Hujjat nomi
Вилоят аҳолисини сифатли уй-жой коммунал хизматлари билан қамраб олишни тубдан яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNavoiy viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNavoiy viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-17 18:24:50
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-01 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

ЛОЙИҲА

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

Вилоят аҳолисини сифатли уй-жой коммунал хизматлари билан қамраб олишни тубдан яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Бироқ, бугунги кунда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва уларнинг туман бўлимлари томонидан аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, кўп хонадонли уй-жой фондини яхши даражада сақлаш, назорат қилиш ишлари етарлича ташкил этилмаган, аҳоли сифатли ичимлик суви ва марказлашган иссиқлик таъминоти билан етарли даражада таъминланмаяпти.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелда “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5017-сонли Фармони қабул қилинди ва унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг таркибида вилоятларда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди.

Бироқ, бугунги кунда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва уларнинг туман бўлимлари томонидан аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, кўп хонадонли уй-жой фондини яхши даражада сақлаш, назорат қилиш ишлари етарлича ташкил этилмаган, аҳоли сифатли ичимлик суви ва марказлашган иссиқлик таъминоти билан етарли даражада таъминланмаяпти.

Қайд этилганларга кўра ва вилоят аҳолисини сифатли уй-жой коммунал хизматлари билан қамраб олиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1. Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва уларнинг туман (шаҳар) бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5017-сонли Фармонида белгилаб берилган қуйидаги асосий вазифалар ва йўналишларни сўзсиз бажарилишини таъминласинлар:

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш;

кўп хонадонли арзон уйлар қурилиши бўйича давлат дастурлари амалга оширилишини таъминлаш, кўп хонадонли арзон уйлар сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича бюртмачи функцияларини амалга ошириш, эски ва авария ҳолатидаги уй-жойлар бузилишини ташкиллаштириш;

кўп хонадонли уйларнинг техник ҳолатини мониторинг қилиш, шу жумладан, кўп хонадонли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил қилиш;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш ва эксплуатация харажатларини аниқлаш бўйича талабларга, кўп хонадонли уйларни техник эксплуатация қилиш қоидалари ва нормаларига, кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудларнинг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормаларига мувофиқ ҳолда сақланишига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

сув таъминоти ва канализация объектларини, иссиқлик таъминоти тизимларини аҳоли пунктларини ривожлантириш схемалари ва бош режалари билан боғлаган ҳолда ривожлантириш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг сифатли бажарилишини ташкиллаштириш, мазкур соҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқарувни таъминлаш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига ресурс ва энергия тежайдиган технологиялар ҳамда ускуналарни тадбиқ этиш, жумладан, уй-жой коммунал хўжалиги объектларини замонавий ҳисоблаш ўлчов асбоболари билан жихозлаш, қурилиш монтаж ишлари таннархининг пасайишини таъминлайдиган маҳаллий замонавий ва сифатли қурилиш материаллари ҳамда буюмларини кенг қўллаш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда уй-жой коммунал хизмат кўрсатишнинг замонавий шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2. Шаҳар, туман ҳокимликлари, ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат вазирлигининг ўз ваколатлари дорасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийлиги юзасидан белгиланган тартибга қатъий амал қилсинлар.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

3. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Расулов) ҳар чоракда бир маротаба танқидий-тахлилий маълумотлар асосида вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг ҳисоботи эшитиб борилишини таъминлансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 декабрдаги 05/1-804-сонли топшириғига мувофиқ 2018 йилда вилоятларда ичимлик сув таъминоти хизматлари учун 20 сўм/м3 махсус устама ҳақ миқдори белгиланганлиги:

Сув таъминоти бўйича амал қиладиган тарифларни шакллантиришда сув таъминоти корхоналари томонидан ичимлик суви таъминоти хизматлари учун махсус устама ҳақ миқдорларини харажатлар таркибига киритиш кўрсатиб ўтилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

5. Вилоят Молия бош бошқармаси (Д.Очилов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси (Н.Жуманиёзов) ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларини шакллантиришда белгиланган махсус устама ҳақ инобатга олинишини таъминлансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

6. Вилоят ҳокимининг 2017 йил 30 декабрдаги “Ичимлик суви таъминоти тарифларига махсус устама миқдорини харажатлар таркибига киритиш тўғрисида”ги Қ-443-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Расулов ва вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Н.Жуманиёзов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими К.Турсунов

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишНавоий вилояти ҳокимининг қарори лойиҳасини таёрлаш15.05.2018 йилВилоят ҳокимлиги, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш17.05.2018 йНавоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЛойиҳани белгиланган тартибда Ягона порталда муҳокама қилиш17.05.2018 й -01.06.2018 йЯгона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш03.06.2018 йилВилоят ҳокимлиги, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ташкилот ва муассасалар билан келишишЯгона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта жойлаштириш ва лойиҳани ташкилот, муассасалар билан келишиш05.06.2018 йилВилоят ҳокимлиги, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси
6Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун киритишИшлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун Навоий вилояти ҳокимига киритиш06.06.2018 йил.Вилоят ҳокимлиги
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari