврий давлат киёсловидан утказиш иссик сув ва совук сув таъминот корхонаси хисобидан амалга оширилади;

Бу уз навбатида Иссик сув ва совук сув таъминот корхонаси ходимларини назоратда маъсулиятини оширади.

Кенжабаев Одилжон Дултаевич 2018-05-03 11:29:15
Кушиламан: Иссик сув ва совук сувни хисобга олиш ускуналарини харид килиш, урнатиш, таъмирлаш, алмаштириш ва даврий давлат киёсловидан утказиш иссик сув ва совук сув таъминот корхонаси хисобидан амалга оширилади; Бу уз навбатида Иссик сув ва совук сув таъминот корхонаси ходимларини назоратда маъсулиятини оширади.
Kungratov Fayzullo Xayrullayevich 2018-05-05 07:33:58

Қўшиламан. Бундан ташқари ҳисобга олиш ускуналарини давлат қиёсловидан ўтказишни ва ҳисобга ошиш ускунасини ҳариди ва уни алмаштиришни уларнинг зиммасига қўйиш керак. Сабаби аҳоли уларнинг хизматидан фойдаланаяптику. Ахолига ускуналарни кераги йўқ тўлов тизимини ахолини ўзи танласин ёки киши бошига ёки ускуна ўрнатиш орқали. Ускуна ҳариди қиёсловдан ўтказиш уни алмаштириш ўрнатиш ишларига нега аҳоли югуриши керак. Иссиқ сув ва совуқ сув корхоналари ўзи амашга оширсин ва хизмат пулини олсин.

Kungratov Fayzullo Xayrullayevich 2018-05-05 07:40:59

Бундан ташқари ягона коммунал порталини йўлга қўйиш керак. Унда абонимент ҳақида маълумотлар, коммунал хизматлар (иссиқ ва совуқ сув, иссиқлик энергияси, электр энргияси, чиқинди ва уй жой ширкати ва бошқалар)дан мавжуд қарздорлик амалга оширилган тўловлар ва бошқа барчаси кўриниб турсин.

Давлат қиёсловидан ўтказиш билан боғлиқ барча ишларни ташкиллаштириш ҳудудий иссиқ ва совуқ сув таъминот корхоналари зиммасига юклатилади;

тадбиркорлик субъектларининг иссиқ ва совуқ сув таъминоти тармоқларига “фойдаланишга тайёр ҳолда” улаш уларнинг хоҳишларига кўра амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги” қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал ҳизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев ва “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Ў. Каримов зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Тегишли вазирлик ва идоралар билан келишишТегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш30.04.2018"Ўзстандарт" агентлиги
2Адлия вазирлигига келишиш учун киритишАдлия вазирлигига келишиш учун киритиш1.05.2018"Ўзстандарт" агентлиги
3Вазирлар Маҳкамасига киритишВазирлар Маҳкамасига киритиш20.05.2018"Ўзстандарт" агентлиги

So`rovnoma natijalari