Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали чармни олиб чиқишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifi“O‘zcharmsanoat” uyushmasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-18 11:47:38
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-02 09:05:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали чармни олиб чиқишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 3 майдаги ПҚ−3693-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1.Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали чармни олиб чиқишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1.Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

3.Ушбу қарор 2018 йилнинг 1 августидан эътиборан кучга киради.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

4.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Вазирлар Маҳкамасининг

2018йил“___” __________ даги ___-сон қарорига

ИЛОВА

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали чармни олиб чиқишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1-боб. Умумий қоидалар

1.Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали чармни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиш (кейинги ўринларда чармни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиш деб аталади) учун ваколатли органларда рухсатнома бериш, олиб чиқиш ва уни мониторинг қилиш тартибини белгилайди.

2.Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, “Ўзчармсаноат” уюшмаси (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) ва унинг таркибига кирувчи Уюшма
аъзолари – ташкилотлар ҳамда чармни лаборатория текширувларидан ўтказиш учун аккредитация қилинган органларга нисбатан тадбиқ этилади.

3.Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали чармни

(ТИФ ТН бўйича 4104-4107, 4112 00 000 0 – 4114 кодлари) олиб чиқишга рухсатнома бериш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2-боб. Нарх экспертизасини ўтказиш ва
хулоса бериш тартиби

1.Чармни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқишга рухсатнома бир йилга берилади ва рухсатнома бериш ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тузиладиган Идоралараро комиссия томонидан амалга оширилади.

2.Уюшма аъзолари – ташкилотлар келгуси йил учун чармни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқишга рухсатнома олиш учун жорий йилнинг 1 декабрига қадар олиб чиқиладиган маҳсулотнинг физик ҳажмини кўрсатган ҳолда ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Уюшмага буюртма тақдим этадилар.

3.Уюшма аъзолари – ташкилотлар томонидан тақдим этилган буюртмалар Уюшма томонидан 10 иш куни муддатида жаҳон бозорларининг жорий ва истиқболли конъюнктураси ва маркетинг тадқиқотлари натижаларига асосан кўриб чиқилади.

4.Жаҳон бозорларидаги нархлар тўғрисидаги маълумотлар асосида кўриб чиқиш натижаларидан келиб чиқиб Уюшма томонидан барча буюртмалар бўйича жамланма маълумот тайёрланади ва 15 декабрдан кечикмасдан Ташқи савдо вазирлигига тақдим этилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

8.Ташқи савдо вазирлиги Уюшма томонидан тақдим этилган жамланма маълумотни ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқади ва 20 декабрдан кечикмасдан чармни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқишга рухсатнома беришучун Идоралараро комиссияга тақдим этади.

9.Идоралараро комиссия тақдим этилган маълумотларни 25 декабрдан кечикмасдан кўриб чиқади ва чармни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқишнинг минимал нархларини белгилаган ҳолда, келгуси йил учун бир йил муддатга чармни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқишга рухсатнома беради.

10.Идоралараро комиссиянинг рухсатномаси Идоралараро комиссия баённомаси билан расмийлаштирилади.

11.Уюшма аъзолари – ташкилотлар томонидан чармни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиш бўйича йил давомида қўшимча рухсатномага эҳтиёж туғилганида рухсатнома бериш юқоридаги тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Бунда рухсатнома бериш бўйича амалга ошириладиган тадбирларнинг ҳар бир босқичида ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати беш иш кунидан ошмаслиги лозим.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

12.Чармни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиш бўйича экспорт контрактларини Идоралараро комиссиянинг рухсатномасига мувофиқлиги монторинги ва назорати Уюшма томонидан амалга оширилади.

13.Уюшма аъзолари – ташкилотлар экспорт контрактлари мониторингини амалга ошириш учун экспорт контрактлари ва нарх калькуляциясини Уюшмага тақдим этадилар.

14.Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ярим тайёр чарм “вет блю” (ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 41062 кодлари) маҳсулотини олиб чиқиш учун экспорт контрактлари экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг
5 фоизи миқдорида Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига тўланган йиғим бўйича тўлов ҳужжати нусхаси билан бирга Уюшмага тақдим қилинади.

15.Уюшма аъзолари – ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактлари ва нарх калькуляцияси Уюшма томонидан икки иш куни муддатида Идоралараро комиссиянинг рухсатномасига мувофиқлиги бўйича нарх монторингидан ўтказилади.

16.Уюшма аъзолари – ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактларидаги нархлар Идоралараро комиссиянинг рухсатномасига мувофиқ бўлганида Уюшма ушбу контрактлар бўйича Давлат божхона қўмитасига маълумотнома хат беради.

17.Уюшма аъзоси – ташкилот томонидан Уюшмага мониторинг учун тақдим қилинган ҳужжатлар нусхалари Уюшмада сақлаш учун қолдирилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

3-боб. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали чармни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқишни назорат қилиш тартиби

18.Давлат божхона қўмитасига Уюшма томонидан тақдим қилинган маълумотнома хат асосида давлат божхона постларида чармни олиб чиқиш (экспорт) жараёнлари назорат қилинади.

19.Давлат божхона қўмитаси ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали чармни олиб чиқилиши (экспорти) тўғрисида Уюшма сўровига кўра маълумот беради.

20.Давлат божхона қўмитасидан олинган маълумотлар асосида Уюшма доимий равишда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали чармни олиб чиқилиши (экспорти) ҳисобини юритади.

21.Давлат божхона органларида олиб чиқиб кетилаётган чарм бўйича асосли шубҳа пайдо бўлганида божхона органлари лаборатория текшируви хулосасини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

22.Чармни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиш учун лаборатория текширувини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация маркази томонидан аккредитация қилинган органлар томонидан амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

4-боб. Якунловчи қоидалар

23.Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали чармни олиб чиқишга рухсатнома бериш тартиб-тамойиллари соҳасида пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

24.Ушбу Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали чармни олиб чиқишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида ЛОЙИҲА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ 03.06.2018"Ўзчармсаноат" уюшмаси ва Давлат Божхона қўмитаси
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari