Hujjat nomi
Тошкент шаҳрида қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ҳамда уларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган объектлар атрофини тўсиқ-деворлар билан химоялаш талабларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-11 15:48:09
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-26 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Тошкент шаҳрида қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ҳамда уларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган объектлар атрофини тўсиқ-деворлар билан химоялаш талабларини белгилаш тўғрисида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари мажмуасининг Тошкент шаҳрида юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ҳамда уларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган объектлар атрофида қурилиш даврида вақтинчалик ўрнатиладиган тўсиқ-деворларга умумий талабларни белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2. Тошкент шаҳрида юридик ва жисмоний шахслар томонидан қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ҳамда уларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб бориладиган барча объектлар ҳудудларини, вақтинчалик тўсиқ-деворлар билан ўраш шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талаблардан келиб чиқиб, қуйидаги талаблар асосида амалга оширилиши белгилансин:

қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ҳамда уларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб бориладиган объектларнинг ҳудудига ўрнатиладиган тўсиқ-деворлар баландлиги камида 230 см бўлиши;

тўсиқ-деворлар асоси металл ёки қаттиқ турдаги материалдан бўлиши;

тўсиқ-деворларга баннер қопламаси тортилиши, шу жумладан мавжуд доимий деворларга ҳам;

баннер қопламасининг баландлиги 220 см бўлиши ва узунлиги объектнинг тегишли ҳудудининг айланмаси бўйича;

баннер қопламалари қурилаётаган бино ва иншоотнинг кундузги, кечги кўринишлари тасвири ҳамда объект паспортининг маълумотлари (объект номи, буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотларининг номи, юридик манзили, алоқа телефони ва электрон почта манзиллари, қурилётган ёки реконструкция қилинаётган бинонинг майдони, қурилиш-таъмирлаш ишларини бошланиши ва якунлаш муддати, асоси (қарор, фармойиш, рухатнома) 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ жойлаштирилган бўлиши;

паспорт баннер қопламасининг фони оқ ёки қаймоқ ранг бўлиши;

қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ҳамда уларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш майдони пиёдалар йўлига яқин жойлашганда, бутун қурилиш майдонини пиёдалар йўлаги узунлиги бўйича усти ёпилган бўлиши (ҳимоя конструкцияси), бунда юқоридан тушиши мумкин бўлган қаттиқ жисмларни ушлаб қолиши ёки зарба кучини қайтаришга бардошли бўлиши;

туннинг қоронғи вақтида пиёдалар йўлагини сунъий ёритиш чироқлари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

3. Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (Б.Халматов) ва туман ҳокимликлари:

мазкур қарор кучга киргандан сўнг бир ой муддатда:

ушбу қарор мазмун моҳияти Тошкент шаҳридаги юридик ва жисмоний шахсларга тарғибот ва ташвиқот қилиш ишларини амалга ошириш;

Тошкент шаҳрида бино ва иншоотлар қуриш учун ажратилган ер участкаларида қурилиш ишлари бошланмаган ва тўхтаб қолган, шунингдек қурилиш ишларини якунлаш муддатидан олти ой ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилган қурилиш майдонларининг манзилли рўйхатларини шакллантирсин ва қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ҳамда уларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш жараёнларини жадаллаштирилиши ёки ер майдонларини ер захира фондига қайтарилиши бўйича чоралар кўриш ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига ҳисобот тақдим этиш;

Тошкент шаҳар туманларида юридик ва жисмоний шахслар томонидан қурилиш, реконструкция, қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ҳамда уларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган барча объектлар атрофларини белгиланган янги тартиб асосида химоялаш ишлари амалга оширилиши назоратга олсин ва ушбу ишларни амалга оширишдан бош тортган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан чоралар кўрилиши таъминлансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” Инжиниринг компанияси (С.Орипов), Капитал қурилиш бош бошқармаси (Б.Ачилов), ва бошқа давлат органлари тизимидаги ташкилотлар:

марказлашган маблағлар, Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ҳамда бюджети маблағлари ҳисобига қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб бориладиган объектлар ҳудудларини ўраш ишлари белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилиши таъминласин ва назоратга олсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (Х.Эргашев), “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти (А.Акромов), “Компьютерлаштириш маркази” ДУК (М.Асамов) мазкур қарор расмий эълон қилинишини ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиши таъминласин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан уч ой муддат ўтганидан кейин қонуний кучга киради.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

7. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Максумов зиммасига юклансин.

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Артикходжаев

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Тошкент шаҳрида қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ҳамда уларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган объектлар атрофини тўсиқ-деворлар билан химоялаш талабларини белгилаш тўғрисида Тошкент шаҳрида юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ҳамда уларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган объектлар атрофида қурилиш даврида вақтинчалик ўрнатиладиган тўсиқ-деворларга умумий талабларни белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.15 кунТошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Максумов
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari