Hujjat nomi
Шаҳарда хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg'ona viloyati Farg'ona shahar hokimligi
Hujjat muallifiFarg'ona viloyati Farg'ona shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-17 12:27:55
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-01 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Фарғона шаҳар ҳудудини ободонлаштириш ва янада кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш учун қўшимча ишчи кучи заруратини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон “Бандлик сохасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва мехнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан оишириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2017 йил 21-сон,

379-модда) Фармонини ҳамда 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268-сон “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига кенг жалб этиш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2017 йил
37-сон, 988-модда) қарорларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 5 октябрдаги 799-сон “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги хузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2017 й., 09/17/799/0072-сон) қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон “Ўзкоммуналхизмат” агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2009 йил 16 июндаги “Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарори (рўйхат рақами 1989-сон, 2009 йил 29 июль) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги 12.09.1993 йилдаги 9/3-XII-сонли қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси 1993 йил, 9-сон, 320-модда) ва 25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Фарғона шаҳридаги бюджет ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари, нодавлат нотижорат ташкилотларида шаҳардаги барча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи 3555 нафарга яқин ишсиз ва иш билан банд бўлмаган фуқароларни 2018 йил давомида Фарғона шаҳар худудидаги дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, бир йиллик ва кўп йиллик ўсимликлар экиш, игна баргли ва баргли дарахтлар экиш, майсалар ётқизиш, гиламсимон ўтлар экиш ва уларга ишлов бериш, ички йўллар атрофига атиргул, райхон ва бошқа манзарали гулларни экиш, ариқларни тозалаш, дағал, момиқ ва қаттиқ чиқиндиларни чиқариш, умумий фойдаланишдаги хожатхона, кўчалар, парклар ва бошқа обьектлар, зиёратгохлар хамда қабристонларни тозалаш ва пиёдалар харакатланадиган турар жойларга туташмаган пиёдалар йўлакчаларини супуриш ва бошқа ишларни бажариш учун жамоат ишларига жалб қилиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

2. Белгилансинки хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган ишсиз фуқароларни белгиланган ҳудудида Ободонлаштириш бошқармасининг доимий ишловчи ходимлари учун бириктирилган худуддан ташқари худудларда ободонлаштириш ишларини амалга оширилсин. Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузсин ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминласин;

ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, бюджет ташкилотлари ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан — юз фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат Жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан — эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.

3. 2018 йилда шаҳарда банд бўлмаган аҳолига бюджет ташкилотлари ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатида ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этиш манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Фарғона шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори (Ш.Махмудов), фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар Кенгашининг биринчи ўринбосари (Т.Исақов) маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда худудда истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзолари, оғир турмуш шароитидаги аёллар, хорижий давлатлардан қайтиб келган шахслар, касб-ҳунар коллежларни тамомлаган ёшлар, харбий сафарбарлик ва харбий хизматдан қайтганлар, жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган, ишсиз ва бошқа иш билан банд бўлмаган фуқароларни устуворлик ҳуқуқи қўлланган ҳолда шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасига ва махалла фуқаролар йиғинларига жамоат ишларига жалб қилиниши бўйича зарурий чораларни кўрсин.

5. Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси (Д.Хаджаева), Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар Кенгашининг биринчи ўринбосари (Т.Исақов), маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқароларни ишга қабул қилишга уларни худудларини белгилаб беришни буйруқ билан белгиланган тартибда расмийлаштирилсин.

6. Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси (Д.Хаджаева) Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар Кенгашининг биринчи ўринбосари (Т.Исақов), Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан биргаликда жамоат ишларига юборилган фуқароларни хужжатларини ўрнатилган тартибда расмийлаштириш, меҳнат шартномаларини тузиш ва ойлик маошларини ўз вақтида тўланиши таъминлансин.

7. Мазкур қарорни ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари в.в.б Ш.Хакимов зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Шаҳарда хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш тўғрисида Бекор қилингунига қада30Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази директори Ш.Махмудов

So`rovnoma natijalari