Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 августдаги ПҚ–1388-сонли қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-11 10:48:15
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-26 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил
12 августдаги ПҚ–1388-сонли қарорини ўз кучини
йўқотган деб топиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 16 мартдаги
ПҚ–3610-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 августдаги “Андижон шаҳрида футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–1388-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.Мирзиёев

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 августдаги

ПҚ–1388-сонли қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

Мазкур қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил
16 мартдаги ПҚ–3610-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 августдаги “Андижон шаҳрида футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–1388-сонли қарорига асосан Андижон шаҳрида (Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Шўрбулоқ кўчаси, 2-уй) Андижон шаҳар футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги
ПҚ–3610-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ, Жисмоний тарбия ва спорт
вазирлиги тизимидаги футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган
мактаб-интернатлари негизида 14 та ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларини
ташкил қилиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси тасарруфига ўтказиш ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолиш назарда тутилган. Ушбу қарорга мувофиқ, Андижон шаҳар футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати негизида Андижон вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ташкил этилиши кўзда тутилган.

Шу муносабат билан, тайёрланган қарор лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 августдаги ПҚ–1388-сонли қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш назарда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири

Ш.Исроилов

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишишҚарор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассислари билан биргаликда ишлаш2018 йил майЖисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari