Hujjat nomi
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ ТЎҒРИСИДА
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-18 11:38:17
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-02 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ ТЎҒРИСИДА

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади инновацион фаолият субъектлари, давлат ҳокимияти органлари ва инновацион маҳсулотлар (ишлар ва хизматлар) истеъмолчилари ўртасида муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Ушбу Қонуннинг қўлланиш соҳаси

Ушбу Қонунинновацион фаолиятни ривожлантириш, молиялаштириш ва инновацияларни тижоратлаштиришга кўмакловчи инновацион фаолият ва инновацион инфратузилма субъектларига татбиқ этилади.

Инновацион фаолиятни амалга ошириш доирасида илмий тадқиқотлар, ишланмаларни олиб бориш билан боғлиқ муносабатларда, хусусан, ушбу Қонунда тартибга солинмаган қисмида илм-фан тўғрисида қонунчилик қўлланилади.

Ушбу Қонун давлат томонидан тартибга солиш, шу жумладан мудофаа ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик, миллий хавфсизлик, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш, экспорт назорати масалалари соҳасида инновацион фаолиятни, унинг моддалари ушбу соҳаларда фаолиятни белгилаб берувчи қонун ҳужжатларига зид бўлмаган қисмидагина тартибга солади.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг инновацион фаолият тўғрисида қонун ҳужжатлари

Инновацион фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаcида ушбу Қонунда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

4-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

венчур фонди – инновацион фаолият субъектларига бир вақтнинг ўзида молиявий, консалтинг, инжиниринг ва ҳуқуқий ёрдам бериш билан юқори таваккалчилик даражали ва олдиндан белгиланмаган (сезиларли даражада) даромад ёки зарар кўриш эҳтимоли билан лойиҳалар ва дастурларни молиялаштириш ва амалга ошириш учун юридик ёки жисмоний шахслар томонидан яратилаётган инновацион инфратузилманинг субъекти ҳисобланган махсус пул фонди;

инновацион фаолият – илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, технологик ишларни яратиш, фойдаланиш ва тижоратлаштиришга, шунингдек инновацион инфратузилмани яратиш ва унинг фаолиятини таъминлашга қаратилган илмий, технологик, молиявий ҳаракатларни ўзида касб этувчи фаолият;

инновацион инфратузилма – инновацион фаолият субъектларига хизмат кўрсатувчи ва (ёки) уларнинг ишини таъминловчи, шу жумладан инновацион фаолият субъектларига бошқарув, моддий-техникавий, молиявий, маркетинг, ахборот, маслаҳат, ташкилий, кадрларга оид ва ўзга хизмат кўрсатувчи ёрдамчи ташкилотлар йиғиндиси;

инновацион сиёсат – инновацион фаолиятни тартибга солишга қаратилган давлат томонидан амалга оширилаётган ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар мажмуини ўзида касб этувчи, давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми;

инновацион дастур – амалга оширишнинг муддатлари, ресурслари, ижрочилари, ҳажмлари ва молиялаштириш манбалари бўйича келишилган, инновацион маҳсулот ишлаб чиқилиши ва самарали ўзлаштирилишини таъминловчи инновацион лойиҳалар мажмуи;

инновацион корхона – янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотлар ва хизматлар, технологиялар ёки ишлаб чиқариш усуллари ва инновацион фаолиятнинг ўзга турларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш мақсадида ташкил этилган инновацион фаолият (инфратузилма) субъекти;

инновацион-технологик мониторинг – ташкилотнинг технологик ривожланиш ва унинг инновацион фаолиятини амалга ошириш бўйича эҳтимолдаги имкониятлар даражасини мажмуавий баҳолаш;

инновацион технологиялар – янгиликлар (янги тартиб-қоидалар) рўёбга чиқарилишини таъминловчи методлар ва воситалар йиғиндиси;

инновацион кластер – илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этувчи турли корхоналар, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалар ва хизматлар, шунингдек биргаликда инновацион фаолиятда, одатда, маълум ҳудудда иштирок этаётган ёрдамчи ташкилотлар (брокерлар, дилерлик, консалтинг, маркетинг ва ўзга фирмалар) ва инновацион маҳсулотлар истеъмолчилари йиғиндиси;

инновацион маҳсулот – фуқаролик айланмасига бирон-бир янги ёки сезиларли даражада такомиллаштирилган маҳсулот (товар ёки хизмат) жорий этиш кўринишида амалда рўёбга чиқарилган инновацион маҳсулот натижаси.

инновацион лойиҳа – инновацион маҳсулот ёки маҳсулотларни яратиш, жорий этиш ва тижоратлаштириш бўйича маълум мақсадларга эришишга қаратилган ҳамда тузилиш ва вақт бўйича тартибга солинган ишларни бажариш кетма-кетлиги;

инновацион таваккалчилик – инновацион фаолиятнинг мақсадига, шу жумладан инновацион лойиҳанинг мақсадига эриша олмаслик эҳтимоли;

инновацион фонд – инвестицион лойиҳалар ва дастурларни қайтариладиган ва қайтарилмайдиган асосда маблағларни бериш йўли билан молиялаштириш учун давлат органлари ёки хўжалик субъектлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда ташкил этилаётган молиявий ресурслар фонди;

инновацион марказ – илмий маҳсулотни яратиш, илгари суриш, жорий этиш ва тижоратлаштириш мақсадида илмий ва олий таълим муассасалари билан ўзаро тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни олиб бориш учун ташкил этилган инновацион фаолият (инфратузилма) субъекти;

инновациялар – юзага келган ижтимоий эҳтиёжларни қондириш ёки ўзга фойдали самарага эришиш мақсадида янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот (товар, иш, хизмат ва б.), ишлаб чиқариш жараёни, янги маркетинг методи ёки бизнесни юритишда ташкилий метод, иш жойлари ёки ташқи алоқаларни ташкил этиш кўринишда ифодаланган илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва (ёки) технологик ишлар натижаси;

инновацион фаолият натижаларини тижоратлаштириш – фуқаролик айланмасига илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ёки технологик ишлар ва инновацион ишланмаларни жорий этиш;

технологияларни тижоратлаштириш – янги ёки такомиллаштирилган товарлар, жараёнлар ва хизматларни бозорга олиб чиқиш мақсадида илмий ва (ёки) илмий-техникавий фаолият натижаларини амалда қўллаш билан боғлиқ ва ижобий иқтисодий самарани олишга қаратилган фаолият;

миллий инновацион тизим – инновацион фаолиятни таъминловчи ва (ёки) амалга ошираётган институтлар (ҳуқуқий, қонунчилик, молияий, ижтимоий), давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар (корхоналар, илмий муассасалар, инвестицион фондлари ва б.) ва жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг ўзаро боғлиқ яхлит тизими;

новация (янгилик) – бу истеъмолчиларга кейинги ўзгартириш ва фойдаланиш учун таклиф этилаётган ва ижобий иқтисодий ёки ўзга фойдали самара беришга қодир ҳар қандай фаолиятнинг янги ёки яхшиланган маҳсулоти (янги технология, дастур, материал, буюм, метод, ташкилий шакл, хизмат ва б. кўринишда);

тармоқ бошқарув органи – инновацион фаолият соҳасида давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни ва тегишли тармоқда инновацион ишларни мувофиқлаштиришни амалга оширувчи давлат органи;

инновацион инфратузилма субъекти – фаолият предмети инновацион фаолиятни амалга оширишга кўмаклашиш ҳисобланган ва инновацион инфратузилма субъекти сифатида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахс;

инновацион фаолият субъектлари – инновацион фаолиятни амалга оширувчи ёки иштирок этувчи ва қўллаб-қувватловчи жисмоний шахс, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркор, ёки юридик шахс, шунингдек халқаро ёки чет эл ташкилотлари;

технологик парк (технопарк) – илмий-техникавий ва инновацион соҳада ҳаракат қилувчи ва уни ривожлантириш учун қулай шароитларни шакллантиришни амалга оширувчи ва технопаркнинг резидентлари ҳисобланган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга кўмаклашувчи, илмий ва олий таълим муассасалар, лойиҳа-конструкторлик ва ишлаб чиқариш ташкилотлар ёки уларнинг бўлинмалари кўринишда инновацион фаолият (инфратузилма), ҳудудий илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш субъекти;

технопарк резиденти – технопарк томонидан тақдим қилинган кўчар ва кўчмас мулкни, шу жумладан турли функционал вазифали хоналарни ва технопарк томонидан кўрсатилаётган хизматларни (бажарилаётган ишларни) ишлатган ҳолда, инновацион фаолиятни амалга оширувчи ҳамда технопарк бошқрув органларининг қарорлари асосида резидент мавқеидан фойдаланувчи юридик шахс ёки жисмоний шахс;

технологиялар трансфери (бериш ва илгари суриш) – новацияларни олиш (ишлаб чиқиш) соҳасидан уларни амалий фойдаланиш соҳасига беришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;

ваколатли бошқарув органи – инновацион фаолият соҳасида давлат сиёсатини тартибга солиш, мувофиқлаштириш ва рўёбга чиқаришни, шунингдек мониторинг ва назоратни амалга оширувчи давлат органи;

технологиялар трансфери маркази – технологиялар трансферини таъминлаш мақсадида яратилган инновацион фаолият (инфратузилма) субъекти.

5-модда. Миллий инновацион тизим

Миллий инновацион тизим иштирокчилари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

ўз ваколатлари доирасида инновацион фаолият соҳасида муносабатларни тартибга солувчи давлат бошқаруви органлари, ўзга давлат ташкилотлари, барча даражадаги ва мулкчилик шаклидаги хўжалик бошқаруви органлари;

инновацион фаолият субъектлари;

инновацион фаолият соҳасида ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминловчи таълим муассасалари.

Миллий инновацион тизим компонентларининг ишлаб туриши ва ўзаро ҳамкорлиги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.

Миллий инновацион тизимни шакллантириш ва мажмуавий ривожлантириш Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастури асосида амалга оширилади.

6-модда. Инновацион фаолияти субъектлари

Инновацион фаолият субъектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

инновацион фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахслар ва барча мулкчилик шаклидаги юридик шахслар;

давлат инновацион сиёсатини шакллантириш ва рўёбга чиқаришда ҳамда инновацион фаолиятни тартибга солишда иштирок этаётган давлат ҳокимияти органлари ва улар томонидан ваколатланган ташкилотлар;

инновацион фаолият жараёнида рўёбга чиқариладиган ва фойдаланиладиган интеллектуал мулк объектлари эгалари;

инновацион фаолиятга инвестициялар киритилишини амалга оширувчи инвесторлар;

инновацион фаолиятни амалга оширувчи ва таъминловчи инновацион инфратузилманинг ўзга ташкилотлари.

7-модда. Инновацион фаолият субъектларининг ҳуқуқлари

Инновацион фаолият субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1.инновацион фаолиятни амалга оширишга;

2.улар томонидан инновацион фаолият жараёнида олинган илмий-техникавий натижаларни эълон қилишга, агар улар давлат, хизмат ёки тижорат сирини ташкил қилувчи маълумотлардан иборат бўлмаса;

3.инновацион фаолият натижасида интеллектуал мулк объектлари яратилган тақдирда, уларни муаллифлари ва/ёки эгалари деб тан олинишга;

4.интеллектуал мулк объектлари яратилган тақдирда, инновацион фаолият натижаларини ҳуқуқий муҳофаза қилишни олишга;

улар томонидан яратилган интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига;

5.инновацион фаолият натижаларини рўёбга чиқаришдан олинган даромадларни олишга;

6.қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар ва преференцияларга;

7.илмий мунозаралар, конференциялар, симпозиумлар, республика инновацион ярмаркалар ва ўзга тадбирларда иштирок этишга;

8.инновацион илмий-техникавий танловларда, шу жумладан давлат инновацион дастурлари доирасида бажариладиган танловларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, шунингдек бюджетдан ташқари фондлар маблағлари ва қонун ҳужжатларда тақиқланмаган ўзга манбалар ҳисобидан иштирок этишга.

Инновацион фаолият субъектлари ушбу Қонунда ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

8-модда. Инновацион фаолият субъектларининг мажбуриятлари

Инновацион фаолият субъектлари:

улар томонидан тузилган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажаришга;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашга;

юридик шахслар томонидан меҳнат шартномаси (контракти) бўйича инновацион фаолиятни бажаришга жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қисмида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонунига риоя қилишга;

юридик шахслар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш қисмида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига риоя қилишга;

юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги ва “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларига риоя қилишга;

юридик шахслар томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига риоя қилишга;

юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бухгалтерия, тезкор ва статистик ҳисобини юритишга мажбур.

Инновацион фаолият субъектлари зиммасида ушбу Қонунда ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

9-модда. Инновацион фаолият объектлари

инновацион фаолият объектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

Давлат инновацион дастурлари, шунингдек инновацион ва илмий-техникавий лойиҳалар;

инновацион фаолият натижалари;

инновацион таълим лойиҳалари, шу жумладан халқаро таълим инновацион лойиҳалари;

инновацион фаолият натижалари;

интеллектуал мулк объектлари, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун дастурлар ва ноу-хау, шунингдек интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари ва қонунчиликда назарда тутилган индивидуаллаштириш воситалари.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2-БОБ. ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ СИЁСАТИ

10-модда. Инновацион фаолият соҳасида давлат сиёсатининг асосий мақсадлари ва вазифалари

Давлат инновацион сиёсатининг асосий мақсади инновацион фаолиятни таъминлаш учун, шу жумладан мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал этиш ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида мамлакатнинг илмий-техникавий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, илмий-техникавий ишлар натижаларини жорий этиш учун қулай (ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий) шарт-шароитларни яратиш ҳисобланади.

Қўйилган мақсаддан келиб чиқиб, инновацион фаолият соҳасида давлат сиёсатининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

иқтисодиётнинг барқарорлиги ва рақобатбардошлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш мақсадида, унинг мамлакатнинг илмий-техникавий ва инновацион салоҳиятидан кенг фойдаланишга асосланган инновацион йўналишлари ва вазифаларини шакллантириш ва тасдиқлаш;

миллий иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини рағбатлантирувчи ҳуқуқий тартибга солишни таъминлаш;

инновацион фаолиятни амалга ошириш учун инновацион фаолият субъектларига моддий, молиявий ва интеллектуал ресурслардан фойдаланиш имконини бериш учун давлат ресурсларини жамлаш;

инновацион фаолиятни амалга ошириш учун кафолатланган хавфсизликни таъминлаш ва керакли шарт-шароитларни яратиш;

инновацион фаолият соҳасига инвестициялар жалб қилинишига кўмаклашиш;

мамлакатнинг инвестицион маҳсулот ички ва дунё бозорларига чиқишига кўмаклашиш;

инновацион инфратузилмани шакллантириш ва ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш (консалтин, дилерлик, тажриба-синов, конструкторлик, татбиқ этиш, сотиш, маркетинг ва бошқа ёрдамчи ташкилотлар);

инновацион фаолият соҳасида давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш;

инновацион ва технологик ривожланишни прогнозлаш;

инновацион фаолият соҳасида ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

инновацион фаолият эҳтиёжлари ва натижалари тўғрисида ахборотни эркин олиш ва тарқатишни таъминлаш, давлат ва хизмат сирини ташкил қилувчи ахборот бундан мустасно;

инновацион фаолият соҳасида давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш, қулай кредит, солиқ ва божхона сиёсатини амалга ошириш;

инновацион фаолият соҳасида Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳисобга олиб, унинг халқаро ҳамкорлигини фаоллаштиришга кўмаклашиш.

11-модда. Давлат инновацион сиёсатининг асосий тамойиллари

Давлат инновацион сиёсати қуйидаги асосий тамойиллардан келиб чиқиб, шакллантирилади ва амалга оширилади:

инновацион фаолиятни эркин амалга оширишдан;

инновацион фаолият натижасида яратилган интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилишдан;

Ўзбекистон Республикасини ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини бажаришга йўналтирилгандан;

миллий инновацион тизими компонентларининг яхлитлигини ва уларнинг ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлашдан;

бозор механизмларидан фойдаланган ҳолда, давлат томонидан инновацион фаолият ва инновацион инфратузилма субъектларини қўллаб-қувватлаш шакллари ва методларини оптималлаштириш ҳисобига инновацион фаолиятни рағбатлантиришдан;

илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун инновацион, инвестицион, илмий ва таълим фаолиятларни интергациялашдан;

инновацион лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун танлов асосида бюджет маблағларини ажратишдан келиб чиқиб шакллантирилади ва амалга оширилади.

12-модда. Инновацион сиёсатининг асосий йўналишлари

Ўзбекистон Республикаси инновацион сиёсатининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа давлат ташкилотлари, маҳаллий бошқарув органлари иштирокида, уларнинг ушбу Қонун ва ўзга қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатлари доирасида, шунингдек инновацион фаолият ва инновацион инфратузилма субъектлари, жамоат бирлашмалари ва ўзга ташкилот вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

13-модда. Инновацион фаолият соҳасида давлат-хусусий шерикчилиги

Инновацион фаолият соҳасида давлат-хусусий шерикчилиги қуйидагилар асосида амалга оширилади:

иккала томон манфаатларини ҳисобга олишга асосланган давлат ва нодавлат мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларининг ўзаро тенг ҳуқуқли ҳамкорлик;

давлат инновацион сиёсатининг чора-тадбирларини рўёбга чиқаришга хўжалик юритувчи субъектларни эркин ва очиқ йўл қўйиш;

инновацион фаолиятни амалга оширишда ўзаро инновацион ва техник-технологик ишларни олиб боришда нодавлат мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектлар иштирок этиши;

инновацион лойиҳалар, инновацион ривожланиш дастурларини шакллантириш ва рўёбга чиқаришда нодавлат мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектлар иштирок этиши;

инновацион лойиҳалар, инновацион ривожланиш дастурларини биргаликда рўёбга чиқаришда давлат ва нодавлат мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида инновацион фаолият таваккалчилиги, даромадлар ва масъулиятни баҳам кўриш;

инновацион фаолиятни амалга ошириш учун хўжалик юритувчи субъектларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига яратилган интеллектуал фаолият натижаларидан фойдаланиш учун рухсатномаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим қилиш имкони.

14-модда. Давлат томонидан инновацион фаолиятни тартибга солишни амалга оширувчи органлар

Давлат томонидан инновацион фаолиятни тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, инновацион ривожланиш бўйича ваколатли орган ва ўзга давлат органлари томонидан амалга оширилади.

15-модда. Давлат томонидан инновацион фаолиятни тартибга солишнинг турлари

Давлат томонидан инновацион фаолиятни тартибга солиш қуйидаги кўринишда амалга оширилади:

инновацион фаолият соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш (чоп этиш);

инновацион ривожланишнинг республика ва тармоқ концепциялари ва дастурларини тайёрлаш ва рўёбга чиқариш;

мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишнинг ўрта ва узоқ муддатли сценарийлари асосида инновацион ривожланиш устувор йўналишларининг инновацион ривожлантириш моделини шакллантириш имконини берадиган самарали стратегик режалаштириш тизимини яратиш;

давлат хизматлари кўрсатишнинг тартиб-тамойилларини оптималлаштириш ва соддалаштиришни, давлат бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишни таъминлайдиган давлат бошқарувининг инновацион шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

инновацион ва технологик ривожланишни прогноз қилишни ташкил этиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш ва стандартлаштиришни амалга ошириш.

16-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг инновацион фаолиятни тартибга солишдаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

инновацион фаолият соҳасида ягона давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини таъминлайди;

инновацион фаолият соҳасида давлат ва ўзга дастурларни тасдиқлайди ва улар рўёбга чиқиши устидан назоратни амалга оширади;

инновацион фаолият учун инфратузилма шаклланиши ва ишлаб туришини таъминлайди;

давлат дастурларини рўёбга чиқаришда инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларини баҳолаш методикасини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ваколатларни амалга оширади.

17-модда. Инновацион фаолиятни тартибга солишда ваколатли органнинг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги инновацион фаолиятни тартибга солишда ваколатли орган ҳисобланади.

Инновацион фаолиятни тартибга солувчи ваколатли орган, ўз ваколатлари доирасида:

инновацион фаолиятда ягона давлат сиёсатини амалга оширади;

келажакдаги инновацион ривожланишнинг устувор йўналишларини белгилаш ва инновацион фаолият тўғрисида қонун ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишини амалга оширади;

мамлакат иқтисодиётининг устувор йўналишлари ва технологик салоҳиятини инновацион ривожлантиришнинг стратегик режалаштиришни амалга оширади;

давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-тамойилларни оптималлаштириш ва соддалаштиришни, давлат бошқаруви органларининг фаолияти самарадорлигини оширишни таъминловчи давлат бошқарувининг инновацион шаклларини ишлаб чиқади ва жорий этади;

давлат органлари ва ўзга ташкилотлар, жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг инновацион фаолият соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

инновацион ривожланиш бўйича давлат ва ўзга дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг рўёбга чиқишини мувофиқлаштиради;

инновацион фаолият мониторинги ўтказилишининг илмий-методик таъминотини амалга оширади, ҳисобот материалларини шакллантиради ва ишлайди, шунингдек инновацион фаолиятнинг идоралараро ўзаро ҳамкорлигини тартибга солади;

инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасига инвестицияларни жалб қилиш сиёсатини амалга оширади, унинг янада ривожланишини таъминловчи меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиради;

инновацион инфратузилма яратилиши ва ривожланишига кўмаклашади, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият ютуқларини самарали жорий этиш механизмларини шакллантиради;

экспертлар сифатида инновацион фаолият субъектлари, жамоат бирлашмалари, кенгашлар ва комиссияларнинг вакилларини жалб қилган ҳолда, инновацион дастурлар ва лойиҳалар экспертизаси, технологик аудитини ташкил этишни таъминлайди;

инновацион фаолият субъектлари томонидан ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва жойлаштириш бўйича давлат буюртмачисининг функцияларини бажаради;

инновацион фаолият субъектлари ва объектларининг реестри юритилишини амалга оширади;

илмий-техникавий ахборот ишлаб туришини, шу жумладан илмий-техникавий ахборот ресурсларининг маълумотлар базаси, идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашиш тизими, маълумотларни ишлаш ва идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини шакллантиришни таъминлайди;

электрон давлат хизматлари сифатини, шунингдек электрон ҳукумат лойиҳалари самарали рўёбга чиқарилишининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш даражасини баҳолашни амалга оширади;

давлат дастурларини рўёбга чиқаришда инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари бўйича самарадорликни баҳолашни олиб боради;

инновацион фаолият соҳасида давлат органларининг ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этишда иштирок этади;

инновацион фаолият соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ўзга ваколатларни амалга оширади.

18-модда. Инновацион фаолиятни тартибга солиш соҳасида давлат органлари ва ўзга ташкилотларнинг ваколатлари

Давлат органлари ва ўзга ташкилотлар, ўз ваколатлари доирасида:

ягона давлат инновацион сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этади;

қўйилган вазифалар ва асосий макроиқтисодий, бюджет, солиқ, пул-кредит параметрларини, шунингдек иқтисодиётга интеграция жараёнларининг таъсирини ҳисобга олиб, ўрта ва узоқ муддатли даврларга инновацион фаолиятни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқади;

тегишли идораларнинг инновацияларга эҳтиёжини таҳлил қилиш асосида, ваколатли орган билан келишган ҳолда, инновацион ривожланиш ва тармоқнинг инновацион лойиҳалари концепцияларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

инновацион фаолиятни тартибга солиш ва рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифларни шакллантиради ва кўриб чиқиш учун киритади;

тегишли тармоқларнинг инновацион инфратузилмаларини яратиш ва ривожлантиришга кўмаклашади;

инновацион фаолият учун зарурий маълумотлардан иборат ахборот ресурслар билан алмашиш узлуксиз ишлаб туришини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ўзга ваколатларни амалга оширади.

19-модда. Инновацион фаолиятни тартибга солиш соҳасида жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари

Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари:

давлат инновацион сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширади;

тегишли ҳудудда ягона инновацион сиёсатни рўёбга чиқариш бўйича таклифларни тайёрлайди, уни рўёбга чиқаришни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этади;

ушбу соҳа учун қўйилган ва маркоиқтисодий, солиқ-бюджет, пул-кредит параметрлар билан ўзаро боғлиқликда вазифаларни, шунингдек иқтисодиётга интеграция жараёнларининг таъсирини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда, ўрта ва узоқ муддатли даврлар учун ҳудудий даражада инновацион фаолиятнинг стратегик устувор йўналишларини шакллантиришда ва уни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этади;

ҳудудда инновацион фаолиятни ривожлантиришга ва инновацион инфратузилма яратилишига кўмаклашади;

ҳудуднинг иқтисодиёт тармоқларида инновацион маҳсулотларни жорий этишга кўмаклашади;

ваколатли орган билан келишган ҳолда, инновацион фаолият соҳасида ахборот ресурслар билан ўзаро электрон алмашишни ташкил этишда иштирок этади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ инновацион фаолият соҳасида ўзга ваколатларни амалга оширади.

20-модда. Инновацион ривожланиш соҳасидаги давлат сиёсати

Жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантириш, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ўрта ва узоқ муддатли даврларга Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсати ваколатли давлат органининг маърузаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Миллий инновацион тизимни ривожлантириш давлат дастури Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишларини рўёбга чиқарилишини белгиловчи ва таъминловчи асосий ҳужжат ҳисобланади ва беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг Миллий инновацион тизимини ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш ва шакллантириш, шунингдек унинг бажарилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

21-модда. Иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий этиш соҳасида инновацион сиёсатни шакллантириш

Иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий этиш соҳасида инновацион сиёсат инновацион фаолиятни тартибга солувчи ваколатли давлат органи ва ваколатли тармоқ давлат органлари ҳамда ўзга давлат бошқаруви органлари томонидан шакллантирилади.

Иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий этиш соҳасида инновацион сиёсат беш йилгача муддатга инновацион ривожланиш дастурлари кўринишда шакллантирилади ва Вазирлар Маҳкамаси, ваколатли давлат органи, инновацион фаолиятни тартибга солувчи ваколатли тармоқ давлат органлари ва (ёки) бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан тасдиқланади.

Иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий этиш соҳасида инновацион сиёсат қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

маҳаллий инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни илгари суриш ва амалда фойдаланиш механизмларни шакллантириш, тез ўзгариб бораётган жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, миллий иқтисодиётнинг жадал ривожланишига кўмаклашишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб борилишини ташкил этиш;

республиканинг инвестицион салоҳияти, инновацион инфратузилма субъектлари фаолиятининг самарадорлиги ўсишига кўмаклашиш;

макроиқтисодий, солиқ-бюджет, пул-кредит параметрлари билан ўзаро боғлиқликда иқтисодиёт тармоқларини ўрта ва узоқ муддатли инновацион ривожлантириш сценарийларини шакллантириш;

инновацияларни жорий этиш ва ҳудудлар иқтисодиётини диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан орқада қолган туманлар ва шаҳарларни жадал ривожлантириш ҳисобига ҳудудлар иқтисодий тараққиётидаги номутаносибликларнинг олдини олиш.

22-модда. Ҳудудий инновацион сиёсат ва уни шакллантириш

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят (ҳудуд) даражадаги Халқ депутатларининг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан беш йил муддатга ҳудудий инновацион ривожланиш сиёсати шакллантирилади, шунингдек у Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят (ҳудуд) даражадаги Халқ депутатларининг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган ҳудудий инновацион ривожланиш дастури кўринишида шакллантирилиши мумкин.

Ҳудудий инвестицион дастурлари жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан, ўз ваколатлари доирасида, керакли ташкилий, молиявий ва ўзга қўллаб-қувватлашни таъминлаб, яратишда инновацион фаолият субъектлари иштироки билан, инновацион фаолият соҳасида ўзга ваколатларни амалга ошириб, ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

23-модда. Инновацион фаолиятни солиқ жиҳатидан тартибга солиш

Инновацион фаолият субъектлари учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ солиққа тортиш бўйича тегишли имтиёзлар ва преференциялар назарда тутилиши мумкин.

24-модда. Инновацион фаолият учун ходимлар таркибини шакллантириш

Инновацион фаолият учун ходимлар таркибини шакллантириш инновацион фаолият соҳасида ходимларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўли билан тегишли вазирликлар, идоралар ва ўзга ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

3-БОБ. ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ

25-модда. Инновацион фаолиятнинг турлари

Инновацион фаолиятга фаолиятнинг қуйидаги асосий турлари киради:

инновацион дастурлар ва лойиҳаларнинг буюртмачилари ва инвесторларининг вазифаларини амалга оширувчи давлат органларининг фаолияти;

фуқаролик айланишида амалга ошириладиган инновацияларнинг яратилишга қаратилган илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажариш ва уларга хизмат кўрсатиш;

ишлаб чиқаришни техникавий ва технологик янгилашни амалга ошириш;

янги технологик жараёнлар, товарлар, ишлар, хизматларни сертификатлаштириш ва стандартлаштириш мақсадида синовларни ўтказиш;

янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотни (товарни, ишларни, хизматларни ва ҳ.к.) ишлаб чиқариш ва/ёки инновацион лойиҳанинг ўз-ўзини қоплашининг меъёрий муддатига етгунча, бошланғич даврида янги ёки такомиллаштирилган технологияни қўллаш;

инновацион маҳсулотни сотиш бозорларини ташкил этиш;

инновацион инфратузилмани яратиш ва ривожлантириш;

интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш мақсадида, уларга бўлган ҳуқуқларга эга бўлиш ва уларни ўтказиш;

жамиятни бошқариш соҳаларида янги ғоялар ва илмий билимлардан фойдаланиш;

инновацион фаолиятга ахборот ва консалтинг хизматларини кўрсатиш;

янги ёки такомиллаштирилган техника, технология намуналарини яратиш мақсадида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва инновацияларни сотиш бозорини ташкил этиш;

инновацион фаолият натижаларини тарғибот, реклама қилиш ва инновацион билимларни тарқатиш;

инновацияларни яратишга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа фаолият турлари.

26-модда. Инновацион дастурлар ва лойиҳалар: шакллантириш ва амалга ошириш

Инновацияларни яратишга, шу жумладан уларнинг трансферига ва тижоратлаштиришга қаратилган инновацион лойиҳалар инновацион фаолият ва инновацион инфратузилма субъектлари томонидан мустақил тарзда, ёки Миллий инновацион тизимни ривожлантиришнинг Давлат дастури, Ўзбекистон Республикасининг устувор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўналишларига мувофиқ тасдиқланган инновацион дастурлар ва лойиҳалар, соҳавий ва минтақавий (ҳудудий) инновацион дастурлар, шунингдек давлатлараро дастурлар доирасида амалга оширилиши мумкин.

Танлов асосидаги давлат инновацион дастурларини ва лойиҳаларни амалга ошириш илмий-техникавий лойиҳаларнинг саралаш танловларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Ваколатли давлат бошқаруви органи қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда илмий-техникавий лойиҳаларнинг танловини эълон қилади.

Саралаш танловидан ўтган инновацион лойиҳаларини Давлат ва (ёки) маҳаллий бюджетларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш, инновацион лойиҳаларнинг давлат илмий-техникавий экспертизаларининг натижаларига кўра, уларни амалга оширишда инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини баҳолашни инобатга олган ҳолда, амалга оширилади.

Ваколатли давлат бошқаруви органи, Давлат ва (ёки) маҳаллий бюджетларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инновацион лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

27-модда. Инновацион фаолиятнинг ахборот таъминоти

Инновацион фаолиятнинг субъектлари инновацион фаолиятни амалга ошираётган ташкилотлардан, уларнинг ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган илмий ва (ёки) илмий-техникавий, статистик ва бошқа турдаги ахборотни олиш ҳуқуқига эга бўлади, давлат, хизмат сирларини ташкил этадиган маълумотлар бундан истисно.

Инновацион фаолиятнинг субъектлари инновацион фаолиятнинг материалларини ва наттижаларини, ва бошқа илмий ва/ёки илмий-техникавий ахборотни рўйхатдан ўтказиш, тизимлаштириш, сақлашни амалга оширади, ва инновацион маҳсулотни ишлаб чиқиш бўйича пудрат шартномасининг шартларига мувофиқ тарзда, ундан манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг ундан фойдаланиш имконини таъминлайди.

28-модда. Инновацияларнинг турлари

Инновациялар қуйидаги турларига бўлинади:

технологик жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган инновацион маҳсулотни ишлаб чиқишга ва жорий қилишга қаратилган маҳсулот инновацияси;

технологик жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган ишлаб чиқариш ёки таълим бериш методларини, шу жумладан инновацион маҳсулотни ўтказиш методларини ишлаб чиқишга ва жорий қилишга қаратилган жараён инновацияси;

янги ёки такомиллаштирилган маркетинг методларини амалга оширишга қаратилган маҳсулотларининг дизайни ва ўрамидаги ўзгаришларни, маҳсулотни (товарни, ишларни, хизматларни ва ҳ.к.) сотиш ва тақдим этишнинг, уларни сотиш бозорларига тақдим этиш ва у ерда кенгайтиришнинг янги методларидан фойдаланишни, янги нарх стратегияларини шакллантиришни ўз ичига оладиган маркетинг инновацияси;

бизнесни юритиш, таълим бериш, иш жойларини ва ташқи алоқаларни ташкил этиш, шунингдек ташкилотда бизнес-жараёнларни такомиллаштиришнинг янги методларини жорий қилишга қаратилган ташкилий инновация.

29-модда. Инновацион фаолиятнинг таваккалчиликлари ва уларни баҳолаш

Инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини баҳолаш учун, янгиликларни жорий қилиш ва қўллашнинг объектив шарт-шароитларининг ноаниқлиги (ўзгарувчанлиги) туфайли, қуйидаги тамойиллар қўлланади:

инновацион фаолиятнинг таваккалчиликлари инновацион фаолиятнинг субъектлари, инвесторлар, инновацион инфратузилманинг субъектлари, давлат ва инновацион фаолиятнинг бошқа иштирокчилари ўртасида тақсимланиши;

инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини камайтириш мақсадида амалга ошириладиган диверсификация (ресурсларни бошқа инновацион лойиҳалар ўртасида қайта тақсимлаш);

инновацион фаолият субъектлари учун инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини баҳолаш услубиётини танлаш эркинлиги;

инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини қоплаш учун суғурталаш механизмларидан фойдаланиш.

Инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини баҳолаш эҳтимолий таваккалчиликларни мумкин қадар камайтириш ёки олдини олиш, шунингдек инновацион лойиҳани молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан асосли қарорни қабул қилиш мақсадида амалга оширилади.

Инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини баҳолашда бой берилган иқтисодий фойдани ҳисобга олишга йўл қўйилмайди.

Инновацион фаолият соҳасида давлат тартибга солиш органлари инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини баҳолаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқади.

Инновацион фаолият субъекти, ишлаб чиқилган инновацион лойиҳанинг техникавий ёки иқтисодий хусусусиятини ҳисобга олган ҳолда, инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини баҳолаш услубиётларини мустақил тарзда ишлаб чиқиш ва қўллаш ҳуқуқига эга.

Инновацион лойиҳани молиялаштиришни амалга оширувчи юридик ва/ёки жисмоний шахс, лойиҳани (ларни) амалга оширишда инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини баҳолашни амалга оширадиган шахсни (шахсларни) белгилашнинг мустақил ҳуқуқига эга бўлади.

Инновацион лойиҳани давлат ва (ёки) маҳаллий бюджетдан молиялаштириш ҳолатида, инновацион фаолиятнинг таваккалчиликларини баҳолаш инновацион лойиҳанинг ижрочиси томонидан ўтказилади, ва лойиҳа билан биргаликда инновацион фаолият соҳасида давлат тартибга солиш органларига инновацион лойиҳаларнинг давлат илмий-техникавий экспертизасидан ўтиши учун тақдим этилади.

30-модда. Илмий, илмий-техникавий ва инновацион фаолиятни давлат томонидан мониторинг қилиш

Инновацион фаолиятни давлат томонидан мониторинг қилиш (қуйида – мониторинг) қуйидаги ахборотни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш бўйича мажмуий ва режали фаолиятни назарда тутади:

режалаштирилаётган, амалга оширилаётган ва якунланган инновацион лойиҳалар;

инновацион фаолиятни амалга оширишда олинган натижалар, шу жумладан муҳофаза қилина оладиган интеллектуал фаолият натижалари ҳақида маълумот, уларниннг ҳуқуқий ҳимоя қилиниши ва улардан фойдаланиш ҳақида маълумот;

инновацион фаолиятнинг натижаларидан фойдаланишдан, инновацион лойиҳалардан олинган иқтисодий ва ижтимоий самаралари ҳақида маълумот;

инновацион фаолият инфратузилмасининг ҳолати ва ундан фойдаланиш ҳақида, инновацион фаолиятни амалга ошираётган ташкилотларнинг кадрлар салоҳияти ҳақида маълумот.

Мониторинг қуйидаги мақсадларда ўтказилади:

инновацион фаолиятни амалга ошираётган ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини, шу жумладан уларнинг ўз-ўзини ташкил этишини, уларнинг уюшмалари, иттифоқлари, бирлашмалари ва консорциумлари ташкил этилишини, шу жумладан инновацион дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш учун, таъминлаш;

инновацион фаолиятни амалга ошираётган ташкилотларнинг самарали тадқиқот этиш сиёсатини ва ривожланиш стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш;

инновацион фаолиятни амалга оширишга йўналтирилган маблағлардан фойдаланишнинг самарадорлигини, ва бундай маблағларни сарфлашнинг ҳажмлари ва йўналишларини режалаштиришни баҳолаш;

илмий муассасалар ва инновацион ташкилотларнинг тармоғини модернизациялаш ва ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, инновацион инфратузилманинг ишлашини ва ривожланишини таъминлашнинг самарали асбобларини яратиш.

Мониторинг давлат ахборот тизимлари ва ахборот базалари, шу жумладан патент ахборотининг ахборот базалари, давлат статистика тизими ва солиқ органларининг тасарруфида бўлган ахборотлар маълумотларидан фойдаланишга асосланади, солиқ сирига оид бўлган маълумотлар бундан истисно.

Мониторингни ўтказишда бошқа ахборот манбаларидан, шу жумладан миллий ва халқаро илмий цитата олиш тизимларидан фойдаланишга йўл қўйилади. Бунда, шундай манбалардан олинган ахборот ва маълумотлар, уларнинг инновацион фаолиятни амалга оширадиган ташкилотлар томонидан тасдиқланиши шарти билан фойдаланилади.

Мониторинг ваколатли инновацион фаолият соҳасида давлат тартибга солиш органи томонидан Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ўтказилади.

31-модда. Инновацион-технологик мониторинг

Ташкилотнинг технологик ривожланиши даражасини, ва унинг инновацион фаолиятни амалга оширишнинг эҳтимолий имкониятларини баҳолаш учун, инновацион-технологик мониторинг ўтказилиши мумкин.

Инновацион-технологик мониторинг ваколатли инновацион фаолият соҳасида давлат тартибга солиш органи ва бошқа давлат ташкилотлари, минтақавий ва ҳудудий даражадаги маҳаллий бошқарув органлари томонидан тузиладиган комиссиялар томонидан ўтказилади. Инновацион-технологик мониторинг ўтказилиши тўғрисида шартнома манфаатдор ташкилот томонидан ваколатли инновацион фаолият соҳасида давлат тартибга солиш органи ва бошқа давлат ташкилоти, жойларда ижроия ҳокимият органи билан, ва жойларда ижроия ҳокимият органи томонидан тузилган комиссия билан, фаолиятнинг тегишли йўналишлари бўйича инновацион-технологик мониторинг ўтказилиши мақсадида тузилади.

Ташкилотнинг технологик ривожланиши даражаси, ва унинг инновацион фаолиятни амалга ошириш учун эҳтимолий имкониятлари ҳақидаги хулоса, ташкилотнинг фаолият юритишини такомиллаштиришга ва унинг товарлари (ишлари, хизматлари) рақобатбардошлигини оширишга қаратилган чоралар тўғрисидаги таклифларни ўз ичига олган ҳолда, инновацион-технологик мониторингни ўтказиш натижалари бўйича берилади.

Ваколатли давлат бошқаруви органи инновацион-технологик мониторинг ўтказилиши тартибини ва уни ўтказиш бўйича организацию комиссиялар ташкил этилишини белгилаб беради.

32-модда. Инновациялар яратилиши учун давлат буюртмаси

Инновациялар яратилиши учун давлат буюртмасини шакллантириш ва жойлаштириш ваколатли давлат бошқаруви органи томонидан Ўзбекистон Республикасининг устувор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўналишларига мувофиқ тасдиқланган инновацион дастурлар ва лойиҳалар доирасида амалга оширилади.

Инновациялар яратилиши учун давлат буюртмаси Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланади.

Инновациялар яратилиши учун давлат буюртмасини бажариш инновацион маҳсулотни ишлаб чиқиш бўйича пудрат шартномаси асосида амалга оширилади.

Агар инновациялар яратилиши учун давлат буюртмасини бажаришда шунингдек интеллектуал мулк объектларининг яратилиши ҳам назарда тутиладиган бўлса, у ҳолда инновацион фаолият натижаларини яратиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузилади.

Инновациялар яратилиши учун давлат буюртмаси бажарилишининг молиявий таъминоти деб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобланади.

33-модда. Инновацион лойиҳаларнинг давлат илмий-техникавий экспертизаси

Давлат илмий-техникавий экспертизаси инновацион лойиҳаларнинг амалий аҳамиятини, илмий-техникавий даражасини ва иқтисодий самарадорлигини мажмуий баҳолаш, уларни молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ва ҳажми юзасидан, давлат бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида, дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда ва кутилган натижаларни олишда ташқи ва ички таваккалчиликларнинг аҳамиятини, ва уларнинг эҳтимолий таъсирини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда, амалга оширилади.

Илмий-техникавий экспертиза давлат илмий-техникавий ва инновацион дастурларни шакллантириш устуворликларини аниқлашда ва уларнинг бажарилиши боришини ва натижаларини мониторинг қилишда, инновацион дастурлар ва лойиҳаларни бажаришда иштирок этиш бўйича танловларни ўтказишда, инновацион ишланмалар ва технологиялар натижаларини экспорт ва импорт қилишда ўтказилади.

Инновацион лойиҳаларнинг давлат илмий-техникавий экспертизасини ўтказиш учун шартнома асосида илмий ва таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари, шунингдек олимлар ва мутахассислар, шу жумладан хорижий мутахассислар жалб этилиши мумкин.

Инновацион лойиҳаларнинг давлат илмий-техникавий экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, ваколатли давлат бошқаруви органи томонидан белгиланади.

34-модда. Инновацион фаолият натижалари ва технологияларининг трансфери

Инновациялар яратилиши учун давлат буюртмасини бажариш учун ишларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобига бажариш юзасидан буюртмачилар биргаликда давлат номидан инновацион фаолият натижаларининг мулкдорлари бўлади.

Инновацион фаолият натижаларининг мулкдори интеллектуал мулк объектларини бегоналаштириш, интеллектуал мулк объектлари трансферини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Давлат ва (ёки) маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига яратилган инновацион фаолият натижаларини бегоналаштириш ва трансфер қилиш шартлари ваколатли инновацион фаолият соҳасида давлат тартибга солиш органи томонидан белгиланади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

4-БОБ. ИННОВАЦИОН ИНФРАТУЗИЛМА

35-модда. Ннновацион инфратузилманинг субъектлари

Инновацион инфратузилманинг субъектларига қуйидагилар киради:

инновацион ташкилотлар;

ишлаб чиқариш ташкилотлари ва уларнинг бирлашмалари;

инновацион ва/ёки венчур фондлари;

технологик парклар (технопарклар);

инновацион технологик парклар (инновацион технопарклар);

бизнес-инкубаторлар;

инновацион ҳудудий кластерлар;

илмий-технологик полигонлар;

технологик платформалар;

технологияларнинг трансфери марказлари.

инновацион фаолиятда иштирок этувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар;

Ўзбекистон Республикасида инновацион фаолиятни амалга ошираётган чет эл юридик ва жисмоний шахслар;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, бошқа юридик шахслар.

Инновацион инфратузилманинг субъекти, агар бу Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ҳуқуқига эга бўлади.

Инновацион инфратузилманинг субъектлари фаолиятининг хусусиятлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

36-модда. Технологик парк (технопарк)

Технопарк юқори технологик инновацион маҳсулотни ишлаб чиқаришни амалга оширадиган корхоналарни барпо этиш учун, шунингдек инновацион фаолият натижаларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун шароитларни таъминлаш мақсадида яратилади.

Технопаркни унинг фаолияти мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ бошқаришни технологик паркнинг бошқарувчи компанияси амалга оширади.

Технопаркларга ва технопаркларнинг бошқарувчи компанияларига давлат томонидан қўллаб-қувватлашга эга бўлиши мақсадида қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Технопарк инновацион фаолият соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини тузишда ва уларнинг муваффақиятли фаолият юритишида, шунингдек моддий-техникавий, ташкилий-услубий, молиявий, ахборот, маслаҳат бериш ва бошқа хил таъминотини амалга оширишда хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.

Технопаркнинг ўз резидентлари билан муносабатлари уларнинг ўртасида тузиладиган инновацион фаолиятни амалга ошириш бўйича шартномалар асосида барпо этилади.

Технопаркнинг ташкилий тузилиши белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

37-модда. Инновацион технологик парк (инновацион технопарк)

Инновацион технопарк илмий-тадқиқот муассаларининг илмий фаолияти натижаларига асосланадиган маҳаллий инновацион ишланмаларни тижоратлаштиришга, шунингдек илғор чет эл технологияларини трансфер қилишга ихтисослашган.

Инновацион технопарклар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тузилади.

Инновацион технопаркларда амалга ошириладиган инновацион лойиҳаларга қўйиладиган талаблар, ҳудудлар ва ишлаб чиқариш қувватларининг ажратилиши тартиби, солиқ имтиёзлари ва преференцияларини белгилаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек инновацион технопарклар фаолиятининг бошқа ташкилий масалалари Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

38-модда. Бизнес-инкубатор

Бизнес-инкубатор – юридик шахс бўлган ва, шу жумладан технопаркнинг таркибида, кичик инновацион бизнесни унинг қарор топишининг илк босқичларида қўллаб-қувватлаш мақсадида тузиладиган, ўз бизнесини бошлашни истайдиган, лекин бунга имкони бўлмаган, кичик, янги тузилган корхоналар ва иш бошлаётган тадбиркорларни, уларга тижорат жиҳатидан фойда берувчи товарларни/маҳсулотни яратишда, ёки уларнинг ғоялари асосида самарали ишлаб чиқаришларни барпо этишда кўмаклашиш билан боғлиқ бўлган қўллаб-қувватлашни таъминлайдиган махсус ташкилот/тузилмадир.

39-модда.Технологияларнинг трансфери маркази

Технологияларнинг трансфери маркази – юридик шахс бўлган ва ишлаб чиқувчиларга улар томонидан яратилган технологияларни ўтказиш жараёнларини амалга оширишда, шунингдек ушбу марказлар ва ушбу технологияларни жорий этаётган ишлаб чиқариш ташкилотлари ўртасида интеграциявий ва бошқа хил ҳамкорлик алоқаларини таъминлашда кўмаклашиш мақсадида йирик илмий-тадқиқот ёки инновацион марказлар/ташкилотлар қошида тузиладиган махсус ташкилотдир.

Технологияларнинг трансфери марказининг фаолияти тегишли низом билан тартибга солинади.

40-модда. Инновацион ҳудудий кластер

Инновацион ҳудудий кластер – мажбурий тартибда камида битта инновацион фаолиятни амалга ошираётган илмий, таълим ташкилотини, кредит-молиявий ташкилотни, инновацион ёки венчур фондини (қуйида – иштирокчи-ташкилотлар) ўз ичига олган алоҳида ҳудудда жойлашган бир нечта ташкилотларнинг, иштирокчи-ташкилотларнинг давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, инвесторлар, молиявий ва бошқа хил ташкилотлари билан инновацион ҳудудий кластернинг ривожланиши манфаатларида самарали ўзаро ҳамкорлиги учун шароитларни яратиш мақсадида, тузилган шартнома асосида бирлашувидир.

Инновацион ҳудудий кластернинг ривожланиши ҳудудий кластернинг доирасида инновацион фаолиятни рағбатлантипришнинг энг асосий йўналишлари бўйича чора-тадбирларни назарда тутадиган тегишли дастурнинг асосида амалга оширилади. Инновацион ҳудудий кластернинг ривожланиш дастури ваколатли давлат бошқаруви органи томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Инновацион ҳудудий кластер иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳудудий кластерни ривожлантиришнинг услубий, ташкилий, эксперт-таҳлилий ва ахборот кузатуви ва кўмагини иштирокчи ташкилотлар ўртасида тузилган шартноманинг асосида фаолият юритадиган инновацион ҳудудий кластернинг ихтисослашган ташкилоти амалга оширади.

Инновацион ҳудудий кластерларга ва унинг таркибига кирган ташкилотларга давлат томонидан қўллаб-қувватлашга эга бўлиши мақсадида қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

41-модда. Илмий-технологик полигон

Илмий ва инновацион ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан янги ва (ёки) яхшиланган технологияларни синовдан ўтказиш соҳасида инновацион фаолиятни амалга ошириш учун, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида илмий-техникавий фаолиятни амалга ошириш учун алоҳида ер участкаси ва жиҳоз-ускуналардан иборат бўлган илмий-технологик полигонлар барпо этилиши мумкин.

Илмий-технологик полигон қонунчилик билан белгиланган талабларга мувофиқ бўлганда, бундай илмий-технологик полигон жойлашган ер участкаларидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланадиган юридик шахсларга, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ имтиёзлари берилиши мумкин.

42-модда. Технологик платформа

Технологик платформа – барча манфаатдор томонларнинг (бизнес, ишлаб чиқариш, илм-фан, таълим, давлат, фуқаролик жамияти) иштирок этиши асосида, илмий тадқиқотларни ва инновацион ишланмаларни амалга ошириш учун интеллектуал, молиявий, маъмурий ва бошқа хил қўшимча ресурсларни жалб қилиш ва жамлаш йўли билан, истиқболли тижорат технологияларини, янги маҳсулотларни (хизматларни) яратиш бўйича ҳаракатларни фаоллаштириш мақсадида, шунингдек илмий-технологик ва инновацион ривожланиш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш учун юридик шахс шаклида тузиладиган коммуникациявий ташкилотдир.

Технологик платформанинг фаолияти тегишли низом билан тартибга солинади.

43-модда. Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш фондлари, инновацион ва/ёки венчур фондлари

Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш фондлари, инновацион ва/ёки венчур фондлари илмий ва инновацион фаолиятни молиявий таъминлаш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган турли манбалардан олинган маблағлар ҳисобига биргаликда молиялаштириш шартлари асосида таъминлаш мақсадида тузилади.

Инновацион фондлар инновацион лойиҳаларни маблағлар қайтарилиши ёки бепул асосда молиялаштириш учун маблағларни тақдим этиши, шунингдек уларнинг уставлари билан белгиланган тартибда, инновацион фаолият субъектларининг мажбуриятлари бўйича кафиллик вазифаларини бажариши мумкин.

Инновацион тадбиркорликни ривожлантиришни, инновацион лойиҳаларнинг бошланғич молиялаштиришни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш, инновацион корхоналарни барпо этиш ва ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда венчур (юқори таваккалчиликли) фондлар тузилиши мумкин.

Венчур фондлари тижорат ташкилотлари шаклида, инновацион фаолиятни амалга ошираётган ташкилотлар ва корхоналар, таваккалчиликли инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун барпо этиладиган корхоналарнинг акциядорлик капиталига инвестициялар киритишга ихтисослашган кредит муассасалари ва бошқа молиявий институтларнинг улушли иштирок этиши ҳисобига ташкил этилади.

Венчур фондларини ташкил этиш ва фаолиятини тартибга солиш тартиби Ўзбекистон қонун ҳужжатлари билан белгиланади, венчур фондларининг ташкил этилишида ва фаолиятида белгиланган манфаатдор давлат органлари, хусусий инвесторлар, шу жумладан хорижий шахслар иштирок этади.

Таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси бўлган инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш фондлари, инновацион ва/ёки венчур фондлари шунингдек бюджет муассасасининг ташкилий-ҳуқуқий шаклида ташкил этилиши мумкин.

Инновацион ва/ёки венчур фонди фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланган тартибда тасдиқланадиган фонд тўғрисидаги низом билан белгиланади.

Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш фондлари, инновацион ва/ёки венчур фондлари ўзининг мол-мулкини, шу жумладан пул маблағларини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ишончли бошқаришга топшириши мумкин.

44-модда. Инновацион ташкилот

Унга қонун ҳужжатларига мувофиқ шартномалар асосида топшириладиган инновацион фаолият натижаларини ишлаб чиқишни ва/ёки синовдан ўтказишни, ўзлаштиришни, трансфер қилишни ва тижоратлаштиришни амалга оширадиган инновацион ташкилот, қонун ҳужжатларига мувофиқ инновацион фаолиятнинг ҳар қандай турини амалга ошириш учун махсус тузилади.

Инновацион ташкилотларнинг, шу жумладан кичик корхоналар ва микрофирмалар шаклида тузилиши, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

5-БОБ. ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

45-модда. Инновацион фаолиятни молиялаштириш тамойиллари

Инновацион фаолиятни молиялаштириш қуйидаги тамойилларнинг асосида амалга оширилади:

молиялаштириш манбалари, шакллари ва асбобларини танлаш эркинлиги;

молиялаштириш манбаларининг кўп сонлилиги;

молиялаштиришнинг турли манбалари, шакллари ва усулларининг бирга қўлланиши;

шаффофлик ва ошкоралик;

давлат томонидан молиялаштиришнинг мақсадли хусусияти ва асослилиги;

инновацион фаолиятни амалга оширишга йўналтириладиган бюджет маблағлар сарфланишининг самарадорлигини мажбурий тартибда баҳолаш;

Уларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетининг маблағлари ажратиладиган инновацион лойиҳаларнинг саралаш танлови.

46-модда. Инновацион фаолиятни молиялаштириш

Инновацион фаолиятни молиялаштириш манбалари қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари;

инновацион фаолият субъектларининг ўз маблағлари;

халқаро грантлар, тижорат банклари, шу жумладан чет эл банклари ва хорижий молиявий институтларининг имтиёзли мақсадли кредитлари;

инновацион ва венчур фондлари;

хусусий, шу жумладан чет эл инвесторларининг маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбаларнинг маблағлари.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларидан қуйидагилар молиялаштирилади:

давлат инновацион дастурлари;

давлат ижроия ҳокимияти органларининг буюртмалари бўйича амалга ошириладиган инновацион маҳсулотни харид қилиш (ушбу мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар ҳисобига);

инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва кичик ва ўрта тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари доирасида амалга ошириладиган инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш.

Инновацион фаолиятни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг иштирокидаги инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш фондлари, инновацион ва/ёки венчур фондлари Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ барпо этилиши мумкин.

Инновацион фаолиятнинг тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш уларнинг ўз маблағлари ҳисобига, шу жумладан улар томонидан жалб қилинган маблағлар ҳисобига амалга оширилади, Ўзбекистон қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан истисно.

Инновацион фаолиятни инвесторларнинг ҳисобига молиялаштириш кредитлар, молиявий лизинг ва инновацион фаолият субъектлари томонидан эмиссия қилинадиган акциялар, облигациялар, векселлар ва бошқа қимматли қоғозларга инвестициялар киритиш шаклида амалга оширилади.

Бундан ташқари, инновацион фаолиятни молиялаштириш шунингдек биргаликдаги инновацион фаолият тўғрисида шериклик битимлари доирасида инвесторларнинг пул, мулк шаклидаги ва бошқа турдаги ҳиссаларни киритиши ҳисобига, ва Ўзбекистон қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган инвестицияларни жалб қилишнинг бошқа усуллари ҳисобига ҳам амалга оширилиши мумкин.

47-модда. Инновацион фаолиятни давлат томонидан молиялаштириш

Давлат, давлат инновацион сиёсатнинг устувор йўналишларига мувофиқ республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим йўналишлари бўйича давлат инновацион дастурларни, лойиҳаларни ва илмий-техникавий ишларни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан, инновацион фаолиятдан манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари билан биргаликда, уларнинг улушли иштирок этиши асосида, молиялаштиришни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан инновацион дастурларни, лойиҳаларни ва илмий-техникавий ишларни амалга ошириш ва (ёки) керакли жиҳоз-ускуналарни ва техникавий воситаларни харид қилиш учун ажратиладиган маблағлар, инновацион фаолият субъектларига бепул асосда мақсадли грантлар шаклида тақдим этилади.

Инновацион фаолият соҳасида давлат грантлари белгиланган тартибда давлат инновацион дастурлар бўйича танловларнинг ғолиблари бўлган давлат инновацион лойиҳаларини ва илмий-техникавий ишларни амалга оширишни таъминлаш учун тақдим этилади.

48-модда. Инновацион фаолиятни бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштириш

Инновацион фаолиятни молиялаштириш инновацион фаолият субъектларининг ўз маблағлари ҳисобига, Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари, халқаро ташкилотлар, инновацион, венчур фондлар ва бошқа фондлар томонидан тақдим этиладиган инвестициялар, хайрия эҳсонлари ва бошқа маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.

Тижорат, инвестицион ва бошқа турдаги банклар, инвестицион, лизинг компаниялари ва фондлари, шу жумладан чет эл банклари, компаниялари ва фондлари, шунингдек инновацион фаолият субъектларининг модернизациялаш ва янги технологиялар фондлари, венчур фондлари ва бошқа инвесторлар инновацион фаолиятни молиялаштиришда қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда иштирок этиши мумкин.

49-модда. Инновацион фаолият соҳасида суғурталаш

Инновацион фаолият соҳасида суғурталаш миллий суғурта компаниялари томонидан суғурталаш шартномалари асосида амалга оширилиши мумкин.

Суғурта таваккалчиликлари суғурталаш шартномаларида акс эттирилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

6-БОБ. ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

50-модда. Инновацион фаолиятни рағбатлантиришнинг мақсади ва асосий тамойиллари

Инновацион фаолият субъектларининг ва инновацион инфратузилманинг инновацион фаоллигини рағбатлантиришнинг мақсади уларнинг самарали ривожланиши, улар учун қулай шарт-шароитлар яратилиши, инновациялар бозорининг шаклланиши ва фаолият юритиши учун рақобатбардошлигини ошириш ҳисобланади.

Инновацион фаолиятни рағбатлантириш давлат томонидан бюджет-молиявий, пул-кредит, солиқ, божхона сиёсатини ва бошқа сиёсатни амалга ошириш йўли билан амалга оширилади.

Инновацион фаолиятни рағбатлантиришнинг тамойиллари:

инновацион фаолият субъектларининг ва инновацион инфратузилманинг, мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳуқуқларининг тенглиги;

инновацион дастурлар ва лойиҳаларнинг давлат экспертизасини ўтказишда, шунингдек инновацион фаолият субъектларини ва инновацион инфратузилмани рағбатлантириш тўғрисида қарорни қабул қилишда ошкоралик ва шаффофлик;

Давлат ва (ёки) маҳаллий бюджетларнинг инновацион фаолиятни амалга ошириш учун ажратилган маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш.

51-модда. Инновацион фаолиятни рағбатлантириш шакллари

Инновацион фаолиятни рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

инновацион фаолиятни давлат ва (ёки) маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига молиялаштириш, шунингдек халқаро ташкилотларнинг маблағларини ушбу мақсадлар учун жалб қилишда кўмаклашиш;

инновацион инфратузилманинг субъектлари фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техникавий базасини ривожлантириш учун харажатларни молиялаштириш, шу жумладан капитал харажатлар;

давлат мол-мулкидан фойдаланиш ҳуқуқини, инновацион фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган давлат бюджети маблағлари ҳисобига яратилган интеллектуал мулк объектларидан ҳамда илмий ва илмий-техникавий фаолиятнинг бошқа натижаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш;

инновацион фаолият субъектларига инновацион фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобига яратилган инновацион фаолият натижаларидан фойдаланиш ҳуқуқларини тақдим этиш;

инновацион фаолият соҳасида товарларни (ишларни, хизматларини) давлат харидларини амалга ошириш;

инновацион фаолият субъектларига ва инновацион инфратузилмага кредит, солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференцияларнинг самарали тизимини шакллантириш, тақдим этиш ва жорий этиш;

иқтисодиёт соҳасида инновацияларни жорий қилишни рағбатлантириш, шу жумладан маҳаллий интеллектуал мулк объектларни рағбатлантириш юзасидан шароитларга кўмаклашиш;

инновацион ривожланишнинг устувор жиҳатларини аниқлаган ҳолда, инновацион дастурларни ишлаб чиқиш;

инновацион инфратузилманинг яратилишида иштирок этиш;

инновацияларнинг муаллифига (муаллифларига) мукофот белгиланиши ва тўланиши;

инновацион фаолият субъектларига интеллектуал мулк объектларини чет элда патентлаш бўйича харажатларини қоплаш;

инновацион фаолият соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишда кўмаклашиш;

инновацион фаолият субъектлари ва инновацион инфратузилманинг халқаро кўргазмаларда, ярмаркаларда, конференцияларда, семинарларда ва бошқа шу каби тадбирларда иштирок этишини молиялаштириш;

инновацион фаолиятнинг ахборот таъминотига кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда.

52-модда. Инновацион фаолият соҳасида кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлар ривожланишини рағбатлантириш

Белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ажратилган маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган инновацион лойиҳаларнинг ижрочилари (қўшимча ижрочилари) бўлган инновацион фаолият соҳасида тадбиркорлик субъектлари учун, ушбу лойиҳаларни шакллантиришда инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг умумий ҳажмидан камида 10 фоиз миқдорида маблағларнинг захирасини яратиш назарда тутилади.

53-модда. Инновацион фаолият жараёнида яратилган инновациялар, интеллектуал мулк объектлари, инновацион лойиҳаларнинг муаллифларини (ҳаммуаллифларини) рағбатлантириш тартиби

Юридик шахс, маҳсулотни сотиш, хизматларни кўрсатиш бошланган пайтидан эътиборан беш йил давомида, инновациянинг муаллифларига (ҳаммуаллифларига)шартноманинг асосида, агар ушбу маҳсулот, технология ва хизматлар бозорнинг маълум қисми учун янги бўлса, уларнинг томонидан ушбу маҳсулотни сотишдан, янги маҳсулотни ишлаб чиқаришда ва сотишда, янги технология асосида маҳсулотни ишлаб чиқаришда ва сотишда, шунингдек янги хизматларни кўрсатишда йил якунига кўра олинган соф фойданинг камида 10 фоиз миқдорида мукофотни тўлаши лозим.

Юридик шахс, ишлаб чиқариш, маъмурий, тижорат ёки бошқа турдаги янги ташкилий-техникавий ечимлардан фойдаланишда, такомиллаштирилган маҳсулотни ишлаб чиқаришда ва сотишда, такомиллаштирилган технология асосида маҳсулотни ишлаб чиқаришда ва сотишда, инновациянинг муаллифларига (ҳаммуаллифларига)шартноманинг асосида, маҳсулотни ва технологияни такомиллаштиришнинг иқтисодий аҳамиятига боғлиқ ҳолда мукофотни тўлаши лозим.

Интеллектуал мулк объектларига бўлган мутлақ ҳуқуқнинг эгаси бўлган юридик шахс, лицензия шартномалари бўйича олинган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қолган маблағларнинг камида 40 фоиз қисмини, инновацион фаолиятни амалга ошириш давомида яратилган интеллектуал мулк объектларининг (фуқаролик айланиши иштирокчиларининг индивидуаллаштириш воситалари, товарлар, ишлар ёки хизматларидан ташқари) муаллифларига (ҳаммуаллифларига) мукофот тўлашга йўналтиради.

Инновациядан фойдаланиш даромад (фойда) олишни назарда тутмаган, балки бошқа ижтимоий аҳамиятли натижага эришилишига олиб келган ҳолларда, юридик шахс ушбу инновациянинг муаллифларига (ҳаммуаллифларига)шартноманинг асосида бир маротабалик мукофотни тўлаши лозим, унинг минимал миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Инновациянинг муаллифларини (ҳаммуаллифларини),инновацион фаолият амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектининг муаллифларини (ҳаммуаллифларини)рағбатлантиришнинг тартиби ва шартлари, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

7-БОБ. ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

54-модда. Инновацион соҳасида халқаро ҳамкорликнинг асосий қоидалари

Инновацион фаолият субъектлариниг халқаро ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.

Инновацион фаолиятнинг субъектлари инновацион фаолият билан шуғулланадиган халқаро ташкилотларга кириш, халқаро инновацион дастурларда ва инновацион лойиҳаларда иштирок этиш, инновацион фаолият масалалари бўйича чет эл ташкилотлари ва фуқаролари билан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, шунингдек ушбу Қонунда ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда шартномаларни ва бошқа битимларни тузиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимлари патентлар ва лицензияларнинг сотиб олиниши ва сотилишини, технологиядан фойдаланиш учун ҳуқуқлар берилишининг бошқа шакллари қўлланишини, шу жумладан қўшма корхоналарнинг тузилиши, шунингдек инновацион фаолиятни бошқариш ва маркетинг соҳасида хизмат кўрсатиш, илмий-техникавий ёрдамни кўрсатиш, инновацион лойиҳаларни «тўлиқ тайёр ҳолда» амалга ошириш ва Ўзбекистон қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ҳаракатларни назарда тутиши мумкин.

Чет эл жисмоний ва юридик шахслари, давлатлар ва халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган инновацион фаолият, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, халқаро шартномалари ва битимлари билан тартибга солинади.

Айрим соҳаларда халқаро ҳамкорликни амалга ошириш шароитлари, ва айрим инновацион фаолият субъектларининг халқаро ҳамкорликда иштирок этишининг шартлари, шунингдек бундай ҳамкорликнинг чекланишлари ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

55-модда. Инновацион фаолият соҳасида халқаро ҳамкорликнинг шакллари

Ўзбекистоннинг инновацион фаолият соҳасида халқаро ҳамкорлик қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

инновацион ишланмалар юзасидан, шу жумладан кашфиётлар, якунланган илмий лойиҳалар, ишлаб чиқилаётган ва амалга оширилаётган инновацион дастурлар юзасидан ўзаро ахборот алмашуви, давлат сирини ташкил этувчи инновацион ишланмалар бўйича ахборот материаллари бундан истисно;

давлатлараро инновацион дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва биргаликда амалга ошириш, улани амалга ошириш учун қулай шароитларни, шу жумладан ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шароитларни яратиш;

ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама асосда, уларни амалга оширишда шу жумладан инновацион корхоналар иштирок этадиган инновацион дастурлар ва лойиҳаларни молиялаштириш халқаро инновацион фондларнинг тузилиши;

инновацион фаолият соҳасида ҳамкорликнинг ривожланишига кўмаклашадиган халқаро ташкилотларнинг, вақтинча жамоаларнинг тузилиши;

инновацион фаолият учун биргаликда кадрларни тайёрлаш, қайта тайрлаш ва малака оширишни ташкил этиш учун;

биргаликда илмий тадқиқотлар, техникавий ва технологик ишланмаларнинг ўтказилиши;

халқаро анжуманлар, конгресслар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларнинг ўтказилиши;

инновацион фаолият соҳасида банд бўлган илмий ходимлар, бошқариш кадрлари ва бошқа ходимларнинг ўзаро алмашуви.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

8-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

56-модда. Инновациялар ва инновацион фаолият билан боғлиқ бўлган низоларнинг ҳал этилиши

Инновациялар ва инновацион фаолият билан боғлиқ бўлган низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

57-модда. Инновацион фаолият соҳасида қонунчилигининг бузилиши учун жавобгарлик

Инновацион фаолият соҳасидаги қонунчилик бузилишида айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси:

Ҳукуматнинг қарорларини ушбу Қонунга мувофиқ ҳолга келтириш;

ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан уларнинг ушбу Қонунга зид бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиши ва бекор қилишини таъминлаш топширилсин.

Ушбу Ўзбекистон Республикаси Қонуни унинг расмий эълон қилинган кунидан бошлаб кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш. Мирзиёев

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Обсуждения проекта закона Семинар .Министерство Инновационного развития Республики Узбекистан
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari