Hujjat nomi
Вилоят аҳолисини қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш ҳамда гўшт маҳсулотларини етказиб бериш ва сотишда ветеринария ва санитария талабларига риоя этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNavoiy viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNavoiy viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-08 11:39:41
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-23 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

ЛОЙИҲА

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

Вилоят аҳолисини қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш ҳамда гўшт маҳсулотларини етказиб бериш ва сотишда ветеринария ва санитария талабларига риоя этиш тўғрисида

Вилоят аҳолисини қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш, мол сўйиш, гўшт ва гўшт маҳсулотлари тайёрлаш ва сотишни ташкил этишда ветеринария-санитария қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш ва жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган сифатли тери хом ашёсини етиштириш, тайёрлаш, гўшт ва гўшт маҳсулотлари экспорт салоҳиятини ошириш, гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва мол сўйиш, озиқ-овқат хавфсизлиги устидан доимий назоратини юритилишини ташкил этиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1. Вилоят ветеринария бошқармаси, вилоят давлат санитария эпидемиология назорат маркази ҳамда вилоят “Бозорлар” уюшмасининг шаҳар ва туманлар аҳолисини қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш ҳамда гўшт маҳсулотларини етказиб бериш ва сотишда ветеринария ва санитария талабларига риоя этилишини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгилаш юзасидан таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Истамов), ИИБ (Турсунов), Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (Шодмонов), давлат Солиқ бошқармаси (Бозоров), Молия бош бошқармаси (Очилов), Ғазначилик (Шукуров), Соғлиқни сақлаш (Гафаров), Мактабгача таълим (Аслонова), Халқ таълими (Улуғбердиев), Ветеринария (Эргашев) бошқармалари, ДСЭНМ (Хожиева), вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази (Боймуродов), Бозорлар уюшмаси (Тоиров), шаҳар ва туман ҳокимликлари, гўштни қайта ишловчи корхоналар ва ихтисослашган сўйиш корхоналари раҳбарлари:

мол сўйиш ва сотишни ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 139-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартиби тўғрисида”ги Низом;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган “Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламенти”;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 30 июнда 20-15-222/11-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш” Қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу раҳбарларнинг мол сўйиш, гўшт ва гўшт маҳсулотларини етиштириб берилиши, реализация қилиниши бўйича белгиланган ветеринария-санитария қоидалари талабларини бажармаслиги уларга нисбатан тегишли жазо чораларини қўллашни кўриб чиқиш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига таклифлар киритиш учун асос бўлади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

3. Вилоят ветеринария бошқармаси (Эргашев), шаҳар ва туман ҳокимликлари, ихтисослашган мол сўйиш корхоналари раҳбарларига:

гўшти истеъмолга чиқариш учун мўлжалланган ҳайвонларни сўйишни – фақат замонавий механизациялаштирилган ёки автоматлаштирилган асбоб-ускуналар билан жихозланган бино ва хоналари мавжуд бўлган ихтисослашган сўйиш корхонасида (ветеринария врачининг рухсати билан шахсий эҳтиёжи учун ва мажбурий сўйиш бундан мустасно) амалга оширилишини ташкил этиш;

ихтисослашган сўйиш корхоналарида ветеринария кўригини ташкил этиш, ветеринария мутахассиси томонидан ҳайвонларни сўйишдан олдинги кўрикдан ҳамда сўйишдан кейинги кўрикдан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун талаб этиладиган зарурий шарт-шароитларни яратиш;

ихтисослашган сўйиш корхоналарида фақат уй ҳайвонлари, яъни йирик ва майда мол, чўчка, от, туя, қуён каби уй паррандаларининг барча турларини сўйилиши мумкинлиги юзасидан белгиланган тартибга қатъий амал қилиш, бунда соғломлиги ва сўйишга рухсат этилганлигини тасдиқловчи, ҳудуддаги ветеринария мутахассиси томонидан расмийлаштирилган маълумотномаси бўлмаган ҳайвонларни сўйилишини тақиқлаш;

ихтисослашган мол сўйиш корхоналарида сўйилган ҳайвонлардан олинган тери хом ашёсининг тўлиқ ҳисобга олиниши, бирламчи ишлов берилиши ҳамда ҳайвон эгасига идентификация қилинган мол сўйилганлиги тўғрисида белгиланган шаклда маълумотнома ва ҳайвоннинг идентификация атрибути (электрон идентификациядан ташқари) берилишини таъминлаш топширилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Истамов), вилоят ИИБ (Турсунов), Ветеринария бошқармаси (Эргашев), ДСЭНМ (Хожиева), “Бозорлар” уюшмаси (Тоиров) туман ва шаҳар ҳокимлари билан биргаликда:

сўйилган мол гўшти ветеринария-санитария экспертизаси ўтказилгандан кейингина гўшт танасига махсус муҳр босилган ҳолда корхоналарга ва бошқа ташкилотларга етказиб берилиши, бунда Ф-4 ветеринария маълумотномаси идоравий ва давлат ветеринария хизмати томонидан расмийлаштирилиб фақат шу туман (шаҳар) ҳудудида ташишда берилиши, Ф-2 ветеринария маълумотномаси фақат туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари томонидан расмийлаштирилишини инобатга олиш;

савдо корхоналарига, истеъмолчиларга ва бошқа ташкилотларга гўштнинг сифати тўғрисида гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирдагина етказиб берилиши устидан назоратни кучайтириш;

вилоят ҳудудидаги барча ихтисослашган мол сўйиш корхоналарини инвентаризациядан ўтказиб, уларга белгиланган тартибда ветеринария-санитария хулосаси расмийлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

5. Вилоят ИИБ (Турсунов), Солиқ бошқармаси (Бозоров) “Бозорлар” уюшмаси (Тоиров)га:

деҳқон бозорлари ҳудудида гўшт маҳсулотлари билан савдо қилинадиган дўконларда ихтисослашган сўйиш корхоналарида сўйилган Ф-2 ёки Ф-4 маълумотномалари билан келтирилган, ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилган ва сўйилган мол танасига тўртбурчак “Дастлабки кўрик” ва овал шаклдаги махсус муҳр босилган гўштлар сотилишини таъминлаш;

гўшт ва гўшт маҳсулотлари савдоси амалга ошириладиган расталарга совутгич ускуналари ўрнатиш бўйича зарур чораларни кўриш;

ветеринария кўригидан ўтказилмаган гўшт маҳсулотларини бозор ҳудудига киритилиши ва сотилишига йўл қўймаслик юзасидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминлаш;

умумий овқатланиш корхоналари томонидан деҳқон бозори павильонларидан харид қилинган гўшт маҳсулотларига белгиланган тартибда маълумотномалар расмийлаштириб берилишини ташкил этиш;

вилоят мол бозорларида идентификация қилинмаган қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонлари сотилишига йўл қўймаслик;

савдо шохобчалари ва бозорларда гўшт, гўшт маҳсулотларини сотиш билан шуғулланадиган шахслар белгиланган тартибда махсус кийим кийиш талабларига риоя қилиши ҳамда амалдаги қонун талабларига асосан бир йилда икки мартта тиббий кўрикдан ўтказилиши юзасидан белгиланган ветеринария-санитария тартибига қатъий амал қилинишини назоратга олиш вазифалари топширилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

6. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Истамов) шаҳар ва туман ҳокимларига:

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ўрганиш бўйича фавқулодда вазиятлар, ички ишлар бўлимлари, давлат санитария эпидемиология назорати маркази, туман ветеринария, туман давлат солиқ инспекцияси, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бўлимлари раҳбар мутахассисларидан иборат доимий фаолият кўрсатувчи туман, шаҳар Ишчи гуруҳлари ташкил этиш;

ишчи гуруҳлари томонидан ўрганиш натижаларини ҳар ойда камида бир марта вилоят ҳокими ҳузурида танқидий муҳокама этилишини таъминлаш топширилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

7. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Истамов), ИИБ (Турсунов), Солиқ бошқармаси (Бозоров), Ветеринария бошқармаси (Эргашев), ДСЭНМ (Хожиева) шаҳар ва туманлар ҳокимлари 10 кун муддатда ҳудудлардаги гўшт сотиш дўконларини хатловдан ўтказилишини ҳамда гўшт ва гўшт маҳсулотлари ветеринария-санитария талабларига жавоб берадиган жойларда сотилишини ташкил этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

8. Вилоят ветеринария бошқармаси (Эргашев), Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Гафаров), давлат санитария эпидемиология назорати маркази, шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ва уй ҳайвонларини сақлаш, идентификация қилиш тартиби, сўйиш, гўшт ва гўшт маҳсулотларини сотишда ветеринария-санитария қоидалари ва уларга амал қилмасликнинг ҳуқуқий оқибатлари юзасидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтириш ишларини кучайтирсинлар.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

9. Вилоят ветеринария бошқармаси (Эргашев) вилоят ДСЭНМ, вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ветеринария-санитария қоидаларини бузишга йўл қўяётган шахсларга, ветеринария ҳужжатларисиз гўшт қабул қилган умумий овқатланиш ва қайта ишлаш корхоналарига Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминласинлар.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

10. Вилоят телерадиокомпанияси (Қарчиғаев), “Дўстлик байроғи”, “Знамя Дружбы” газеталари давлат корхонаси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига вилоят аҳолисини қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш ҳамда гўшт маҳсулотларини етказиб бериш ва сотишда ветеринария ва санитария талабларига риоя этиш мавзусида давра суҳбатлари ҳамда танқидий кўрсатувлар ташкил этиш, мақолалар чоп этиш тавсия этилсин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С.Истамов зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими К.Турсунов

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишНавоий вилояти ҳокимининг қарори лойиҳасини таёрлаш07.05.2018 йилВилоят ҳокимлиги, вилоят Ветеринария бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш8.05.2018 йилНавоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЛойиҳани белгиланган тартибда Ягона порталда муҳокама қилиш8.05.2018 й -23.05.2018 йЯгона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш25.05.2018 йилВилоят ҳокимлиги, вилоят Ветеринария бошқармаси
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ташкилот ва муассасалар билан келишишЯгона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта жойлаштириш ва лойиҳани ташкилот, муассасалар билан келишиш27.05.2018 йилВилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
6Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун киритишИшлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун Навоий вилояти ҳокимига киритиш29.05.2018 йилВилоят ҳокимлиги
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari