Hujjat nomi
ФАН ТЎҒРИСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-18 12:29:10
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-02 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

ФАН ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

1 БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда.Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади фан ва илмий-техник фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Фан ва илмий-тeхник фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Фан ва илмий-техник фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига асосланади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон ушбу Қонунда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

аккредитация – натижаси бўйича фан ва илмий-техник фаолият субъектларига, уларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги расман тан олинадиган тартиб-таомилдир;

фан ва илмий-техник фаолият соҳасида давлат сиёсати – Ўзбекистон Республикаси ижимоий-иқтисодий сиёсати таркибий қисми бўлиб, давлатниг илмий фаолиятга муносабатини акс эттиради ҳамда фан ва илмий-техник фаолият соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ҳамда илмий тадқиқотлар атижаларидан фойдаланишнинг устувор йўналишлари, мақсадлари, тамойиллари, шакллари ва услубларини белгилаб беради;

1-модда.Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади фан ва илмий-техник фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Фан ва илмий-тeхник фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Фан ва илмий-техник фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига асосланади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон ушбу Қонунда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

аккредитация – натижаси бўйича фан ва илмий-техник фаолият субъектларига, уларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги расман тан олинадиган тартиб-таомилдир;

фан ва илмий-техник фаолият соҳасида давлат сиёсати – Ўзбекистон Республикаси ижимоий-иқтисодий сиёсати таркибий қисми бўлиб, давлатниг илмий фаолиятга муносабатини акс эттиради ҳамда фан ва илмий-техник фаолият соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ҳамда илмий тадқиқотлар атижаларидан фойдаланишнинг устувор йўналишлари, мақсадлари, тамойиллари, шакллари ва услубларини белгилаб беради;

грантлар – жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан хорижий ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда аниқ илмий дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш, грант берувчилар кўзда тутган шартларда илмий тадқиқотлар ўтказиш учун грантлар тақдим этишга рухсат берилган халқаро ташкилотлар томонидан эвазсиз ва қайтариб бермаслик асосида тақдим этиладиган молиявий ва бошқа ресурслар;

интеллектуал мулк объектлари - фан, адабиёт, санъат ва бошқа ижодий фаолият асарлари, шу жумладан ихтиролар, рационализатор таклифлари, саноат намуналари, программалаштириш маҳсулотларлари, ахборот базалари, ноу-хау, товар белгилари, фирма номлари ва ҳок.;

интеллектуал мулк объектларини тижорийлаштириш – интеллектуал мулк объектларини, шу жумладан технологиялар ёки илмий маҳсулотни амалий қўллаш соҳасига жорий этишга қаратилган тадбирлар мажмуи;

фан – инсонларнинг табиат жамият, инсон, ақл-идрок шунингдек сунъий яратилган объектлар ҳодисалари, хусусиятлари ва ривожланиш қонуниятларини англаб етиш, билиш, воқелик тўғрисида объектив билимларни ишлаб чиқиш ва назарий жихатдан тизимлаштиришга қаратилган интеллектуал, ижодий фаолияти соҳаси;

илмий ва илмий-техник маҳсулот - илмий ваилмий-техник натижа, шу жумладан сотиш учун мўлжалланган интеллектуал фаолият натижаси.

илмий ва илмий-техник ахборот– турли хил ахборот ташувчиларда мустаҳкамланган, нашр этилган ёки расман эълон қилинган илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, лойиҳа-технологик, илмий-ишлаб чиқариш ва бошқа фаолиятни амалга ошириш давомида яратилган ёки эришилган миллий ва хорижий фан, техника ва ишлаб чиқариш ютуқлари тўғрисидаги маълумотлар;

илмий ва илмий-техник жамғарма– илмий ва илмий-техник фаолиятни молиявий таъминлаш мақсадида, жумладан биргаликда молиялаштириш негизида, қонунчиликда тақиқланмаган турли манбалар ҳисобидан тузиладиган жамғарма;

илмий (тадқиқот) фаолият– фан субъектлари томонидан амалга ошириладиган ва ўрганилаётган объектлар, ходиса (жараён)ларга хос бўлган хоссалар, хусусиятлар ва қонуниятларни аниқлаш ҳамда олинган билимлардан амалиётда фойдаланиш мақсадида атрофдаги воқеликни ўрганишга қаратилган, интеллектуал, ижодий инсонлар фаолияти;

илмий-техник (технологик) фаолият– технологик, конструкторлик, гуманитар ва бошқа муаммоларни ҳал қилиш, фан, техника ва ишлаб чиқаришни амалга оширишни таъминлаш учун фан, техника ва ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида янги билимларни олиш ва қўллашга қаратилган фаолият;

илмий ва илмий-техник натижа – ҳар қандай ташувчида мустаҳкамланган, илмий ва илмий-техник фаолиятни амалга ошириш давомида олинган янги билимлар ёки ечимларни ўз ичига киритган ахборот, шунингдек илмий ишланмаларни ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, моделар, макетлар, янги маҳсулотлар, материаллар ва ашёлар намуналари;

илмий тадқиқотлар – илмий фаолиятнинг таркибий қисми бўлиб, илмий фаолият субъектлари томонидан амалга ошириладиган, маълум предмет ёки ҳодисани ўрганиш ва илмий тадқиқот натижаларига эришиш мақсадида илмий услубиёт ва воситалар орқали уларга хос бўлган қонуниятларни аниқлашга қаратилган назарий ёки экспериментал илмий иш;

илмий ва илмий-техник лойиҳа (келгусида – илмий лойиҳа) –тадқиқот мақсадлари ва вазифалари, ресурсари, маблағлари (уларнинг манбасидан қатъий назар), бажарувчилари ва ижро муддатлари бўйича ўзаро боғлиқ бўлган, илмий ва илмий-техник натижаларни олишга қаратилган илмий-текшириш, ташкилий-техник ва бошқа зарур чора-тадбирлар мажмуи;

тажриба-конструкторлик ишлари – маҳсулотни яратиш ёки модернизация қилишда бажариладиган ишлар мажмуи, тажриба намуналари учун конструкторлик ва технологик ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тажриба намуналари ва фойдали моделларни яратиш ва синовдан ўтказиш;

тажриба (тажриба-саноат) ишлаб чиқариш – асосий фаолияти тажриба намуналари ва фойдали моделлар, янги маҳсулот ва технологик жараёнларни яратиш ва апробациядан ўтказишдан иборат бўлган илмий-текшириш институти таркибий тузилмаси ва бошқа юридик шахс;

илмий фаолият тўғрисидаги ҳисобот – илмий ишларни амалга ошириш, илмий тадқиқотлар, ёки тадқиқотларнинг кейинги истиқболлари ва якунланган илмий лойиҳа ва дастурнинг натижаси ҳақидаги маълумотлардан иборат ҳужжат;

амалий илмий тадқиқотлар – амалий мақсадларга эришиш ва аниқ вазифаларни ҳал этиш учун асосан янги билимларни ва фундаментал илмий тадқиқотлар натижаларини қўллашга қаратилган тадқиқотлар;

кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш – ўқув ва илмий-методик тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан замонавий даражадаги билимлар, фан ва таълим тараққиётига мос тадқиқотлар ва ишланмаларда ифодаланадиган илмий-педагогик фаолият тури;

илмий ва илмий-техник фаолият субъектлари – илмий ва илмий-техник фаолиятни амалга оширадиган жисмоний ва юридик шахслар;

ўта ноёб илмий объект – миллат бойлиги бўлган ва Ўзбекистон Республикасида аналогларга эга бўлмаган, илмий ҳамда олий таълим муассасаси томонидан илмий натижалар олиш, сақлаш, ўрганиш, тўплаш ва ривожлантириш мақсадида ташкил этилган, яхлит мажмуа сифатида фаолият юритадиган илмий асбоб-ускуналар, ўсимлик, ҳайвонот ва микроб генофонди коллекциялари, ижтимоий, тарихий ва маданий мерос тўпламлари;

ваколатли давлат органи – фан ва илмий-тадқиқот фаолият соҳасида тартибга солиш, мвофиқлаштириш, бошқарув ва назоратни амалга оширадиган давлат органи;

ваколатли тармоқ давлат органи –фан ва илмий-тадқиқот фаолияти соҳасида давлат сиёсатини, тегишли тармоқда илмий тадқиқотларни тартибга солиш, мувофиқлаштириш ва назоратни амалга оширадиган давлат органи;

фундаментал илмий тадқиқотлар – табиат, жамият, инсон, ақл-идрок тузилиши, фаолият юритиши ва ривожланиши, улар ўртасидаги муносабатларнинг асосий қонуниятлари, шунингдек сунъий яратилган объектлар ҳақида янги билимлар олишга қаратилган назарий ёки экспериментал тадқиқотлар;

илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш маркази – илмий ва олий таълим муассасаси томонидан ташкил этилган, замонавий илмий ва технологик асосб-ускуналар, малакали персонал эга ва илмий тадқиқотлар ҳамда экспериментал ишланмаларни ўтказиш учун ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни таъминлайдиган таркибий тузилма (таркибий тузилмалар мажмуи);

илмий даража – муайян илмий мутахассислик бўйича илмий даража олишга талабгор шахсга ваколатли давлат органи томонидан белгиланган талабларга жавоб берадиган диссертацияси оммавий ҳимояси ва экспертизасидан сўнг тақдим этиладиган гувоҳнома (диплом) асосида бериладиган илмий малака(фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DSc) даражаси;

илмий унвон – муайян илмий унвон (профессор, доцент, катта илмий ходим)га талабгор бўлган, белгиланган талабларга жавоб берадиган шахсга ваколатли давлат органи томонидан тақдим этилган гувоҳнома (аттестат) асосида бериладиган тегишли илмий-педагогик (илмий) малака даражаси;

олий малакали илмий кадрларнинг давлат аттестацияси – ягона малакавий ва норматив-услубий талаблар асосида илмий даража ва унвонни олишга талабгор шахсларнинг диссертация ишлари сифати, малакаси ва аттестация ишларини баҳолаш амалга ошириладиган ва натижасига кўра талабгорларга муайян илмий мутахассислик бўйича тегишлича фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DSc) илмий даражаси ҳамда профессор, доцент, катта илмий ходим илмий унвони бериладиган ягона экспертиза тизими (илмий семинарлар, оппонентлик, етакчи ташкилот, илмий кенгаш, эксперт кенгаш, ваколатли давлат органи);

илмий ходим – илмий ёки олий таълим муассассида, шунингдек бошқа ташкилотнинг илмий тузилмасида ишлайдиган, олий маълумотли, зарур малакага эга, илмий фаолият билан профессионал тарзда шуғулланадиган ва бунда олинадиган натижаларни амалга оширадиган жисмоний шахс;

докторант – олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари базавий докторантураси ёки докторантурасига белгиланган тартибда фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш учун қабул қилинган шахс;

илмий даражани олишга талабгор – ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган ва муайян илмий мутахассислик бўйича тегишлича фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун илмий ёки олий таълим муассасаси қошидаги илмий (илмий-техник) кенгаш томонидан тасдиқланган илмий маслаҳатчи (раҳбар) бошчилигида илмий ишни бажараётган илмий ходим;

олим – илмий ходим, илмий фаолият субъекти, олий маълумотли ва қоида тариқасида, илмий даража (унвон)га эга, аниқ илмий муаммо (лойиҳа) устида ишлашда иштирок этадиган ҳамда ўзининг (олинган) натижаларини нашр этадиган фан ёки таълимнинг муайян тармоғи (соҳа, йўналиш)нинг етук мутахассиси;

академик – Фанлар академияси ҳақиқатдаги аъзоси олий илмий даражасига эга, ўз илмий мактабини яратган ҳамда унинг илмий мутахассислигига доирасидаги илмий йўналиш тараққий этишига ўз ҳиссасини қўшган нуфузли олим;

фан доктори – муайян илмий мутахассислик бўйича фан доктори илмий даражаси ва илмий ишларга эга, илмий кадрларни тайёрлайдиган, илмий тадқиқотларни бажаришга раҳбарлик қиладиган ёки иштирок этадиган олим;

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) - муайян илмий мутахассислик бўйича фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ва илмий ишларга эга, илмий кадрларни тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар ўтказишда иштирок этадиган олим;

илмий муассаса ходими (муҳандис-техник ходим) – ўрта махсус касб маълумоти ёки олий маълумотга эга, илмий натижа олинишига ва унинг амалга оширилишига кўмаклашувчи жисмоний шахс;

илмий хизмат кўрсатиш соҳаси ходими – илмий муассасада илмий фаолият учун зарур шароитларни яратилишини таъминлайдиган жисмоний шахс;

илмий жамоа – илмий ёки олий таълим муассасасида илмий ёки бошқа лойиҳани амалга ошириш мақсадида ташкил этиладиган ва илмий жамоанинг барча аъзолари ўртасида тузилган шартнома асосида фаолият юритадиган, юридик шахс ҳисобланмайдиган олимлар, муҳандис-техник ва бошқа мутахассислар (илмий жамоа аъзолари) бирлашмаси.

4-модда.Фан ва илмий-техник фаолият кафолатлари

Фан ва илмий-техник фаолият, юридик шахслар томонидан, илмий ва илмий-техник фаолият уларнинг таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган тақдирда, жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда чет эл фуқаролари, фуқарлоиги бўлмаган шахслар томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ўрнатилган ҳуқуқлар доирасида, ушбу қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Фан ва илмий-техник фаолият субъектларига уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кўзда тутилган ҳуқуқлари ва эркинликлари, шу жумладан ижод эркинлиги, виждонсиз рақобатдан ҳимоя, илмий ва илмий-техник фаолият, хусусан давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган илмий, илмий-техник лойиҳалар ва дастурлар танловида иштирок этиш бўйича тенг ҳуқуқлар кафолатланади ва таъминланади

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2 БОБ. ФАН ВА ИЛМИЙ-ТЕХНИК ФАОЛИЯТ СОҲАСИДА ДАВЛАТ СИЁСАТИ

5-модда. Давлат фан ва илмий-техник сиёсатининг асосий мақсади ва вазифалари

Давлат томонидан илмий фаолиятни тартибга солишнинг асосий мақсади фан ва техниканинг иқтисодиёт тараққиётига ҳиссасини оширишдан иборат.

Фан ва илмий-техник фаолият соҳасидадавлат сиёсатининг асосий вазифалари:

миллий фан ривожига ҳар тарафлама кўмаклашиш;

фаннинг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш ва илмий фаолиятни ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштириш;

мамлакатда рақобатбардош илмий салоҳият шаклланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва амалга ошириш;

республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижимоий соҳасига миллий интеллектуал мулк объектларини жорий этилишини рағбатлантириш бўйича шарт-шароитларни яратишга кўмаклашиш;

илмий фаолият ва унинг натижаларини қўллашни рағбатлантириш мақсадида иқтисодий, бож тўловлари ва бошқа имтиёзлар тақдим этишнинг мослашувчан тизимини жорий этиш;

ихтирочилик ва патент-лицензиялаш фаолиятини рвожлантириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижаларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқларини ишончли ҳимоялаш механизмини яратиш, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш ва ундан самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш;

фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таъминлаш;

илмий фаолиятнинг устувор йўналишлари бўйича юқори малакали кадрлар, шу жумладан чет эл фуқаролари тайёрланишини таъминлаш;

илмий ижод ва илмий фаолликни, жумладан ёшлар ўртасида рағбатлантириш;

халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш ва ўтказилаётган илмий тадқиқотлар сифат ва самарадорлик бўйича илғор халқаро даражага етишига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

илмий фаолиятни ривожлантириш учун зарур бўлган илғор техника, илмий асбоб-ускуна, илмий адабиёт сотиб олиш, шунингдек муассасаларда таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш учун молиявий маблағлар ва имкониятларни тақдим этиш.

6-модда. Фан ва илмий-техник фаолият соҳасидадавлат сиёсатининг асосий тамойиллари

Фан ва илмий-техник фаолият соҳасида ўрта ва узоқ муддат учун давлат сиёсати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади ва унинг амалга оширилишини таъминлайдиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси омонидан шакллантирилади.

Фан ва илмий-техник фаолият соҳасидаги давлат сиёсати қуйидаги асосий тамойиллардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади:

фаннинг, мамлакатнинг ривожланганлик даражасини белгилаб берадиган, ижтимоий аҳамиятга эга соҳа сифатида тан олиниши;

миллий манфаатлар ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши узоқ муддатли мақсадларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган илмий фаолият йўналишларни белгилаш ва рағбатлантириш;

фан, технологиялар ва техника ривожланиши устувор йўналишларини танлаш ҳамда танлов асосида амалга ошириладиган илмий ва илмий-техник дастурлар ва лойиҳаларни экспертиза қилишда ошкоралик;

давлат кўмагини олишда очиқлик, холислик ва фан ва илмий-техник фаолияти субъектлари ҳуқуқлари тенглигини таъминлаш;

илмий лойиҳалар ва дастурлар экспертизаси холислиги ва мустақиллигини таъминлаш;

илмий ходимлар ижод ва илмий тадқиқотларни ўтказишда услублар ва воситалар эркинлигини таъминлаш;

олинган илмий ва илмий-техник натижаларни эркин нашр қилиш ва тарқатиш, фан ва техника ютуқларини тарғиб қилиш, фан ва илмий-техник маълумотлардан эркин фойдаланиш, давлат сирини ташкил этадиган ахборот маълумотлари бундан мустасно;

оммавий ахборот воситаларида илмий ва илмий-техник фаолиятига кўрсатиладиган давлат кўмаги чоралари ҳақида ахборотни жойлаштириш орқали фан ва илмий-техник фаолиятга давлат кўмаклашуви ошкоралиги.

7-модда. Фан ва илмий-техник фаолият соҳасида давлат бошқаруви

Фан ва илмий-техник фаолият соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ваколатли давлат органи ва ваколатли тармоқ давлат органлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари томонидан ваколати доирасида амалга оширилади.

8-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентинингфан ва илмий-техник фаолият соҳасидагиваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти фан ва илмий-техник фаолият соҳасида қуйидагиларни амалга оширади:

фан ва илмий-техник фаолият соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди;

Ўзбекистон Республикасида фан тараққиёти давлат дастурини тасдиқлайди;

фан ва илмий-техник фаолият соҳасини тартибга солиш бўйича ваколатли бошқарув органини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинингфан ва илмий-техник фаолият соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фан ва илмий-техник фаолият соҳасида қуйидагиларни амалга оширади:

фан ва илмий-техник фаолият соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади;

базавий, мақсадли ва грант асосида молиялаштириш, шунингдек ўта ноёб илмий объектларни таъминотини молиялаштириш негизида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети доирасида фан ва илмий-техник фаолиятни молиялаштиришни таъминлайди;

фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг давлат илмий-техник дастурларини тасдиқлайди;

фан ва илмий-техник фаолиятнинг устувор йўналишлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланишини таъминлайди;

самарали илмий инфратузилма яратилишига кўмаклашади;

фан ва илмий-техник фаолиятга молиявий кўмак бериш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети доирасида ажратиладиган маблағлар ҳажмини белгилайди;

фан ва илмий-техник фаолиятни ҳамда унинг натижаларидан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида иқтисодий ва бошқа имтиёзлари тизимини жорий этади;

фан ва илмий-техник фаолияти натижаларини иқтисодиёт ва ижтимоий соҳага жорий этилишига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

10-модда. Ваколатли ва бошқа давлат органларининг фан ва илмий-техник фаолият соҳасидаги ваколатлари

Ваколатли ва бошқа давлат органларининг фан ва илмий-техник фаолият соҳасида қуйидагиларни амалга оширади:

фан ва илмий-техник фаолият соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чоралар кўради;

мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий тараққиёти вазифалари, замонавий фан ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасида фан ва илмий-техник фаолиятнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги стратегик устувор йўналишларинини шакллантиришда иштирок этади;

тармоқ ваколатли давлат органлари, илмий ва олий таълим муассасалари, бошқа давлат органларининг фан ва илмий-техник фаолият тараққиётининг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;

давлат бюджетидан молиялаштириладиган илмий-техник дастурлар ва лойиҳалар ишлаб чиқилишини, шаклланишини ташкил этади ҳамда амалга оширилишини мувофиқлаштиради, уларнинг самарали тизимли мониторингини ва илмий-тадқиқот натижаларидан иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, таълимнинг турли соҳаларида фойдаланилишини таъминлайди;

энг муҳим соҳалараро илмий-техник дастурларни амалга оширилишини таъминлайди;

фундаментал, амалий тадқиқотлар ҳамда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқлари учун инновацион ишланмалар бажарилиши қисмида илмий-техник хизматлар кўрсатиш учун давлат буюртмаларини шакллантиради;

давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий-техник дастурлар ва лойиҳалар, уларнинг ижроси бўйича ҳисоботларнинг давлат ҳисобини юритади;

давлат илмий-техник экспертизасини ташкил этади;

давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий, илмий-техник дастурлар ва лойиҳалар бажарилиши юзасидан ҳисоботларни тасдиқлайди;

ўзаро манфаатли халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантиради, Ўзбекистон Республикаси илмий соҳасига хорижий инвестицияларни жалб этади, илмий ва олий таълим муассасаларига, илмий ва олий таълим муассасалари олимлари, илмий (илмий-педагог ва илмий-техник) ходимларига халқаро конференциялар, дастурлар ва илмий лойиҳалар танловларида кенг иштирок этишига кўмаклашади;

илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

11-модда. Ваколатли тармоқ давлат органларининг фан ва илмий-техник фаолият соҳасидаги ваколатлари

Ваколатли тармоқ давлат органларининг фан ва илмий-техник фаолият соҳасида қуйидагиларни амалга оширади:

тегишли тармоқда фан ва илмий-техник фаолият соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича таклифларни тайёрлайди, уни амалга ошириш бўйича самарали механизмларини ишлаб чиқади ва жорий этади;

минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши хусусиятлари, долзарб илмий-техник муаммолар, замонавий фан ютуқлари ва ривожланиш истиқболини ҳисобга олган ҳолда минтақавий миқёсда стратегик устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этади ва илмий фаолиятининг ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқади;

тегишли тармоқ олдига қўйилган вазифалар, замонавий фан ютуқлари ва ривожланиш истиқболини ҳисобга олган ҳолда тармоқ миқёсида стратегик устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этади ва илмий фаолиятнинг ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқади;

юритувида бўлган илмий-текшириш ва олий таълим муассасаларининг фан ва илмий-техник фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;

тегишли тармоқда илмий-техник дастурлар ва лойиҳалар ишлаб чиқилишини, шаклланишини ташкил этади ҳамда амалга оширилишини мувофиқлаштиради, уларнинг самарали тизимли мониторингини ва илмий-тадқиқот натижаларидан амалиётда фойдаланилишини таъминлайди;

тегишли тармоқда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий, илмий-техник дастурлар ва лойиҳалар бажарилиши юзасидан ҳисоботларни тасдиқлайди;

илмий ва олий таълим муассасаларига хорижда ишлаб чиқариладиган асбоб-ускуналар, приборлар, улар учун эҳтиёт қисмлар, тез сарф қилинадиган материаллар, реактивларни эллик фоизли олдиндан тўлов аккредитивисиз сотиб олиш учун руҳсатномалар тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

12-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фан ва илмий-техник фаолият соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фан ва илмий-техник фаолият соҳасидақуйидагиларни амалга оширади:

давлат мақсадли илмий ва илмий-техник дастурлари, шу жумладан соҳалараро илмий-техник дастурларни бажарилишини таъминлайди;

тегишли ҳудудда илмий фаолият соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича таклифларни тайёрлайди, уни амалга оширишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқади ва жорий этади;

ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши хусусиятлари, илари сурилан вазифалар, замонавий фан ютуқлари ва ривожланиш истиқболини ҳисобга олган ҳолда ҳудудий миқёсда стратегик устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этади ва илмий фаолиятининг ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқади;

ҳудудда илмий ва илмий-техник фаолият ривожланиши ва ушбу соҳада замонавий илмий инфратузилма яратилишига кўмаклашади;

тегишли ҳудудда фан ва илмий-техник фаолият соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича таклифларни тайёрлайди, уни амалга ошириш бўйича самарали механизмларини ишлаб чиқади ва жорий этади;

фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини чуқурлаштиришга, жумладан тегишли ҳудудда жойлашган илмий ва олий таълим муассасаларини минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифаларини ҳал этишга кенг жалб этиш орқали кўмаклашади;

илмий ва илмий-техник маҳсулотни ҳудуднинг иқтисодиёт ва ижтимоий соҳасига жорий этишга кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

13-модда. Илмий ва илмий-педагог кадрларни давлат аттестациясини амалга оширадиган орган ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ваколатли давлат органи, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни давлат аттестацияси соҳасида норматив-методик талабларни, ташкил этиш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш тартибини ишлаб чиқаради ва ўрнатади.

Илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестация қилиш давлат тизими Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли фан соҳасида фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаларини, профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларини беришни кўзда тутади.

Илмий даражаларни бериш, шу жумладан илмий даражаларни бериш мезонлари, илмий даражаларни олишга талабгор шахсларга нисбатан талаблар, илмий даражалар беришга доир аттестация ишларини кўриб чиқиш тартиби, илмий даражалардан маҳрум қилиш, тиклаш асослари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилади.

Илмий даража ва илмий унвон берилиши мос тарзда фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) дипломи, тегишли илмий унвонни берилиши ҳақидаги аттестати орқали тасдиқланади. Илмий даражалар тўғрисидаги дипломлар, илмий унвон бериш тўғрисидаги аттестат шакллари, мазкур ҳужжатларга нисбатан техник талаблар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл мамлакатлари фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, белгиланган тартибда фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаларини ҳамда профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларини олиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасида хорижий давлатда олинган илмий даражалар, илмий унвонлар (келгусида – хорижий илмий даражалар, илмий унвонлар) тан олиниши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

3 БОБ. ФАН ВА ИЛМИЙ-ТЕХНИК ФАОЛИЯТ СУБЪЕКТЛАРИ

14-модда. Фан ва илмий-техник фаолият субъектлари

Фан ва илмий-техник фаолиятни амалга оширадиган жисмоний ва юридик шахслар фан ва илмий-техник фаолият субъектлари ҳисобланади.

15-модда. Илмий муассасалар

Асосий фаолияти фан ва илмий-техник фаолиятдан иборат бўлган юридик шахс илмий муассаса ҳисобланади.

Илмий муассасалар мулкчилик шаклига кўра давлат ва нодавлат муассасаларга ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Устави асосида фаолият юритадиган, фанлар тармоқлари, минтақавий бўлинмалар, илмий-текшириш (илмий) муассасалар, марказлар, музейлар, ботаника боғлари, махсуслаштирилган лабораториялар, тажриба-синов бўлинмалари, ўта ноёб илмий объектлар, кутубхоналар ва бошқа кўмакчи ташкилотлардан иборат Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси мамлакатнинг энг йирик давлат илмий муассасаси ҳисобланади. Фанлар академияси ўз таркибида олимлар – ҳақиқатдаги аъзолар (академиклар) ҳамда илмий муассасалар ва юқорида санаб ўтилган бошқа ташкилотларда ишлайдиган бошқа илмий ходимлар, шунингдек илмий-муҳандис мутахассислари ва ёрдамчи ходимларни бирлаштириб, фан, техника, маданият ва маориф соҳаларида фундаментал, амалий илмий тадқиқотлар ва илмий-техник (шу жумладан инновацион) ишланмаларни амалга оширади.

Илмий муассасалар, мулкчилик шакли, ташкилий тузилмаси ва мақсадидан қатъий назар, илмий ва минтақавий марказлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, илмий-текшириш институтлари ва илмий фаолиятни амалга оширадиган бошқа ташкилотларга ажратилади.

Илмий марказлар илмий-техник, шу жумладан минтақавий аҳамиятга эга вазифаларни ҳал этиш учун ташкил этилади. Илмий марказлар таркибига илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, илмий-текшириш институтлари, бўлимлар, лабораториялар, шунингдек олий таълим муассасалари илмий тузилмалари, тажриба-синов ва бошқа илмий ташкилотлар кириши мумкин.

Илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ишлаб чиқаришнинг маълум тармоғи ёки илмий-техник йўналишни ривожлантириш билан боғлиқ илмий-техник вазифаларни ҳал этиш учун ташкил этилади. Илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари таркибига илмий-текшириш институтлари, бўлимлар, лабораториялар, шунингдек тажриба-синов ва бошқа илмий ташкилотлар кириши мумкин.

Илмий-текшириш институтлари фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда фаннинг у ёки бу тармоғи ёки илмий йўналишда илмий ва илмий-техник фаолиятини таъминлаш учун ташкил этилади. Илмий-текшириш институтлари таркибига илмий бўлимлар, лабораториялар, секторлар ва бошқа тузилмалар киради.

Тажриба-синов ташкилотлар илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари таркибида ёки мустақил юридик шахс шаклида тажриба-кострукторлик, муҳандис-техник, конструкторлик-технологик ва бошқа ишланмаларни амалга ошириш, илмий, илмий-техник ва инновацион фаолият жараёнида яратилган тажриба қурилмалар, механизмлар, машиналар, приборлар, аппаратлар, материаллар ва бошқа маҳсулотлар ҳамда уларнинг тажриба партияларини ишлаб чиқариш ва синовдан ўтказиш учун ташкил этилади.

Бюджет маблағлари жалб этилган ҳолда яратилган ва фаолият юритиши таъминланган илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш марказлари ва ўта ноёб илмий объектларга нисбатан талаблар, шунингдек уларнинг фаолияти тартиби Ўзбекисон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Таълим тизими ўқув муассасалари, ўқув жараёнини таъминлаш билан бирга, илмий ва илмий-техник фаолиятни амалга оширади, шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар дастурлари ва лойиҳаларини бажаришда иштирок этишади.

Илмий-техник ва ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал этиш, янги турдаги маҳсулот ва технологияларни яратиш ва ўзлаштиришга қаратилган илмий ва илмий-техник фаолияти амалга ошириш мақсадида, белгиланган тартибда вақтинча меҳнат жамоаси ташкил этилиши мумкин.

Илмий муассасалар илмий даражаларга талабгорларни, шу жумладан чет эл фуқароларини докторантурада (PhD, DSc) таълим олишини амалга ошириш, уларнинг диссертация тадқиқотларига раҳбарлик қилиш ҳуқуқига эга.

Илмий муассасалар илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар, интеллектуал фаолият натижаларини сотишдан даромад олиш ҳуқуқига эга.

Илмий муассасалар ўзининг илмий-тадқиқот ва тажриба-синов базасини ушлаб туриши ва ривожлантириши, ишлаб чиқариш фондларини янгилаб туриши, шунингдек ваколатли давлат органига олинган ҳар қандай илмий натижалар ёки инновацион махсулотлар хусусида батавсил маълумотни тақдим этиши лозим.

Илмий муассасалар сотилаёгтган маҳсулоти ва кўрсатган хизматига қонун ҳужжатларига мувофиқ сертификатларга эга бўлиши шарт.

Илмий муассаса қонунда белгиланган тартибда тузилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.

16-модда. Олий таълим муассасаларининг илмий фаолияти

Олий таълим муаасасаларининг энг асосий функцияларидан бири илмий ва илмий-техник фаолият, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларни амалга ошириш, шунингдек илмий-текшириш ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишдан иборатдир.

Олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг илмий ходимлари жамоавий фойдаланиш илмий лабораториялари кўрсатадиган хизматларидан фойдаланиш, давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган илмий, илмий-техник лойиҳалар ва дастурлар танловида иштирок этиш бўйича тенг ҳуқуқларга эга.

Олий таълим муассасалари таркибида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда илмий лабораториялар, илмий-текшириш институтлари, тажриба ишлаб чиқаришлар, инновацион инфратузилманинг махсуслашган субъектлари, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, шунингдек бошқа илмий-таълим тузилмалари ва бўлинмалари тузилиши мумкин.

17-модда. Олим ва илмий ходимнинг ҳуқуқлари

Олим ва илмий ходим қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ваколали орган белгилаган тартибда илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш марказлари хизматидан фойдаланиш;

илмий маълумотлардан эркин фойдаланиш, тарқатиш ва айирбошлаш, давлат ва хизмат сирини ташкил этадиган маълумотлар бундан мустасно;

педагогик фаолиятни амалга ошириш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маслаҳатлар бериш, экспертиза ўтказиш;

илмий даражалар олиш, фан, технологияларни ривожлантириш, илмий ва илмий-техник натижалар ва илмий кадрларни тайёрлаш учун мукофотлар олиш;

фан ва техника соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш;

бошқа олимлар, илмий ходимлар билан бирлашиш ва биргаликда илмий фаолиятни амалга ошириш мақсадида доимий ва вақтинча илмий жамоалар ташкил қилиш.

Олимлар ва илмий ходимлар ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасинингбошқа қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

18-модда. Олим ва илмий ходимнинг мажбуриятлари

Олим ва илмий ходим қуйидаги мажбуриятларга эга:

Илмий фаолият орқали инсон ҳаёти, соғлиги ва атроф-муҳитга зарар етказмаслиги;

Унга берилган илмий фа илмий-техник дастурлар ва лойиҳалар, илмий натижа ва ишланмалар юзасидан холислик билан экспертиза ўтказиш;

Илмий фаолиятга боғлиқ холда зиммасига олган шартномавий мажбуриятларни бажариш;

Илмий жамоаларга бирлашган олим ва илмий ходимлар, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбуриятларга эга бўлади.

Олимлар ва илмий ходимлар ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

19-модда. Фан ва илмий-техник фаолият объектлари

Фан ва илмий-техник фаолият объектлари қуйидагилардан иборат:

Фундаментал, амалий тадқиқотлар давлат илмий-техник дастурлари, шу жумладан мақсадли ва давлатлараро, шунингдек нодавлат мулк шаклига эга ташкилотлар, халқаро ва хорижий илмий жамғармалар ташаббуси билан амалга ошириладиган ва молиялаштириладиган;

тугалланган илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, технологик ишлар, эксперимент ишланмалар ва интеллектуал фаолият натижалари: ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, программа дастурлар, ноу-хау, янги технологиялар, техник, технологик ва қурилиш инжиниринг объектлари ва бошқа инновацион маҳсулот.

20-модда. Фан ва илмий-техник фаолият инфратузилмаси

Фан ва илмий-техник фаолиятнинг моддий-техник, молиявий, ташкилий-методик, ахборот, маслаҳат ва бошқа масалаларни таъминлайдиган субъектлар ҳамда уларнинг таъминоти учун фойдаланиладиган объектлар мажмуидан иборат фан ва илмий-техник фаолият инфратузилмаси, қуйидаги функционал элементлардан иборат:

давлат инновацион лойиҳалари ва дастурларини амалга ошириш бўйича ишларни бажариш буюртмачилари (келгусида - буюртмачилар);

илмий муассасалар (илмий-текшириш муассасалари ва марказлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва комплекслари, олий таълим муассасалари илмий ташкилотлари, шунингдек кўмакчи ташкилотлар - тажриба-конструкторлик, лойиҳа-конструкторлик, лойиҳа-технологик, консалтинг, жорий этиш ва ҳок.);

ишлаб чиқариш ташкилотлари ва уларнинг бирлашмалари;

илмий ва илмий-техник фаолиятда иштирок этадиган нодавлат ташкилотлар;

илмий ва илмий-техник фаолиятни амалга оширадиган хорижий юридик ва жисмоний шахслар;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ илмий ва илмий-техник фаолиятни амалга оширадиган бошқа ташкилотлар.

21-модда. Фан ва илмий-техник фаолият соҳасидаги бошқа ташкилотлар

Фан ва илмий-техник фаолият асосий фаолият тури ҳисобланмайдиган ташкилотлар, уларнинг таъсис ҳужжатларида мустаҳкамланган вазифаларни ҳал этиш мақсадида, ўз тизимида илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга оширадиган ҳамда илмий ва илмий-техник фаолият субъкти ҳисобланадиган илмий тузилмаларни ташкил этишга ҳақли.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

4 БОБ. ИЛМИЙ ВА ИЛМИЙ-ТЕХНИК ХОДИМЛАРНИНГ МЕҲНАТИ КАФОЛАТЛАРИ ВА БОШҚА ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЧОРАЛАРИ

22-модда. Илмий ходимлар меҳнати иш ҳақи

Илмий ходимлар меҳнатининг иш ҳақи, шу жумладан илмий даража ва илмий унвонларга эга, давлат бюджети (ва бошқа манбалар) ҳисобидан илмий тадқиқотларни амалга оширадиган давлат илмий ва олий таълим муассасалари ходимларига белгиланган устамалар ва бошқа рағбатлантириш турлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва асосда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илмий ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотларни бажарадиган хорижий олимлар меҳнатининг иш ҳақи, шартнома (келишув) асосида, уларнинг малаксини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

23-модда. Илмий ходимлар таътиллари

Давлат илмий ташкилотлари ҳамда уларга тенглаштиришган илмий ташкилотлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқаруви аппарати илмий ходимлари, фан докторларига ҳар йили иш ҳақи сақланган ҳолда қирқ саккиз иш кунидан кам бўлмаган муддатли, фалсафа докторларига (PhD) – ўттиз олти иш кунидан кам бўлмаган муддатли таътил берилади.

Давлат илмий муассасалари илмий ходимлари малакасини ошириш мақсадида олий таълим муассасалари, илмий марказлар ва лабораторияларда, шу жумладан чет элда, таълим олиш, стажировка ўташ муддатида меҳнат вазифаларини бажаришдан озод этилади. Ушбу вақт давомида уларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ҳамда ўртача иш ҳақи сақланади.

Таътил бериш тартиби ва шартлари, илмий ходимни малакасини ошириш, стажировка даврида ишдан озод қилиш шартлари, шунингдек ушбу муддат учун кафолатланган тўловлар миқдори иш берувчининг локал ҳужжатлари билан ўрнатилади.

24-модда. Давлат томонидан илмий ютуқларни баҳолаш ҳамда илмий ва олий таълим муассасалари олимлари, илмий ходимларни рағбатлантириш чоралари

Давлат томонидан илмий ютуқлар ва илмий тадқиқотлар натижалари баҳоланиши мақсадида қуйидаги илмий ходимларга Давлат мукофотлари берилиши мумкин:

давлатнинг устувор йўналишларида фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар ўтказишда ҳамда илмий кадрларни тайёрлашда фаол иштирок этадиган илмий ва олий таълим муассасалари олимлари ва илмий ходимлари;

илмий муаммоларни ҳал этиш бўйича тадқиқотларни ўтказишда ҳамда илмий жамоатчилик эътиофига сазовор бўлган, камида 5 йиллик умумий узлуксиз илмий стажига эга, ўттиз беш ёшгача бўлган иқтидорли ёш олимлар.

Ҳар йилги мукофотлар ва давлат илмий стипендиялари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли орган ва тармоқ ваколатли органлари томонидан уларнинг ваколати доирасида берилади.

25-модда. Фан ва илмий-техник фаолият субъктларини ижтимоий муҳофаза қилишнинг бошқа чоралари

Фан ва илмий-техник фаолият субъктларини ижтимоий муҳофаза қилишнинг бошқа чоралари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

26-модда. Фан ва илмий-техник фаолият субъктларининг илмий ва илмий-техник фаоллигини рағбатлантириш

Фан ва илмий-техник фаолият субъктларининг илмий ижоди ва фаоллигини рағбатлантириш фан соҳасидаги давлат сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, интеллектуал ва ижодий салоҳиятни ривожлантириш, илмий фаолликни рағбатлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва корхоналарини модернизация қилишда иштирок этишини кенгайтириш, шунингдек илмий билимларни тарқатишга қаратилгандир.

Бу мақсадда давлатда қуйидагиларни амалга оширади:

илмий ходимларни тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлайди;

илмий ва олий таълим муассасалари негизида замонавий илмий инфратузилмани яратган ҳолда, истеъдодли болалар ва иқтидорли ёшларни излаш ва танлаш тизимини шакллантиради;

иқтидорли ёшларнинг илмий тадқиқотлари, уларни етакчи чет эл илмий марказларида таълим олиши ва малакасини ошириши, конференциялар ва кўргазмаларда, шу жумладан халқаро тадбирларда иштирок этишини молиялаштириш учун махсус жамғармаларни ташкил этади;

илмий ходимларни аттестациядан ўтказиш тизимини шакллантиради, шунингдек давлатлараро миқёсда олий маълумот, илмий даражалар ва илмий унвонлар ҳақидаги ҳужжатларни ўзаро тан олинишига кўмаклашади;

нафақа ёшига етган юқори малакали илмий кадрлар (фан номзодлари, фан докторлари)га белгиланган меҳнат нафақасини тўлиқ ҳажмда тўлаган ҳолда, илмий ва илмий-техник фаолиятда, шу жумладан кадрларни тайёрлашда иштирок этишини рағбатлантиради.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

5 БОБ. ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ

27-модда. Илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш

Олий малакали кадрлар ва тегишли моддий-техник базага эга илмий ва олий таълим муассасалари, ўзларининг устувор йўналишлари бўйича илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳуқуқига эга.

Илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш миллий ва хорижий илмий ва олий таълим муассасаларида давлат бюджети ҳисобидан ҳамда контракт асосида, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

28-модда. Давлат илмий-техник экспертизаси, фан ва илмий-техник фаолиятинимониторинг қилиш ва натижаларини баҳолаш

Илмий-техник экспертиза илмий ва илмий-техник дастурлар ва лойиҳалар, тадқиқотлар ва уларнинг натижалари илмий ва илмий-техник даражаси, иқтисодий самарадорлиги ва амалий аҳамиятини комплекс тарзда баҳолаш, дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда ҳамда кутилаётган натижаларга эришишда ташқи ва ички рискларнинг таъсир этиш эҳтимоли ва аҳамиятини баҳолаган ҳолда, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва молиялаштириш ҳажмлари, давлат бюджети маблағларини оқилона фойдаланиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида амалга оширилади.

Давлат илмий-техник экспертизаси эксперт хулосаларининг мустақиллиги, холислиги, компетентлиги, комплекс тусга эгалиги, ишончлилиги, тўлиқлиги ва асослилиги ҳамда уларнинг натижалари ошкоралиги тамойилларига асосан амалга оширилади.

Илмий-техник экспертиза фан ривожланиши устувор йўналишларини белгилашда, давлат илмий ва илмий-техник ва инновацион дастурларини шакллантириш ва бажарилишини мониторинг қилишда, илмий дастурлар ва лойиҳаларни бажаришда иштирок этиш бўйича танловларни ўтказишда, илмий, илмий-техник ва инновацион тадқиқотлар натижаларини, лойиҳа-технологик ишланмалар ва илмий жиҳатдан кенг сиғимли технологияларни экспорт ва импорт қилишда, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника соҳасидаги Давлат мукофотларини олиш учун талабгор ишларни баҳолашда ўтказилади.

Илмий муассасалар фаолиятини мониторинг қилиш уларнинг асосий фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги ва моддий, меҳнат ва молиявий ресурслар оқилона фойдаланиши, амалга оширилаётган дастурлар ва инновацион лойиҳалар ҳамда бажарилаётган илмий ва инновацион лойиҳаларнинг календар режалари ижро этилишини аниқлаш, шунинг асосида тегишли тузатишлар киритиш учун амалга оширилади.

Давлат бюджетидан молиялаштириладиган илмий, илмий-техник ва инновацион лойиҳалар ва дастурларнинг давлат илмий-техник экспертизаси,ваколатли миллий ва хорижий экспертлар томонидан ўтказилади.

Экспертларни илмий-техник экспертизани ўтказишга жалб қилиш учун миллий ва хорижий экспертлар маълумотлар базаси яратилади, уларнинг номзодлари етакчи республика ва хорижий университетлар, илмий муассасалар томонилан тақдим этилади.

Илмий, илмий-техник ва инновацион лойиҳалар ва дастурларни баҳолашга жалб этилган олимлар, экспертлар, шу жумладан хориждан, махфийликка риоя этиши ва экспертизага тақжим этилган материалларнинг тижорат сирини сақлашни таъминлаши шарт.

Фан ва илмий-техник фаолиятни экспертиза қилиш, мониторингдан ўтказиш ва баҳолашда, бунинг натижаларидан шахсий манфаатдор бўлган мутахассис ва экспертлар иштирок этмайди.

29-модда. Нодавлат нотижорат илмий муассасаларни аккредитациядан ўтказиш ва лицензиялаштириш

Нодавлат нотижорат илмий муассасаларни аккредитациядан ўтказиш фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, соғлигига, атроф-муҳит а жамоат ҳавфсизлигига зарар етказишни олдини олиш, шунингдек миллий фан, техника ва таълимнинг алоҳида илмий ва илмий-техник йўналишларини рақобатбардошлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.

Нодавлат нотижорат илмий муассасалари илмий ва илмий-техник фаолиятининг айримтурларини лицензиялаштириш, уларда мавжуд мутахассислар таркиби ва малакаси ҳамда муайян илмий ва илмий-техник фаолият турларида иш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, илмий ва илмий-техник фаолият билан шуғулланиш ёхуд унга кўмаклашиш ҳуқуқи юзасидан айрим чекловлар ўрнатиш мақсадида ўтказилади.

Нодавлат нотижорат илмий муассасаларни аккредитациядан ўтказиш ва лицензиялаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

30-модда.Фан ва илмий-техник фаолият соҳасида давлат-хусусий шериклик

Фан ва илмий-техник фаолият соҳасида давлат-хусусий шериклик қуйидагилар асосида амалга оширилади:

давлат ва нодавлат мулк шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг, ҳар икки тарафларнинг манфаатларини ҳисобга олинишида асосланган тенг ҳуқуқли ўзаро ҳамкорлиги;

илмий фаолиятни амалга оширишда нодавлат мулк шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларнингҳамкорликда илмий ва илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда иштирок этиши;

нодавлат мулк шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг илмий ва илмий-техник лойиҳаларни шакллантириш ва амалга оширида иштирок этиши;

ҳамкорликда илмий ва илмий-техник лойиҳаларни амалга оширишда илмий фаолиятдаги хатарлар, даромад ва жавобгарлик давлат ва нодавлат мулк шаклидаги хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида бўлиниши;

илмий фаолият натижаларини тижорийлаштириш учун, хўжалик юритувчи субъектларга, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган интеллектуал фаолият натижаларидан фойдаланишга рухсат берилиши мумкинлиги.

31-модда. Фан ва илмий-техник фаолиятни ахборот таъминоти

Фан ва илмий-техник фаолият субъектлариахборотни эркин олиш, чоп этиш, тарқатиш ва айирбошлаш ҳуқуқига эга, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига кўра, давлат, хизмат ва тижорат сирига тааллуқли маълумотлар бундан мустасно.

Илмий, илмий-техник, статистик ва бошқа маълумотни, жумладан республика ва халқаро ахборот фондлари, тизимлари, банклари ва маълумотлар базаларида жойлашган ахборотни олиш ва ундан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, идоравий қоидалар, шунингдек халқаро шартномалари билан белгиланади.

Фан ва илмий-техник фаолият соҳасидаги давлат бошқаруви органлари қўл остидаги илмий муассасаларни илмий ва илмий-техник ахборот билан таъминлашади, шунингдек маълумотлар банклари ва базаларини тўплаш, рўйхатга олиш, тизимлаштириш, якунланган фундаментал, амалий ва инновацион илмий ишлар бўйича ҳисоботларни ва олинган илмий ва илмий-техник натижаларни ҳар қандай ахборот ташувчиларида тўплаш, сақлаш, фойдаланиш (шу жумладан, илмий даражаларни олиш учун ҳмоя қилинган диссертациялар материаллари) кабиларни амалга оширади.

Давлат бошқаруви органлари илмий ва илмий-техник ахборотни йиғиш, тўплаш, таҳлилий қайта ишлаш, сақлашни амалга оширадиган илмий муассасалар, илмий ва илмий-техник кутубхоналарни қўллаб-қувватлашади, илмий ва илмий-техник маҳсулот, хусусан илмий журналлар, китоблар ва бошқа нашрларни чоп этиш ва тарқатиш, республика ва халқаро илмий ва илмий-техник нашрлар, ахборот фондлар, тизимлар, маълумотлар банклари ва базаларига киришга рухсат олишда кўмаклашади.

Фан ва илмий-техник фаолият субъектлариилмий ва илмий-техник фаолият материаллари ва натижалари, бошқа илмий ва илмий-техник маълумотларни рўйхатга олиш, тизимлаштириш ва сақлашни амалга оширади, шунингдек белгиланган тартибда ушбу ахборотни давлат бошқаруви органларига тақдим этишади ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ манфаатдор жисмоний ва юридик шахслар мазкур ахборотни олишини таъминлашади.

Ҳузурида илмий ва илмий-техник ахборот банклари ва базалари фаолият юритадиган илмий муассасалар тугатилган тақдирда, ушбу материаллар сақланиши ва белгиланган тартибда ҳуқуқий ворисларга ўтказилиши таъминланади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

6 БОБ. ФАН ВА ИЛМИЙ-ТЕХНИК ФАОЛИЯТНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

32-модда. Фан ва илмий-техник фаолиятни молиялаштириш тамойиллари ва манбалари

Фан ва илмий-техник фаолиятни молиялаштириш унинг мақсадли йўналтирилиши ва молиялаштириш манбалари кўплигида асосланади.

Фан ва илмий-техник фаолиятни молиялаштириш давлат бюджети ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан амалга оширилади.

33-модда. Фан ва илмий-техник фаолиятни молиялаштириш шакллари

Фан ва илмий-техник фаолиятни давлат бюджетидан молиялаштириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

базавий молиялаштириш;

грант асосида молиялаштириш;

мақсадли молиялаштириш, шу жумладан ўта ноёб илмий объектларни ушлаб туриш;

аралаш молиялаштириш;

ўта ноёб илмий объектларни ишлаб туришини молиялаштириш.

Фан ва илмий-техник фаолияти субъектларини молиялаштириш бир вақтнинг ўзида турли шакл ва шартларда, базавий, грант, мақсадли ва аралаш молиялаштириш ва ўта ноёб илмий объектларни ишлаб туришини молиялаштириш тартибида амалга ошрилиши мумкин.

Илмий лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш бўйича шартнома фан ва илмий-техник фаолияти субъект томонидан ваколатли орган ёки ваколатли тармоқ органи билан амалга оширишнинг бутун муддатига тузилади.

34-модда. Базавий молиялаштириш

Базавий молиялаштириш юридик шахс мақомига эга, давлат устувор йўналишлар бўйича илмий тадқиқотлар бажарадиган давлат илмий муассасаларига (келгусида – базавий молиялаштириш субъектлари) илмий ва илмий-техник дастурлари доирасидава бошқарув аппаратини ишлаб туриши, шунингдек коммунал ва бошқа хизматлар тўловлари учун ажратилади. Бунда давлат илмий муассасалари бошқарув аппаратининг энг юқори сони Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади, илмий лойиҳалар бўйича илмий ходимлар ва мутахассислар штати илмий муассаса томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Базавий молиялаштириш субъектлари рўйхати ваколатли давлат органи томонидан тақдим қилинади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Базавий молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

35-модда. Грант асосида молиялаштириш

Грант асосида молиялаштириш танлов бўйича шакллантириладиган давлат илмий-лойиҳа дастурлари доирасида фундаментал, амалий тадқиқотларни ўтказишни ҳамда мамлакатда янги илмий йўналишларни яратиш ва тезкор ривожлантириш, ёш олимларнинг ташаббускор тадқиқотларини қўллаб қувватлаш мақсадида илмий тадқиқотларни ўтказиш учун молиялаштиришни кўзда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси грант асосидаги давлат илмий-техник дастурларни тасдиқлаш органи ҳисобланади. Давлат илмий-техник дастурлари илмий-техник лойиҳаларни танлов асосида ажратиб олиш йўли билан амалга оширилади. Ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда илмий муассасалар ва илмий жамоалар томонидан тақдим этиладиган илмий-техник лойиҳалар танловини эъон қилади.

Грант асосида молиялаштириш бўйича танловда ижрочилар жамоалари ҳамда илмий ва олий таълим муассасаларида ишлайдиган ёш олимлар иштирок этишга ҳақли. Грант асосида молиялаштиришда иштирок этиш учун аризалар илмий раҳбарлар томонидан ваколатли давлат органига юборилади. Грант асосида молиялаштириш учун аризаларни танлаб олиш тартиби ва шартлари ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

Грант асосида молиялаштириш ҳақидаги қарорлар ваколатли давлат органи ҳузуридаги илмий-техник кенгашлар томонидан чиқарилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг давлат илмий-техник дастурларини грант асосида молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Грант асосидаги инновацион ишлар давлат илмий-техник дастурлари тижорат банклари ва манфаатдор хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мажбурий биргаликда молиялаштириш (умумий молиялаштириш ҳажмининг камида эллик фоизи миқдорида) шартларида бажарилади.

Ижтимоий соҳа (соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва ҳок.) ёки ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳасида бажарилаётган ҳамда ишлаб чиқариш мақсадлари манфаатдор хўжалик юритувчи субъектларга эга бўлмаган инновацион илмий-техник лойиҳалар, пул кўринишидаги биргаликда молиялаштирилмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

36-модда. Мақсадли молиялаштириш

Мақсадли молиялаштириш муҳим давлат вазифаларни ҳал этишга қаратилган бўлиб, танлов асосида амалга оширилади.

Мақсадли молиялаштиришнинг асосий йўналишлари ва ҳажмлари, Ўзбекистон Республикаси фан, илмий-техник ва инновацион ривожланишнинг устувор йўналишларига мувофиқ Давлат бюджетида белгиланган лимитлар доирасида ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.

Мақсадли молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томониданДавлат бюджети маблағлари, шунингдек вазирликлар, идоралар ва корхоналар маблағлари ҳисобидан, улар томонидан белгиланган тартибда буюртма қилинган ишлар учун тўлов ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат илмий-техник дастурларни амалга ошириш бўйича илмий-текшириш ва тажриба-конструкторлик ишларини бажариш юзасидан буюртамчи функциясини ваколатли давлат органи амалга оширади.

Мақсадли илмий-техник дастурларни бажаришда илмий ва олий таълим муассасалари, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари ва инновацион марказлари, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шакли, идоравий мансублигидан қатъий назар, иширок этиши мумкин.

Ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикасининг илмий-текшириш ва тажриба-конструкторлик натижаларига эҳтиёж сезаётган миллий иқтисодий ва тармоқлар рўйҳатини тузади ҳамда ваколатли давлат органи қошидаги Идоралараро илмий-техник кенгашларга муҳокама учун киритади.

Ваколатли давлат органи қошидаги Идоралараро илмий-техник кенгашлар, мажлислардаги муҳокамалар натижалари бўйича, мақсадли давлат илмий-техник дастурлар доирасида ҳал қилинадиган вазифаларнинг якуний рўйҳатини тузади.

Фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар мақсадли давлат илмий-техник дастурлари вазифлари рўйҳати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиб, ваколатли давлат органи томонидан мақсадли давлат илмий-техник дастурларидоирасида илмий-тадқиқот ишлари танловини ўтказиш бўйича аризалар қабул қилиниши юзасидан эълон бериш учун асос бўлади.

Мақсадли молиялаштиришни олиш учун аризалар илмий, илмий-техник ва инновацион фаолият субъектлари томонидан ваколатли давлат органига тақдим қилинади.

Мақсадли молиялаштириш учун аризаларни танлаб олиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Мақсадли молиялаштириш ҳақидаги қарорлар ваколатли давлат органи томонидан чиқарилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

37-модда. Аралаш молиялаштириш

Аралаш молиялаштириш стратегик жиҳатдан муҳим тармоқ вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бўлиб, инновацион лойиҳалар доирасида танлов асосида амалга оширилади.

Аралаш молиялаштиришнинг асосий йўналишлари ва ҳажмлари, Ўзбекистон Республикаси фан, илмий-техник ва инновацион ривожланишнинг устувор йўналишларига мувофиқ давлат бюджетида белгиланган лимитлар доирасида ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.

Аралаш молиялаштириш учун танловда илмий ва илмий-техник, инновацион фаолият субъектлари, инновацион лойиҳани амалга ошириш ва биргаликда молиялаштиришда манфаатдор хўжалик юритувчи субъект – шериги мавжудлиги шарти билан иштирок этиши мумкин.

Аралаш молиялаштириш учун танлов ваколатли давлат органи томонидан даврий босма нашрларда эълон қилинади ҳамда ваколатли давлат органи интернет-ресурсларида жойлаштирилади.

Аралаш молиялаштиришда иштирок этиш учун аризалар илмий ва илмий-техник, инновцион фаолият субъектлари томонидан манфаатдор хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда юқори турувчи тармоқ ташкилоти билан келишилган ҳолда тақдим қилинади.

Аралаш молиялаштириш учун аризаларни танлаб олиш тартиби ва шартлари ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.

Аралашмолиялаштириш ҳақидаги қарорлар ваколатли тармоқ органи қошидаги илмий-техник кенгашлар томонидан чиқарилади ҳамда ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.

Аралаш молиялаштириш ваколатли тармоқ органи ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан биргаликда молиялаштириш шарти билан амалга оширилади.

Аралаш молиялаштириш учн танлов натижалари даврий босма нашрларда эълон қилиниши ҳамда ваколатли тармоқ органи интернет-ресурсларида жойлаштирилиши лозим.

38-модда. Ўта ноёб илмий объектларни ишлаб туришини молиялаштириш

Давлат илмий муассасалариниўта ноёб илмий объектларни ишлаб туриши учун молиявий маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томониданбелгиланган тартибда ажратилади.

Ўта ноёб илмий объектларни ишлаб туришини молиялаштириш жорий таъминот, шу жумладан бинолар, асбоб-ускуна ва материалларни молиялаштириш меъерлари ҳамда маъмурий ва хизмат кўрсатиш персонали иш ҳақи учун сарф-ҳаражатлардан иборат.

Ўта ноёб илмий объектлар рўйҳати ваколатли давлат органи томонидан ваколатли тармоқ органлари, шу жумладан Фанлар академияси таклифларига асосан шакллантирилиб, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида кўриб чиқилиши лозим.

39-модда. Фан ва илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари

Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари (ваколатли тармоқ органлари),низомлар ва бошқа таъсис ҳужжатлари асосида фаолият юритадиган фан ва илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари (келгусида – Қўллаб-қувватлаш жамғармалари)ни ташкил қилади, уларнинг молиявий манбалари Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағларидан иборат.

Қўллаб-қувватлаш жамғармаларифан ва илмий-техник дастурлари ва лойиҳалари субъектлари томонидан тақдим қилинадиган илмий ва илмий-техник дастурлар ва лойиҳалар юзасидан мустақил экспертизасини ташкил қилиб, танлов асосида қайд этилган дастурлар ва лойиҳаларни молиялаштириш учун белгиланган тартибда маблағ ажратишади.

Бюджетдан ташқари жамғармаларни ташкил қилиниши ва фаолият юритиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томониданбелгиланади.

Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари (ваколатли тармоқ органлари),бюджетдан ташқари жамғармалардан илмий ва илмий-техник фаолият учун ажратиладиган маблағлар сарфланиши устидан назорат қилишади, унинг натижаларидан фойдаланиш шакллари ва усулларини белгилашади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

7 БОБ. ФАННИ ИҚТИСОДИЙ ЖИҲАТДАН РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ХАҚАРО ҲАМКОРЛИК

40-модда. Илмий фаолият натижаларини тижорийлаштириш

Илмий тадқиқотларни бажариш бўйича буюртмачилар давлат буюртмасини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган илмий тадқиқотлар натижалари юзасидан давлат номидан интеллектуал мулк объекти яратувчиси (яратувчилари) билан бирга мазкур объектлар мулкдорлари ҳисобланади.

Интеллектуал мулк объектларини келгусида фуқаро муомаласига киритиш учун, унинг мулкдори интеллектуал мулк объектларини бажарувчи (хўжалик юритувчи субъектлар) эгалигига ўтказиши, қуйидаги йўллар орқали интеллектуал мулк объектлари ва технологиялар трансферини амалга ошириши мумкин:

интеллектуал капитални миллий ва қўшма корхоналарнинг устав жамғармаларига киритиш;

интеллектуал мулк мулкдорлари томонидан ушбу мулкнинг баҳоланишидан келиб чиқиб, акцияларни муомалага чиқариш;

патентлар сотиш;

лицензиялар сотиш;

муаллифлик ҳуқуқларини сотиш;

интеллектуал мулкни баҳолаб, гаровга қўйган ҳолда турли банклар томонидан кредитлар ажратиш;

интеллектуал мулкни ишончли бошқарувга топшириш.

Технология тайёрлиги даражасини ва унинг бозор қийматини аниқлаш мақсадида тегишли ваколатли органлар томонидан интеллектуал мулк объектлари баҳоланади.

41-модда. Фан ва илмий-техник фаолият натижаларидан фойдаланишни рағбатлантириш

Давлат томонидан илмий фаолият тараққиёти, фан ва илмий-техник фаолият соҳасида давлат-хусусий шериклик иқтисодий қўллаб-қувватланиши, ушбу фаолият натижаларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалиётга жорий этилишига кўмаклашиш кафолатланади.

Илмий ва олий таълим муассасаларига фан ва илмий-техник фаолият субъектлари томонидан давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган фан ва илмий-техник фаолият натижасида олинган интеллектуал мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини сақлаб туриш ҳуқуқи берилади, ушбу ҳуқуқ интеллектуал мулк объекти яратилганлиги ҳақидаги расмий маълумот Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига патент олишга ариза бериш орқали ваколатли давлат органига эълон қилинганидан сўнг бир йил ичида амалга оширилади. Бунда давлатга интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш бўйича мутлақ бўлмаган, чақириб олинмайдиган, текин лицензия берилади.

Илмий ва олий таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига патент олишга ариза берилган вақтидан ўн ой ичида ваколатли давлат органини интеллектуал мулк объекти учун патентни хорижда олиши хусусида хабардор қилади.

Илмий ва олий таълим муассасалари уларга тақдим этилган ҳуқуқлардан воз кечган тақдирда, давлат интеллектуал мулк объектлари учун Ўзбекистон Республикаси ва хорижда патент олиш ҳақидаги аризаларни бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Давлат илмий ва олий таълим муассасаларига фаолияти илмий ва илмий-техник, инновацион фаолият натижаларини тижорийлаштиришдан иборат ташкилотларни, жумладан давлат-хусусий шериклик асосида яратишга руҳсат берилади.

Давлат илмий ва олий таълим муасасалари томонидан илмий ва илмий-техник, инновацион фаолият натижаларини тижорийлаштириш ташкилотлари устав жамғармалари учун улуш сифатида, давлат органи билан келишмасдан, фақатгина интеллектуал мулк объектлари мутлақ ҳуқуқи мазкур ташкилотларга тегишли бўлган интеллектуал мулк ҳуқуқини киритиши мумкин.

Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижорийлаштириш билан шуғулланадиган ташкилот таъсисчилари, ваколатли давлат органига ва тегишли ваколатли тармоқ органига давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг етти календар кун ичида унинг ташкил этилгани хусусида хабарнома юборишади.

Бошқа илмий ва илмий-техник фаолият субъектлари,илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижорийлаштириш билан шуғулланадиган ташкилот устав жамғармасига интеллектуал мулк ҳуқуқлари билан бирга, бошқа мол-мулкни киритиш ҳуқуқига эга.

Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижорийлаштириш билан шуғулланадиган ташкилот устав жамғармасига киритиладиган интеллектуал мулк қийматини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган талаблар асосида амалга оширилади.

Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижорийлаштириш билан шуғулланадиган ташкилот устав жамғармасида таъсисичилар акциялари ва улушларини бошқариш, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган талаблар асосида амалга оширилади.

Таъсисчилари (иштирокчилари) давлат илмий ва олий таълим муассасалари бўлган ташкилотлар устав жамғармаларида акциялар (улушлар) бошқарувидан даромадлар, улар томонидан мустақил тасарруф этилади.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан олинган интеллектуал мулк объекти, унга нисбатан патент олинганидан сўнг икки йил ичида хўжалик муомаласига киритилмаган тақдирда, давлат илмий ва олий таълим муассасасини ушбу мулкдан фойдаланиш бўйича лицензияни учинчи шахсларга тақдим этиш ёки мазкур интеллектуал мулк объектига нисбатан мулк ҳуқуқини талаб қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Давлат, интеллектуал мулк ҳуқуқи ўзига тегишли илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижорийлаштириш юзасидан самарали чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.

42-модда. Илмий фаолият соҳасида халқаро илмий-техник ҳамкорлик

Халқаро илмий-техник ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси тегишли халқаро шартномалари, шунингдек халқаро илмий ва илмий-техник дастурлар ва лойиҳалар асосида амалга оширилади.

Фан ва илмий техник фаолият субъектлари халқаро ҳамда хорижий илмий ва илмий-техник ташкилотлар ва бирлашмаларга кириш, халқаро илмий ва илмий-техник дастурлар ва лойиҳаларда иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси ва унинг ҳудудидан ташқарида хорижий юридик шахслар билан ишлаш ҳақида, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган тартибда, контрактлар ва бошқа келишувлар тузиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий юридик ва жисмоний шахслар иштирокида Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда илмий муассасалар, илмий ташкилотлар ва марказлар ташкил этилиши мумкин.

Илмий ва илмий-техник фаолиятга чет эл инвестицияларини киритиш Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибдава шаклда амалга оширилади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

8 БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

43-модда. Фан ва илмий-техник фаолият соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилиши учун жавобгарлик

Фан ва илмий-техник фаолият соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахслар, Ўзбекистон Республикаси амалдиги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

44-модда. Ўзбекистон Республикасини қонун ҳужжатларини ушбу Қонун билан мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

Ҳукумат қарорларини ушбу Қонун билан мувофиқлштириш;

давлат бошқаруви органлари томонидан ўзининг ушбу Қонунга зид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишни таъминланиши юклансин.

45-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Ўзбекистон Республикаси Қонуни расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш. Мирзиёев

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1обсуждение проект законаСеминар.Министерство Инновационного развития Республики Узбекистан
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari