Hujjat nomi
Автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжуд бўлишини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarning tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirishga tasir etishini baholashda ishtirok etishingiz mumkin.

Berilgan baholar tegishli normativ-huquqiy hujjatni ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston avtomobil transporti agentligi
Hujjat muallifiO`zbekiston avtomobil transporti agentligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-16 17:29:27
Baholash yakunlanishi sanasi2018-05-31 23:59:00
Hujjat ko'rinishiAmaldagi NHH
Hujjatning joriy holatiBaholanish jarayonida

ЛОЙИХА

ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ

БУЙРУҒИ

Автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжуд бўлишини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги 3589-сон “Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг 2017 йил 12 июлдаги 61-сон буйруғи (рўйхат рақами 2906, 2017 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 30-сон, 759-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжуд бўлишини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бошлиқ Д.Дехканов

Тошкент ш.

2018 йил “___” __________,

______-сон

Ўзбекистон автомобиль транспорти

агентлиги бошлиғининг

2018 йил “_____” _________________-сон буйруғига

ИЛОВА

Автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжуд бўлишини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1.2-банд биринчи хатбошидаги “ва дарё” сўзлари чиқариб ташлансин.

2.3-банд тўртинчи хатбошидаги “Миллий” сўзи “Давлат” сўзига ўзгартирилсин.

3.9-банд иккинчи хатбошидаги “ва дарё” сўзлари чиқариб ташлансин.

4.Мазкур ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.

Ички ишлар вазири

“ ” _________ 2018 й.

П.Бобожонов

Ташқи ишлар вазири

“ ” _________ 2018 й.

А.Камилов

Давлат солиқ қўмитаси раиси в.в.б.

“ ” _________ 2018 й.

Б.Мусаев

Давлат божхона қўмитаси раиси

“ ” _________ 2018 й.

М.Азимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив ҳуқуқий ҳужжат (НҲҲ) лойиҳасини ишлаб чиқишНизомни ишлаб чиқиш16.05.2018Узбекское агентство автомобильного транспорта
2НҲҲни Ягона порталда муҳокама ўтказиш учун жойлаштиришЯгона порталда НҲҲ лойиҳасини ва жадвални жойлаштириш16.05.2018Узбекское агентство автомобильного транспорта
3НҲҲ ни муҳокама қилишНҲҲ ни муҳокама қилиш16.05.2018 й. - 31.05.2018 й.Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ҳамда Ягона порталда муҳокама иштирокчилари
4НҲҲни давлат рўйхатидан ўтказиш учун киритишНҲҲни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритиш20.08.2018 й.Узбекское агентство автомобильного транспорта
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari