Hujjat nomi
Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-14 16:48:23
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-31 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарорининг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 20 январдаги 2854-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 13-январдаги “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 2 ва 2017-2-сонли қарорларига, вилоят Давлат солиқ бошқармаси, вилоят молия бош бошқармаси, “Сирдарёбозорсавдо” уюшмаси ҳамда туманлар ва шаҳарлар бозорлари маъмуриятларининг таклифига асосланиб, “Норматив-хуқуқий хужжатлар тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 14-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ, қарор қиламан:

1. Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин ва мазкур қарор қонуний кучга кирган кундан бошлаб жорий этилсин.

2. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Ж.Ғойибов), “Сирдарёбозорсавдо” уюшмаси (О.Мусаев), бозорлар ва савдо комплекслари раҳбарлари:

ушбу қарор бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги махсус жойларга осиб қўйилишини;

олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати минимал миқдорларининг тўлиқ ундирилиши, банк муассасаларига топширилиши ва тегишли қисми маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилишини таъминласин.

3. Қарор матни “Сирдарё хақиқати” газетасида чоп этилсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Вилоят ҳокимининг 2017 йил 13 мартдаги “Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 138-сонли қарори мазкур қарор қонуний кучга кирган кундан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.

6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Эшматов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Ғ. Мирзаев

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг

МИНИМАЛ МИҚДОРЛАРИ

I. Бозор ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг минимал миқдори

Т/р

Маҳсулот тури

Ўлчов бирлиги

Сўм

Вилоят шаҳарлари

Вилоят туманлари

1.

Маҳсулотларни савдо ўринларида сотиш:

1.1.

Мевалар:
Ҳўл мевалар:
олма, анор, нок, шафтоли, анжир, олхўри, гилос, кўк ва қизил султон, ўрик, узум, олча, қулупнай, малина ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

5 500

4 000

цитрус ва тропик мевалар (апельсин, мандарин, лимон, банан, ананас, киви ва ҳ.к.) ҳамда чет элдан келтирилган бошқа ҳўл мевалар.

1 ўрин/кунга

7 500

4 500

Қуруқ мевалар, ёнғоқлар: туршак, баргак, майиз, ёнғоқ, ерёнғоқ, бодом, писталар, шўрданак ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

8 000

5 000

1.2.

Сабзавотлар: картошка, пиёз, карам, сабзи, саримсоқ, лавлаги, шолғом, булғор қалампири, бақлажон, патиссон, помидор, бодринг (шу жумладан, иссиқхоналарда етиштирилган помидор ва бодринг) ва ҳ.к. ҳамда пиширилган жўхори

1 ўрин/кунга

4 500

4 000

1.3.

Полиз маҳсулотлари:

ҳандалак,қовун, тарвуз, қовоқ (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

8 500

5000

1.4.

Дон маҳсулотлари:

гуруч, кунгабоқар, ёрмалар (крупа), буғдой, сули, арпа ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

5 500

4 500

1.5.

Дуккакли маҳсулотлар:

1

6 500

5 000

мош, ловия, нўхат ва ҳ.к.

ўрин/кунга

1.6.

Сут маҳсулотлари:

сут, қатиқ, қаймоқ, сметана, уйпишлоғи, сузмаваҳ.к.

1 ўрин/кунга

5 000

4 000

1.7.

Тузламалар: карам, бодринг, помидор ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

6 000

5 000

1.8.

Зиравор ва дориворлар (зира, мурч, қалампир ва ҳ.к) ҳамда асал

1 ўрин/кунга

5 000

4 000

1.9.

Кўкатлар (шу жумладан, иссиқхонада етиштирилганлар)

1 ўрин/кунга

4 500

3 500

1.10.

Тухум

1 ўрин/кунга

6 500

4 000

1.11.

Гуллар ва кўчатлар (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

5 500

4 000

1.12.

Нон маҳсулотлари (оби нон, патир ва ҳ.к)

1 ўрин/кунга

5 000

4 000

1.13.

Уйда тайёрланган консерваланган маҳсулотлар, пазандалик маҳсулотлари ва уй шароитида тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари

1 ўрин/кунга

5 000

4 000

1.14.

Саноат йўли билан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва салқин ичимликлар

1 ўрин/кунга

6 500

4 500

1.15.

Миллий таомлар

1 ўрин/кунга

8 000

5 000

1.16.

Полиэтилен ва қоғоз пакетлар, саватлар ва посилка қутилар

1 ўрин/кунга

5 000

3 500

1.17.

Супурги

1 ўрин/кунга

6 000

4 500

1.18.

Тирик балиқ

1 ўрин/кунга

8500

6000

1.19.

Халқ ижодкорлиги, халқ ҳунармандчилиги ва косибчилик товарлари (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

3500

3 000

2.

Гўшт маҳсулотлари:

мол, қўй, чўчқа, паррандагўшти, жигар, думбаваҳ.к.

1 ўрин/кунга

10000

7000

3.

Маҳсулотларни автомашинада сотиш:

енгил автомашиналардан

1 машина

10 000

7 000

юк автомашиналардан

1 машина

14 000

9 000

тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан

1 машина

12000

9 000

маҳсулотларни ердан сотиш (савдо расталаридан ташқарида, махсус ажратилган жойларда) (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

8000

5 000

4.

Уй ҳайвонлари учун ем-озуқалар (ҳар бир тиркама ёки юк автомашинаси учун):

шрот, шелуха, комбикорма, пичан, сомон, гуруч ва маккажўхори пояси ва ҳ.к.

1 машина

10000

8000

5.

Қурилиш материалларини сотиш:

5.1.

Бозорлар ва савдо комплекслари томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш:

6 кв. Метргача

1 ўрин/кунга

5000

4000

6 кв. Метрдан — 15 кв. метргача

1 ўрин/кунга

7 000

5000

15 кв. Метрдан — 30 кв. метргача

1 ўрин/кунга

9 000

7 000

5.2.

Кичик ўлчамдаги қурилиш материаллари (майда ўлчамли), сантехника, ёритиш ускуналарини (люстра, светильниклар ва ҳ.к.) сотиш (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

5000

4000

6.

Илгари фойдаланишда бўлган буюмлар ва эҳтиёт қисмларни сотиш:

Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар

1 ўрин/кунга

7 000

6 000

Уй-рўзғор жиҳоз буюмлари ва кийим-кечаклар

1 ўрин/кунга

5000

4000

7.

Автотранспорт воситаларини сотиш:

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар

1 дона

15 000

15 000

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари

1 дона

18 000

18 000

мотоцикл, мотореллер ва мопедлар

1 дона

7 000

7 000

велосипедлар

1 дона

5000

5000

8.

Мол бозорига олиб кириладиган ҳар бир чорва моллари учун

8.1.

От, той, туя

1 бош

16 000

16 000

бўталоқ, эшак

1 бош

10 000

10 000

8.2.

Йирик шохли қорамол:

Сигир бузоғи билан

1 бош

18 000

18 000

Қорамол

1 бош

16 000

16 000

Бузоқ (6 ойгача)

1 бош

12 000

12 000

8.3.

Майда шохли қорамол:

Қўй

1 бош

10 000

10 000

Эчки

1 бош

10 000

10 000

Қўзи

1 бош

7 000

7 000

Улоқ

1 бош

7 000

7 000

Қўй қўзиси билан

1 бош

12 000

12 000

Эчки улоғи билан

1 бош

12 000

12 000

8.4.

Чўчқалар ва чўчқа болалари

1 бош

10 000

10 000

9.

Уй паррандалари: курка, товуқ, ўрдак, ғоз

1 бош

3000

3000

товуқ, курка, ўрдак, ғоз жўжалари

10 бош

2 500

2 200

10.

Итлар ва мушуклар

1 ўрин/кунга

4 000

4 000

11.

Манзарали қушлар ва балиқлар

1 ўрин/кунга

4 500

3 200

12.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар учун озуқалар ҳамда тегишли аксессуарлар ва буюмлар

1 ўрин/кунга

3 000

1 500

13.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар, шунингдек уларнинг озуқалари ва тегишли аксессуарлар ва буюмлар, бир жойда

1 ўрин/кунга

5 000

2 500

14.

Пойабзал таъмирлаш хизмати

1 ўрин/кунга

3 500

2 500

II. Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва

иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўлови:

1.1.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш

1 кв. м./ойига

17 000

10 000

1.2.

Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш

1 кв. м./ойига

15 000

9 000

1.3.

Умумий овқатланиш

1 кв. м./ойига

17 000

10 000

1.4.

Маиший хизмат кўрсатиш

1 кв. м./ойига

8 000

6 000

1.5.

Бошқа турлар (омбор, офис, дорихона, пайнет ва ҳ.к.)

1 кв. м./ойига

8 000

8 000

2.

Инвентарларни ижарага бериш:

2.1.

Тош-тарозилар учун

1 кунга

1 500

1 000

2.2.

Катта юк тортиш тарозилари учун

150 кг.гача

1 кунга

2 000

1 300

150 кг.дан 1500 кг.гача

1 кунга

8 500

7000

2.3.

Савдо жиҳозлари учун (болта, тахтакач, пичоқ, ўриндиқ, воронка, патнис, сават ва ҳ.к.) (бутун тўплам учун, бунда тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)

1 кунга

1 300

1 000

2.4.

Махсус уст-бош кийимлар учун (халат, этак, енглик) (бутун тўплам учун, бунда тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)

1 кунга

700

500

2.5.

Маҳсулотлар учун брезент бериш

1 кунга

2000

1 000

2.6.

Аравачалар учун

1 кунга

4000

2000

2.7.

Реклама жойлаштиришга ажратилган ер майдонидан фойдаланганлиги учун (1 кв метр)

1 кунга

1 500

1 000

3.

Кўрсатиладиган хизмат турлари:

3.1.

Қишлоқ хўжалик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш:

совуткичларда (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)

1 кунга

3000

2 500

омборхоналарда, сақлаш камераларида (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)

1 кунга

2500

2000

бозор ҳудудидаги расталарда ва очиқ жойларда (савдо ўрни ҳисобидан)

1 кунга

1 700

1 700

3.2.

Буюмларни омборларда сақлаш (бир 50х50х100 ўлчамдаги жой учун)

1 кунга

2000

1 700

3.3.

Маҳсулотларни тарозида тортиш:

катта юк тарозида

1 марта тортиш

1 500

1 000

йирик ва майда шохли қорамолни тортиш

1 марта тортиш

2000

1 500

3.4.

Автотарозилардан фойдаланиш:

юк кўтариш қуввати 5 тоннадан ортиқ бўлган тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан:

юк билан

1 марта ўлчаш

3 200

2 300

юксиз

1 марта ўлчаш

2 500

2 000

юк кўтариш қуввати 5 тоннагача бўлган тиркамали ва ярим тиркамали юк автомашиналаридан:

юк билан

1 марта ўлчаш

2200

1 600

юксиз

1 марта ўлчаш

2 000

1 500

енгил автомашиналардан:

юк билан

1 марта ўлчаш

1 700

1 300

юксиз

1 марта ўлчаш

1 500

1 200

тиркамали енгил автомашиналардан:

юк билан

1 марта ўлчаш

2 200

1 600

юксиз

1 марта ўлчаш

1 700

1 300

3.5.

Меҳмонхона хизматидан фойдаланиш (1 та жой учун)

1 кунга

8000

8000

3.6.

Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш учун:

енгил автомашиналар учун

1 соатга

1 500

1 000

юк автомашиналари учун

1 соатга

2000

1 500

3.7.

Ҳожатхона хизматидан фойдаланиш

1 марта

600

500

3.8.

Телефондан фойдаланиш

1 марта

400

300

3.9.

Радиоузел орқали эълон бериш

3 марта такрор

600

600

3.10.

Умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар (асфальтланган ва брусчатка ётқизилган йўлаклар, тротуарлар, кириш ва чиқиш жойлари, ер ости ва ер усти канализация лотоклари, ички ва ташқи ёритиш тармоқлари ва иншоотлари, ичимлик сувининг санитар-техник бўғинлари, умумий ҳудудни қўриқлаш ва тозалаш,

1 кв. м./ойига

7 000

6 000

маиший ва мева-сабзавот маҳсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш, ташқи муҳандислик-коммуникация иншоотлари)*

* Ушбу хизматлар бозорлар ва савдо комплекслари худудидаги бино ва иншоотлар мулкдорларига кўрсатилади ҳамда улар учун кадастр хужжатларида кўрсатилган эгаллаган ер майдонларидан келиб чиқиб ҳақ тўланади. Жумладан:

1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, халқ истеъмоли моллари ва бошқа буюмлар билан савдо қилинганида, бир жой (савдо ўрни) ўлчами 1-1,2 погон метр деб белгиланади ва шу ўлчамдан ортиқ ўрин учун қўшимча равишда ҳар бир савдо ўрни учун белгиланган бир марталик йиғим миқдорида жой ҳақи ундирилади.

2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари аралаш ҳолда сотилганида, бир марталик йиғим сотиладиган маҳсулот турлари бўйича белгиланган энг юқори ставка бўйича ундирилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини муҳокамадан ўтказиш.Қарор лойиҳаси муҳокамадан ўтказилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вилоят адлия бошқармасига тақдим этилади.20.06.2018 й.Х.Маллаев, А.Мусаев
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari