Hujjat nomi
Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-18 11:12:13
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-02 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

(ЛОЙИҲА)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш

давлат инспекцияси бошлиғининг
2018 йил “___” ________даги ____-сон буйруғига
ИЛОВА

Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги

сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. Низомда:

1.) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, мактабгача, умумий ўрта, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) педагог кадрларининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатларни (бундан буён матнда сертификат деб юритилади) ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартибини белгилайди.”;

2.) Низомдаги “ДТМ” сўзлар “Давлат инспекцияси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3.) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси (бундан буён матнда Давлат инспекцияси деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси (бундан буён матнда мактабгача таълим бошқармалари деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (бундан буён матнда халқ таълими бошқармалари деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари деб юритилади), туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ҳамда аттестация комиссиялари тузилган таълим муассасаларида ушбу ташкилотлар раҳбарларининг буйруғи билан сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш бўйича моддий жавобгар шахслар (бундан буён матнда масъул шахс деб юритилади) белгиланади.”;

4.) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9. Сертификатлар:

мактабгача таълим, халқ таълими бошқармалари ва касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларига — Давлат инспекцияси томонидан;

туман (шаҳар) мактабгача таълим, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига — тегишли мактабгача таълим бошқармалари, халқ таълими бошқармалари томонидан;

таълим муассасаларига - тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан буюртманомаларга мувофиқ белгиланган тартибда берилади.”;

5.) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“15. Бузилган ва яроқсиз ҳолга келган сертификатлар бўйича расмийлаштирилган далолатноманинг бир нусхаси:

таълим муассасаси томонидан - тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига;

туман (шаҳар) мактабгача таълим, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан - тегишли мактабгача таълим бошқармалари, халқ таълими бошқармаларига;

мактабгача таълим бошқармаси, халқ таълими бошқармаси ёки касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси томонидан - Давлат инспекциясига сертификатлар илова қилинган ҳолда юборилиши лозим. Бунда, мактабгача таълим бошқармаси ва халқ таълими бошқармаси томонидан таълим муассасаси ҳамда туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан юборган яроқсиз ҳолга келган сертификатлар ва далолатнома нусхаларини ҳам Давлат инспекциясига юборилади.”;

6.) 16-бандда “ДТМга” сўзлар “Давлат инспекциясига” деган сўзлар, матндаги “ДТМ директори” сўзлар “Давлат инспекцияси бошлиғи” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7.) 17 ва 18 - бандларда “ДТМга” сўзлар “Давлат инспекциясига” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2. Низом иловасида:

изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Изоҳ: мазкур журнални юритишда:

Давлат инспекцияси томонидан - 14 - 20-устунлар;

мактабгача таълим бошқармалари, халқ таълими бошқармалари томонидан - 9, 15 ва 16-устунлар;

касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари томонидан - 8-13-устунлар;

туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан - 9, 10, 14 ва 16-устунлар;

таълим муассасалари томонидан 8 -13, 14 ва 15-устунлар тўлдирилмайди.”.

Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган.1 ойЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari