Hujjat nomi
Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga ko‘maklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qo‘mitasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga ko‘maklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-18 17:39:40
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-02 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН

КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ
ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА
ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА
ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ
НИНГ

ҚАРОРИ

Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича

ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сон “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2009 йил 13 октябрдаги 01/19-18/24-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 43-сон қарори (рўйхат рақами 2038, 2009 йил 13 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 46-сон, 501-модда) билан тасдиқланган Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

Тошкент ш.,

2018 йил “____”___________,

__________-сон

Р.Гулямов

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи

Тошкент ш.,

2018 йил “____” ___________,

__________-сон

А.Мавлонов

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни

легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг

2018 йил “____” ___________ ___________,___________-сон

қарорига ИЛОВА

“Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича

ички назорат қоидаларига
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-бандда:

а) учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“биржа – олдиндан белгиланган жой ва муайян вақтда, белгиланган қоидалар асосида биржа савдоларини ташкил этувчи, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади) томонидан берилган биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахсларга биржа битимларида иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этадиган ва биржа аъзолигига қабул қилиш, аъзоликни тўхтатиш, тугатиш, биржа аъзоларининг мажбуриятлари ва мулкий жавобгарлигини белгилайдиган юридик шахс;

ички назорат – биржа аъзоларининг мижозларни лозим даражада текшириш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хатарларни бошқариш, гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш ҳамда террорчилик ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатиш фаолияти иштирокчиси ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар билан боғлиқ операцияларни аниқлашга доир фаолияти;

б) ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

махсус ваколатли давлат органи –Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти;

биржа аъзолари –биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда дилер, маркет-мейкер ва брокер сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқини олган юридик шахслар;

в) қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

юқори мансабдор шахслар – чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларни бажарадиган ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахслар;

операцияларни тўхтатиб туриш – мижознинг топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;

террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс –террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қиладиган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек, террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс;

оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс –Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган, оммавий қирғин қуролини тарқатишини олдини олишга қаратилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;

Рўйхат –терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек, чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати;”.

2. 3-бандда:

а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролларни тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;”

б) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга оид таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва уларни пасайтириш;”.

3. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Ички назоратнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

қонун ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатларига мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш чораларини амалга ошириш;

бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларнинг шахсини текшириш ва операцияни амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ва бошқа мол-мулкнинг келиб чиқиш манбаини аниқлаш ва ўрганиш;

мазкур Қоидаларнинг 30-бандида белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;

ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялар тўғрисидаги ахборотлар (ҳужжатлар)ни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида тақдим этиш;

Рўйхатга киритилган шахслар иштирокчиси бўлган операцияларни тўхтатиб туриш ва бундай операция тўғрисидаги хабарни махсус ваколатли давлат органига тўхтатиб турилган куннинг ўзида юбориш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;

пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида сақланишини таъминлаш;

биржа аъзолари раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ишончли ахборотлар ва материаллар билан оператив ва мунтазам равишда таъминлаб бориш;

шубҳали операциялар амалга оширилган ёки амалга оширишга бўлган уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан алоқадор бўлган шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек бундай маълумотларни давлат органлари билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзаро алмашиб бориш;

сўровлар бўйича мижозлар базасидан террорчилик фаолиятини молиялаштиришга алоқадор шахсларни аниқлаш;

биржа аъзолари фаолияти доирасида таваккалчиликларни аниқлаш ва баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш;

мижозларнинг юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари билан амалий иш муносабатларини лозим даражада текшириш бўйича кучайтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш.”.

4. Қуйидаги мазмундаги 162-банд билан тўлдирилсин:

“162. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан биржа аъзоларининг ходимлари:

юқори мансабдор шахснинг мавқеини тасдиқлаш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни манбаларини аниқлаш бўйича чораларни кўриш;

юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина биржа аъзолари раҳбарияти рухсати билан киришиш;

амалий иш муносабатларини мунтазам равишда мониторинг қилиб боришлари лозим.”.

5. 26-бандда:

а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд Рўйхатга киритилган шахснинг назоратидаги шахслар, Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори ёки назорат қилувчи шахслар;”;

б) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари.”.

6. 291-банд “ва терроризмни молиялаштириш” деган сўзлардан кейин “ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатиш” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

7. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“32. Биржа аъзолари операцияларни амалга оширишда уларнинг иштирокчилари идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.

Мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келган тақдирда биржа аъзолари бу операцияни кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туради.

Тўлиқ мос келиши тушунчаси мижоз ёки операция иштирокчисининг идентификация маълумотлари Рўйхатда келтирилган барча тегишли маълумотлар билан аниқ ва бир хилда мос бўлишини англатади.

Қуйидаги ҳолатларда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тўхтатиб туриш лозим, агарда:

операция қатнашчиларидан бири Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига биноан фаолият кўрсатаётган бўлса;

операцияни амалга оширишда фойдаланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса;

операция қатнашчиси бўлган юридик шахс Рўйхатга киритилган жисмоний ёки юридик шахснинг мулкида ёки назорат остида бўлса.

Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатиб турилганда биржа аъзолари махсус ваколатли давлат органига бу ҳақида хабар юбориши лозим.

Биржа аъзолари тўхтатилган операцияни ўтказишни тиклашни қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширадилар.”.

8. 6-банднинг бешинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги, 10-банддаги, 11-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги, 13 банднинг саккизинчи хатбошисидаги, 14-банддаги, 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 25-банднинг учинчи хатбошисидаги, 321–банддаги, 33-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 34-банднинг биринчи хатбошисидаги, 35-банддаги, 36-банднинг биринчи хатбошисидаги, 361 – банддаги, 38-банддаги, 40-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги “Департамент”, “Департаментга”, “Департаментнинг” деган сўзлар тегишинча “махсус ваколатли давлат органи”, “махсус ваколатли давлат органига” ва “махсус ваколатли давлат органининг”деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Республика универсал агросаноат биржаси билан келишилган.

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасиАЖ бошқаруви раиси в.в.б.

Тошкент ш.,

2018 йил “____” __________

Ф. Ибрагимов

Республика универсал агросаноат биржасиАЖ бош директори

Тошкент ш.,

2018 йил “____” __________

Т. Валитов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Внесение проекта нормативно-правового акта на утверждениеВнесение проекта нормативно-правового акта на утверждение02.06.2018г.Госкомконкуренции, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти, УзРТСБ

So`rovnoma natijalari