Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-17 11:52:23
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-01 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:

1) қуйидаги мазмундаги 2454-модда билан тўлдирилсин:

“2454-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 74-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 75-моддасида (ирригация тармоқларидан олинадиган сув миқдорини ҳисобга олиш, шунингдек давлат сув кадастри юритишнинг белгиланган тартибини бузишга оид қисми), 76-моддасининг иккинчи қисмида, 1041, 112-моддаларида, 139-моддасида (қишлоқ хўжалик техникасига тааллуқли қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо қўллашга агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш ваколати берилган Инспекция органлари мансабдор шахслари ва инспекторлари ҳақлидир.”;

2) 266, 266-2, 266-3-моддалар чиқариб ташлансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган “Наслчилик тўғрисида”ги 165-I-сон Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 255-модда; 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 6–8-моддалар чиқариб ташлансин;

2) 9-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси

Чорвачиликда наслчилик ишлари устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ходимлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

идоравий мансублигидан қатъи назар, наслчилик ташкилотларига монеликсиз кириш ва улардан зарур ахборотларни олиш;

наслчилик ташкилотларига қоида ва нормаларни бузиш ҳолларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

қоида ва нормаларни бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда наслли маҳсулотни (материални) реализация қилишни тўхтатиб қўйиш;

ҳайвонлар селекцияси, наслли маҳсулотни (материални) такрор кўпайтириш соҳасида янги технологияларнинг ва биотехнология усулларининг қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

наслли маҳсулотнинг (материалнинг) сертификатсиз реализация қилиниши ва бошқа тарзда фойдаланилишига йўл қўймаслик;

наслчилик субъектлари ўртасида юзага келадиган низолар бўйича хулосалар бериш.”;

3) 15-модданинг иккинчи қисмидаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги” деган сўзлар “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 16-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Наслли маҳсулотни (материални) сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.”;

5) 18-модданинг биринчи қисмидаги “, Қишлоқ хўжалик фанлари академияси” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

6) 21-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Наслли маҳсулот (материал) бонитировкасини ўтказиш тартиби ва шартлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.”;

6) 22-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган услубиётга мувофиқ ўтказилади.”.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги 270-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган 395-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 9, 156-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) 4-моддаси учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда ихтисослаштирилган ташкилотлар деб юритилади) талабномада кўрсатилган селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказади.”.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги 543-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-409-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 274-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 8-модда матнидаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги” деган сўзлар “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 11-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“11-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини юритишда иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.”;

3) қуйидаги мазмундаги 112-модда билан тўлдирилсин:

“112-модда. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:

давлат ўрмон фонди ерларидаги ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги қоидаларни, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш нормалари ҳамда нормативларини ишлаб чиқишда иштирок этади ва тасдиқлайди;

давлат ўрмон фонди ерларидаги ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида идоравий назоратни амалга оширади;

давлат ўрмон фонди ерларидаги ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини белгиланган тартибда юритади;

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини юритишда иштирок этади;

юридик ва жисмоний шахсларга давлат ўрмон фонди ерларида ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома беради;

давлат ўрмон фонди ерларидаги ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.”;

4) 21-модданинг иккинчи қисмидаги “ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги” деган сўзлар “, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси” деган сўзлар билан амаштирилсин;

5) 24-модданинг учинчи қисми, 41-модданинг иккинчи қисмидаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги” деган сўзлар “Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси” деган сўзлар билан амаштирилсин;

6) 42-модда матнидаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг” деган сўзлар “Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг” деган сўзлар билан амаштирилсин;

7) 45-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошидаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги” деган сўзлар “Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси” деган сўзлар билан амаштирилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги 545-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 9 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-408-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 273-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 8-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.”;

2) 11-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“11-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қоидалар, нормалар ҳамда нормативларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини юритишда иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.”;

3) қуйидаги мазмундаги 111-модда билан тўлдирилсин:

“111-модда. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:

давлат ўрмон фонди ерларидаги ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида идоравий назоратни амалга оширади;

давлат ўрмон фонди ерларидаги ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини белгиланган тартибда юритади;

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини юритишда иштирок этади;

давлат ўрмон фонди ерларидаги ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.”.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 82-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 34-модданинг биринчи қисмидаги “қишлоқ ва сув хўжалиги” деган сўзлар “қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 44-модданинг иккинчи қисмидаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги” деган сўзлар “Сув хўжалиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги 710–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 14-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 9, 244-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 17-модданинг олтинчи қисмидаги “қишлоқ ва сув хўжалиги” деган сўзлар “сув хўжалиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 34-модданинг иккинчи қисмидаги “қишлоқ ва сув хўжалиги” деган сўзлар “қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 40-модданинг бешинчи қисми, 41-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларидаги “қишлоқ ва сув хўжалиги” деган сўзлар “сув хўжалиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772, 773-моддалар; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 329-модданинг биринчи қисми 26-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда уларнинг жойлардаги органлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 330-модданинг биринчи қисмида:

15-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги органлари” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда уларнинг жойлардаги органлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16-банддаги “туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари” деган сўзлар “туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

70-модданинг биринчи қисми 3-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши соҳасида республика назорат органларининг харажатлари, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, сув, ўрмон хўжалиги харажатлари, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши курашиш муассасаларининг хизматларига ҳақ тўлаш ва уларни сақлаб туриш харажатлари;”;

71-модданинг биринчи қисми 2-банди иккинчи хатбошисидаги “қишлоқ хўжалиги соҳасида” деган сўзлар “агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши соҳасида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

79-модданинг бешинчи хатбошисидаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияларининг” деган сўзлар “Сув хўжалиги вазирлигининг “Сувқурилишинвест” давлат унитар корхоналарининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган “Экологик назорат тўғрисида”ги ЎРҚ-363-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 12, 352-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон) 11-моддаси биринчи қисми ва тўртинчи қисми олтинчи хатбошидаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги” деган сўзлар “Сув хўжалиги вазирлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонун ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.

12-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти Ш.Мирзиёев

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси17.05.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш17.05.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш17.05.2018-01.06.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari