Hujjat nomi
Давлат таълим муассасалари қошида спорт клубларини ташкил этиш
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-10 10:38:11
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-25 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Давлат таълим муассасалари қошида спорт клубларини ташкил этиш, уларни фаолият олиб бориши ҳамда молиялаштирилиши тартибини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Болалар ва ёшларнинг мактабдан ташқари спорт таълими тизимини янада такомиллаштириш, спорт заҳираси ва юксак маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
5 мартдаги ПФ-5368-сонли “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Давлат таълим муассасалари қошида спорт клубларини ташкил этиш ва фаолият олиб бориши ҳамда молиялаштирилиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирликлари билан биргаликда спорт клублари таълим муассасаларида самарали фаолият кўрсатиши, уларнинг моддий-техник база ва тренер-ўқитувчилар таркиби билан таъминланганлиги, ўқув-машқ жараёнининг сифати устидан назорат қилиниши, спорт машғулотлари мунтазам ўтказилиши ва ўқувчилар қатнови даражаси мониторингини тизимли асосда олиб борсин.

3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х. Исроилов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___” ___________даги
____ - сон
қарорига

ИЛОВА

Давлат таълим муассасалари қошида спорт клубларини ташкил этиш
ва фаолият олиб бориши ҳамда молиялаштирилиши
тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур низом Давлат таълим муассасалари (умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, Олий ўқув юртлари)да спорт клубларини ташкил этиш орқали ўқувчи-талаба ёшлар, шунингдек ўқитувчи ва ходимлар ўртасида жисмоний тарбия жамоаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ҳамда фаоллаштиришга қаратилган.

1-боб. Умумий қоидалар.

1. Давлат таълим муассасаларининг ўқувчи-талаба ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, ривожлантириш ҳамда юксак маҳоратли спортчилар захирасини тайёрлаш мақсадида спорт клубига жалб қилиш орқали фаолияти йўлга қўйилади.

2. Спорт клуби ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонун, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятларини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширади.

3. Спорт клубини ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг юридик шахс сифатида фаолиятини юритади.

4. Спорт клуби юридик шахс сифатида ўз мулкига, алоҳида балансига, ўз номи акс этилган муҳр ва штампларга ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган рамзига, банкда ўз ҳисоб ва валюта рақамларига ҳамда бошқа ўз фаолиятига зарур бўлган атрибутика ва реквизитларга эга бўлиш ҳуқуқига эга бўлади.

5. Спорт клубига ном ёки мақом бериш ҳудудий Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.

6. Спорт клуби ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширади.

7. Спорт клуби фаолияти номуайян муддатга ташкил қилиниб, унинг фаолиятини чеклаш ёки тўхтатиш фақатгина Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тегишли вазирлик, ташкилот ва идоралар билан келишган ҳолда амалга оширилади.

2-боб. Спорт клубининг асосий мақсади.

8. Спорт клубининг асосий мақсади:

Давлат таълим муассасалари ўқувчи-талаба ёшлар ҳамда ўқитувчи ва ходимлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш ҳамда ривожлантириш;

спорт турлари бўйича ўқувчи-талаба ёшлардан иқтидорлиларини саралаб олиш ҳамда уларни юқори спортга йўналтириш;

Давлат таълим муассасаларидаги спорт иншоотларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;

Спорт клубида ташкил қилинган спорт секцияларига таълим муассасасидаги таҳсил олувчилар, айниқса таълим муассасасининг ички назорат рўйхатларида турувчи ўқувчи-талаба ёшларни кенг қамровда жалб қилиш;

спорчи-ёшларда Ватанга бўлган садоқат руҳида тарбиялаш.

3-боб. Спорт клубининг вазифалари.

9. Спорт клубининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

Давлат таълим муассасаларида спортнинг оммавий турлари, айниқса олимпия турларидан спорт секциялари ва тўгараклари фаолиятини самарали ташкил этиш;

таълим муассасаларидаги ўқувчи-талаба ёшлар ўртасида турли спорт тадбирларини ташкил этиш орқали селекция ишларини доимий тарзда йўлга қўйиш;

истеъдодли ёш спортчиларни аниқлаш, юксак маҳоратли спортчилар захирасини тайёрлаш ва спорт турларини ривожлантириш ишларини олиб бориш;

таълим муассасида ташкил этилган спорт тўгараклари ҳамда уларга жалб этилганлар тўғрисида маълумотлар базасини яратиш ҳамда янгилаб бориш;

туман (шаҳар) ҳудудларида ўтказилаётган спорт мусобақаларида таълим муассасасидаги спортчи ёшларни спорт клуби номи билан иштирокини таъминлаб бориш;

оммавий жисмоний тарбия соғломлаштириш тадбирлари, спорт байрамлари, спартакиадалар, фестиваллар, мусобақалар ўтказиш;

йил давомида (ҳар чоракда) спорт клуби ҳисоботларни тақдим этиб бориш;

спорт клубининг фаол аъзоларини тақдирлашга, шунингдек малака тоифа меъёрларини бажарган спортчи-ёшларни ҳудудий Жисмоний тарбия ва спорт бошкармасига тоифа бериш юзасидан тавсия бериш.

4-боб. Спорт клубига раҳбарлик қилиш.

10. Спорт клубига раҳбарни тайинлаш Давлат таълим муассасасининг жамоасининг йиғилишида овоз бериш йўли билан тайинланади.

11. Спорт клуби жамоатчилик асосида Давлат таълим муассасалари раҳбарларини (директор, ректор) сайлаш тавсия қилинади.

12. Спорт клуби фаолиятини назорат қилиш ҳамда самарадорлигини ошириш таълим муассаса раҳбари, шу билан бир қаторда туман (шаҳар) Жисмоний тарбия ва спорт бўлим бошлиқлари шахсан жавобгардир.

13. Спорт клуби ўз фаолияти доирасида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини йил давомида (ҳар чоракда) Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг туман (шаҳар) ҳудудий бўлинмаларига тақдим этиб боради.

Шу қаторда туман (шаҳар) Жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ҳудудий бошқармаларга, ҳудудий бошқармалар вазирликка тақдим этиб боради.

5-боб. Спорт клуби фаолиятини ташкил этиш тузилмаси

14. Давлат таълим муассасасидаги ўқувчи-талаба ёшлар ҳамда ўқитувчи ва ходимларнинг 70 фоизини жалб қилгандагина ушбу таълим муассаса қошида спорт клуби ташкил этилади.

15. Спорт клуби ҳудудий Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари томонидан тасдиқланган Устав асосида фаолият юритади.

16. Спорт клубида спорт секциялари ва тўгарак ишларини ушбу таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчи ва йўриқчилари томондан жамоатчилик тарзида олиб борилади.

17. Давлат таълим муассасаларининг жисмоний тарбия фанини ўқитиш учун белгиланган соатлар ҳисобидан, педагогик юкламалари соатларидан ўрин олган спорт секциялари ва тўгараклари учун ажратилган соат ҳисобидан спорт клубидаги спорт секциялари ва тўгарак ишлари амалга оширилади.

18. Давлат таълим муассасаларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва йўриқчилари йиллик иш режалари ва педагогик юкламалри соатларини белгилаш ва тасдиқлашда спорт тўгарак ишлари, мусобақа тадбирлари ҳамда ўқувчи-талабалар билан ишлаш кўзда тутилган бўлиши зарур.

19. Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида спорт секциялари фаолиятини олиб бораётган ўқитувчи ва тренерлар ушбу спорт клубларида ўз фаолиятларини жамоатчилик асосида олиб боради.

20. Спорт клуби томонидан ўқув-йилининг бошланган (сентябрь) ойида ушбу ўқув-йили давомида ўтказиладиган оммавий спорт тадбирлар тақвим режаси ишлаб чиқилади. Ушбу тақвим режа туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари билан келишган ҳолда амалга оширилади.

6-боб. Спорт клубига аъзо бўлиш ҳамда аъзоларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

20. Спорт клубига фақатгина ушбу таълим муассасасида таҳсил олаётган ўқувчи-талаба ёшлар ҳамда ўқитувчи ва ходимларгина аъзо бўлишлари мумкин бўлиб, барча аъзоларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тенг равишда ҳимоя қилинади.

21. Давлат таълим муассасаларида ташкил қилинган спорт клубларига аъзо бўлиш ихтиёрийдир.

22. Спорт клубига аъзо бўлишда вояга етган жисмоний шахсларнинг (вояга етмаганларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан) ёзма аризалари ҳамда спорт клуби раҳбари томонидан тузилган шартнома асосида қабул қилинади.

23. Спорт клубига аъзоликка қабул ушбу Давлат таълим муассасасида таҳсил олиши ёки меҳнат фаолиятини юритаётган давридан бошлаб, якунлагунга қадар амалга оширилади.

Ўқувчи-талаба ёшлар бир таълим муассасидан бошқасига ўтганида ёки таълимнинг кейинги босқичига ўтганида ушбу спорт клуби сафидан чиқарилади ҳамда танланган таълим муассасида ташкил қилинган спорт клубига ихтиёрий равишда қабул қилинади.

Таълим муассасасида асосий ходим сифатида фаолият юритаётган ўқитувчи ва ходимлар бошқа таълим муассасасида ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини юритаётган ходим ушбу таълим муассаса қошида ташкил қилинган спорт клубига аъзо бўлиши ихтиёрийдир.

Оммавия спорт тадбирларида асосий меҳнат фаолиятини юритаётган таълим муассасаси қошида ташкил қилинган спорт клуби номи билангнина иштирок этиши мумкин бўлиб, бошқа ҳолларда (бошқа спорт клуби номи билан) иштирок этиши тақиқланади.

24. Бир даврнинг ўзида икки ва ундан ортиқ спорт клубларига аъзо бўлиши мумкин.

25. Спорт клуби аъзолари тенг ҳуқуқли бўлиб, уларнинг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

ўз ҳоҳишига кўра спорт клуби аъзолигидан чиқиш;

спорт клуби томонидан ўтказилаётган спорт тадбирларда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланган оммавий спорт тадбирларида спорт клуби номи билан қатнашиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиш.

26. Спорт клуби аъзоларининг мажбуриятлари қуйидагилардан
иборат:

спорт мактаби меъёрий ҳужжатлари ва ушбу низомда белгиланган талабларга амал қилиш;

спорт клуби томонидан ўтказиладиган турли спорт тадбирлари, кўргазмаларда фаол иштирок этиш;

аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлаб бориш.

7-боб. Спорт клубига аъзолик бадал тўловларини
амалга ошириш тартиби

27. Спорт клуби учун аъзолик бадал тўловлари йилига бир маротаба, яъни Давлат таълим муассасасининг ўқув йили бошланган даврнинг биринчи (сентябрь) ойида тўланиб, ўқув йили тугагунга қадар давом этади.

28. Бирор Давлат таълим муассасасидан таълимни давом эттириш мақсадида бошқа таълим муассасига кўчирилган ўқувчи-талаба ёшлар янги қабул қилинган таълим муассаса қошидаги спорт клубига аъзолик бадал тўловини қайта амалга ошириши лозим. Ушбу тўлов ўқувчи-талаба ёшларнинг таълим муассасасининг ўқув йили якунига қадар спорт клуби аъзоси бўлишини таъминлайди.

Давлат таълим муассасасида меҳнат фаолиятини олиб борган, аммо бирор сабабга кўра бошқа таълим муассасига асосий ёки ўриндош ходим сифатида ўтганида янги таълим муассаси қошидаги спорт клубига аъзолик бадал тўловини амалга ошириши лозим.

29. Спорт клубига аъзолик бадал тўлов миқдори:

7-18 ёшдаги ўқувчи-талаба ёшлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг
2 фоизи;

19 ва ундан катта ёшдаги талаба ёшлар ҳамда ўқитувчи ва ходимлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 4 фоизи миқдорида белгиланади.

30. Спорт клуби аъзоларининг касаллик даври учун аъзолик бадал пулларидан чегирмалар қилинмайди.

31. Ўқувчи-талаба ёшларнинг таълимнинг бошқа босқичи ёки бошқа таълим муассасасига ўтганда аввалги таълим муассаса қошида ташкил этилган спорт клуби учун амалга оширилган аъзолик тўлов пуллари қайтарилмайди.

Шунингдек, спорт клуби сафидан чиқарилган спортчи-ёшларнинг ўқув йили учун амалга оширган аъзолик бадал пуллари қайтарилмайди.

Ушбу холатлар таълим муассасанинг ўқитувчи ва ходимлари учун ҳам тааллуқлидир.

32. Спорт клубига аъзолик бадаллари тўлови фақатгина ҳудудий банк бўлимлари орқали спорт клубининг ҳисоб рақамига пул тўлов орқали амалга оширилади.

33. Спорт клубига аъзолик бадал тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси спорт клубига тақдим этилади.

34. Спорт клубига аъзолик бадали нақд пул билан тўлов қилиш қатъиян ман этилади.

35. Аъзолик бадалидан тушган маблағларнинг барчаси (100 %) спорт клубининг харажатлари учун йўналтирилади.

36. Аъзолик бадалидан тушган маблағлар ушбу спорт клубининг фаолияти учун сарфланиши лозим.

Бунда:

спорт клуби учун спорт анжомларини ҳарид қилиш;

спорт клуби қошида оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш;

спорт клуби аъзолари бўлган спортчиларни туман (шаҳар) ва ҳудудларда ўтказиладиган спорт мусобақаларида иштирокини таъминлашга қаратилиши;

спорт клуби аъзолари бўлган спортчиларини ягоналаштирилган, спорт клуби акс эттирилган логотипли эпикировкалар билан таъминлаш.

Аъзолик бала пул маблағлари бошқа тадбирлар ва мақсадларга йўналтириш тақиқланади.

37. Васийлик ва ҳомийликка олинган, етим болалар, махсус мактаб интернатларда тарбияланувчилари, ногиронлар ва нафақадаги шахслар, шунингдек спорт клуби ташкил қилинган таълим муассасасининг ички назоратида турувчи ва ижтимоий ҳимояга мухтож оила ва уларнинг фарзандлари (тегишли маълумотномаларни тақдим этган ҳолда) аъзолик бадаллари тўлашдан озод этилади.

8-боб. Спорт клубининг молиялаштириш, мол-мулки
ва уларни шакллантириш манбаалари

38. Спорт клубининг мол-мулки қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

аъзолик бадаллари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий равишда берган ҳомийлик маблағлари ва мулклари;

спорт клуби таркибида тузилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятлардан тушадиган даромадлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

39. Спорт клуби аъзолик бадаллари пул маблағларидан фойдаланиш учун тасдиқланган оммавий спорт тадбилари тақвим режаси учун йўналтирилади.

40. Спорт клублари фаолияти доирасида аъзолик бадал пул маблағлари тушуми ва сарфланиши бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни тузиш туман (шаҳар) Жисмоний тарбия ва спорт бўлимларининг бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.

41. Спорт клуби аъзолари тўловининг ҳисобланиши, тушуми ва унинг ишлатилиши бухгалтерия ҳисоб-китобида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия қайдномалари орқали расмийлаштирилади.

42. Спорт клуби раҳбари аъзолик тўлови тушумини мақсадли сарфлаш бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.

9-боб. Якуний қоидалар

43. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарориТегишли вазирлик ва идоралар билан келишишМайЎзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari