Hujjat nomi
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-18 17:05:36
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-02 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

“Инвесторларга “ноль” харид қиймати бўйича сотилган паст рентабелли,зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича ўтган йиллардаги умидсиз қарзларини, шу жумладан улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар суммаларини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқЎзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасиқарор қилади:

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2004 йил 13 декабрдаги 119, 2004-63 и 01/06-20-сон қарори (рўйхат рақами 1436, 2004 йил 25 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 527-модда) билан тасдиқланган Инвесторларга “ноль” харид қиймати бўйича сотилган паст рентабелли,зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича ўтган йиллардаги умидсиз қарзларини, шу жумладан улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар суммаларини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2. Мазкур қарор 2018 йил 1 августдан кучга киради.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Молия вазири

Тошкент ш.,
2018 йил “___” _________,

______ - сон

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Тошкент ш.,
2018 йил “___” _________,

______ - сон

Б. Парпиев

Хусусийлаштирилган корхоналарга
кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш

Тошкент ш.,
2018 йил “___” _________,

______ - сон

Р. Гулямов

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни
ривожлантириш давлат қўмитасининг
2018 йил 20 апрелдаги
86, 2018-43 ва 273/01-17 - сон қарорига
ИЛОВА

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Инвесторларга “ноль” харид қиймати бўйича сотилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича ўтган йиллардаги умидсиз қарзларини, шу жумладан улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар суммаларини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига
ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини
ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” 2003 йил 26 августдаги 368-сонли, “Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2004 йил 5 майдаги 209-сонли ва “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорларига мувофиқ инвесторларга (шу жумладан, чет эллик инвесторларга) “ноль” харид қиймати бўйича сотилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига (бундан буён матнда - Давлат бюджети деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғрмасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бандликка кўмаклашиш жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси (бундан буён матнда - давлат мақсадли жамғармалари деб юритилади)га тўловлар бўйича ўтган йиллардаги умидсиз қарзларини, шу жумладан улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар суммаларини (бундан буён матнда – қарздорлик деб юритилади)ни аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.”.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Аниқ қоплаш манбаларига эга бўлмаган қарз умидсиз қарз деб топилади ва қуйидаги формулага кўра аниқланади:

Уқ = Жқ – (Из + Дб + Пм + Ққ – Кр),

бу ерда:

Уқ – Умидсиз қарз;

Жқ – танлов ғолиби ва сотувчи ўртасида “ноль” харид қиймати бўйича сотиладиган объектни харид қилиш шартномасини расмийлаштириш йил бошида ҳисобга олинган корхоналарнинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарз, шунингдек улар бўйича жарима ва пеняларнинг жами суммалари;

Из – ишлаб чиқариш захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот ва товарлар (бозор қиймати);

Дб – дебиторлик қарзи суммаси (бухгалтерия балансининг 210-сатри);

Пм – пул маблағлари ва қисқа муддатли инвестициялар (бухгалтерия балансининг 320-сатри + 370-сатри);

Ққ – қимматли қоғозлар (бозор қиймати);

Кр – кредиторлик қарзи суммаси (бухгалтерия балансининг 610-сатри + 670-сатри + 690-сатри + 720-сатри + 760-сатри).

Бухгалтерия балансининг шакли ўзгарган ҳолларда бухгалтерия балансининг юқорида кўрсатилган сатрлари рақамлари тегишинча ўзгаради.

Бунда, танлови ғолиби ва сотувчи ўртасида “ноль” харид қиймати бўйича сотиладиган объектни харид қилиш шартномасини расмийлаштириш йили бошида ҳисобга олинган корхоналарнинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарз, шунингдек улар бўйича ҳисобланган жарима ва пеняларнинг жами суммасидан ошадиган умидсиз қарз суммаси ҳисобдан чиқарилмайди.”

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

3. 6-бандда:

иккинчи хатбошидаги “Паст рентабелли, зарар кўриб ишлайдиган, иқтисодий ночор давлат корхоналари ва паст ликвидли объектларни инвесторларга бепул бериш бўйича ҳудудий” деган сўзлар “ҳудудий танлов” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“объектни бепул олган инвесторлар томонидан - ўтказилган инвентарлаш натижалари билан асосланган бухгалтерия баланси ва ишлаб чиқариш захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот, товарлар ва қимматли қоғозларнинг бозор қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи;”.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

4. Мазкур ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

2018 йил “___” __________

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Инвесторларга “ноль” харид қиймати бўйича сотилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича ўтган йиллардаги умидсиз қарзларини, шу жумладан улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар суммаларини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар Moliya02.06.2018Moliya vazirligi
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari