Hujjat nomi
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiFarmon
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-05 18:36:37
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-31 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

Олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда мамлакатни инновацион ривожлантиришнинг мақсад ва вазифаларини ҳамда унинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишида илм-фаннинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, олий ўқув юртидан кейинги таълимни такомиллаштириш ва сифатини ошириш бўйича ишлар изчил амалга оширилмоқда.

2017 йил 1 июлдан тегишли илм-фан соҳасида диссертацияни ҳимоя қилиш ҳамда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий унвонини беришни назарда туган, олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки босқичли тизимини жорий этиш энг муҳим қадамга айланди.

Шу билан бирга, ушбу соҳада олий ўқув юртидан кейинги таълимни такомиллаштириш бўйича давлат сиёсатини рўёбга чиқарилишини тўхтатиб турувчи бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда, улар қаторида:

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

биринчидан, олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш жараёнларининг тарқоқлиги олий ўқув юртидан кейинги таълим институтининг мувофиқлаштирилган ва самарали фаолият кўрсатишини, шунингдек ваколатли органлар ва ташкилотларнинг жавобгарлик соҳаларини аниқ белгилашни таъминлаш имконини бермайди;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

иккинчидан, олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга қўйиладиган амалдаги талабларнинг халқаро стандартларга номувофиқлиги мамлакатнинг илм-фан ютуқларини кенг тан олинишини ва уни жаҳон илм-фан ҳамжамиятига интеграциялашувини таъминлаш имконини бермайди;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

учинчидан, олий малакали илмий ва илмий-педагогика кадрларни тайёрлашни ташкил этишда таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг чекланган мустақиллиги уларнинг ушбу йўналишда ишларни ташкил этиш учун ташаббускорлиги ва масъулияти пасайишига олиб келади;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

тўртинчидан, олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими иқтисодиётни замонавий юқори технологик ишлаб чиқариш секторининг олий малакали кадрларга бўлган эҳтиёжига тўлиқ даражада қаратилмаган ва уни ҳисобга олмайди;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

бешинчидан,илм-фан тараққиётининг долзарб муаммоларини ҳал этишда илғор тажриба ва салоҳиятга эга етакчи хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорлик қониқарсиз даражада.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Илмий фаолиятни олиб бориш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашдаги масъулятини ошириш, уларни аттестациядан ўтказиш сифатини яхшилаш, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқариш мақсадида:

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (бундан кейин Вазирлик деб юритилади), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академиясининг қуйидаги:

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2018 йил 1 июндан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясини тугатиш тўғрисида;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2019 йил 1 январдан олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш соҳасида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг ўзини ўзи тартибга солиш ва мустақиллик принципларига асосланган олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини ташкил этиш тўғрисида;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

иқтисодиётни замонавий юқори технологик ишлаб чиқариш секторининг олий малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни назарда тутувчи, фалсафа докторларининг (PhD) инновацион, саноатга йўналтирилган ўқитиш шаклини жорий этиш тўғрисида;

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Асилова Гулшан Асадовна 2018-05-08 21:13:24

"иқтисодиётни (нг)"?

Ўзбекистон Республикасида тегишли дипломлар (doubledegree) берилиши билан мамлакат ва хорижий олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни ўзаро тайёрлаш амалиётини жорий этиш тўғрисида;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

оммавий равишда таништириш учун фалсафа доктори (PhD) ва фанлар доктори илмий даражани олиш учун ҳимоя қилинган диссертация ишларининг матнларини Интернет тармоғининг ахборот ресурсларида мажбурий чоп этиш ҳақида талабни ўрнатиш тўғрисидаги таклифларига розилик билдирилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2. Олий таълим ва илмий муассасаларга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

фалсафа доктори (PhD), фанлар докотори (DSc) ва илмий унвонлар берилишини мустақил амалга ошириш;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни ташкил этиш учун, шунингдек дипломлар билан илмий даражалар ва унвонлар бериш (аттестациядан ўтказиш) учун доимий фаолият юритувчи олий ўқув юртидан кейинги таълим бўйича Кенгашларни (бундан кейин Кенгаш деб юритилади) ташкил этиш;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Кенгашлар ишига унинг аъзоларига қўйиладиган талабларга мос келадиган етакчи олимларни, шу жумладан хорижий олимларни жалб қилиш.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Белгилаб қўйилсинки:

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Кенгаш аъзоларига, шу жумладан илмий котибга ҳар ойда ушбу Кенгашлар фаолият олиб бораётган таълим ва илмий муассаса томонидан пул мукофоти тўланади;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

олий таълим ва илмий муассаса раҳбарлари ёки уларнинг илмий фаолият учун жавобгар бўлган ўринбосарлари ушбу таълим муассасалар қошидаги Кенгашлар раиси ҳисобланади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

3. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 январдан:

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

таянч докторантура, докторантура ёки мустақил изланувчиликка қабул қилиш ва ўқиш, шунингдек илмий даражалар ва унвонлар бериш янги талабларга мувофиқ амалга оширилади;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

фалсафа докотори (PhD) илмий даражаси берилиши учун диссертация ишини ҳимоя қилишга рухсат бериш тадқиқот натижаларини рефератланадиган ва цитата келтириладиган халқаро илмий нашрда, фанлар доктори (DSc) – халқаро илмий цитата келтириш индексига ва нол бўлмаган импакт-факторга эга халқаро илмий нашрда чоп этилганлик шарти билан амалга оширилади;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул қилиш тегишли сертификатлар билан тасдиқланган чет тилини билиш (CEFR бўйича камида В2) шарти билан амалга оширилади;

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Хамдамов Уткир Рахматиллаевич 2018-05-11 15:44:40

Ушбу бандни барча йўналишларга тадбиқ қилиб бўлмайди ҳамда илмий иш билан шуғулланиш истагида бўлганларга тўсиқ бўлиши мумкин. Чунки сертификат бўлишидан кўра инглиз тилидаги материалларни ўқиб тушуниш етарли ҳисобланади.

фалсафа докотори (PhD) илмий даражага ёки унга тенглаштирилган илмий даражага эга, фан доктори (DSc) илмий унвонини олиш учун талабгор диссертацияни мустақил тайёрлаган, шунингдек ушбу илмий даражани олиш учун барча ўрнатилган талабларни бажарган шахслар диссертация ишини докторантурада ёки мустақил изланувчанликда ўқимасдан Кенгашга тақидим қилишга ҳақли;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

илгари аспирантурада, катта илмий ходимлар институтида ўқиган - изланувчилар, мустақил изланувчилар ва фалсафа докотори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тайёрлаган шахслар диссертация ишларини кўриб чиқиш ва тегишли илмий даражани бериш учун Кенгашга тақдим қилишга ҳақли;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликда ўқиётган шахсларга раҳбарлик ва мониторинг қилиш ҳар бир изланувчи учун бутун ўқиш даврида тегишли мутахассисликлар бўйича етакчи олимлар ва Кенгаш аъзоси орасидан шакллантириладиган махсус бошқарув қўмиталари томонидан амалга оширилади;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

диссертация ишини оммавий равишда ҳимоя қилиш мақсадида Кенгаш томонидан тегишли мутахассисликлар бўйича, бундай комиссиялар аъзоларига қўйиладиган талабларга жавоб берадиган эксперт комиссияси тузилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

4. Белгилаб қўйилсинки, фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий унвонларини бериш бўйича амалдаги илмий кенгашлар ўз фаолиятини 2019 йил 1 январгача давом эттиради.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

5. Вазирлик тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясини тугатиш натижасида бўшаётган штатлар бирлиги ҳисобидан 12 та штат бирлигидан иборат Олий ўқув юртидан кейинги таълим башқармаси тузилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

6. Вазирликнинг илгари юклатилганлар билан бир қаторда, асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб қуйидагилар ҳисоблансин:

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқариш ва ушбу йўналишда давлат органлари, ўзга ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

доктор илмий даражаси ва унвонларини бериш тартибини халқаро стандартларига мос келишини таъминлаш мақсадида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Кенгашларни ташкил этиш ҳуқуқини тақдим қилувчи олий ўқув юртидан кейинги таълим институтида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини аккредитация қилиш;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Кенгашлар томонидан ишлаб чиқилаётган диссертация ишларини расмийлаштиришга қўйиладиган талабларни тасдиқлаш;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

таянч докторантурага, докторантурага қабул қилиш квоталарини тармоқлар, вазирлик ва идоралар эҳтиёжларини таҳлил қилиш асосида тасдиқлаш;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

аниқланган қоидабузарликларга чора кўриш, шу жумладан қонун ҳужжатларини бузган ҳолда берилган дипломлар (аттестатлар)ни бекор қилиш ташаббуси билан чиққан ҳолда олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалар фаолиятини мониторинг қилишни амалга ошириш.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 январгача фалсафа доктори (PhD), фанлар доктори (DSc) илмий даражалари ва унвонларини тасдиқлаш Вазирлик томонидан амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

7. Вазирлик ўзга манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддат ичида қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи ҳукумат қарорлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган янгиланган давлат талаблари;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

янги таҳрирдаги Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида низом;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Олий ўқув юртидан кейинги таълим бўйича кенгашлар тўғрисида низом;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини аккредитация қилиш тўғрисида низом;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Махсус бошқарув қўмитаси тўғрисида низом;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Олий малакали кадрларни (фалсафа доктори (PhD) инновацион, саноатга йўналтирилган ўқитиш шакли тўғрисида низом;

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Илмий унвонларни бериш тўғрисида низом.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

8. Вазирлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Р.С.Қосимов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Б.М.Мавлонов зиммаларига юклатилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш. Мирзиёев

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Проведение обсуждения в СОВАЗПроведение обсуждения в СОВАЗ.Министерство Инновационного развития Республики Узбекистан
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari