Hujjat nomi
Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-03 12:11:19
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-18 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Қарори

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сон Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек спортнинг олимпия ва миллий турлари турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захираси тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси
қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг:

олимпия захиралари касб-ҳунар коллежларини давлат намунасидаги диплом бериладиган ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларига айлантириш;

ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари қошида олимпия захиралари марказларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар:

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати тўғрисидаги низом 1-иловага;

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага;

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг айрим ходимларига иш ҳақи тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага;

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатига ўқувчиларини қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида ги низом 4-иловага;

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари
5-иловага;

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормаси 6-иловага;

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари битирувчиларига бериладиган диплом давлат намунаси 7-иловага;

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати қошидаги Олимпия захиралари марказлари тўғрисида низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олимпия захиралари коллежларида спорт захирасини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарори ((Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 40-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х. Исроилов ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти У.М. Ахматжонов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “ ____”________даги

___ - сон қарорига

1-ИЛОВА

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари

мактаб-интернати тўғрисида

Низом

I боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг (кейинги ўринларда мактаб-интернати деб аталади) мақоми, асосий мақсади ва вазифалари, ўқув-тарбия ва спорт жараёнини ташкил этиш, бошқариш, шунингдек уларни молиялаштириш ва моддий-техник таъминотини белгилайди.

2. Мактаб-интернати давлат таълим муассасаси ҳисобланади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига ва низомига амал қилади.

3. Мактаб-интернатихтисослаштирилган умумтаълим давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади, унинг фаолияти ўрта бўғин спорти соҳасида юқори малакали мутахассислар ҳамда спортнинг олимпия ва миллий турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захираси тайёрлашга йўналтирилган.

Мактаб-интернатга ўқувчиларни самарали танлаб олиш, уларнинг спорт маҳоратини тинимсиз ўстириш ҳамда олимпия захирасини сифатли тайёрлаш мақсадида 6-11синфларда ўқитилади.

Мактаб-интернатнинг ўқувчилар сони 550 нафарни ташкил этади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг умумий контингенти 700 нафар ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мактаб-интернатига умумий раҳбарлик қилади, назоратни ташкил этади, ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

5. Мактаб-интернат юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилик бўлимларида ҳамда банкдаги ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси герби туширилган ва ўзининг номи кўрсатилган муҳрга, бланкаларга эга бўлади.

II боб. Мактаб-интернатнинг мақсади, вазифалари ва унинг

фаолиятини ташкил этиш

6. Қуйидагилар мактаб-интернатнингмақсади ҳисобланади:

ўқувчиларни чуқурлаштирилган ихтисосли ўқитиш, ҳар томонлама камол топтириш ва уларнинг спорт мутахассисликлари ва касбларини эгаллашини таъминлаш;

ёш спортчиларни истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тайёрлаш, уларда ўз Ватани билан фахрланиш ва миллий маданий-тарихий анъаналарни ҳурмат қилиш туйғусини шакллантириш.

7. Қуйидагилар мактаб-интернатнингасосий вазифалари ҳисобланади:

болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, спорт таълим муассасалари ёки спорт клубларидан дастлабки тайёргарликдан ўтган ҳамда спорт билан шуғулланишга иқтидори бўлган мактаб-интернатда ўқиш истагини билдирган ўқувчилар ўртасида танлов асосидамактаб-интернатда ўқишни давом эттириш учун танлаб олиш;

республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш;

ўқувчи-спортчиларнинг республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун зарур ва етарли бўлган касбий мойиллигини, маҳорати ва кўникмалари чуқур ривожлантирилишини таъминлаш, спорт тайёргарлиги таълимининг навбатдаги босқичларида ўқишини, шунингдек эгалланган мутахассислик бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишни давом эттириш;

мутахассислар ва спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, моддий-техник ва психологик-педагогик шарт-шароитларни таъминлаш;

давлат таълим стандарти доирасида умумтаълим ўқув дастурларини амалга ошириш;

ўқув-тарбия жараёнининг соғломлаштирувчи йўналишини амалга ошириш учун шарт-шароитларни таъминлаш, соғлом турмуш тарзи нормаларини жорий этиш.

III боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш

8. Мактаб-интернатда ўқув ва спорт жараёни давлат таълим стандартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, *Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Миллий олимпия қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режага асосан амалга оширилади.

9. Ўқув режаси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Халқ таълими вазирлиги ва *Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Миллий олимпия қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқланади.

10. Ўқув жараёни жадвали, ўқув машғулотлари турлари, аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбиявий, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа шакллари Халқ таълими вазирлиги ҳамда *Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Касб-ҳунар таълими маркази талабларидан келиб чиқиб белгиланади.

11. Ўқув йили 2 сентябрда бошланади ва ўқув режасига мувофиқ тугалланади.

12. Мактаб-интернатдаўқиш кундузги шаклда амалга оширилади. Ўқув машғулотларининг қанча давом этиши, ўқувчиларнинг ўқув юкламаси ва ўқув-тарбия жараёнининг бошқа масалалари давлат таълим стандартларига мувофиқ белгиланади.

13. Мактаб-интернат ўқув режаси ўқув, спорт машғулотлари, якка тартибда ишлаш ва тарбиявий ишларни ташкил этиш шакллари ва усулларини белгилайди.

Ўқув дастурлари,ўқув режасига мувофиқ қуйидаги шаклларда амалга оширилади: ўқув дарси, маъруза, семинар, лаборатория иши, амалий машғулотлар, мустақил тайёргарлик.

Гуруҳда ва якка тартибдаги ўқув-машқ машғулотларида, ўқув-машқ йиғинларида, мусобақаларда қатнашиш ўқув-тарбия жараёнининг асосий шакллари ҳисобланади.

14. Таълим сифати ва спорт тайёргарлик даражасини назорат қилиш давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилади.

15. Ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган мактаб-интернатнинг 9-синф битирувчисига шаҳодатнома ва 11-синф битирувчисига қонун ҳужжжатларида белгиланган тартибда давлат намунасидаги диплом берилади.

Мактаб-интернатбитирувчисига ўрта маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги диплом битирувчига меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

16. Мактаб-интернатўқувчиларининг ижтимоий кафолатлари ва уларни қўллаб-қўвватлаш қонун ҳужжатларида, шунингдек мактаб-интернат низомида белгиланади.

* “2020/2021 ўқув йилида ўз кучини йўқотади”.

17. Мактаб-интернатда ўқиш, спорт тайёргарлик, овқатланиш, тиббий даволаниш, меҳнат ва дам олиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича фаолияти, ўқувчилар яшаш шароитлари, шунингдек уларнинг таъминоти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

18. Мактаб-интернат ўқувчиларнинг спорт маҳорати даражасини қўллаб-қувватлаш ва ошириш мақсадида таътил вақтида 48 кун давом этадиган ўқув-машқ йиғинлари ўтказган ҳолда ўқувчиларнинг фаол дам олишлари ташкил этилади.

19. Мактаб-интернатига қабул қилинган ўқувчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

умумтаълим ва махсус спорт фанлари бўйича ўқиш;

ўқув-машқ жараёнида ва мусобақаларда иштирок этиш;

мактаб-интернати ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш;

мактаб-интернат моддий-техника базаси ва мол-мулкидан бепул фойдаланиш;

ўқувчилар турар жойида бепул яшаш;

ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш.

20. Мактаб-интернатда ўқув синфлари 25нафардан иборат бўлади. Ўқувчилар умумтаълим ва махсус фанлари ўқитиш бўйича синфларига, спорт тайёргарлиги йўналишлари бўйича эса – спорт бўлимларига бирлашади.

21. Умумий таълим давлат таълим стандартларига мувофиқ тасдиқланган ўқув режадаги фанларни ўзлаштирган, шунингдек (босқичли назорат)* имтиҳонларни муваффақиятли топширган ўқувчиларни навбатдаги синфга ўтказиш мактаб-интернати директорининг буйруғи билан амалга оширилади.

22. Ўқувчилар қуйидаги ҳолларда мактаб-интернатидан четлатилади:

бошқа таълим муассасасига кўчиришда, шу жумладан, ўқувчиларнинг ўз ташаббуси билан кўчиришда (уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);

тегишли спорт норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда ва тиббий номувофиқлик ҳолатларида;

ўқув интизоми ва мактаб-интернат ички тартиби қоидалари бузилганда, шу жумладан, ахлоқсизлик, спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, шу жумладан, таъқиқланган фармокологик, алкоголли ва гиёҳванд воситалар қўлланилганда ҳамда спорт билан шуғулланиш учун рухсат этилмайдиган тиббий номувофиқлик бўлган тақдирда ўқув йили давомида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мактаб-интернатидан четлатилади.

23. Мактаб-интернат ўқувчиларининг спорт тайёргарлик даражасини ўсиб боришини, спорт мусобақаларида эришган натижалари таҳлил қилиш, ўқув режада белгиланган фанларни ўзлаштириштириши, ўқувчилар турар жойида тартиб интизом талабларига риоя этиши, жамоатчилик ишларида қатнашганлик даражаси аниқлаш мақсадида ўтказилади ўқув йили давомида икки маротаба ички аттестациядан ўтказилади.

24. Ўқув йили давомида турли сабабларга кўра ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчилар ўрни умумий ўқувчилар контингентидан чиқмаган ҳолда чорак якуни бўйича иқтидорли ўқувчилар ҳисобидан тўлдирилади.

IV боб. Мактаб-интернатни бошқариш

25. Мактаб-интернатни бошқариш якка бошчилик, демократия, ўзини ўзи бошқариш ва ошкоралик тамойилларини бирга қўшиб олиб бориш асосида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

* “2020/2021 ўқув йилида ўз кучини йўқотади”.

26. Таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва бирхиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади.

27. Мактаб-интернатга жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тегишли олий маълумотга ва спорт-таълим муассасаларида камида 5 йил амалий иш тажрибасига эга, шунингдек турли соҳаларда раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган шахслар орасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Миллий олимпия қўмитаси билан келишган холда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.

28. Директор мактаб-интернат фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ўқувчиларнинг ўқиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва дастурлари бажарилиши, молия-хўжалик фаолияти амалга оширилиши учун жавоб беради, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ходимларнинг штат жадвалини ҳамда тренерлар ва педагоглар таркибининг тариф рўйхатларини тасдиқлайди.

Директор:

мактаб-интернат номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;

мактаб-интернат ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва таълим муассасасига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

ўз ваколатлари доирасида мактаб-интернат ўқувчилари ва барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

мактаб-интернатнинг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, ўқув-машқ ва ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар, тренерлар билан бутлаш ҳамда мактаб-интернат фаолиятининг бошқа масалалари бўйича айрим масалаларни кўриб чиқиш учун давлат бошқаруви тегишли органларига киритади;

педагоглар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни тўхтатади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

29. Мактаб-интернатда директор ҳузуридаги коллегиал орган ҳисобланадиган педагогика ва тренерлар кенгаши ташкил этилади.

Педагогика ва тренерлар кенгашининг асосий вазифалари ва функциялари мактаб-интернатнизомида белгиланади.

30. Мактаб-интернатида васийлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларида иборат бўладиган васийлик кенгаши тузилади.

31. Мактаб-интернатини аттестациядан ва аккредитациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

V боб. Таълим жараёни қатнашчилари

32. Ўқувчилар, ўқитувчилар ва тренерлар таркиби, тарбиячилар ва тиббиёт ходимлари, ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) мактаб-интернати таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланадилар.

33. Мактаб-интернати ўқувчилари Давлат таълим стандартларига мувофиқ бепул таълим олиш, қўшимча таълим хизматларидан фойдаланиш, таълим муассасасининг низомида белгиланган шаклда таълим муассасасини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.

Мактаб-интернати ўқувчилари мактаб-интернатнинг низомига риоя қилишлари шарт.

34. Тегишли касб таълимига, касбий тайёргарликка эга бўлган ва юксак ахлоқий фазилатли шахслар мактаб-интернатида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир. Суд қарори билан педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланган шахслар ҳамда судланганлиги олиб ташланмаган ёки судланганлиги қопланмаган шахслар мактаб-педагогик фаолият билан шуғулланишга қўйилмайди.

35. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини, тарбиячилар ва тиббиёт ходимларини мактаб-интернатига ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

36. Мактаб-интернатининг ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини, тарбиячилари ва тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

37. Ўқитувчилар ва тренерларнинг ўқув-педагогик юкламаси қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.

38. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

39. Педагог ходимлар ва тренер-ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари ва вазифалари қонун ҳужжатларига ва мактаб-интернатнизомига мувофиқ белгиланади.

40. Ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) мактаб-интернатининг таълим фаолияти билан танишиш ҳуқуқига эгадирлар.

VI боб. Тиббий-биологик таъминлаш

41. Тиббиёт ходимлари спорт бўйича тренер-ўқитувчилар билан биргаликда спорт машғулотлари, ўқув-машқ йиғинлари, мусобақалар, дам олиш даврида мактаб-интернати ўқувчиларини тиббий назоратдан ўтказадилар. Спорт бўйича ўқитувчилар тиббий кузатувлар натижаларидан спортчилар тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларига тузатишлар киритиш учун фойдаланадилар.

42. Мактаб-интернати ўқувчиларини тиббий таъминлаш мақсадида функционал ташҳис ва саломатликни тиклаш тадбирлари учун саломатликни тиклаш марказига, зарур бино ва асбоб-ускуналарга эга бўлади.

43. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги спортчиларни танлаб олиш ва уларнинг функционал тайёргарлиги ҳолати юзасидан ташҳис қўйиш, даволаш-профилактика тадбирлари ва спортчиларнинг саломатлигини тиклаш жараёнларини мақбуллаштириш учун мактаб-интернатга Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида тегишли аппаратлар, зарур реактивлар ва дори-дармонлар билан таъминлайди.

VII боб. Мактаб-интернатфаолиятини молиявий ва

моддий таъминлаш

44. Мактаб-интернатини молиявий таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

таълим хизматларини амалга оширишдан, педагогика, ишлаб чиқариш ва мактаб-интернатнинг низомдаги вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий эҳсонлари ва мақсадли бадаллари;

мактаб-интернати ўқувчиларини текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

45. Мактаб-интернатибелгиланган тартибда тасдиқланган ва тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.

46. Мактаб-интернатиходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

47. Мактаб-интернати ўзининг молия-хўжалик фаолиятини бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширади.

48. Мактаб-интернатнинг моддий маблағлари, бинолари, спорт иншоотлари ва асбоб-ускуналари унинг хўжалик тасарруфида бўлади ва улардан низомдаги вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланилади.

49. Мактаб-интернати белгиланган тартибда ўз ишлари натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистик ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади.

50. Мактаб-интернатида хўжалик ва молия интизомига риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

VIII боб. Мактаб-интернат ҳуқуқ ва мажбуриятлари

51. Мактаб-интернат қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро фаолиятни амалга ошириш;

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда бошқа ташкилотлар линияси бўйича халқаро мусобақаларда қатнашиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ёки мутасаддилик қиладиган Комплекси раҳбари томонидан тасдиқланган Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарьрежасига мувофиқ чет мамлакатларда ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш;

Мактаб-интернатининг тренер-ўқитувчилар таркиби ходимларини ва спортчиларини алмашиш, қўшма спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ва шу кабиларни ўтказиш бўйича хорижий спорт ташкилотлари билан белгиланган тартибда битимлар тузиш.

52. Мактаб-интернати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий мамлакатлар учун мутахассислар тайёрлашни амалга ошириши мумкин.

53. Мактаб-интернатиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ёки мутасаддилик қиладиган Комплекси раҳбари томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарьмувофиқ хорижга (тажриба алмашиш, тажриба орттириш, турли тадбирлар, мусобақалар, олимпиадалар ва шу кабиларда қатнашиш мақсадида) юбориш учун спортчилар ва тренерлар танлашни амалга ошириши мумкин.

54. Мактаб-интернат қуйидаги мажбуриятларга эга:

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига амал қилиш, ахлоқий ва эстетик меъёрларга риоя қилиш;

ушбу Устав ва таълим ичуи тартиб қоидаларига амал қилиш, коллеж иншоотларини ва асбоб-ускуналарини эҳтиёт қилиш;

коллежнинг жамоатчилик ҳаётида фаол қатнашиш ҳамда коллеж ички тартиб қоидаларига сўзсиз бўйсуниш.

IX боб. Якуний қоида

55. Мактаб-интернатини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “ ____”________даги

___ - сон қарорига

2-ИЛОВА

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида
Низом

Ушбу Низом Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови миқдорини ҳамда тўлаш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.

I боб. Умумий қоидалар

1. Мактаб-интернати ўқувчилари суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ, ота-оналар тўлови ҳисобига харажатларни қисман қоплаган ҳолда, бепул (имтиёзли) озиқ-овқат билан таъминланадилар.

2.Таътиллар даврида (48 кунгача) мактаб-интернати ўқувчилари учун ўтказиладиган ўқув-тренировка йиғинлари вақтида ўқувчилар озиқ-овқат билан тўлиқ таъминланадилар.

II боб. Ота-оналар тўловини тўлаш тартиби

3. Мактаб-интернатларига ота-оналар тўлови ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва мактаб-интернатлари маъмурияти ўртасида тузиладиган шартнома асосида тўланади.

4. Мактаб-интернатига ота-оналар тўлови ҳар ойда, тўланадиган жорий ойнинг ўнинчи кунидан кечикмай тўланади. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) хоҳишига кўра ота-оналар тўлови янада узоқ муддатлар учун тўланиши мумкин.

Ота-оналар тўлови ушбу банднинг биринчи хат бошида кўрсатилган муддатдан кейин бир ҳафта мобайнида тўланмаган тақдирда мактаб-интернатлари ўқувчисига текин (имтиёзли) озиқ-овқат бериш тўлов тўланадиган вақтгача тўхтатилади.

5. Ота-оналар тўлови банкка тўланади, кейинчалик мактаб-интернатига тўлов тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси (квитанцияси) тақдим этилади.

Ота-оналар тўлови нақд пулсиз шаклда тўланган тақдирда мактаб-интернатига тўлов топшириқномасининг нусхаси (тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк белгиси билан) тақдим этилади.

6. Мактаб-интернати бўйича ота-оналар тўлови ҳудудий тегишли ғазначилик ҳисоб рақамларига, кейинчалик улардан фойдаланиш учун мактаб-интернатининг ғазначилик бўлинмаларидаги ҳисоб рақамларига ўтказилади.

III боб. Мактаб-интернатларида ота-оналар тўловини ҳисоблаш

7. Мактаб-интернатида ота-оналар тўлови энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида ундирилади.

Мактаб-интернатига ота-оналар тўловининг бир кунлик миқдорини ҳисоблаш
ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) бир ойлик тўлови миқдорини қонун ҳужжатларига мувофиқ мактаб-интернатининг ойлик иш жадвали бўйича иш кунлари сонига тақсимлаш йўли билан амалга оширилади.

8. Мактаб-интернати ўқувчиси ўзининг ёки оила аъзоларининг (у парвариш қилишга мажбур бўлган) касаллиги сабабли мактаб-интернатга кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўлов ота-оналар тўловини кейинги тўлаш чоғида ўқувчи мактаб-интернатга келмаган давр учун ҳисоблаб ёзилган тегишли суммани ушбу низомнинг 8-бандига мувофиқ чегириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Бунда ўқувчининг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги (карантин) сабабли мактаб-интернатига келмаганлиги тегишли даволаш муассасаси берган маълумотнома билан ёки участка врачи томонидан тасдиқланиши керак.

9. Мактаб-интернати ўқувчиси ўқув йили давомида спорт турлари бўйича терма жамоа таркибида вазирлик, федерация (уюшма) ёки бошқа маблағлар ҳисобидан
мактаб-интернат директорининг буйруғи билан ўқув-машқ йиғинларига жалб этилганда овқатланиш табелига киритилмайди ва ота-она тўлови ҳисобланмайди.

Ўқувчининг ўқув-машқ йиғинлари давр учун тўлов ота-оналар тўловини кейинги тўлаш чоғида ўқувчи мактаб-интернатга келмаган давр учун ҳисоблаб ёзилган тегишли суммани ушбу низомнинг 8-бандига мувофиқ чегириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Мактаб-интернати ўқувчиларига имтиёзли овқатланиш учун ота-она тўлови директор томонидан тасдиқланган буйруққа асосан тарбиячи ёки гуруҳ раҳбари томонидан директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари раҳбарлигида тақдим этилган овқатланиш учун кунлик табель асосида ҳисобланади.

Ўқувчи мактаб-интернатига келмаган бошқа барча ҳолларда ота-оналар тўлови умумий асослар бўйича ундирилади.

10. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўқувчи мактаб-интернатига келиши бошқа таълим муассасасига ўтиши муносабати билан тўхташидан камида бир ҳафта олдин бу тўғрида мактаб-интернати маъмуриятини ёзма равишда хабардор қилиши керак. Мактаб-интернати хабардор қилинмаган тақдирда ота-оналар тўлови сифатида тўланган тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинмайди ва қайтариб берилмайди.

11. Пул маблағларини ота-оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) қайтариб бериш тегишли суммани ота-оналардан (уларнинг ўрнини босувчи шахслардан) бирининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

IV. Мактаб-интернати ўқувчиларни ота-оналар тўловидан озод қилиш тартиби

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг
2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги Пқарорига мувофиқ кам таъминланган оилалар ўқувчилари ота-оналар тўловини тўлашдан ҳар қайси мактаб-интернатидаги жами ўқувчиларнинг кўпи билан 30 фоизи озод қилинади.

Бунда кам таъминланган оилаларнинг ота-онаси (улардан бири ёки иккаласи ҳам) I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ўқувчилар ота-оналар тўловидан биринчи навбатда озод қилинадилар.

13. Фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган кам таъминланган оила тўғрисидаги маълумотнома ўқувчиларни ота-оналар тўловидан озод қилиш учун асос ҳисобланади.

Ушбу ҳужжат белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун мактаб-интернатига тақдим этилади.

14. Кам таъминланган оилаларнинг ота-оналар тўловидан (режалаштирилаётган ўқувчилар умумий сонининг 30 фоизи доирасида) озод қилинаётган ўқувчилари рўйхати молия йили бошлангунгача, ота-оналар кенгаши йиғилиши протоколи асосида мактаб-интернати директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

15. Кам таъминланган оила рўйхатига киритилган ўқувчи мактаб-интернати ўқувчилар сафидан чиқарилганда унинг ўрнига умумий кам таъминланган оила рўйхатида бўлган лекин кам таъминланган оила сифатида озод этилмаган рўйхатига киритилмаган ўқувчи рўйхатга киритилади ва ота-она тўловидан озод этилади.

16. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан спорт турлари бўйича барча ёшлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ва захира таркибига киритилган ўқувчилар директорнинг буйруғига асосан спорт терма жамоалари асосий ва захира таркибида бўлган даврда ота-она тўловидан озод этилади.

17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги 2017 йил 18 январдаги
ПҚ-2731-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган мактаб-интернати ўқувчилари учун ота-оналарнинг ҳар ойлик тўлови миқдори республика бўйича белгиланганидан 2 баравар кам даражада ўрнатилади.

V боб. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот

18. Мактаб-интернатига ота-оналар тўлови бўйича маблағларни ҳисоблаш ва тушишининг бухгалтерия ҳисоби тегишли мактаб-интернатининг бухгалтерияси томонидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.

VI боб. Якуний қоидалар

19. Мактаб-интернатларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ота-оналар тўловидан тушадиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб берадилар.

20. Ота-оналар тўловидан тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “ ____”________даги

___ - сон қарорига

3-ИЛОВА

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг

айрим ходимларига иш ҳақи тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

I боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу низом Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернат (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) директорлари, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари (кейинги ўринларда директор ўринбосарлари деб аталади), катта инструктор-методист, инструктор-методистлар, тренер-ўқитувчилар, спорт психологлари ва тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш тартиби ва шартларини белгилайди.

2. Мактаб-интернати педагог ва бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ходимлари иш ҳақи тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 165-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Мактаб-интернат тиббиёт пункти ходимларининг ойлик иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ходимларнинг иш ҳақи тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг ҚТ, 2010 йил №31-32, 303 бет) қарорига мувофиқ белгиланади.

3. Мактаб-интернати директори, директор ўринбосарлари, катта
инструктор-методист, инструктор-методист, спорт психологлари, тиббиёт пункти ходимлари ва тренер-ўқитувчиларига ушбу низомга асосан қўшимча ва устамалар белгиланади.

II боб. Спорт тайёргарлик босқичи ва спорт турларининг гуруҳларга бўлиниши

4. Мактаб-интернатда спорт тайёрлов босқичлари қуйидагилардан иборат:

Ўқув-машқ босқичи (ЎМ). Бу босқичда спортнинг танланган тури бўйича бир йилдан кам бўлмаган тегишли тайёргарликдан ўтган ва умумжисмоний ҳамда махсус тайёргарлик бўйича қабул қилиш меъёрларини бажарган соғлом ўқувчилардан танлов асосида шакллантирилади. Бу босқичда ўқув йилларига ўтказиш ўқувчилар томонидан умумий жисмоний ва махсус тайёргарлик бўйича ўтказиш – назорат меъёрларини бажариш шарти ҳамда спорт тоифасининг борлиги билан амалга оширилади.

Спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичи (СМТ). Ушбу босқичдаўқув-машғулоти босқичидан ўтган ҳамда махсус жисмоний ва спорт тайёргарлиги бўйича қабул ва ўтказиш меъёрларини, уларнинг спорт маҳорати даражаси талабларини бажарган ўқувчи-спортчилардан шакллантирилади. Бу босқичда ўқув йилларига ўтказиш, спорт кўрсаткичлари динамикасининг ижобий ўсиши шарти билан амалга оширилади.

Олий спорт маҳорати босқичи (ОСМ) га спорт маҳоратини такомиллаштиришбосқичидан ўтган, тегишли спорт разрядига эга бўлган ҳамда минтақа ёки республика Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ва захира таркибига қабул қилиш учун қўйиладиган талабларга жавоб берадиган, шунингдек, спортда барқарор юқори натижалар кўрсатадиган ўқувчи-спортчилардан жамланади.

Спорт захираси тайёргарлиги босқичлари бўйича ўқув гуруҳлари билан ўқув-машғулоти ишлари режими (ҳафтадаги академик соатлар) ва гуруҳлардаги шуғулланувчилар сони, 1-жадвал, ўқув йиллари бўйича меъёрий талаблар спорт захираси тайёргарлиги босқичлари бўйича спорт разрядлари талаби 2-жадвал асосида амалга оширилади.

1-жадвал

Спорт захираси тайёргарлиги босқичлари бўйича

ўқув-машғулот ишлари

РЕЖИМИ

Шуғулланувчилар тайёргарлигининг даражаси ва босқичлари

Ўқув йили

Ўқув гуруҳлари билан ўқув-машғулоти ишлари режими (ҳафтадаги академик соатлар*)

Спорт турлари гуруҳлари

I

II

III

Ўқув гуруҳларининг тўлдирилиши

Олий спорт маҳорати

Бутун давр

32

3-5

6-8

3-5

Спорт маҳоратини такомиллаштириш

1 йилдан кўп

28

4-6

6-8

4-6

1 – йил

26

5-7

8-10

5-7

Ўқув-машқ

2 йилдан кўп

20-24

6-8

10-12

6-8

2 – йил

18-24

4-10

10-14

6-10

Изоҳ: Ўқув гуруҳлари таркибида бир ёки бир неча Ўзбекистон терма жамоа аъзоси (асосий таркиб) мавжуд бўлса ҳафталик ўқув соати ҳажми 36 соатгача оширилиши мумкин. * Ўқув – машғулотлар академик соатда белгиланади. 1 академик соат – 45 дақиқадан иборат.

2-жадвал

Спорт захираси тайёргарлиги босқичлари бўйича

спорт разрядлари талаби

Шуғулланувчилар тайёргарлигининг даражаси ва босқичлари

Ўқитиш йили

Ўқувчи-спортчиларга спорт разряди талаблари

спорт турлари гуруҳлари

I

II

III

Олий спорт маҳорати

Бутун давр

СУ, ХТСУ

СУН, СУ

СУ, ХТСУ

Спорт маҳоратини такомиллаштириш

1 – йилдан кўп

I+СУН

I+СУН

I+СУН

1 – йил

III+I

III+I

III+I

Ўқув – машқ

2 йилдан кўп

I-ўсмирлар+III

I-ўсмирлар+III

I-ўсмирлар+III

2 – йил

III-ўсмирлар

III-ўсмирлар

III-ўсмирлар

5. Спорт турлари гуруҳлар бўйича қуйидаги тартибда тақсимланади:

спорт турларининг биринчи гуруҳига - спортнинг жамоавий ўйин турларидан ташқари, спортнинг барча олимпия турлари;

спорт турларининг иккинчи гуруҳига - спортнинг жамоавий ўйин турлари;

спорт турларининг учинчи гуруҳига - спортнинг ноолимпия ва миллий турлари.

III боб. Мактаб-интернати тренер-ўқитувчиларининг

лавозимий маоши

6. Мактаб-интернат тренер-ўқитувчиларига лавозим маошларини белгилаш меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкасидан, белгиланган нормативларидан ёки ўқув-машқ ишларининг режалаштирилаётган ҳажмларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган устама ва қўшимча ҳақлардан келиб чиққан ҳолда уларни ўқув ва календарь йили бошида тарификациялашда амалга оширилади

7. Мактаб–интернатнинг тренер-ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар бир ўқувчи учун меъёри бўйича амалга оширилади.

8. Бир нафар шуғулланувчига нисбатан мактаб–интернат тренер-ўқитувчисининг меҳнатига қушимча ҳақ тўлашда тренер-ўқитувчининг базавий тариф ставкасига нисбатан қуйидаги фоизлар белгиланади:

Спорт мусобақалари даражаси

Спорт натижаси

Ўқув даври

Бир нафар шуғулланувчига нисбатан базавий тариф ставкасига белгиланадиган фоиз миқдори

I

II

III

1

2

3

4

5

6

I. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ва захира, республика ва халқаро мусобақаларга ўқувчи-спортчиларни тайёрлаш

Терма жамоага асосий таркибига

бутун даврда

55 %

45 %

40 %

Терма жамоага захира таркибига

бутун даврда

45 %

35 %

30 %

Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионати ва кубоки совриндорлари (I-III ўрин)

1-ўрин

бутун даврда

200 %

200 %

200 %

2-ўрин

180 %

180 %

180 %

3-ўрин

160 %

160 %

160 %

Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати ва кубоки совриндорлари (I-III ўрин)

1-ўрин

бутун даврда

150 %

140 %

130 %

2-ўрин

140 %

130 %

120 %

3-ўрин

130 %

120 %

110 %

Ўзбекистон Республикаси чемпионати ва кубоки совриндорлари (I-III ўрин)

1-ўрин

бутун даврда

100 %

90 %

80 %

2-ўрин

90 %

80 %

70 %

3-ўрин

80 %

70 %

60 %

II.Мактаб-интернатларда спорт захираси тайёргарлиги босқичлари бўйича

ўқувчиларнинг тайёрлашда амалга ошириладиган фоизлар миқдори

Олий спорт маҳорати

Бутун давр

40

25

35

Спорт маҳоратини такомиллаштириш

Бутун давр

30

15

20

Ўқув – машқ

Бутун давр

12

8

10

9. Ўқувчи-спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий таркибига ва стажёрларини, республика ва халқаро спорт мусобақалари совриндорларини тайёрлаш учун спорт мактаблари тренер-ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш нормативлари миқдорлари энг юқори ҳисобланади. Бир нафар ўқувчи-спортчи учун тренер-ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш нормативларининг аниқ миқдорларини белгилаш тўғрисидаги қарор мактаб-интернат раҳбарияти томонидан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган миқдорлари ва фонди доирасида қабул қилинади

10. Бир нафар ўқувчи-спортчи учун нормативлар бўйича ўқув-машқ ишлари учун спорт мактабининг тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлашда тренер-ўқитувчининг лавозим маошини устамалар ва қўшимча ҳақларсиз ҳисоблаб чиқариш унга белгиланган базавий тариф ставкасини унинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг фоизлар ҳисобидаги нормативига кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.

Тренер-ўқитувчи томонидан бир нечта ўқувчи-спортчи тайёрланган тақдирда ушбу тренер-ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи ҳар бир ўқувчи-спортчи бўйича унинг спортдаги ютуқларини ва тайёрлаш босқичларини ҳисобга олган ҳолда, белгиланган нормативлар миқдорларини жамлаш йўли билан белгиланади.

Бунда тренер-ўқитувчининг устама ва қўшимча ҳақларсиз лавозим маоши унга белгиланган базавий тариф ставкаси миқдорининг уч юз фоиздан ошмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мактаб-интернатнинг юқори тоифали спортчилар тайёрлашда салмоқли натижаларга эришган айрим тренер-ўқитувчиларига базавий тариф ставкаси миқдорининг беш юз фоизгача миқдорда лавозим маоши белгилаш ҳуқуқига эга

11. Спорт бўйича тайёргарликдан ўтаётган ўқувчи-спортчи турли спорт ютуқларига эга бўлган тақдирда, тренер-ўқитувчи меҳнатига ҳақ тўлаш нормативини белгилашда, мазкур ўқувчи-спортчининг ютуқларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган нормативнинг энг юқори миқдори қўлланади.

12. Бир нафар ўқувчи-спортчи учун меҳнатга ҳақ тўлаш нормативи миқдори мактаб-интернатнинг тренер-ўқитувчисига:

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун - ўқувчи-спортчи Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига (стажёрликка) киритилган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ўқувчи-спортчи жамоа таркибида бўладиган бутун даврда сақланиб қолади;

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун - кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи-спортчи томонидан эришилган натижа (I - III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро спорт мусобақалари (кейинги Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва шу кабилар) ўтказилгунгача сақланиб қолади;

Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун - кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи-спортчи томонидан эришилган натижа (I - III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва шу каби кейинги Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари ўтказилгунгача сақланиб қолади, бироқ бир йилдан кўп бўлмаган даврга.

13. Агар мактаб-интернатнинг тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлаш нормативининг белгиланган миқдори амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи-спортчи спортдаги натижасини яхшиласа (масалан, Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркиби аъзоси Осиё ўйинлари совриндори бўлса), у ҳолда тренер-ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори, ўқувчи-спортчи ютуқларини ҳисобга олган ҳолда энг юқори кўрсаткич бўйича тегишли равишда қайта кўриб чиқилади ва унинг янгидан ҳисоблаб чиқилган амал қилиш муддати белгиланади.

14. Агар мактаб-интернати тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлашнинг белгиланган нормативи амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи-спортчи мазкур тренернинг ўқув гуруҳи таркибидан чиқиб кетса (бошқа тренер-ўқитувчи раҳбарлигидаги бошқа ўқув гуруҳига, бошқа спорт-таълим муассасасига ўтказилса ва шу каби ҳолатларда), у ҳолда тренер-ўқитувчи меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун ўқувчи-спортчи тренер-ўқитувчининг ўқув гуруҳи таркибидан расман чиқиб кетган санадан кейинги ой бошидан эътиборан камайиш томонига қайта кўриб чиқилади;

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва кубоклари, Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган муддат мобайнида сақланиб қолади.

15. Ўқув гуруҳига йил мобайнида бошқа тренер-ўқитувчи раҳбарлигида , шунингдек, бошқа таълим муссасасидан ўқувчилар сафига қабул қилинган, юқори спорт натижаларига эришган ўқувчи-спортчи ўтказилган мактаб-интернати тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун ўқувчи-спортчи мазкур тренер-ўқитувчининг ўқув гуруҳи таркибига расман қабул қилинган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади;

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун ўқувчи-спортчи мазкур тренер-ўқитувчи раҳбарлигида кўрсатиб ўтилган мусобақаларда мазкур натижага (I - III ўринлар) такроран эришгунгача белгиланмайди:

Бошқа таълим муассассидан ўқувчилар сафига қабул қилинган ўқувчи-спортчи учун тренер-ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш, ўқувчи-спортчининг спорт тайёргарлик гуруҳига мос равишда расман ўқувчилар сафига қабул қилинган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади.

16. Спорт тайёргарлик фаолиятини амалга ошириш, юқори малакали ўқувчи-спортчиларни тайёрлашда самардорликни ошириш мақсадида мактаб-интернат тренер-ўқитувчилар фаолиятини қуйидагича ташкил этиши мумкин:

ўқувчи-спортчилар билан ўтказиладиган ўқув-машқ жараёнига бир-бирига яқин бўлган спорт турларига хореограф, акробат ва психолог тренер-ўқитувчиларни жалб этиш:

ўқувчи-спортчилар билан ўқув-машқ жараёнини олиб бориш учун ихтиёрийлик асосида бригадага бирикиши.

Бригадага жалб қилинган тренер-ўқитувчилар ва ўқувчи-спортчилар таркиби мактаб-интернати тренер-ўқитувчиларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра мактаб-интернати директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Шунингдек, биригада иштирокида эришилган спорт натижаси, уларни тайёрлашдаги меҳнатга ҳақ тўлаш меъёри бригаданинг барча аъзоларига ҳисобланиши мумкин.

Бригадага аъзо бўлган ҳар бир тренер-ўқитувчининг ўқувчи-спортчини тайёрлашдаги улуши тренер-ўқитувчиларнинг умумий йиғилишида аниқланади ва мактаб-интернат директорининг бўйруғи билан расмийлаштирилади.

17. Директор, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари, катта инструктор-методистлар ўзларининг асосий лавозими бўйича иш вақти мобайнида, тегишли маълумотга ва малака тоифасига эга бўлган спорт бўйича тренер-ўқитувчининг базавий тариф ставкаси ҳисобидан ҳақ тўланган ҳолда ўз мактаб-интернатда ўқув-машқ машғулотлари олиб боришлари мумкин. Уларнинг тренер-ўқитувчилик ишлари ҳажми мактаб-интернат тренер-ўқитувчисининг белгиланган ўқув-машқ ишлари ҳажмининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

18. Мактаб–интернат тренер-ўқитувчиларнинг машғулотларга тайёргарлик кўриши, ташкилий ва тарбиявий ишларни олиб бориши, шунингдек, жамоани (ўқувчи-спортчини) мусобақага тайёрлаш учун сарфлаган вақтига қўшимча ҳақ тўланмайди. Тренер-ўқитувчининг спорт тадбирларида (республика ва халқаро миқиёсда) иштироки даври учун ойлик иш ҳақи сақланиб қолинади.

19. Мактаб–интернатнинг спорт турлари бўйича катта тренер-ўқитувчиларига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида ҳар ойлик тўловлар белгиланади.

20. Фахрий унвонга эга бўлган тренер-ўқитувчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 январдаги “Фархий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2-сонли қарорига асосан тўловлар белгиланади.

IV боб. Мактаб–интернатларидиректори, директор ўринбосарлари, катта инструктор-методист, инструктор-методистлар, спорт психологлари ва тиббиёт пункти ходимларига устамалар белгилаш

21. Мактаб–интернат директори, директор ўринбосарлари, катта инструктор-методистга, инструктор-методистлари, спорт психологлари ва тиббиёт пункти ходимлари меҳнатини рағбатлантириш мақсадида уларга, ўқувчи-спортчилар юқори спорт натижаларига эришган тақдирда, базавий тариф ставкасига (тариф ставкасига) қуйидаги ҳар ойлик устамалар белгиланади:

Мактаб-интернат ўқувчи-

спортчиларининг спортдаги

натижалари

Ўқувчи-спортчини тайёрлашда бевосита

қатнашган ходимларга бир нафар ўқувчи-спортчи учун устама ҳақ миқдори, базавий тариф ставкаси (тариф ставкаси)га нисбатан фоизларда

директорга

Директор ўринбосарлари,

катта инструктор-методистга,

спорт психологларига, инструктор-

методистларга

Тиббиёт пункти ходимларига

Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I-III ўринлар)

10

8

7

Осиё ўйинлари, Осиё чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I-III ўринлар)

7

6

6

Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I-III ўринлар)

6

5

4

Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий таркиби

5

4

3

Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари захира таркиби

3

3

2

22. Агар спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи-спортчи турли спорт ютуқларига эга бўлса, спорт мактабининг директори, директор ўринбосарлари, катта инструктор-методист, инструктор-методистлар, спорт психологилари, тренер-ўқитувчилар ва тиббиёт пункти ходимларига, ушбу ўқувчи-спортчи учун ютуқлар ҳисобга олинган ҳолда белгиланган устаманинг энг юқори миқдори қўлланади.

23. Устамаларнинг жами миқдори:

Мактаб-интернат директори, директор ўринбосарлари, катта инструктор-методисти ва тиббиёт пункти ходимлари учун - белгиланган базавий тариф ставкасининг 300 фоизидан;

Мактаб-интернатнинг спорт бўлими инструктор-методистлари ва спорт психологлари учун – бириктирилган спорт турлари бўйича эришилган спорт натажалари учун, лекин базавий тариф ставкасидан 300 фоизидан ошмаслиги керак.

24. Ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган устамаларни белгилаш календарь йил бошида, мактаб-интернатнинг ўқувчи-спортчилари контингентидан ва уларнинг олдинги йилдаги спорт натижаларидан келиб чиққан ҳолда мактаб-интернатнинг тренер-ўқитувчилари тарификациясини ва штатлар жадвалини тузишда амалга оширилади.

Йил давомида устамалар миқдорларини ўзгартириш мактаб-интернатнинг тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида амалга оширилади ва мактаб-интернат раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

25. Мактаб-интернатнинг директори, директорўринбосарлари, катта инструктор-методистлари, инструктор-методистлари,тренер-ўқитувчилари, спорт психологлари ва тиббиёт пункти ходимларига устамалар:

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлашни таъминлаганлик учун - кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида спортчи томонидан эришилган натижа (I - III ўринлар) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро мусобақалар (кейинги Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва шу кабилар) ўтказилгунга қадар сақлаб қолинади;

Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлашни таъминлаганлик учун - кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида спортчи томонидан эришилган натижа (I - III ўринлар) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан белгиланади ва бир календарь йил мобайнида сақлаб қолинади.

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлашни таъминлаганлик учун - ўқувчи-спортчи Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига (стажёрликка) киритилган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ўқувчи-спортчининг жамоа таркибида бўладиган бутун даврида сақланиб қолади.

26.Мактаб–интернат директорига, директор ўринбосарларига, катта инструктор-методист, инструктор-методистларига, спорт психологларига ва тиббиёт пункти ходимларига ўқувчи-спортчининг спортдаги натижалари учун устамаларни тўлаш унинг мактаб–интернатининг таркибидан расман чиқиб кетиш (бошқа спорт-таълим муассасасига ўтиш, мактаб-интернатидан чиқарилиш, уни битириш) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан тўхтатилади.

V боб. Якунловчи қоидалар

27. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ва захира ларининг таркиблари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади ва мактаб–интернатига етказилади.

28. Мактаб–интернати директорига, директор ўринбосарларига, катта инструктор-методист, инструктор-методистларига, спорт психологларига ва тиббиёт пункти ходимларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлашнинг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик ушбу мактаб-интернатларининг раҳбари ва бош ҳисобчи зиммасига юкланади.

29. Мактаб–интернати директорига, директор ўринбосарларига, катта инструктор-методист, инструктор-методистларига, спорт психологларига ва тиббиёт пункти ходимларига қўшимча ҳақ ва устамаларни тўлаш уларнинг иш ҳақини тўлаш билан бир вақтда амалга оширилади.

30. Тайинланган ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамалар суммаси тегишли мактаб–интернатининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади ва улар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ягона ижтимоий тўлов ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамалар тарзида олинган даромадларини солиққа тортиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

31. Мактаб–интернати директорига, директор ўринбосарларига, катта инструктор-методист, инструктор-методистларига, спорт психологларига, тренер-ўқитувчилари ва тиббиёт пункти ходимларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги, холисоналиги юзасидан назорат белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “ ____”________даги

___ - сон қарорига

4-ИЛОВА

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатига ўқувчиларини қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва ўқишни кўчириш тартиби тўғрисида

Низом

I боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” ва “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларидан келиб чиқиб Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернат (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади)га ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш тартибини белгилайди.

2. Мактаб-интернатга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилувчи спорт билан шуғулланишга хоҳиш-иродаси, қизиқиши бўлган ўқувчиларни конституцион ҳуқуқларини амалга оширишга, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича бепул таълим олишга, шунингдек уларнинг спортга мойиллиги, билим ва кўникмаларини чуқур ривожлантириш, танланган спорт турлари бўйича спортчи-ўқувчиларни қабул қилиш тартибини белгилайди.

3. Мактаб-интернат ўқувчилари ўқув йили давомида икки маротаба ички аттестациядан ўтказиш тартибини ва аттестация якунлари бўйича спорт натижаси, соғлиғи ва бошқа сабабларга кўра ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчиларни бошқа таълим муассасаларига кўчириш тартибини белгилайди.

II боб. Қабул жараёнини ташкил этиш

4. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабларида, спорт таълим муассасалари ёки спорт клубларидан дастлабки тайёргарликдан ўтган ҳамда спорт билан шуғулланишга иқтидори бўлган мактаб-интернатда ўқиш истагини билдирган ўқувчилар ўртасида танлов асосида танлов асосида қабул қилинадилар.

5. Ўқувчиларни қабул қилиш 6 синфдан амалга оширилади. Спорт турлари бўйича ўқувчилар контенгенти Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан келишган ҳолда мактаб-интернат ўзи белгилайди.

Мактаб-интернатга ўқувчилар танлов шартлари бўйича ўзлаштириш табели асосида қабул қилинади.

6. Мактаб-интернатга ўқувчилар қабулини намунали ташкил қилиш мақсадида таълим муассасасида қабул комиссияси ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигитомонидан белгиланган тартибда Қабул комиссияси раиси ва маъсул котиби тайинланади. Бунда таълим муассасаси директори лавозим бўйича қабул комиссиясига раислик қилади.

Қабул комиссияси аъзоларининг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.

7. Ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қадар қабул қилинади.

8.Ўқишга кирувчилар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари зарур:

директор номига ариза;

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси (гувоҳноманинг асли қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади. Такроран берилган ҳолларда туман ёки шаҳар ФХДЁ тасдиқловчи маълумотнома);

ўқувчининг ота-онаси бўлмаган даврда, унинг ўрнини босувчи шахсларнинг васийлиги тўғрисидаги маълумотномаси;

ўқиган мактабидан табель нусхаси;

тиббий маълумотномалар;

Ф-026 у формадаги мактаб тиббий анкетаси;

Ф-063 у формадаги профилактик эмлаш картаси;

086-У формадаги тиббий маълумотнома;

қон, сийдик, гижжа тухумига таҳлили;

ЭКГ, 14 ёшдан бошлаб флюрография;

турар жойидан болалар шифокоридан кечирган касалликлари тўғрисида маълумотнома;

турар жойидан (ИИБ) профилактика инспекторидан вояга етмаганларнинг жиноятчилиги бўйича профилактик ҳисобда турмаслиги тўғрисида маълумотнома;

психоневрологик диспансердан маълумотнома;

якка кураш турлари учун умуртқа поғонасининг кўкрак ва бел қисмларини икки проекциядаги рентген расми ҳамда травматолог хулосаси;

турар жойидан маълумотнома;

3.5х4.5ҳажмдаги 8 дона рангли фотосурат;

шуғулланган спорт ташкилоти ёки спорт мактабидан йўлланма;

спорт разрядини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ҳамда спорт разрядни тасдиқланганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма.

9. Ҳужжатлар ўқишга кирувчи томонидан Қабул комиссиясига шахсан тақдим этилади.

10. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда Қабул комиссияси ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

III боб. Касбий (ижодий) синовларни ўтказиш тартиби

11. Касбий (ижодий) синовлар икки турда махсус ва жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш асосида амалга оширилади.

12. Касбий (ижодий)синовлар 100 баллик тизим асосида баҳоланиб, махсус жисмоний тайёргарлик учун 70 балл, умумий жисмоний тайёргарлик учун 30 балл ажратилади.

13. Касбий (ижодий) синовлар меъёрлари спорт турлари бўйича Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.

14. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўқувчиларни қабул қилиш мақсадида ташкил этилган қабул комиссияси иш фаолиятини назорат қилиб бориш мақсадида спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар, олий спорт маҳорати мактаблари, Миллий олимпия қўмитаси вакили, спорт таълим муассасалари ходимларидан иборат бўлган комиссия шакллантирилиши мумкин.

15. Қабул синовларни 21 июлдан 28 июлгача бўлган муддатда амалга оширилади.

16. Касбий (ижодий) синовлар натижалари 1 август куни эълон қилинади. Синовдан ўтмаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари уларнинг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа шахсларга қайтариб берилади.

17. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиблари,Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий кирган ўқувчилар мактаб-интернати ўқувчилари сафига имтиёзли равишда қабул қилинадилар.

18. Қабул комиссияси қарори асосида “Ўқувчиларни қабул қилиш тўғрисида” мактаб-интернати директори томонидан буйруқ чиқарилади ва ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

19. Мактаб-интернатгаўқувчиларни қабул қилиш жараёнини ёритиш, шунингдек, ўқувчилар қабулини шаффоф ва демократик тамойиллар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари жалб қилинади.

20. Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган фуқаролар танлов натижалари эълон қилинган кундан кегин 1 кун муддатда мактаб-интернатининг қабул комиссиясига мурожаат қилишлари шарт.

Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган фуқароларнинг мурожаатномаларини кўриб чиқиш учун уч кишидан иборат “Аппеляция” комиссияси (қабул комиссияси раиси, ҳудудий жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси вакили, спорт турлари бўйича федерация (уюшма) мутахасислари) тузилади.

Аппеляция комиссияси уч кун муддатда мурожаатномани кўриб чиқиб, Қабул комиссиясига ёзма ҳисобот топширади.

IV боб. Мактаб-интернатида таҳсил олувчи ўқувчиларни ҳар

ўқув йилида аттестациядан ўтказиш тартиби

21. Мактаб-интернати ўқувчилари ўқув йили давомида икки маротаба (ҳар икки чоракда бир марта) фанларни ўзлаштириши, тегишли спорт нормативларини топширганлиги, спорт натижалари ва тиббий мувофиқлик ҳолатларига аттестациядан ўтказиш орқали ҳолисона баҳо бериш ва уларни синфидан синфга ўтказиш ҳамда ўтказилган аттестация натижасида қайд этилган талабларга жавоб бермаган ўқувчиларни ўқишдан четлатиш директор буйруғи асосида тузилган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

22. Аттестацияда мактаб-интернат ўқувчиси ўқув йили давомида спорт тайёргарлик даражасини таҳлил қилиш, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги спорт мусобақаларини ўтказиш календарь режасига мувофиқ ўтказилган спорт мусобақаларида эришган натижалари, ўқув режада белгиланган фанларни ўзлаштириштириши, ўқувчилар турар жойида тартиб интизом талабларига риоя этиши, жамоатчилик ишларида қатнашганлик даражаси аниқлаш мақсадида ўтказилади.

23. Аттестацияга мактаб-интернатда таҳсил олаётган барча спортчи-ўқувчилар жалб қилинади.

24. Аттестация комиссияси аъзолари 7-9 кишини ташкил этиб, таълим муассасасининг директори- комиссия раиси, спорт ишлари бўйича директор ўринбосари-комиссия масъул котиби, касаба уюшмаси раиси, директорнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, синф раҳбарлари, тренер-ўқитувчилар ва услубчилардан аъзоликка олинади. Зарур ҳолларда аттестация комиссияси таркибига спорт таълим муассасалари ва спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лардан мутахассислари ҳамда Миллий олимпия қўмитаси вакили жалб қилиниши мумкин.

25. Спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчилар аттестация бошланишидан камида
10 кун олдин аттестациядан ўтувчиларнинг аттестацияга оид маълумотлар ва ҳужжатларни тўплайди ва комиссиясига тақдим этади.

26. Аттестация комиссияга аттестациядан ўтувчи ўқувчиларнинг қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

йил (ўқув йили) давомида эришган натижалари;

йил боши ва аттестация ўтказилаётган вақтдаги спорт разряди (унвони);

йил давомида қатнашган мусобақалари сони ва спортчи кўрсатган натижа таҳлили;

терма жамоага алоқадорлик даражаси;

кўрсатган энг яхши натижаси;

келгусидаги режалар;

тренерлар жамоасининг тавсияси;

йил (ўқув йили) давомида умумтаълим ва махсус фанларни ўзлаштириши;

йил (ўқув йили) давомида ўқувчилар турар жойида ички тартиб- қоидаларга риоя этиши;

соғлиғи тўғрисида шифокор хулосаси.

Аттестация комиссия аттестациядан ўтувчининг фаолиятига оид қўшимча маълумотлар сўраш ҳуқуқига эга.

27. Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари раҳбарлигида 3-5 кишидан иборат эксперт гуруҳи тузилиб, аттестацияга тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинади. Ушбу эксперт гуруҳи аттестациядан ўтувчининг спорт, маънавий-маърифий ва ўқиш жараёнидаги фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш асосида маълумотнома аттестация варақасини тайёрлайди.

28. Аттестация варақаси спорт турлари бўйича катта тренер, спортчининг шахсий тренери, бўлим услубчиси, бўлим тарбиячиси, синф раҳбари ва бўлим шифокори томонидан имзоланади.

29. Тўпланган ҳужжатлар асосида спортчи-ўқувчилар билан суҳбат ўтказилади, суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналга қайд этилади. Зарур ҳолларда аудио ёки видеотасмаларга туширилади.

30. Аттестация натижалари бўйича комиссиянинг хулосаси комиссия аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

31. Аттестация комиссияси хулосаси аттестация варағига ёзилади ва аттестациядан ўтувчига тўғридан-тўғри аттестациядан сўнг эълон қилинади.

32. Аттестация натижаларига кўра комиссия қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади: Мактаб-интернатида ўқишга “Лойиқ” ёки “Нолойиқ”.

33. Аттестация комиссияси хулосалари баёнлар билан тасдиқланади ва улар асосида ўрнатилган тартибда тегишли буйруқлар қабул қилинади.

34. Аттестациядан ўтувчи аттестацияга узрли сабаб билан келмаган тақдирда, унинг аттестациядан ўтказиш бошқа муддатга кўчирилади.

35. Аттестация якунларига кўра ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчилар ўрнига умумий ўқувчилар контингентидан чиқмаган ҳолда ўқув йилининг ҳар чораги давомида иқтидорли спортчи-ўқувчилар қабул қилинади.

V боб. Ўқувчининг ўқишни мактаб-интернатидан бошқа таълим муасасасига кўчириш тартиби

36. Мактаб-интернатидан бошқа таълим муассасасига ўқишини кўчириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

а) ўз ҳоҳишига кўра ота-онасининг аризасига;

б) аттестация комиссиясининг қарорига кўра;

в) тиббий номувофиқлик бўлганда врач хулосасига кўра;

г) ўқув интизоми ва ички тартиб қоидаларни бузганда, тегишли норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда шу жумладан ахлоқсизлик, спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, тақиқланган фармокологик, алкоголли ва гиёҳванд воситалар қўлланилган тақдирда педагогик кенгашининг қарорига;

бошқа таълим муассасасига кўчиришда, шу жумладан ўқувчиларнинг ўз ташаббуси билан кўчиришда (уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);

б-в-г бандларда кўрсатилган ҳолларда ўқувчининг ўқишини бошқа таълим муассасага кўчиришда ўқувчи ёки унинг ота-онасининг розилиги талаб этилмайди.

37. Ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчи ўқишини доимий турар жойи бўйича умумтаълим мактабида давом эттиради.

VI-боб. Якунловчи қоида

38. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “ ____”________даги

___ - сон қарорига

5-ИЛОВА

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

НАМУНАВИЙ ШТАТЛАРИ

ТТ/р

Лавозимлар номланиши

Штат бирлиги сони

Директор

1

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

1

Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари

1

Директорнинг маънавий -маърифий ишлар бўйича ўринбосари

1

Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1

Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари

1

Котиб – иш юритувчи

1

Кадрлар бўйича бош инспектор

1

Кадрлар ва ўқувчилар бўйича инспектор

1

Юрисконсульт

1

Бош мухандис - энергетик

1

Психолог

1

Спорт психологи

3

Иш юритувчи

1

Бош бухгалтер

1

Бухгалтер

3

Кассир

1

Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги муҳандиси

1

Ўқув бўлими мудири

1

Ўқув бўлими услубчиси*

1

Ёшлар етакачиси**

1

Спорт захирасини тайёрлаш ва мониторингини юритувчи бўлими катта услубчи-йўриқчи

1

Услубчи-йўриқчи

8

Спорт шифокори

1

Шифокор- травматолог

1

Шифокор-педиатор олий тоифали

1

Шифокор-диетолог

1

Ҳамшира олий тоифали

2

Ҳамшира 1-тоифали

2

Массажист

2

Санитарка (кичик тиббий ходим)

1

Бош ошпаз

1

Ошпаз

7

Ошхона ишчиси

4

Идиш товоқ ювувчиси

4

Ёрамчи ишчи

1

Юк ташувчи

1

Омбор мудири

1

Моддий ва озиқ овқат таъминоти (кладовшик)

2

Таъминот бўйича агент

1

Катта тарбиячи

1

Кир ювувчи

2

Чойшабларни таъминловчи ишчи

1

Дазмолчи

1

Махсус оёқ кийимларини тамирловчи ишчи

1

Бино ва иншоотларга хизмат кўрсатувчи мухандис

1

Инженер комунникация хизматлари бўйича мухандис

1

Аккомпианатор

2

Видео операторчиси

1

Дизенфектор

1

Сув узатиш тармоқларини таъмирловчи ишчи

1

*От спорти тури мавжуд бўлган мактаб-интернатлар қўшимча штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.

** 2020 йил 1 июлгача фаолият олиб боради.

***2020 йил 1 июлидан иш фаолиятни бошлайди.

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари бошқарув, техник,

хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш

МЕЪЁРЛАРИ

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларида назарда Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари (бундан буён матнда мактаб-интернат деб юритилади) бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг алоҳида лавозимлари мазкур Меъёрларга мувофиқ киритилади.

1-боб. Мактаб-интернатларда алоҳида лавозимларни киритиш меъёрлари

1.Таълим муассасасида ўқув йўналиши бўйича ўқувчилар сони 300 нафар ва ундан ортиқ бўлса 1,0 бирлик бўлим мудири лавозими киритилади.

2.Мактаб-интернат ўқув режасида ўқув-лаборатория амалий машғулотлар ўтказилиши кўзда тутилган ҳамда амалий машғулотлар ўтказилиш учун жиҳозланган ҳар бир ўқув-лаборатория хонаси мавжуд бўлса, 1,0 бирлик лаборант лавозими киритилади.

3. Мактаб-интернатнинг лингафон, компьютер ва ўқув техника жиҳозлари ўрнатилган хоналарига хизмат кўрсатиш учун - 1,0 бирлик лингафон, компьютер ва ўқув техника жиҳозларига хизмат кўрсатувчи техник лавозими киритилади.

4. Мактаб-интернатнинг 2 ва ундан ортиқ компьютер синфлари мавжуд бўлганда дастурчи-муҳандис 1,0 бирлик штат бирлиги киритилади.

5. Мактаб-интернатнинг гардероб хонасидаги мавжуд 250 та ва ундан ортиқ жиҳозланган кийим сақлаш жойлари учун — 1,0 бирлик гардеробчи (кийим сақловчи) лавозими мавсумий 5 ойга киритилади.

6. Мактаб-интернатнинг 2500 кв. м ва ундан ортиқ қоплама тўшалган (асфальт, бетон, брусчатка) майдонини супуриш учун - 1,0 бирлик ҳовли супурувчи лавозими киритилади. Қоплама тўшалган майдон кейинги хар 2500 кв. м дан 1,0 бирликдан ҳовли супурувчи лавозими киритилади.

7.Мактаб-интернатнинг мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га дан 2,0 га гача майдони учун - 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га майдон учун - 1,0 бирлик боғбон лавозими киритилади. Ижарага берган майдони бундан мустасно.

8. Мактаб-интернатни кеча-кундуз қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда хар бир алоҳида бино, иншоотлар учун 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади. Бунда ҳудуддан ташқарида жойлашган бинолар учун ҳам алоҳида 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади.

9. Ҳар бир алоҳида турган бино, шу жумладан ўқувчилар турар жойи, спорт иншоотлари учун алоҳида комендант 1,0 бирлик штат лавозими киритилади (очиқ спорт майдонларидан ташқари).

10. Бино, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи:

электромонтёр лавозими 700 тагача ёритиш нуқталари (выключатель, разетка ва кароба) (таълим муассасаси балансида бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун - 0,5 бирлик, ёритиш нуқталари 700 дан ортиқ бўлса, 1,0 бирлик;

чилангар (сантехник) лавозими - сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2800 кв.м майдон учун - 1,0 бирлик (бироқ, мактаб-интернатида 5,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

чилангар (газ сваркачи) лавозими - сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2800 кв.м майдон учун - 1,0 бирлик (бироқ, таълим муассасасида 5,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

чилангар (электр сваркачи) лавозими - сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2800 кв.м майдон учун - 1,0 бирлик (бироқ, таълим муассасасида 5,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

дурадгор лавозими - таълим муассасаси биносининг фойдаланиладиган 3500 кв.м ва ундан ортиқ майдони учун - 1,0 бирлик (таълим муассасасида 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.

Муассаса балансидаги биноларнинг эксплуатация ишлари ихтисослаштирилган ташкилот томонидан шартнома асосида амалга оширилганда, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар лавозимлари киритилмайди.

11. Биноларнинг ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, фаоллар зали ва спорт зал ҳамда ўқув-аудитория (ётоқхонанинг ўқувчилар ётадиган хоналари бундан мустасно) майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 700 кв.м тозалаш майдони учун - 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.

12. Биноларнинг ички қисмидаги, спорт залларидаги хожатхона ва чумилиш хоналарини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 50 кв.м тозалаш майдони учун - 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.

13. Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган мактаб-интернатларда иситиш мавсумида (5 ой) ўт ёқувчи лавозими:

локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 2,0 бирликдан, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъий назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирликдан;

алоҳида кичик қозонлари билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса - 1,0 бирликдан, 6 ва ундан ортиқ бўлса, 2,0 бирликдан;

иситиш печлари орқали иситиладиган муассасаларда ҳар 10 дона печ учун -1,0 бирликдан ва кейинги ҳар 5 - 9 дона печ учун қўшимча 0,5 бирликдан (лекин муассаса учун 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади.

14. Мактаб-интернатда 1,0 бирликда ҳар икки биносига комплекс хизмат кўрсатувчи ва биноларни жорий таъмирлаш ишчиси лавозими доимий киритилади.

15. Тарбиячи лавозими дам олиш ва байрам кунларида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда, мактаб-интернат ўқувчилар турар жойида яшовчи ҳар
25 нафар ўқувчига 1,0 бирлик ҳисобидан киритилади.

16. Мактаб-интернатнинг ҳар бир алоҳида жойлашган ўқувчилар турар жойи учун уларнинг ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирлик (бироқ 4,0 ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда) ўқувчилар турар жойи навбатчи тарбиячи лавозими киритилади.

17. Мактаб-интернат ўқувчилар турар жойида 300 нафар ва ундан ортиқ ўқувчилар истиқомат қилаётган бўлса, 0,5 бирлик паспортист лавозими киритилади.

18. Хўжалик бекаси лавозими мактаб-интернат ўқувчилар турар жойида яшовчи ўқувчилар сони 150 нафардан 300 нафаргача, 1,0 бирлик киритилади, 300 нафардан ортик булса 2,0 бирлик штат киритилади.

19. Лифтчи лавозими бир бинода жойлашган ва фойдаланилаётган ҳар бир лифт ёки лифтлар гуруҳига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақтида учун - 1,0 бирлик (бироқ, 2,5 ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган вазирлик ва идоралар аппаратлари, уларга бўйсунувчи ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари енгил хизмат автомашиналари чекланган миқдорларига мувофиқ транспорт воситаларининг чекланган сонидан (лимитидан) келиб чиқиб, соз ҳолатдаги ҳар бир автотранспорт воситаси учун -
1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади.

21. Мактаб-интернат балансига кирим қилинган “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” мусобақасида ғолиб бўлганлик учун берилган транспорт воситалари учун таълим муассасанинг харажатлар сметасида ёқилғи мойлаш материаллари учун маблағлар режалаштирилиб, 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади. Таълим муассасаси раҳбари учун хизмат автомашинаси бўлиб фойдаланилаётган транспорт воситалари бундан мустасно.

22. Мактаб-интернат ўқувчиларининг турли хил тадбирларда хавфсиз қатнашишини таъминлаш учун мўлжалланган махсус автотранспорт (автобус, микроавтобус) воситаси мавжуд бўлса, ҳар бири учун алоҳида 1,0 бирлик автобус ҳайдовчиси лавозими киритилади.

23. Спорт иншоотлари, ёпиқ ва очиқ сув ҳавзаси ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган мактаб-интернатларда 1,0 бирликдан дезинфектор ҳамда сувдан ҳар бирига алоҳида қутқарувчи (спасатель) лавозимлари киритилади.

24. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзасида сув иншоотлари насос станция операторлари ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган 1,0 бирликдан оператор кеча-кундуз ишлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир алоҳида бино, иншоотлар 4,0 бирлик оператор лавозими киритилади.

25. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзасида сув иншоотлари алоҳида хлор билан ишлов берувчи хлоровшик 1,0 бирлик штат лавозими киритилади.

26. Футбол майдонини таъмирловчи ва тозаловчи 1,0 бирлик штат бирлиги.

27. Мактаб-интернатининг балансидаги мавжуд соз ҳолатдаги трактор техникаси учун - 1,0 бирлик техникани бошқариш тракторист лавозими киритилади.

28. Ҳар бир алоҳида жойлашган спорт иншоотларини ва спорт майдонларини учун тозаловчи, таъмирловчи 1,0 бирлик штат бирлиги лавозими киритилади.

2-боб. Якуний қоидалар

29. Ушбу Меъёрлар асосида тузиладиган штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилишда, унга мактаб-интернатининг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар (ўқувчилар контингенти, бинолар сони, майдонлар ҳажми, филиаллар (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар) муассаса раҳбари ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда илова қилинади.

30. Штат жадвалини тузишда мактаб-интернатнинг йилнинг 1 январь ҳолатидаги рўйхатда мавжуд бўлган ўқувчилар сони ҳисобга олинади ва у ўқувчилар сони ўзгариши билан йилнинг 1 сентябрь ҳолатига қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___”________ даги

_______ - сон қарорига

6-ИЛОВА

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат

НОРМАСИ

Т/р

Маҳсулотлар номи

Грамм

(брутто)

1.

Буғдой нони, 1-нав

600

2.

Буғдой уни, 1-нав

30

3.

Ёрма, макарон маҳсулотлари

160

4.

Қанд-шакар

100

5.

Асал

30

6.

Қандолатчилик маҳсулотлари

75

7.

Сариёғ

80

8.

Ўсимлик ёғи

30

9.

Сут-қатиқ

600

10.

Қаймоқ

50

11.

Творог

100

12.

Пишлоқ

50

13.

Гўшт, парранда гўшти

410

14.

Колбаса маҳсулотлари

70

15.

Балиқ

100

16.

Тухум (дона)

2

17.

Картошка

500

18.

Сабзавотлар, шу жумладан, помидор пастаси

600

19.

Мева-резаворлар, шарбатлар, витаминли ичимликлар

800

20.

Қуруқ мевалар, шу жумладан, наъматак - 5 гр, баргак

50

21.

Чой

3

22.

Какао

5

23.

Йодланган туз

10

24.

Хамиртуруш

1

25.

Минерал сув

200

Оқсиллар

238,4

Ёғлар

238,4

Углеводлар

1017,9

Калорияси

7133,04

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “ ____”________даги

___ - сон қарорига

7-ИЛОВА

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари битирувчиларига бериладиган диплом давлат намунаси

Мактаб-интернатни битирганлик тўғрисидаги диплом 111 х 151 мм ўлчовда яхлит қопланган яшил рангли ледериндан тайёрланган кўринишга эга. Унинг юз томонида босма нақш усулида олтин рангда Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири туширилади ва ундан пастроқда лотин ёзувида Ixtisoslashtirilgan maktab-internat DIPLOMI сўзи ёзилади.

Дипломнинг ички қисми қалин қоғозда офсет босма усулида беш рангда: матн қисми учун қора, оч қизғиш, мовий, яшил ва қизил рангда тасвирий элементлар босилади.

Диплом марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби оқ сатҳда мовий рангда босилган (сатҳ диаметри 60 мм бўлган айланага 450 бурчак остида 55 мм бўлган квадрат тушириш орқали хосил қилинади). Атрофида розетка растрдан иборат оч зарғалдоқ тусдаги фон бор. Фон устида йўл-йўл чизиқнинг юқори ва қуйи қисмларида иккитадан мовий рангли 3 мм кенгликда миллий нақш саккиз қиррали юлдуз кўринишида акс эттирилади. Юлдузлар 23 мм квадратларни устма-уст қўйиб чизиш йўли билан ясалади. Рамка ҳам розеткали растрда босилади. Тўртта юлдузнинг ҳар бирининг ичида кичикроқ ўлчамда:

- 4 мм кенгликда яшил рангда розеткали растр билан юлдуз босилади (квадратнинг ўлчами 14 мм);

- юлдуз марказида қизил рангда 1 мм кенгликда саккиз қиррали юлдуз ичига (квадратнинг ўлчами 5 мм) ярим ой ва беш қиррали юлдуз жойлаштирилади.

Матн қисми икки тилда - сўл томонда ўзбек тилида, ўнг томонда инглиз тилида қора рангда босилади.

Имтиёзли дипломлар учун «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MAKTAB-INTERNAT DIPLOMI» «REPUBLIKOF UZBEKISTAN DIPLOMA OF SCHOOL-INTERNAT» сўзларидан қуйида қизил рангда «имтиёзли» сўзи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилади.

Дипломнинг ҳар икки варағида еттита позицияда: SP харфи ва олтита рақамли тартиб номери ёзилади.

Диплом 7 даражали ҳимояга эга:

1) икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усул;

2) машинада нусха кўчиришни қийинлаштирадиган заиф бўёқлардан фойдаланиш;

3) ҳар хил шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш;

4) ҳар хил шаклдаги растрли сеткаларни тушириш натижасида янги ранглар хосил қилиш;

5) махсус қоғоз ишлатиш;

6) Давлат Гербини мовий рангда тавсирлаш;

7) олти шаклли ўзгарадиган рақамдан фойдаланиш. Мактаб-интернатни тамомлаган шахсларга диплом билан бирга ўзлаштиришнинг якуний баҳолари (рейтинг баллари)дан кўчирма берилади. Кўчирмада мактаб-интернат номи; ўқув режасига мувофиқ равишда йўналишнииг номи; ўтилган фанлар ва улардан олинган рейтинг баллари, шунингдек, бажарилган диплом лойиҳаси ҳамда Давлат аттестацияси натижалари кўрсатилади.

O‘zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi

Ixtisoslashtirilgan maktab-internat diplomi

O‘zbekiston Respublikasi

Ixtisoslashtirilgan maktab-internat

DIPLOMI

SP№000000

(ismi, otasining ismi, familiyasi)

_____ yilda____________________________________________________

(maktab-internat nomi)

ga kirib, ______ yilda______________________________________________

_______________ning to‘la kursini___________________________________

______________________________________yo‘nalishi bo‘yicha tamomladi.

Davlar attestatsiya komissiyasining ____ yil _____ ________________dagi

qaroriga binoan______________________________________________ga

(ismi, otasining ismi, familiyasi)

________________________________________________________________

kasbi bo‘yicha ixtisoslik berildi.

Davlat attestatsiya Direktor

komissiyasi raisi Kotib

M.O‘

_________shahri,_____ Ro‘yxat raqami______________

REPUBLIC OF UZBEKISTAN

DIPLOMA

of school-internat

SP№000000

(full name)

in____ he/she________________________________________________

and in _______ he/she completed a full course_________________________

________________________________________________________________

and was given qualification_________________________________________

By the decision of the State Attestation Commission on “___”____________

20____ he/she is qualified as a _____________________________________

and has the following professions:__________________________________

Chairman of the State Direktor

Attestation Commission Secretary

Seal

City of 20_______ Registration №__________

ЎзбекистонРеспубликасиДавлатГерби

KASB-HUNAR KOLLEJI

DIPLOMIGAILOVA

RAQAMLI DIPLOMGA ILOVA

(diplomsiz kuchga ega emas)

__________________________

(isrni, otasining ismi, familiyasi)

________ yildan

________yilgacha

___________________________(kasb-hunar kolleji nomi)da

0‘qish davrida quyidagi fanlarni o'rgandi va ushbu baholami oldi:

Kollej direktori

Kasb-hunar ta’limi bo'yicha direktor o'rinbosari

200__ yil «___»___________da berildi

Ro’yxatga olish raqami______

Вазирлар Mаҳкамасининг 2000 йил 16 октябрдаги 400-сон қарорибилантасдиқланган

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ўзбекистон Республикаси Вазирлар МаҳкамасиТегишли вазирлик ва идоралар билан келишишМайЎзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

So`rovnoma natijalari