Hujjat nomi
Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat veterinariya qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-04 18:35:52
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-19 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 ноябрдаги 479-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 21-сон, 203-модда) билан тасдиқланган Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т.Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б.Т.Норқобилов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___” __________ _____-сон қарорига

ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 ноябрдаги 479-сон қарори билан тасдиқланган Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Лицензия бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш дубликат бериш ҳамда филиаллар очиш тўғрисидаги қарорлар лицензияловчи органлар томонидан қабул қилинади:

ветеринария лаборатория-диагностика ишлари;

ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш;

ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларини реализацияси бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси (кейинги ўринларда “Қўмита” деб юритилади) томонидан;

ветеринария даволаш-профилактика ишлари;

ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини реализацияси бўйича-Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари томонидан томонидан қабул қилинади.

Ветеринария фаолиятининг тегишли йўналишларига лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари эксперт аъзоларини тузади ва уларнинг фаолият кўрсатиш учун низом тасдиқланади.”.

2. қуйидаги мазмундаги 21-банд қўшилсин:

“21. Қўмитага лицензияловчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш, лицензиялаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги лицензияларнинг реестрини юритиш, лицензияловчи органлар томонидан ветеринария фаолиятининг тегишли йўналишларини лицензиялаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш ваколатлари юкланади.”.

3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензияловчи орган лицензияни умуман фаолият йўналишларига ёки унинг қисмларига берилади:

ветеринария лаборатория-диагностика ишлари;

ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш;

ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларини реализация қилиш;

ветеринария даволаш-профилактика ишлари;

ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини релизация қилиш.

Ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари рўйхати Қўмита томонидан белгиланади.

Ушбу банднинг учинчи хатбошидаги ветеринария фаолияти йўналиш ёки унинг қисим ҳуқуқига эга лицензиатлар ишлаб чиқарган ёки таёрлаганларини реализация қилиш ҳуқуқини беради.

Лицензия талабгорлари:

ветеринария даволаш-профилактика ишлари;

ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини реализацияси йўналишлари бўйича юридик шахслар жойлашган ери (почта манзили) ёки якка тартибдаги тадбиркорлар яшаш жойи жойлашганлиги бўйича Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилади.”.

4.5-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

“Ушбу Низомнинг 3-банд учинчи хатбошидаги ветеринария фаолияти йўналиш ёки унинг қисим фақат юридик шахсларга берилади.”.

5. биринчи хатбошидаги “ишлар” сўзи “йўналишлари” сўзи билан алмаштирилсин.

6. 7-бандда:

а) қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар қўшилсин:

“лицензиат фаолиятни амалга оширишда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар етказишнинг олдини олишга қаратилган қонун ҳужжатларига риоя этиш;

ветеринария йўналиши бўйича ўрта-махсус маълумотга эга бўлган юридик шахс штатидаги ходимлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар фақат ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини реализация қилиш фаолият йўналишларини амалга ошириши;”;

б) учинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) бешинчи хатбошида:

олий” сўзидан кейин “ёки ўрта-махсус” сўзлари қўшилсин;

“врачларининг” сўзи “мутахассисларининг” сўзи билан алмаштирилсин.

г) олтинчи хатбошидаги “олий” сўзидан кейин “ёки ўрта-махсус” сўзлари қўшилсин;

д) саккизинчи хат бошидаги “ва санитария” сўзлари чиқариб ташлансин;

е) ўнинчи хатбошидаги “ва санитария-гигиена” сўзлари чиқариб ташлансин.

7. III-бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“III. Лицензия олишда, филиал очишда ёки фаолият (филиал) манзиллари ўзгарганда зарур бўлган ҳужжатлар.”

8.9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун - юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами;

жисмоний шахс учун - фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари;

шунингдек, телефон рақамлари ҳамда фаолиятни амалга ошириш (филиаллар) манзиллари;

юридик ёки жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаётган ветеринария фаолияти йўналишлари;

б) лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

в) тегишли якка тартибдаги тадбиркорнинг дипломидан ёки унинг кўчирмасидан нусха.”.

9. қуйидаги мазмундаги 91-банд қўшилсин:

“91.Филиал очишда ёки фаолият (филиал) манзиллари ўзгарганда лицензиат лицензияловчи органларга филиал очиш ёки фаолият (филиал) манзиллари ўзгарганлиги тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун-юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), ўзгартирилган фаолият ёки филиал манзиллари;

янги фаолият (филиал) манзилларида амалга оширилиши мўлжалланган ветеринария фаолияти йўналишлари.

Филиал очиш ёки фаолият (филиал) манзиллари ўзгарганлиги тўғрисида лицензиатларнинг аризаси кўриб чиқиш муддати лицензия талабгори аризасининг кўриб чиқиш муддатида амалга оширилади, шунингдек йиғим ва божлар ундирилмайди.”.

10. 10-бандаги “Лицензия талабгоридан” сўзлари “Лицензия талабгори ёки лицензиатдан” сўзлари билан алмаштирилсин.

11. 11-бандда:

а) биринчи хатбошидаги “талабгори” сўзидан кейин “ёки лицензиат” сўзлари қўшилсин;

б) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул котиби томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгори ёки лицензиатга юборилади (топширилади). Масъул котиб жойида бўлмаганлиги туфайли ҳужжатларнинг қабул қилинишини рад этишга йўл қўйилмайди. Масъул котиб вақтинча жойида бўлмаган тақдирда унинг функцияларини белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган шахс бажаради.”.

12. 12-бандаги “лицензия талабгори” сўзларидан кейин “ёки лицензиат” сўзлари қўшилсин.

13. 14-банддда

а) биринчи хатбошидаги иловада:

1-босқич позицияси “Тадбирлар” устунидаги “Давлат ветеринария қўмитасига” сўзлари “Лицензияловчи органга” сўзлари билан алмаштирилсин;

2-босқич позициясида:

“Субъектлар” устунидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Лицензияловчи органга” сўзлари билан алмаштирилсин;

“Тадбирлар” устунида:

1-бандидаги “Давлат ветеринария қўмитасининг масъул шахси (эксперт комиссиянинг котиби)” сўзлари “Лицензияловчи орган масъул котиби” сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин;

“2. Лицензияловчи орган эксперт аъзосига кўриб чиқиш учун юборади.”;

3-бандидаги “комиссияга киритилади” сўзлари “аъзога юборилади” сўзлари билан алмаштирилсин;

3-босқич позицияси 1)-кичик бандидаги “25” рақами “15” рақами билан алмаштирилсин;

4-босқич позициясида:

“Субъектлар” устунидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Лицензияловчи органга” сўзлари билан алмаштирилсин;

“Тадбирлар” устунидаги “Давлат ветеринария қўмитаси эксперт комиссия” сўзлари “Лицензияловчи орган эксперт аъзоси” сўзлари билан алмаштирилсин;

5-босқич позицияси “Тадбирлар” устунидаги қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ҳамда лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда лицензияловчи орган лицензини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.”

6-босқич позициясида:

“Субъектлар” устунидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Лицензияловчи органга” сўзлари билан алмаштирилсин;

“Тадбирлар” устуни 2-бандидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Лицензияловчи орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иккинчи хатбошидаги “ўттиз” сўзи “йигирма” сўзи билан алмаштирилсин.

14. 15-бандда:

а) биринчи хатбошидаги “комиссияга киритилади” сўзлари “аъзосига юборилади” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иккинчи хатбошидаги “комиссия йигирма” сўзлари “аъзоси ўн” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги “комиссия” сўзи “аъзоси” сўзи билан алмаштирилсин;

г) бешинчи хатбошидаги “турини” сўзи “йўналишини” сўзи билан алмаштирилсин.

15. 17-бандда:

а) бешинчи хатбошидаги “тури (ишлари)нинг” сўзлари “йўналишларининг” сўзи билан алмаштирилсин;

б) еттинчи хатбошидаги “тури” сўзи “йўналиши” сўзи билан алмаштирилсин;

в) ўн тўртинчи хатбошидаги “раҳбари” сўзи “раҳбарлари” сўзи билан алмаштирилсин.

16. 20-бандда:

а) учинчи хатбошидаги “комиссияга киритилади” сўзлари “аъзосига юборилади” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги “комиссия” сўзи “аъзоси” сўзи билан алмаштирилсин.

17. 21-банд иккинчи хатбошидаги “ва амалдаги лицензиянинг асл нусхаси” сўзлари чиқариб ташлансин;

18. иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.”.

19. қуйидаги мазмундаги 251-банд қўшилсин:

“251. Қайта расмийлаштириш, дубликат беришда аввал берилган лицензияларда кўрсатилган йўналишлари бўйича ваколатли лицензияловчи органга мурожаат қилади.”

19. 30-банди “д” кичик бандидаги “тури” сўзи “йўналиши” сўзи билан алмаштирилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1----

So`rovnoma natijalari