Hujjat nomi
Шаҳарлар ва туманлар марказлари ҳамда бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-17 17:16:44
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-01 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Шаҳарлар ва туманлар марказлари ҳамда бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида

Сирдарё вилоятидаги шаҳарлар ва туманлар марказлари ҳамда бошқа аҳоли пунктлари ободонлаштирилишини таъминлаш мақсадида,Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 6-моддаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаси ва “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддасига мувофиқ,қарор қиламан:

1.Сирдарё вилоятидаги шаҳарлар ва туманлар марказлари ҳамда бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштиришқоидалари(бундан буён – Қоидалар) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ж.Ибрахимов, О.Абдуғаниев, вилоят ички ишлар бош бошқармаси (М.Жўраев), вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси (Б.Саматов), вилоят Экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Р.Эргашев), туман, шаҳар ҳокимликлари, ободонлаштириш бошқармалари ва ўзини ўзи бошқариш органлари вилоят ҳудудида Қоидалар ижроси тўлиқ таъминланиши юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.

3.Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ж.Ибрахимов, О.Абдуғаниев, вилоят ички ишлар бош бошқармаси (М.Жўраев), вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси (Б.Саматов), вилоят Экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Р.Эргашев), вилоят телерадиокомпанияси (З.Дархонов), “Сирдарё ҳақиқати” газетаси таҳририяти (Ф.Боқиев), туман, шаҳар ҳокимликлари ушбу Қоидаларнинг аҳамияти ва моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4.Вилоят ҳокимлиги девонхонаси (Ш.Норматов) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат электрон шаклда бир кунлик муддатда ижрочилар, барча вилоят ташкилотлари ва туман, шаҳар ҳокимларига етказилишини, “Сирдарё ҳақиқати” газетасидачоп этилишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий
веб-сайтига жойлаштирилишини ташкиллаштирсин.

5. Туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари мазкур қарорни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, ҳудудидаги барча туман, шаҳар ташкилотларига ўз вақтида етказсин.

6. Мазкур қарор “Сирдарё ҳақиқати” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ж.Ибрахимов, О.Абдуғаниевлар зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Ғ. Мирзаев

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Вилоят ҳокимининг 2018 йил ___ июндаги ___ - сонли қарорига ИЛОВА

Сирдарё вилоятидаги шаҳарлар ва туманлар марказлари ҳамда бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш

Қ О И Д А Л А Р И

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 6-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Сирдарё вилоятидаги шаҳарлар ва туманлар марказлари ҳамда бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини (бундан буён – қоидалар) белгилайди.

2. Ушбу қоидалар талаблари жисмоний шахслар ва Сирдарё вилояти ҳудудидаги барча юридик шахслар учун мажбурийдир.

3. Юридик шахслар фойдаланишидаги бино-иншоотларнинг ҳудуди, шунингдек ҳудудининг ташқи томони (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бириктириб берилган ҳудуди)да, жисмоний шахслар турар-жойлари (ташқи томони)да ободонлаштириш ишларини амалга оширишга масъул ҳисобланади.

II. Юридик шахснинг фойдаланишидаги ҳудудни

ободонлаштириш мажбуриятлари

4. Юридик шахс ўз ҳудудини ободонлаштиришда қуйидаги мажбуриятларни амалга ошириши лозим:

бино-иншоотнинг олд томонига юридик шахснинг номи, уй рақами ёзилган, кўчанинг боши ва охирида жойлашган юридик шахс юридик шахснинг номи, уй рақами билан биргаликда кўча номи ёзилган пешлавҳа ўрнатади;

бино-иншоотнинг ташқи қиёфасининг техник ҳолатини сақлаш, девор ва панжараларни таъмирлаб, оқлаб ва/ёки бўяб ташқи кўринишни талаб даражасига келтиради;

бино-иншоотнинг ташқи кўриниши (фасади)даги ўзгартиришлар шаҳарсозлик қоидаларига мувофиқ бўлишини таъминлайди, ўзгартиришларни қурилиш бўйича ҳудудий орган билан келишади;

бино-иншоотнинг кириш қисмида ногиронлар учун алоҳида (махсус) йўлак ўрнатади;

ҳудудидаги махсус ажратилган жойга чиқинди йиғиш қутиси ўрнатади;

тунги вақтларда бино-иншоотга туташган ер участкаси, пиёдалар ўтиш йўлаклари, ташқи (кўча) томон ёритилишини таъминлайди;

ёмғир ва қор сувлари оқиб тушишига мўлжалланган тарновларни соз ҳолатда сақлайди, қиш фаслида бино томидаги қор ва муз бўлаклари ўткинчилар учун хавф туғдирмаслигини таъминлайди;

ҳудудидаги ва ҳудуди ёнидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органи бириктириб берган ер участкасини дарахтлар, буталар, гуллар, майсалар экиб парваришлайди;

бино-иншоотга туташган ва ўзига бириктириб берилган кўкаламзорлаштирилган ҳудудда олов ёқилиши, чиқиндилар узоқ вақт йиғиб қўйилиши ва сақланишининг олдини олади;

ҳудудларидаги дарахт, бута, гул кўчати шикастланиши ва майсалар пайҳон қилиниши, ўриндиқлар, чиқинди ташлаш идишлари каби товар-моддий қимматликларга зарар етказилиши, уларга турли бўёқлар, учи ўткир буюмлар билан ёзувлар ёзилиши, расмлар чизилишининг олдини олади;

пайҳон қилинишининг олдини олиш учун кўкаламзорлаштирилган ҳудудни имкон қадар тўсиқ билан ўраш чораларини кўради;

кўкаламзорлаштирилган ҳудудда тегишли рухсатларсиз қазиш ишлари олиб бормаслиги чорасини кўради;

қишки вақтларда ҳудуддаги пиёдалар ўтиш йўлаклари, зинапояларни қордан тозалаш, уларда музламалар ҳосил бўлиб пиёдалар юришида хавф туғилмаслигини таъминлайди;

баҳор ва ёз пайтида ҳудуддаги ер майдони ва ариқлар кунлик тозаланишини таъминлайди;

кузда атрофни ерга тушган барглар, қуриган майсалар ва дов-дарахтлар шохларидан тозалайди ва уларни ёқмасдан олиб чиқиб кетилишини таъминлайди;

ходимлар ўртасида доимий равишда атроф-муҳитнинг тозалигини сақлаш, ободонлаштириш қоидаларини бузиш ҳолатларига бефарқ бўлмаслик, атроф-муҳитни ифлослантираётган шахсларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб боради;

ободонлаштириш қоидаларини бузаётган шахс ҳақида ҳудудий ички ишлар органига хабар беради.

5. Юридик шахс раҳбари ҳудудни ободонлаштириш бўйича масъул ходим бириктиради ва товар-моддий қимматлик (чиқинди ташлаш идишлари, ўриндиқлар, дарахтлар ва бошқа)лар бўйича моддий жавобгар ходимларни белгилайди.

III. Жисмоний шахснинг фойдаланишидаги турар-жой

ҳудудини ободонлаштиришдаги мажбуриятлари

6. Жисмоний шахс ўзи яшаётган турар-жой ҳудудини ободонлаштиришда қуйидаги мажбуриятларни амалга оширишлари лозим:

турар-жойнинг ташқи девори ёки дарвозасида кўча номи ва уй рақами, кўп қаватли уйдаги хонадон эшигида хонадон рақами бўлишини таъминлаш;

турар-жойнинг ташқи қиёфасининг техник ҳолатини сақлаш, девор, дарвоза, панжара ва бошқа тўсиқларни таъмирлаб, ташқи кўринишини чиройли кўринишга келтириб оқлаш ва/ёки бўяш;

турар-жойнинг ташқи қисмидаги ҳамда кўп қаватли уйларга туташган ер майдони ва ариқларни чиқиндилардан тозалаб, тоза ва ораста ҳолатда сақлаш;

турар-жойнинг ташқарисидаги туташ ерга дарахт, бута кўчатлари, гуллар, майсалар экиб кўкаламзорлаштириш ва уларни парваришлаш, бегона ўтлардан тозалаб туриш;

кузда атрофни ерга тушган барглардан тозалаш ва уларни ёқмасдан махсус жойга олиб кетилиши ёки ерга кўмиб борилишини таъминлаш;

уй ҳайвонларини жамоат жойларида боқмаслик, қаровсиз қўймаслик, кўкаламзорлаштирилган ҳудудни пайҳон қилиш, кўчатлар, буталар, гул ва майсалар зарарланишиининг олдини олиш;

атроф-муҳит тозалигига путур етказаётган шахсга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш;

ободонлаштириш қоидаларини қўпол тарзда бузган шахслар ҳақида ҳудудий ички ишлар органига хабар бериш.

7. Ободонлаштириш қоидалари бажарилишига турар жой эгаси бўлган вояга етган, меҳнатга лаёқатли оила бошлиғи жавобгар ҳисобланади.

IV. Ҳудудларни ободонлаштиришда ваколатли давлат

ташкилотлари ва органларининг вазифалари

8. Туман, шаҳар ҳокимликлари юридик шахсга ҳудудига туташ ҳудуд (йўл ёқалари, кўча билан оралиқ ерлар)ни ободонлаштириш, дарахт ва буталар, гуллар ва бошқа экинларни экиш, парваришлаш ва сақлаш учун бириктириб беради ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши устидан назоратни амалга оширади.

9. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:

ҳудудни ободонлаштириш масалалари юзасидан ваколати доирасида қарорлар қабул қилади ва тегишли ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахсларнинг ободонлаштиришга доир ишларидаги вазифаларини белгилаб беради;

ободонлаштириш қоидаларини бузган шахснинг хатти-ҳаракати бўйича далолатнома расмийлаштириб, асословчи ҳужжатлар билан маъмурий жавобгарлик чораси кўрилиши учун ички ишлар бўлимига юборади;

турар-жой эгаси (яшовчи шахс) ободонлаштириш қоидаларида белгиланган мажбуриятларни бажариш имкониятига эга бўлмаган ҳолларда (кексалик, ногиронлик ва бошқа узрли сабабларга кўра) бундай турар жой ҳудудини жамоатчилик кўмагида ободонлаштириш чораларини кўради.

V. Якуний қоидалар

10. Маҳаллий давлат ҳокимияти ёки ўзини ўзи бошқариш органларининг қарори билан бириктириб берилган ҳудуд ҳам юридик шахсларнинг ободонлаштириши мажбурий бўлган ҳудуд ҳисобланади.

11. Ушбу қоидаларга риоя қилинишини таъминламаганлик жисмоний шахслар, жумладан юридик шахсларнинг мансабдор шахсларининг Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 161-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини муҳокамадан ўтказишҚарор лойиҳаси муҳокамадан ўтказилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вилоят адлия бошқармасига киритилади.05.06.2018 й.А.Хожиматов
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari