Hujjat nomi
Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifi“O‘zcharmsanoat” uyushmasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-18 11:31:50
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-02 09:05:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 3 майдаги ПҚ−3693-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1.Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Вазирлар Маҳкамасининг

2018йил“___” __________ даги ___-сон қарорига

ИЛОВА

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1-боб. Умумий қоидалар

1.Ушбу Низом “Ўзчармсаноат” уюшмасининг Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1.Жамғарманинг асосий мақсади чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, хом ашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш, илғор технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини диверсификациялаш ва экспорт қилинадиган товарларни кенгайтириш асосида уларнинг жадал ривожланиши учун шарт-шароит яратиш, соҳа корхоналарида хақаро сифат менежменти ва стандартларини жорий қилиш, соҳада кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини жорий қилиш ҳисобланади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1.Жамғарма “Ўзчармсаноат” уюшмаси ижро этувчи аппарати тузилмасида (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда тузилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2-боб. Жамғарманинг даромад манбалари
ва харажат йўналишлари

1.Жамғарма даромадлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни (ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 41062 кодлари) олиб чиқишга рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғимдан тушадиган барча маблағлар;

Уюшма аъзолари – ташкилотларнинг, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий ажратмалари;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва кредитлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1.Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

ярим тайёр чармдан – тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш циклига ихтисослашадиган ташкилотларни кейинчалик қайтариш шарти билан маблағ ажратиш орқали молиявий қўллаб-қувватлаш;

тижорат банкларининг чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, фаолият юритаётган корхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган кредитлари бўйича кафилликлар бериш;

корхоналарда ISO:9001 сифат менежменти тизимини ва бошқа халқаро стандартларни жорий этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, мутахассислар малакасини ошириш, жумладан, ёш мутахассисларнинг хорижда ўқиши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

Уюшма аъзолари – ташкилотларнинг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этишдаги харажатларини қоплаш;

Уюшманинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, Уюшма ижро этувчи аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш, Уюшманинг хорижий ваколатхоналарини сақлаш ва хорижий маслаҳатчилар харажатларини қоплаш;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа мақсадлар.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1.Жамғарма даромадларини жамлаш ва жамланган маблағлардан фойдаланиш Уюшманинг тегишли тижорат банкида очиладиган махсус банк ҳисоб рақамлари орқали амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

3-боб. Жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар
сметаларини тузиш, тасдиқлаш ва унга ўзгартиришлар киритиш тартиби

1.Истиқболдаги вазифаларни сифатли амалга ошириш ва Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг мақсадлилиги ва манзиллилигини таъминлаш мақсадида ҳар бир молия йили учун Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси (кейинги ўринларда Смета деб аталади) тузилади ва тасдиқланади.

2.Смета лойиҳаси йил бошидаги Жамғарма маблағларининг қолдиғи, келгуси йил мобайнида Жамғармага келиб тушиши кутилаётган маблағлар ва истиқболдаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда Уюшма томонидан ишлаб чиқилади.

3.Сметанинг даромадлар қисми молия йили бошига Жамғарма маблағлари қолдиғи ҳамда келгуси йилда келиб тушиши кутилаётган мабағлар прогнози кўрсаткичларидан таркиб топади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1.Сметанинг харажатлар қисми мазкур Низомда назарда тутилган харажат йўналишлари бўйича, шунингдек Уюшма аъзолари – ташкилотларнинг асосли ҳисоб-китоблар билан тақдим қилинадиган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун буюртмалари асосида шакллантирилади.

2.Келгуси йилга Жамғармадан зарур маблағларни олиш учун буюртмалар Уюшмага жорий йилнинг 1 октябрига қадар расмий почта ёки электрон почта алоқаси орқали тақдим этилади.

3.Жамғармадан зарур маблағларни олиш учун буюртмада қуйидагилар албатта кўрсатилади:

Уюшма аъзоси – ташкилотининг тўлиқ номи ва реквизитлари;

Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг аниқ мақсадлари ва кутиладиган натижа, мавжуд муаммоларнинг моҳияти ва уларни ҳал этиш йўллари бўйича таклифларни ўз ичига олган асослантириш (тушунтириш) хати;

сўралаётган зарур маблағлар (миқдори) ҳисоб-китоби ва маблағларга бўлган эҳтиёж асослаб берилган ҳужжатлар.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1.Смета лойиҳасини ишлаб чиқиш Уюшма томонидан амалга оширилади ва жорий молия йилининг 1 декабридан кечикмасдан Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишига кўриб чиқиш ва келишиш учун киритилади.

2.Сметаси лойиҳаси Уюшма томонидан киритилганидан сўнг ўн иш куни муддатида Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан кўриб чиқилади.

3.Сметаси лойиҳаси бўйича Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишидан таклиф ва эътирозлар бўлмаганида Смета молия йилининг 25 декабрига қадар Уюшма йиғилиши томонидан тасдиқланади.

4.Молия йили мобайнида Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши билан келишилган ҳолда Сметага тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

5.Молия йили давомида фойдаланилмаган (ўзлаштирилмаган) жамғарма маблағлари келгуси молия йилига ўтади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

4-боб. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш
устидан назорат

1.Жамғармага маблағлар тушиши ва маблағларидан фойдаланилиши ҳисоби Уюшма томонидан алоҳида юритилади ва ярим йиллик ҳисоботлар тузади.

2.Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан, ярим тайёр чармни экспорт қилишда ундириладиган йиғим маблағларидан фойдаланиш қисми бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

3.Уюшма ҳар чорак якуни бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг

15-кунигача Жамғарма маблағларидан фойдаланиши тўғрисида ҳисоботни Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишига, ярим тайёр чармни экспорт қилишда ундириладиган йиғим маблағларидан фойдаланиш қисми бўйича ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

5-боб. Жамғармани бошқаришда Уюшманинг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

1.Уюшма:

Жамғарма маблағлари ҳисобидан мазкур низомда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш бўйича белгиланган тартибга риоя этилиши мониторингини амалга ошириш;

Уюшма аъзолари – ташкилотлардан Жамғарма фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни ва бошқа маълумотларни сўраш ҳамда олиш;

Уюшма аъзолари – ташкилотларига ажратилаётган кредит линиялари бўйича кафилликлар беришда тижорат банкларидан зарур маълумотларни сўраш ҳамда олиш;

Жамғарма маблағларининг мақсадли йўналтирилиши бўйича мониторингни амалга ошириш учун мустақил экспертлар ва мутахассисларни жалб этиш ҳуқуқларига эга.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1.Уюшма Жамғарма маблағларининг қонуний ва мақсадли йўналтирилиши, шунингдек, Жамғарма маблағлари бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари ташкил этилиши учун жавобгар.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

6-боб. Якунловчи қоидалар

1.Жамғармани тугатиш ёки қайта тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

2.Жамғарма маблағларидан фойдаланишда келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида ЛОЙИҲА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ 03.06.2018"Ўзчармсаноат" уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari