Hujjat nomi
Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-16 18:01:10
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-05-31 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кредит бюролари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган талаблар ҳамда кредит бюроларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва улар фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1.Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

кредит ахбороти алмашинуви тизими (кейинги ўринларда – тизим) – кредит ахбороти алмашинуви иштирокчилари ўртасида вужудга келадиган муносабатлар мажмуаси;

электрон ахборот – Ўзбекистон Республикасининг “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тизим иштирокчилари ўзаро алмашадиган электрон ахборот ёки ҳужжат;

ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситалари – ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун унинг криптографик алмаштирилишини амалга оширувчи техник ва дастурий воситалар;

“SSL” баённомаси – электрон ахборот алмашинуви жараёнида ахборотларни криптографик ҳимоялаш ва узатишни кўзда тутадиган баённома;

VPN тармоқлари – электрон ахборот алмашинуви жараёнида алоқа каналларида бир ёки бир нечта сет боғланишларини таъминлайдиган виртуал хусусий тармоқлар;

UPS қурилмалари – асосий электр узатиш тармоқларида қисқа муддатли узилиш юзага келганда электр энергия таъминотини узлуксиз етказиб берувчи қурилмалар;

банк телекоммуникация тармоғи (кейинги ўринларда – БТТ) – банктизимининг идоравий телекоммуникация тармоғи.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2. Кредит бюролари ўзларининг фаолиятларини лицензия асосида амалга оширадилар. Кредит бюроларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва улар фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги ўринларда – Марказий банк) томонидан амалга оширилади.

3. Лицензия амал қилиш муддати чекланмаган муддатга берилади.

4. Лицензияни бериш, амал қилишини тугатиш, бекор қилиш, тўхтатиб туриш, қайта расмийлаштириш ёки қайта тиклаш Марказий банк Бошқаруви қарори билан расмийлаштирилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари

5. Қуйидагилар кредит бюроси фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

кредит бюроси республикадафаолият юритаётган банк тизими жами активларининг 30 фоизидан кам бўлмаган улушга эга камида 10 та банк билан кредит ахборот алмашинувини амалга оширишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги;

кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун зарур бўлган таъсис ва бошқа ҳужжатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилгандиги;

кредит бюросининг раҳбари ва таъсисчилари Марказий банк талабларига мувофиқлиги;

кредит ахборотини рухсат этилмаган ҳолда унга киришдан, йўқ қилиб юборишдан, ўзгартиришдан, ундан фойдаланишдан ёки уни ошкор этишдан ҳимоя қилишни таъминловчи дастурий-техникавий комплекснинг параметрлари ва жойлашуви Марказий банки томонидан белгиланган талабларга мувофиқлиги;

потенциал қарз олувчининг кредитга лаёқатлилик даражасини баҳолаш бўйича кредит бюросининг скоринг модели ва унинг дастурий таъминотини мавжудлиги;

кредит бюросининг устав фонди шакллантирилганлиги;

давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланганлиги.

Фаолият кўрсатаётган кредит бюро 2019 йилнинг 1 январига қадар скоринг моделини жорий этиши шарт.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

3-боб. Кредит бюроси таъсисчилари ва устав капитали

6. Юридик шахслар, шу жумладан, норезидент юридик шахслар кредит бюронинг таъсисчилари бўлиши мумкин, имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудларда (оффшор ҳудудлар) рўйхатга олинган норезидент юридик шахслар бундан мустасно.

7.Кредит бюросининг устав капитали қонун ҳужжатларига мувофиқ шакллантирилади. Бунда, кредит бюроси рўйхатга олингунга қадар устав капиталини шакллантириш учун таъсисчилар банкларнинг бирида вақтинчалик ҳисобварағ очади ва белгиланган устав капиталининг энг кам миқдори тўлиқ шакллантиради.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

4-боб. Кредит бюросини ташкил этиш

8. Таъсисчилар кредит бюросини ташкил этиш учун таъсис йиғилишини ўтказадилар ва таъсис шартномасини имзолайдилар.

9. Кредит бюроси ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга бўлиши лозим. Муҳрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.

Кредит бюросининг фирма номида “кредит бюроси” деган сўз бирикмаси ёзилган бўлиши керак. Ушбу талабларга жавоб бермайдиган юридик шахс ўз номида “кредит бюроси” деган сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас.

Кредит бюроси ўзининг фирма номи ёзилган штамплар, бланклар, ўз эмблемаси ва муҳрига эга бўлишга ҳақли.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

5-боб. Кредит бюросининг раҳбар ходимларига қўйиладиган талаблар

10. Кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига малака талаблари Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари,бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талабларига (рўйхат рақами 2989, 2018 йил 30 март) мувофиқ белгиланади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

6-боб. Кредит бюросида дастурий ва техник воситалар, ахборот хавфсизлигива муҳофазасини таъминлаш бўйича қўйиладиган талаблар

11. Кредит бюроси ахборот тизимларида қўлланиладиган ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасининг лицензияланган ва сертификатланган дастурий-техник воситалари қуйидагиларни таъминлаши керак:

тизим иштирокчилари бўлган кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни ҳамда уларнинг ходимларини идентификация ва аутентификация қилишни;

тизимдаги ахборотларнинг махфийлигини;

аутентификацияланган маълумот алмашинувини;

ахборотни шакллантириш, узатиш, фойдаланиш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнларида маълумотларнинг бутлигини;

нормал фойдаланиш шароитида тизимнинг барча ресурсларига авторизациялашган рухсат ёрдамидакиришни;

фойдаланувчиларнинг ресурсларга кириш чегараларини белгилашни;

фойдаланувчиларнинг тизимга кириш ва чиқиш бўйича ҳаракатларини ҳамда кириш ҳуқуқларини бузишга уринишларини қайд этишни;

фавқулодда ҳолатларда тизимнинг хавфсизлиги ва узилишларсиз фаолиятини;

ахборот хавфсизлиги бўйича хавфларни аниқлаш ва олдини олишни;

маълумотларни захиралаш ва қайта тиклаш тизимини.

12. Кредит бюросининг дастурий-техник таъминотини хавфсизлик ва ахборот муҳофазаси бўйича аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Маҳфий (конфеденциал) маълумотларни ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш объектларида маҳфий маълумотлар хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш тартиби тўғрисида”ги 295-сонли низомга мувофиқ амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

13. Ташқаридан бегоналарнинг кириши ва кредит ахбороти ўғирланишининг олдини олиш учун кредит бюросининг сервер хоналарига қуйидаги талаблар қўйилади:

мустаҳкам деворлар, ишончли тўсиқлар ва панжаралар;

махсус кодли ёки бошқа турдаги ишончли қулфлар билан жиҳозланган мустаҳкам эшиклар;

ташқи кузатувга қарши ҳимоя воситалари;

ёнғин хавфсизлиги ва қўриқлаш сигнализациясининг, захира энерготаъминот манбаларига уланиши ва совутиш тизимлари мавжудлиги.

14. Кредит бюроси серверларини ташқи таъсирдан ҳимоялаш учун тармоқлараро экранлар (Firewall) ҳамда ахборотни муҳофаза қилувчи лицензияланган техник ва дастурий воситалар ўрнатилиши керак.

16. Кредит ахборотлари алмашинуви қатнашчиларини аутентификация қилиш ва кредит бюроси ахборот тизимларини пароль ва антивирус билан ҳимоялаш чоралари кўрилиши керак.

16. Компьютер ва бошқа жиҳозлар ишдан чиққан ҳолларда кредит бюросининг узилишсиз фаолият юритишини таъминлаш мақсадида тизимнинг захира тикланиш режаси ҳамда зарур дастур ва воситалар бўлиши керак.

17. Сервер ва энг муҳим компьютерларни электр энергияси билан узилишларсиз таъминлаш учун UPS қурилмалари ва дизель-генератор бўлиши керак.

18. Кредит бюро тизим иштирокчилари билан ахборот алмашинуви учун БТТ ёки умумий фойдаланишдаги телекоммуникация (интернет) тармоғидан фойдаланади.

19. Кредит ахбороти алмашинуви жараёнида тизим иштирокчилари ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларидан фойдаланадилар.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

20. Кредит бюросининг Марказий банк ва кредит ташкилотлари билан электрон ахборот алмашинуви Ахборотлаштириш Бош маркази билан тузилган шартнома асосида БТТ орқали амалга оширилади. Бунда қуйидаги хавфсизлик чоралари кўрилиши керак:

а) кредит ахборотлари билан ишлаш учун фақат тегишли рухсатга эга бўлган ходимлар қўйилади;

б) фойдаланувчиларнинг тизимга кириши учун аутентификация қилиш:

логин ва пароль (8 та белгидан кам бўлмаган рақам ва символлар комбинацияси ҳамда пароль ва логинларни муддати тугашига қараб ўзгартириш имконияти бўлиши лозим. Паролнинг амал қилиш муддати бир ойдан ошмаслиги лозим);

аппарат-дастурий воситалар ёрдамида амалга оширилади;

в)кредит бюросининг кредит ахборотлари алмашинувида қатнашувчи ходимларининг сервер ва компьютерлар телекоммуникация тармоқлари орқали ишлаши учун аппарат-дастурий воситалар билан жиҳозланиши керак;

г)кредит бюросидаги ахборотларни қайта ишлаш, узатиш ва қабул қилиш учун ажратилган сервер ва компьютерларга умумий локал тармоққа уланган бошқа компьютерлардан кириш имконияти бўлмаслиги керак;

д)кредит бюроси томонидан узатиладиган ва қабул қилинадиган ҳар қандай ахборот электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ҳамда бажарилган амал бўйича маълумот автоматик равишда электрон журналга киритилиши керак. Бунда, электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси қуйидагиларни амалга ошириши шарт:

электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланиш устидан назоратни таъминлаши;

электрон рақамли имзо калити сертификатини берган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказига электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланиш режими бузилганлиги ёки бузилиши эҳтимоли борлиги тўғрисида хабар қилиши ва электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришни ёхуд мазкур сертификатни бекор қилишни талаб қилиши;

ўзи вакил бўлган юридик шахснинг қайта ташкил этилганда ва тугатилганда, бу ҳақда электрон рақамли имзо калити сертификатини берган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказига хабар қилиши;

е)электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган ҳолларда электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити эгасига хабар беради;

ё)кредит бюросиникредит ахборотлари алмашинуви тизимларда кредит ахборотига тегишли бўлмаган ахборотларнинг узатилиши тақиқланади;

ж)кредит бюроси томонидан узатиладиган ва қабул қилинадиган маълумотлар сўнгги янгиланган базали антивирус дастури ёрдамида вируслар мавжудлигини аниқлаш учун текширилиши керак;

з)электрон ахборотлар алмашинувида виртуал хусусий тармоқлар VPN тармоқлари асосида ташкил этилган ҳимояланган алоқа каналлари қўлланилиши керак.

Ахборотнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча ахборотни муҳофаза қилиш воситалари қўлланилиши мумкин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

21. Мазкур низомнинг 20-бандида кўрсатилганлардан ташқари тизим иштирокчилари кредит ахборотлари алмашинуви учун умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидан тегишли шартномалар асосида фойдаланишлари мумкин. Бунда:

фойдаланувчиларни тизимга киришида аутентификация қилиш логин ва пароль
(8 та белгидан кам бўлмаган рақам ва символлар комбинацияси) ёки аппарат-дастурий воситалар ёрдамида амалга оширилади. Аутентификация натижаси уч марта нотўғри бўлган ҳолда, тизим беркитилиши керак;

кредит бюросининг фойдаланувчилар, ахборотни етказиб берувчилар ва бошқа кредит бюроси билан электрон ахборот алмашинуви SSL баённомаси бўйича амалга оширилиши, VPN тармоқлари асосида ташкил этилган ҳимояланган шифрланган алоқа каналлари қўлланилиши керак;

кредит бюроси серверлари томонидан узатиладиган ва қабул қилинадиган маълумот сўнгги янгиланган базали антивирус дастури билан вируслар мавжудлиги бўйича текширилиши керак;

кредит бюроси томонидан кредит ахборотларига тегишли бўлмаган ахборотларни узатиш тақиқланади.

Ахборотнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча ахборотни муҳофаза қилиш воситалари қўлланилиши мумкин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

7-боб. Кредит бюросини рўйхатга олиш ва лицензия бериш тартиби

22. Кредит бюроси таъсисчилари умумий йиғилиши томонидан таъсис шартномаси имзоланганидан сўнг бир ой мобайнида Марказий банкка кредит бюросини рўйхатга олиш ва кредит бюроси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш бўйича жойлашган ери (почта манзили) кўрсатилган ҳолда аризани тақдим этади. Кредит бюросини очиш тўғрисидаги аризада таъсисчиларнинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Кредит бюросини очиш тўғрисидаги аризада таъсисчиларнинг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида хабарноманиахборот тизими орқали электрон шаклда олишга бўлган розилиги ҳисобланади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

таъсисчилар умумий йиғилишининг кредит бюросини ташкил этиш тўғрисидаги баённомаси;

кредит бюросининг таъсис ҳужжатлари;

кредит бюросининг раҳбари ва таъсисчилари ҳақидаги маълумотлар;

кредит ахборотини рухсат этилмаган ҳолда унга киришдан, йўқ қилиб юборишдан, ўзгартиришдан, ундан фойдаланишдан ёки уни ошкор этишдан ҳимоя қилишни таъминловчи дастурий-техникавий комплекснинг параметрлари ва жойлашуви Марказий банк белгилаган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

кредит бюросининг скоринг моделини тавсифловчи батафсил маълумот (анкета саволлари, уларнинг баллаш тартиби, ишлатиладиган коэффициентлар ва математик моделлар);

кредит бюросининг устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати;

давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

23. Мазкур низомнинг 22-бандида келтирилган барча ҳужжатлар уч нусхада тақдим этилади.

24. Кредит бюросини рўйхатга олиш ва кредит бюроси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш юзасидан тақдим этилган аризага ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги барча маълумотларнинг ҳаққонийлигига кредит бюроси таъсисчиларижавобгардир.

25. Марказий банк давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади ва унга лицензия беради.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

26. Марказий банк кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни қуйидаги ҳолларда рад этиши мумкин:

давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

таъсис ҳужжатлари ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаганда;

давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;

кредит ахборотини рухсат этилмаган ҳолда унга киришдан, йўқ қилиб юборишдан, ўзгартиришдан, ундан фойдаланишдан, уни ошкор этишдан ҳимоя қилишни таъминловчи дастурий-техникавий комплекс мавжуд бўлмаганда ёки дастурий-техникавий комплекс белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда;

потенциал қарз олувчининг кредитга лаёқатлилик даражасини баҳолаш бўйича кредит бюросининг скоринг модели ва унинг дастурий таъминоти мавжуд бўлмаганда;

кредит бюросининг раҳбари белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлмаганда.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

27. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, рад этиш сабаблари ҳамда ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, такроран кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда, ариза берувчига ёзма шаклда юборилади. Бунда кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

28. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, ариза ва унга илова қилинган барча зарур ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн кундан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

29. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисидаги ариза такроран кўриб чиқилаётганда давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

30. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

31. Давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).

Кредит бюроси Марказий банкнинг Кредит бюроларини рўйхатга олиш давлат китобида рўйхатга олинган вақтдан бошлаб юридик шахс мақомини олади. Кредит бюросини рўйхатга олиш билан бир вақтда унга лицензия берилади.

Лицензия реестрида мавжуд бўлган маълумотлар Марказий банкнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

32. Кредит бюроси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни учинчи шахсларга бериш мумкин эмас.

33. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Кредит бюросига лицензия берганлик учун давлат божи ундирилмайди.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

8-боб. Кредит бюроси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, бекор қилиш,
қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тартиби

34. Кредит бюроси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ёки қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

35. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш учун қуйидаги ҳолатлардан бири сабаб бўлиши мумкин:

лицензия шартномасида белгиланган шартларни бажармаслик (шу жумладан ахборотнинг хавфсизлигини таъминламаслик, ўз устави ҳамда лицензия шартномасида акс эттирилмаган фаолият билан шуғулланиш);

кетма-кет 3 чорак давомида зарар билан фаолият юритаётганлиги;

кредит ҳисоботи маълумотларининг бир чорак давомида камида уч ва ундан ортиқ марта бузиб кўрсатилганлиги;

кредит ахбороти алмашинуви фаолиятининг 3 ойдан ортиқ муддат давомида амалга оширилмаганлиги.

36. Кредит бюросини рўйхатга олиш ва кредит бюроси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш юзасидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сохталиги аниқланганда лицензия бекор қилинади. Лицензиянинг бекор қилиниши кредит бюросининг кредит ахбороти алмашинуви билан боғлиқ илгари амалга оширилган ҳаракатларини ҳақиқий эмас деб топишга сабаб бўлмайди.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

37. Лицензиянинг асл нусхаси йўқолган тақдирда, кредит бюроси бир ҳафталик муддатда бу ҳақда Марказий банкка ёзма равишда маълумот беради ва уни қайта тиклаш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

аввал берилган лицензиянинг йўқолганлиги сабаби кўрсатилган ҳамда лицензия дубликати берилишини сўраб, лицензияни сақлаш учун жавобгар бўлган мансабдор шахсларга нисбатан кўрилган ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар акс эттирилган ариза;

топилмалар бюроси томонидан лицензиянинг йўқотилганлигини тасдиқловчи маълумотнома;

оммавий ахборот воситалари манбаларига йўқотилган лицензияни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида берилган эълон нусхаси.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

38. Марказий банк бир ой муддат ичида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва кредит бюроси томонидан кўрилган тадбирларни мазкур низомнинг 36-бандига мувофиқ эканлигига ишонч ҳосил қилган тақдирда лицензияни йўқотган кредит бюросига унинг дубликатини беради.

Агар лицензия дубликати олингандан сўнг аввал йўқотилган лицензия топилса, кредит бюроси беш иш куни ичида лицензиянинг асл нусхасини бекор қилиш учун Марказий банкка топширади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

9-боб. Кредит бюросини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби

39. Кредит бюросини қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикасининг “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин кредит бюроси бу ҳақда бир иш кунидан кечиктирмай Марказий банкка ёзма шаклда хабар қилади ва икки ой мобайнида оммавий ахборот воситаларида ҳар ҳафта тегишли эълон бериб боради.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

40. Кредит бюроси қайта ташкил этилган тақдирда, кредит ахбороти маълумотлар базаси кредит бюросининг ҳуқуқий ворисига, агар у лицензияга эга бўлса, топширилади. Бу ҳолда кредит бюросининг ҳуқуқий вориси бу ҳақда кредит ахбороти етказиб берувчиларни ва Марказий банкни кредит ахбороти маълумотлар базаси олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида ёзма шаклда хабардор этиши шарт. Бунда оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган эълонларда кредит бюросининг кредит ахбороти маълумотлар базаси унинг ҳуқуқий ворисига топширилганлиги кўрсатилади.

Агар кредит бюросининг ҳуқуқий вориси лицензияга эга бўлмаса, шунингдек кредит бюроси тугатилган, лицензиянинг амал қилиши тугатилган ёки у бекор қилинган ҳолларда, кредит ахбороти маълумотлар базаси Марказий банкка текин топширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

10-боб. Якуний қоидалар

41. Кредит бюросининг уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказий банкда рўйхатдан ўтказилади.

42. Мазкур низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1----
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari