Hujjat nomi
Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-08 09:12:27
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-23 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида

Тиббиёт илмининг асосчиси, улуғ мутаффакир Абу Али ибн Сино меросини қадрлаш, уни келажак авлод онгига сингдириш, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умумжаҳон илм-фанининг янги ютуқларини ўрганиш ва ўзлаштиришга бўлган интилишини рағбатлантириш, ўқувчиларни кимё, биология йўналишида чуқур билимга эга бўлиши, фундаментал фан асосларини эгаллаши учун шарт-шароит яратиш мақсадида:

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1.Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Фанлар академиясининг Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тасарруфидаги Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатини (кейинги ўринларда Ихтисослаштирилган мактаб-интернат деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2.Қуйидагилар Ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот ва инновацион педагогик технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда биология ва кимё фанларининг чуқур ўқитилишини ташкил этиш;

юқори касб маҳоратига эга бўлган педагогларни жалб этган ҳолда ўқувчиларнинг ёш биологлар ва ёш кимёгарлар тўгарак ва жамоаларини ташкил қилиш, уларнинг республика ва халқаро фан олимпиадаларида мунтазам иштирок этишларини таъминлаш;

ўқувчиларни чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи миллий ва халқаро эътироф этилган сертификатлар олишга тайёрлаш;

ўқув жараёнининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари билан узвийлигини таъминлаш мақсадида 10-11-синф ўқувчиларининг биология- кимё йўналишларидаги етакчи ташкилот ва муассасаларда, хусусан Олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларида ишлаб чиқариш амалиёти ўташларини ташкил этиш;

мамлакатнинг турли биологик хилма-хилликлари жамланган ҳудудларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника ва Зоология институтлари ва биостанцияларда амалиётларни ўташни ташкил этиш.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

3. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:

Ихтисослаштирилган мактаб-интернатни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг тугатилаётган 2-сонли академик лицейи негизида ташкил этиш;

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси, 174-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон миллий университетининг тугатилаётган 2-сонли академик лицейининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга Ихтисослашган мактаб-интернатга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказиш;

Ўзбекистон миллий университетининг тугатилаётган 2-сонли академик лицейининг 2-3-босқич ўқувчилари Ихтисослаштирилган мактаб-интернат биносида ўқишни битиргунларига қадар давом эттириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

4. Тошкент шаҳар ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан ҳамкорликда бир ой муддатда:

Ўзбекистон миллий университетининг тугатилаётган 2-сонли академик лицейининг биносининг 4-қаватини ўқувчилар турар жойига мослаштириш учун қайта таъмирлаш;

Ихтисослаштирилган мактаб-интернат биноси ва ўқувчилар турар жойини таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

Ихтисослаштирилган мактаб-интернат бино-иншоотларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, синф ва лаборатория хоналарини, кутубхона ва бошқа иншоотларини замонавий жиҳоз, мебель, компьютер ва бошқа ўқув-лаборатория воситалари билан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил Инвестиция дастури доирасида Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасидан маблағлар ажратиш вазифалари юклатилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

5. Белгилансинки:

Ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган квота асосида 7-синфдан бошлаб ёзма ва оғзаки синов натижаларига кўра танлов асосида қабул қилинади;

Ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг ўқув адабиётлари ва методик қўлланмалар билан таъминлаш, юқори касб маҳоратига эга ўқитувчилар ва ходимларни қўшимча рағбатлантириш Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади;

Ихтисослаштирилган мактаб-интернатдан узоқ жойлашган ҳудудлардан қабул қилинган ўқувчилар белгиланган тартибда ётоқхона ҳамда ота-оналар тўлови ҳисобига (ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида) харажатларни қисман қоплаган ҳолда, имтиёзли озиқ-овқат билан таъминланадилар;

Ихтисослаштирилган мактаб-интернатни сақлаш билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Зокиров Латиф Хамидуллаевич 2018-05-10 10:48:27

Мактабда ўқитиш шакли ўзбек - рус тили бўлиши хақида ҳеч нарса йўқ, натижада эртага қабулда муаммо бўлади. Шакл ўзбек ва рустилида бўлиши ва уларни аниқ квоталари хам берилиши керак. Шунингдек синов ўтказиш тартибини ким тасдиқлайди, унинг муддатлари хакида ва қабул тартиби тасдиқлангандан кейин қайси йилдан бошлаб мактабга қабул бошланиши хақида хам кўрсатма йўқ.

Худди шундай муаммо Ал Хоразмий номидаги мактабни ўтган йили очилишида хам бўлган эди, тратиб йўқ, рус тилида ўқиган боллар учун тенг шарт шароит йўқ, қабул АКТ вазирлигига юклатилган бўлсада, Инха университети қабул ўтказган, қабул низоми йўқ, тартиб йўқ. Одамлар роса норози бўлган.

6. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:

Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда Ихтисослаштирилган мактаб-интернатни кимё-биология йўналишида юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, ўқув-тарбия жараёнини халқаро андозалар асосида ташкил этиш мақсадида унга олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини белгиланган тартибда жалб этсин;

Ихтисослаштирилган мактаб-интернатни мураккаб ўқув амалиётларини бажаришда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази моддий-техник базасидан унумли фойдаланишини таъминласин;

икки ой муддатда – Ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг Низом ва Уставини ишлаб чиқсин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

7. 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, белгиланган тартибда мактабнинг кутубхона фондини зарур дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш чораларини кўрсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан 2018 йилги Давлат бюджети параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирликларининг Фанлар академияси тасарруфидаги Астрономия институти ташкил этилган математика, астрономия, физика ва информатика фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини Инновацион ривожланиш вазирлиги тасарруфига бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Шакарбоев Эркинжон Бердикулович 2018-05-08 10:03:14

Астрономия институтидан кейин қўшимча тушириб қолдирилган. Гапни таҳрир қилиш керак. Қарор лойиҳаси институтга келганида ҳам ушбу изоҳни айтиб ўтган эдик.

Э.Б.Шакарбоев, Зоология институти

2018 йил 8 май

10. Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликдаикки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Обсуждение проекта постановления в Министерстве инновационного развитияКруглый стол11.05.2018Министерство инновационного развития
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari