Hujjat nomi
Тошкент вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent viloyati hokimligi
Hujjat muallifiToshkent viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-01-30 15:27:22
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-02-18 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИХА

Тошкент вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги
ПҚ-1326-сон “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52(656) сон, 636-модда) 4-банди ҳамда Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларига (рўйхат рақами 2643, 2014 йил 26 декабрь) асосан, деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари (савдо комплекслари) фаолиятини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, улар томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари ва хажмларини кенгайтириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, бозорлар ва савдо комплексларида пул оқимлари тўлиқроқ ҳисобга олинишини таъминлаш, шунингдек сифати паст, қалбаки ва контрабанда маҳсулотлари сотилишига йўл қўймаслик мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Вилоят Молия (Д.Убайдуллаев) ва Давлат солиқ бошқармасининг (Қ.Маматисаев) таклифларига асосан, Бозор ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг миқдорлари 1–иловага мувофиқ, бозорлар ва савдо комплексларида кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари ҳамда бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоот ва бошқа мол-мулкларга кўрсатиладиган мажбурий хизмат турлари миқдорлари
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш” бош бошқармасининг Тошкент вилояти бўлими (М.Акилов) ва бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари билан биргаликда бозорлар ва савдо комплексларидан тушадиган йиғимларни белгиланган тартибда тўлиқ ундирилишини таъминласинлар ҳамда бир марталик йиғим, ижара тўлови миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек кўрсатиладиган мажбурий хизматларнинг тасдиқланган рўйхати ва қийматини бозорлар ва савдо комплексларига кириладиган барча жойларига осиб қўйсинлар.

3.Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш” бош бошқармасининг Тошкент вилояти бўлими (М.Акилов) бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари томонидан бозорларда ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, кўрсатиладиган хизматлар, фойдаланганлик учун ижара тўловлари йиғим миқдорларини кўпайтириш эвазига тушадиган даромадларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон; 2008 й., 52-сон, 512-модда) белгиланган тартибда бюджетга йўналтирилишини назорат қилсин.

4.“Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” газеталари таҳририяти (У.Абдушоҳидов)га вилоят ҳудудидаги бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғим ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида тарғиб қилиб бориш тавсия этилсин.

5.Тошкент вилояти ҳокимининг 2014 йил 22 февралдаги 46-сон “Тошкент вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6.Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7.Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Абдуқодиров зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокимиА.Усманов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari