Hujjat nomi
Чироқчи тумани ҳудудида қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматлари учун тарифлар миқдорини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сон “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 632-модда) асосан туман ҳудудидаги қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматларини такомиллаштириш ҳамда туман ҳудудда санитария ҳолатни яхшилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан, Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н 1. Қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматлари учун доимий рўйхатдан ўтган фуқаролар, туман ҳудудидаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда уларнинг мулкчилик шаклидан қатъий назар тўпланган қаттиқ ва маиший чиқиндилар бўйича чиқинди чиқариш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар билан Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария эпидемология назорат маркази томонидан 2011 йил 27 августда тасдиқланган 0297-11-сон “Ўзбекистон Республикаси шароитида аҳоли турар-жой ҳудудларини қаттиқ ва маиший чиқиндилардан тозалаш тўғрисида”ги Санитария қоидалари ва меъёрлари ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида шартномалар тузилсин. 2. Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария эпидемология назорат маркази томонидан 2011 йил 27 августда тасдиқланган 0297-11-сон “Ўзбекистон Республикаси шароитида аҳоли турар-жой ҳудудларини қаттиқ ва маиший чиқиндилардан тозалаш” тўғрисидаги Санитария қоидалари ва меъёрлари асосида тайёрланган туман ободонлаштириш бошқармаси ва туман молия бўлимларининг таклифларига мувофиқ қуйидагилар белгилансин: қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматлари учун доимий рўйхатдан ўтган ҳар бир фуқарога бир ойда 1169 сўм ундириш; туман ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда тўпланган қаттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб кетилганлиги учун 1 м.куб ҳажмида 30691 сўм ундириш; ўз тасарруфидаги юк ташувчи транспорт воситаси бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда чиқинди чиқариш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан чиқиндилар ташлаш полигонига утилизация қилиш мақсадида олиб борилган қаттиқ ва маиший чиқиндилар учун туман ободонлаштириш бошқармаси билан тузилган шартнома асосида 1 м.куб ҳажмидаги ташланган чиқиндига 31860 сўм ундириш. 3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хусаинов зиммасига юклатилсин. Чироқчи туман ҳокими Р.Комилов
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati Chiroqchi tuman hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati Chiroqchi tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-08-07 10:22:08
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-08-22 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari