Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) “Бюджет ҳисоботи”
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiStandart
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-21 10:26:37
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-05 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти(2-сонли БҲС) Бюджет ҳисоботи”

Мазкур Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) “Бюджет ҳисоботи” (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бюджет ҳисоботини норматив тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади. Мазкур Стандарт бюджет ҳисобининг бошқа стандартлари билан биргаликда қўлланилади.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур стандартнинг мақсади Давлат бюджети, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, давлат мақсадли жамғармаларининг (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) бюджет тизими бюджетлари ижросининг ҳисоботини тузиш ва тақдим қилиш тартибини белгилашдан иборат.

2.Ушбу стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

Активлар - бўлиб ўтган ҳодисалар натижасида ташкилот томонидан бошқариладиган, субъектга иқтисодий манфаат ёки фойдали потенциал келтириши кутилаётган ресурслар.

Баланс қиймати - баланснинг якуний кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилишда фойдаланиладиган, ташкилотнингактив ва мажбуриятларини балансда акс эттириладиган баҳолаш қиймати.

Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалариқонун ҳужжатларида назарда тутилган манбалар ҳисобидан бюджет ташкилоти тасарруфига келиб тушадиган маблағлар.

Ҳисоблаш методи- содир бўлган барча операциялар ва бошқа ҳодисалар содир бўлган пайтда эътироф этилади (пул маблағлари ва унинг эквиваленти келиб тушган ёки тўланган пайтда эмас).

Касса методи – бухгалтерия ҳисоби методида барча операциялар, даромадлар, харажатлар ва бошқа ҳодисалар пул маблағларининг келиб тушиши ёки тўланиши бўйича бухгалтерия ҳисобида қайд қилинади.

Мажбуриятлар - ўтган ходисалар натижасида юзага келган, ўзида иқтисодий манфаат ёки фойдали потенциални мужассамлаштирган ресурслар оқимига олиб келадиган ташкилотнинг бошқарув мажбуриятлари.

ҳисобот санаси - ҳисобот даврининг оҳирги куни.

ҳисобот даври - ташкилот молиявий ҳисобот тузувчи давр.

молиявий ҳисоботларга тушунтириш- молиявий ҳисоботларда акс этган қўшимча ахборот. Тушунтиришда ушбу ҳисоботларда алоҳида ёритилмаган моддаларни сўзли тасвир ёки детализациясини мужассамлаштиш.

ахборотни очиб бериш - ташкилотларнинг молиявий ҳисоботлари ёки уларга илова қилинган тушунтиришларда маълумотларни (қиймат, сон ёки сўзли тасвирлар орқали) акс эттириш.

харажатлар- ташкилотнинг ҳисобот даврида соф активларнинг камайишига олиб келадиган активларнинг чиқиши ёки истеъмол қилиш кўринишидаги иқтисодий манфаати ёки фойдали потенциалининг қисқариши.

аҳамиятлилик- агар молиявий ҳисобот асосида тайёрланган алоҳида ёки бирлаштирилган ҳолда фойдаланувчининг қарори ёки баҳосига ўз таъсирини ўтказса, ҳисобот моддаларидаги камчилик ёки хатоликлар аҳамиятли ҳисобланади. Аҳамиятлилик вазиятга мос келувчиконтекстда баҳоланувчи қолдириб кетилган кўрсаткич ёки хатолик хусусияти ёки хажмига боғлиқ бўлади. Аҳамиятлиликни баҳолашда ҳал қилувчи факторлар ё ҳисоботнинг мувофиқ келувчи моддалари хажми ёки бошқалар билан бирга бўлиши мумкин. Баҳолашда, ахборотнинг камчилиги ёки хатолиги молиявий ҳисобот фойдаланувчиларининг қарорига таъсир ўтказиши, шунингдек аҳамият касб этишимумкин бўлса, бундай фойдаланувчилар хусусиятларини ҳисобга олиш керак.

соф активлар - ташкилотнинг активларидан уни барча мажбуриятлари чегирилгандаги қолдиғи. Соф активлар салбий ёки ижобий бўлиши мумкин.

3. Бюджет ҳисоботи қуйидаги ҳисобот турларини ўз ичига олади:

бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг молиявий ҳисоботлари;

Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига даромадларнинг тушумлари тўғрисидаги ҳисобот;

Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот;

давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот.

2-боб. Стандартнинг қўлланиш соҳаси

4. Ушбу стандарт ташкилотлар томонидан ҳисоблаш методи бўйича ойлик, чораклик ва йиллик бюджет ҳисоботларини тузиш ва тақдим қилишда қўлланилади.

Ушбу стандарт талаблари бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан тузиладиган ва тақдим этиладиган солиқ, статистика ва бошқа (бюджет ҳисоботидан ташқари) ҳисоботларга тадбиқ этилмайди.

3-боб. Тамойиллар

1-§. Тушунарлилик

5. Молиявий ҳисоботларда келтириладиган ахборотлар фойдаланувчилар учун тушунарли ва содда бўлиши лозим.

2-§. Муҳимлик

6. Агар ахборотнинг тушириб қолдирилиши ёки нотўғри кўрсатилиши ахборотдан фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисобот асосида қабул қиладиган иқтисодий қарорларига таъсир қилса, бундай ахборот муҳим ҳисобланади.

7. Молиявий ҳисоботларда тавсифи ва вазифалари жиҳатидан ўхшашлари билан умумлаштирилиши керак бўлган ёки алоҳида кўрсатилмаслиги керак бўлган суммалар бир моддада акс эттирилади.

Бироқ, алоҳида ўзини олганда ҳам, бошқаларга қўшганда ҳам муҳим ҳисобланган ахборот ўзга ахборот билан тўла умумлаштирилмаслиги лозим. Шу муносабат билан, агар ахборотнинг очиб берилмаслиги ҳисоботдан фойдаланувчилар молиявий ҳисобот асосида қабул қиладиган иқтисодий қарорларига таъсир қилиши мумкин бўлса, бундай ахборот муҳим ҳисобланади.

Муҳимлик уни тушириб қолдиришнинг алоҳида аниқ шарҳларида кўриб чиқиладиган модданинг ҳажмига боғлиқ бўлади.

8. Молиявий ҳисобот характери ва вазифалари жиҳатидан гуруҳларга бирлаштирилган бухгалтерия операцияларини ишлаб чиқиш натижасидир. Мазкур жараённинг якунловчи босқичи бўлиб молиявий ҳисоботларда ёки модда кўринишида тушунтиришларда акс эттириладиган, қисқа кўринишда тасниф этилган ахборотни такдим этиш ҳисобланади.

Молиявий ҳисоботда айрим кўрсаткичларни ажратиб кўрсатиш ёки уларни бошқа кўрсаткичлар билан бир моддага бирлаштириш ҳам муҳимдир. Шу учун, агар активлар ёки пассивларнинг, даромадлар ёки харажатларнинг айрим моддалари муҳим бўлмаса, бундай ҳолларда модда ёки моддалар жамининг тавсифи ва ҳажми бир вақтнинг ўзида баҳоланади. Холатга қараб модданинг тавсифи ёки ҳажми белгиловчи омил бўлиб хизмат қилади.

3-§. Тугалланганлик.

9. Ишончлиликни таъминлаш учун молиявий ҳисоботлардаги ахборот тўлиқ бўлиши керак.

4-§. Муддатлилик

10. Молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларга белгиланган муддатларда тақдим этилмаган тақдирда ўз фойдалилик хусусиятини камайтиради. Ташкилотларнинг бюджет ҳисоботлари ҳисобот давридан кейинги 3 ой муддат ичида тугалланган бўлиши шарт.

Ҳисобот маълумотлари сабабсиз кечиктирилса ўз мазмунини йўқотиши мумкин. Хеч қандай омиллар, хаттоки операциялар мураккаблиги ҳисоботларни ўз вақтида тақдим қилинмаслигига сабаб қилиб кўрсатилмаслиги лозим.

5-§. Изчиллик

11. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар ташкилотнинг турли ҳисобот даврларидаги молиявий ҳисоботларини унинг молиявий аҳволидаги ўзгаришлар тамойилларини аниқлаш учун қиёслаш имкониятига эга бўлишлари керак.

Агар ташкилот операциялари тавсифида муҳим ўзгаришлар ёки ҳисоботни тақдим этиш шаклини таҳлил қилиш ҳисоботни тақдим этиш шаклини ўзгартириш мақсадга мувофиқлигидан далолат бермаса, молиявий ҳисобот моддаларини тақдим қилиш ва тасниф этиш сақланиб қолиниши керак.

4-боб. Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг молиявий ҳисоботларини тузиш ва тақдим қилиш

12. Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг йиллик молиявий ҳисоботлар келгуси ҳисобот йилининг 1 январь ҳолатига тузилади. Чораклик молиявий ҳисоботлар ҳисобот йилининг 1 апрель, 1 июль
ва 1 октябрь ҳолатига, ойлик молиявий ҳисоботлар навбатдаги ҳисобот ойининг
1 санаси ҳолатига тузилади.

13. Бюджет ташкилотларининг тармоқ, штат ва контингентлар режаларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклда тузади ва топширади.

14. Бюджет ташкилотлари томонидан топшириладиган йиллик молиявий ҳисоботлар таркибига қуйидагилар киради:

мазкур Стандартнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Баланс (1-сон шакл);

мазкур Стандартнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисобот (2-сон шакл);

мазкур Стандартнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумот;

мазкур Стандартнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;

мазкур Стандартнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;

мазкур Стандартнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;

мазкур Стандартнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;

мазкур Стандартнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги Жорий йилнинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисобот;

мазкур Стандартнинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги Номолиявий активларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;

мазкур Стандартнинг 10-иловасига мувофиқ шаклдаги Бюджет ташкилотини чет эл валюталари бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот.

15.Агарда, бюджет ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ ҳисобот даврида маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятларини амалга оширса, у ҳолда ушбу фаолиятлари бўйича белгиланган тартибда ва муддатларда молия органларига Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидалари (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) билан тасдиқланган молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот 2-сон шаклга мувофиқ тақдим қиладилар.

16.Бюджет ташкилотлари томонидан топшириладиган чораклик молиявий ҳисоботлар таркибига қуйидагилар киради:

Баланс (1-сон шакл);

Харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисобот (2-сон шакл);

Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумот;

Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;

Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;

Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;

Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;

Бюджет ташкилотини чет эл валюталари бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот.

17. Бюджет ташкилотларининг Молиявий ҳисоботлар шакллари (жамланма ҳисоботлардан ташқари) Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) билан тасдиқланган
308-сон шаклдаги “Бош журнал китоби” (бундан буён матнда “Бош журнал китоби” (308-сон шакл) деб юритилади) ва бошқа тегишли ҳисоб регистрлари маълумотлари асосида тузилади.

Бюджет маблағлари олувчилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (тегишли ҳудудий молия органларига) чорак (йил) учун Харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисобот (2-сон шакл)ни мазкур Стандартнинг талабларига мувофиқ ҳолда тақдим қиладилар.

18. Молиявий ҳисоботлар шаклларининг манзил (уст) қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади:

“Ташкилот” реквизитида ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатилади;

“Бўлим, кичик бўлим, боб” реквизитида ташкилотнинг бюджет таснифига мувофиқ ташкилий ва вазифа жиҳатидан бўлиниши (белгиланиши) кўрсатилади;

“Ҳисобот даври” реквизитида ҳисобот тузилаётган тегишли давр (йил, чорак) кўрсатилади;

“Бюджет тури” реквизитида ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифига мувофиқ маблағлар манбаи ва ташкилот тақдим этадиган ҳисобот бўйича бюджетлар даражаси кодлари кўрсатилади;

“Ўлчов бирлиги” реквизитида ҳисобот тузилаётган ўлчов бирлиги келтирилади.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Бобохолов Сайфиддин Холмуродович 2018-05-21 14:56:52

Иловалар келтирилмаган. Уларнинг келтирилиши ҳам мақсадга мувофиқдир, чунки уларда тузатилиши, қўшимча киритилиши, аниқлаштирилиши керак бўлган қисмлар анчагина.

Бобохолов Сайфиддин Холмуродович 2018-05-21 15:27:59

Бюджетдан маблағ олувчилар қандай ҳисоботлар топширишлари кераклигини қатъий белгилаб қўйиш керак. Амалиётда улар томонидан шахсий ғазна ҳисобварақлар бўйича ҳисоботлардан ташқари, дебиторлик ва кредиторлиқ қарзлари тўғрисидаги маълумот ва баланс ҳисоботларини топшириш ҳолатлари ҳам кузатилади.

6-§. Баланс моддаларини инвентаризация қилиш

19. Қонунчиликка мувофиқ бюджет ташкилотлари асосий воситалар, номоддий активлар, капитал қўйилмалар, моддий бойликлар, пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва баланснинг бошқа моддаларини инвентаризациядан ўтказишлари шарт.

20.Инвентаризациянинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:

асосий воситалар, капитал қўйилмалар, моддий бойликлар, пул маблағлари ва қатъий ҳисобда турувчи бланкалари ва бошқа активларнинг ҳақиқатда мавжудлигини бухгалтерия ҳисоби маълумотларига таққослаш йўли билан аниқлаш, шунингдек моддий бойликлар ва пул маблағларининг сақланишини назорат қилиш;

қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ белгиланган нормативдан юқори бўлган ва фойдаланилмаётган моддий бойликларни аниқлаш;

моддий бойликлар ҳамда пул маблағларини сақлаш қоидалари ва шартларига риоя қилиш;

балансда ҳисобга олинган моддий бойликлар, кассалардаги, банкларнинг депозит ҳисоб рақамларидаги, шунингдек шахсий ғазна ҳисобварақлардаги пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва баланснинг бошқа моддалари қийматининг ҳақиқийлигини текшириш.

7-§. Баланс (1-сон шакл)

21. Баланс (1-сон шакл)ни тузишдан олдин барча мавжуд мемориал ордерлар билан расмийлаштирилган бухгалтерия проводкаларини дастлабки ҳужжатларга мувофиқ ҳолда тўғри тузилганлиги ҳамда “Бош журнал китоби” (308-сон шакл)га тўғри ёзилганлиги, субсчётлар бўйича ойлик айланмалар ва ҳисобот даври охирига “Бош журнал китоби” (308-сон шакл) бўйича қолдиқлар тўғри ҳисобланганлиги текшириб чиқилади.

22. Ҳисобот даври охирига “Бош журнал китоби” (308-сон шакл)даги чиқарилган қолдиқлар баланснинг “Йил (чорак) охирига” устунига кўчириб ёзилади.

23. Дебитор ва кредитор қарзларни ҳисобга олувчи субсчётларда дебиторлар ва кредиторлар суммалари ўзаро ҳисобга олмаган ҳолда, яъни, мавжуд дебиторлар баланснинг актив қисмида, кредиторлик қарз эса, пассив қисмида кўрсатилади.

Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттиришда Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) билан тасдиқланган 285-сон шаклдаги айланма қайднома ва бошқа тегишли ҳисоб регистрлари маълумотларидан фойдаланилади.

24. “Йил бошига” устуни бўйича кўрсаткичлар ўтган ҳисобот йили балансининг “Йил (чорак) охирига” устуни бўйича кўрсаткичларга айнан бир хил ҳолда кўчирилади. Агарда, бюджет ташкилоти ҳисобот йилининг 1 январидан кейин ташкил топган бўлса, у ҳолда баланснинг ушбу “Йил бошига” устуни тўлдирилмайди.

25. Баланснинг актив қисмидаги “Йил (чорак) охирига” устуни бўйича:

а) “Номолиявий активлар” бўлимида:

“1-§. Асосий воситалар ва бошқа узоқ муддатли номолиявий активлар” параграфининг “Асосий воситалар: Бошланғич (қайта тиклаш) қиймати” қаторида бюджет ташкилотларининг ҳисобот даври охирига мавжуд барча асосий воситалари, шу жумладан, ижарага берилганлари ҳам дастлабки (тикланиш) қиймати бўйича акс эттирилади.

Қайта баҳолаш натижалари бўйича аниқланган асосий воситаларнинг тикланиш қиймати йиллик ва чораклик балансларда “Йил бошига” устунида каср чизиғи билан (махражида) акс эттирилади.

“Эскириш суммаси” қаторида асосий воситаларнинг баланс тузилган ҳисобот даври охирига ҳисобланган эскириш суммаси акс эттирилади.

“Қолдиқ (баланс) қиймати” қаторида асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати билан эскириш суммаси ўртасидаги фарқ (010-қаторда акс эттирилган асосий воситанинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматидан 011-қаторда акс эттирилган эскириш суммасини айирмаси) акс эттирилади.

“Номоддий активлар” қаторида ташкилотнинг ҳисобот даври охирига мавжуд номоддий активларининг қиймати кўрсатилади;

“2-§. Ноишлаб чиқариш активлари” қаторида ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлмаган капитал харажатлар, жумладан, ерни ободонлаштириш бўйича харажатлар (040-субсчёт) акс эттирилади;

“3-§. Товар-моддий захиралар» қаторида ҳисобот даври охирига мавжуд бўлган тайёр маҳсулот, қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва ярани боғлаш воситалари, инвентарь ва хўжалик жиҳозлари, ёнилғи, ёқилғи-мойлаш материаллари, машина ва асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари ва бошқа товар-моддий захиралари қолдиқ суммалари кўрсатилади, балансдан ташқари 10 - “Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари” ва 12 – “Эскирганларининг ўрнига берилган транспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари” счётларида акс эттирилган товар-моддий захираларнинг қолдиқлари бундан мустасно;

“4-§. Номолиявий активларга қўйилмалар” қаторида ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар, тугалланмаган қурилиш, асосий воситаларга бошқа харажатлар, номоддий активларга харажатлар, товар (иш, хизмат)ларга харажатлар ва товар-моддий захираларга бошқа харажатларни ҳисобга олувчи субсчётларнинг “Бош журнал китоби” (308-сон шакл) бўйича ҳисобот даврининг охирига қолдиқ суммаси акс эттирилади;

б) “Молиявий активлар” бўлимида мавжуд ҳисобварақлардаги пул маблағлари, аккредитивлар, кассадаги нақд пул қолдиқлари ва бошқа пул маблағларининг, шунингдек шахсий ғазна ҳисобварақлардаги пул маблағларининг қолдиқ суммалари акс эттирилади;

в) “Дебиторлар” бўлимида йил (чорак) охирига барча ҳисоб-китоблар бўйича қолдиқ суммалар (дебиторлик қарзлар) акс эттирилади.

26. Баланснинг пассив қисмидаги “Йил (чорак) охирига” устуни бўйича:

а) “Кредиторлар” бўлимида йил (чорак) охирига барча ҳисоб-китоблар бўйича қолдиқ суммалар (кредиторлик қарзлар) акс эттирилади;

б) “Молиявий натижалар” бўлимида ташкилотнинг жорий йилга молиявий натижалари (300-343-қаторлар), шунингдек якуний молиявий натижалари (350-356-қаторлар) ҳар бир даромад (тушум)ларнинг турлари бўйича алоҳида ҳолда акс эттирилади.

Бунда жорий йилга молиявий натижалар (300 - 343-қаторлар) бўйича кўрсаткичлар йиллик балансда акс эттирилмайди;

в) “Балансдан ташқари счётлар” бўлимида ҳисобот даври охирига акс эттирилган балансдан ташқари счётлар суммаси кўрсатилади.

8-§. Харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисобот (2-сон шакл)

27. Харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисоботни тузишдан олдин бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар:

тасдиқланган харажатлар сметаларига белгиланган тартибда киритилган ўзгартиришларнинг Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) билан тасдиқланган 294-сон шаклдаги Касса ва ҳақиқий харажатларни ҳисобга олиш дафтарига (бундан буён матнда 294-сон шакл дафтари деб юритилади) тўғри ёзилганлигини;

ҳисобот даври учун давлат бюджетидан молиялаштирилган маблағларни тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ (киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда) амалга оширилганлигини (тегишли мемориал ордерлар, 294-сон шакл дафтари ва бошқа ҳисоб регистрлари асосида);

ҳисобот чорагида амалга оширилган касса харажатларининг (шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали амалга оширилган тўловларнинг) тўғрилигини (тегишли мемориал ордерлар, 294-сон шакл дафтари ва бошқа ҳисоб регистрлари асосида);

ҳақиқий харажатларнинг ҳисоб регистрларига тўғри ёзилганлигини (тегишли мемориал ордерлар ва 294-сон шакл дафтари маълумотлари асосида) текшириб чиқишлари лозим.

28. “Тасдиқланган (аниқланган) режа” устунига харажатлар сметасига ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда белгиланган режа иқтисодий харажатлар таснифининг тегишли харажат моддалари бўйича кўрсатилади.

29. “Ҳисобот даври учун молиялаштирилган” устуни бўйича бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан (бундан буён матнда давлат бюджети деб юритилади) харажатлар сметаларига мувофиқ йил бошидан ўсиб борувчи тартибда молиялаштирилган маблағлар (294-сон шакл дафтари маълумотлари асосида) харажатлар таснифининг ҳисобот шаклида келтирилган харажат гуруҳлари ва моддалари бўйича ёзилади (4-гуруҳнинг харажат моддаларидан ташқари).

Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтган ташкилотлар ушбу устун бўйича йил бошидан ўсиб борувчи тартибда ғазначилик бўлинмалари орқали амалга оширилган тўловларни кўрсатадилар.

30. “Касса харажати - жами” устунида бюджет ташкилотининг давлат бюджети маблағлари бўйича депозит ҳисоб рақамидан харажатлар сметаларида кўзда тутилган мақсадлар учун ўтказилган маблағлар йил бошидан ўсиб борувчи тартибда (294-сон шакл дафтари маълумотлари асосида) харажатлар иқтисодий таснифининг ҳисобот шаклида келтирилган харажат гуруҳлари ва моддалари бўйича ёзилади.

Давлат бюджетнинг ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари ушбу устун бўйича йил бошидан ўсиб борувчи тартибда ғазначилик бўлинмалари орқали амалга оширилган тўловларни кўрсатадилар.

31. “Ҳақиқий харажатлар – жами” устунида ҳақиқий харажатлар (бюджет бўйича) йил бошидан ўсиб борувчи тартибда (294-сон шакл дафтари маълумотлари асосида) харажатлар иқтисодий таснифининг ҳисобот шаклида келтирилган харажат гуруҳлари ва моддалари бўйича ёзилади.

32. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сотиб олинган асосий воситаларга ҳисобланган эскириш суммаси харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисобот (2-сон шакл)да харажатлар иқтисодий таснифининг 43 50 000 “Асосий воситаларни сотиб олиш” харажат моддасининг тегишли кичик модда ва элементлари бўйича ҳақиқий харажатлар сифатида акс эттирилади.

Бунда, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сотиб олинган асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммаси тегишли равишда бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботларда харажатлар иқтисодий таснифининг 43 50 000 “Асосий воситаларни сотиб олиш” харажат моддасининг тегишли кичик модда ва элементлари бўйича ҳақиқий харажатлар сифатида акс эттирилади.

33. Бюджет маблағлари олувчилар томонидан давлат бюджетидан олинган маблағларнинг ижроси бўйича тузилган харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисобот (2-сон шакл)да харажатлар иқтисодий таснифининг тегишли моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича амалга оширилган касса харажатларидан ошмаган ҳолда ҳақиқий харажатларни тўлиқ акс эттиради.

34. Харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисобот (2-сон шакл) бюджет тизими бюджетлари харажатлари таснифининг ҳар бир бўлим, кичик бўлим ва боби бўйича алоҳида ҳолда тузилади.

35. Бюджет ташкилотлари томонидан шахсий ғазна ҳисобварақ (ҳисоб рақам)ларидаги тежаб қолинган ва белгиланган тартибда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилган давлат бюджети маблағлари алоҳида “Тежаб қолинган ва Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилган маблағлар” (I - IV харажат гуруҳларига қўшилмаган ҳолда) қаторида ҳисобот даврининг касса харажатлари сифатида акс эттирилади.

9-§. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумот

36. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумот бюджет ташкилотнинг ҳисобот даври охирига давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун тузилади.

37. “Дебитор қарздорлик” қисмида бюджет ташкилотининг барча мавжуд дебиторлик қарзлари акс эттирилади.

38. “1-гр. бўйича жами. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар” қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг 1-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд дебиторлик қарзлар акс эттирилади.

39. “2-гр. бўйича жами. Иш ҳақига қўшимчалар” қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг 2-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд дебиторлик қарзлар акс эттирилади.

40. “3-гр. бўйича жами. Капитал қўйилмалар” қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг 3-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд дебиторлик қарзлар акс эттирилади.

41. “4-гр. бўйича жами. Бошқа харажатлар” қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг 4-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд дебиторлик қарзлар акс эттирилади.

42. “Харажатлар гуруҳлари бўйича жами” қаторида юқоридаги 4 та харажат гуруҳлари бўйича жами дебиторлик қарзлар акс эттирилади.

43. “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича” қаторида юқоридаги харажат гуруҳлари бўйича акс эттиришнинг имкони бўлмайдиган қуйидаги ҳисоб-китоблар натижасида юзага келган дебиторлик қарзлар акс эттирилади:

болаларнинг мактабгача таълим муассасаларида тарбияланганлиги;

болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқитилганлиги;

тарбияланувчиларнинг мактаб-интернатларда ва бошқа таълим муассасаларида тарбияланганлиги;

иш жойида овқат билан таъминланганлиги учун ходимлар билан ва бошқа шу каби ҳисоб-китоблар натижасида юзага келган дебиторлик қарзлар.

44. Мазкур дебиторлик қарзлар “Бош журнал китоби” (308-сон шакл) ва Баланс (1-сон шакл)да акс эттирилган 156 - “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар” субсчётининг ҳисобот даврига мавжуд дебет қолдиғига мос бўлиши лозим.

45. “Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга ошириладиган тўловларни ҳисобланиши бўйича” қаторида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга ошириладиган ҳисобланган тўловлар бўйича дебиторлик қарзлари акс эттирилади.

46. “Камомадларга доир ҳисоб-китоблар бўйича» қаторида пул маблағлари ва товар-моддий қимматликлар камомадлари бўйича ҳамда айбдор шахслар ҳисобига ёзилган ва белгиланган тартибда ундириб олинган товар-моддий қимматликлар қиймати бўйича юзага келган дебиторлик қарзлари, шунингдек бошқа ҳисоб-китоблар ҳисоби акс эттирилади. Мазкур дебиторлик қарзлар «Бош журнал китоби” (308-сон шакл) ва Баланс (1-сон шакл)да акс эттирилган 170 – “Камомадларга доир ҳисоб-китоблар” субсчётининг ҳисобот даврига мавжуд дебет қолдиғига мос бўлиши лозим.

47. “Талабалар билан тўлов-контракт маблағлари юзасидан ҳисоб-китоблар бўйича” қаторида таълим муассасаларида талабалар билан тўлов-контракт маблағлари бўйича, жумладан, тўлов-контракт маблағларининг ҳисобланиши натижасида юзага келган дебиторлик қарзлар акс эттирилади. Мазкур дебиторлик қарзлар “Бош журнал китоби” (308-сон шакл) ва Баланс (1-сон шакл)да акс эттирилган 175 – “Талабалар билан бошқа ҳисоб-китоблар” субсчётининг тўлов-контракт маблағларининг ҳисобланиши натижасида талабалардан юзага келган дебиторлик қарзлар қисми бўйича ҳисобот даврига мавжуд дебет қолдиғига мос бўлиши лозим.

48. “Юқори ва қуйи ташкилотлар ўртасидаги бошқа ҳисоб-китоблар бўйича” қаторида бюджет маблағларини тақсимловчилар билан уларнинг тасарруфидаги муассасалар ўртасида харажатлар сметасининг ижроси жараёнида вужудга келадиган турли ҳисоб-китоблар, жумладан, марказлашган тартибда берилган моддий активларга доир операциялар бўйича юзага келган дебиторлик қарзлар акс эттирилади. Мазкур дебиторлик қарзлар “Бош журнал китоби” (308-сон шакл) ва Баланс (1-сон шакл)да акс эттирилган 180 - “Юқори ва қуйи ташкилотлар ўртасидаги бошқа ҳисоб-китоблар” субсчётининг ҳисобот даврига мавжуд дебет қолдиғига мос бўлиши лозим.

49. “Юқоридаги акс эттирилганлардан ташқари бошқа ҳисоб-китоблар бўйича дебиторлик қарзлар” қаторида юқорида келтирилмаган бошқа дебиторлик қарзлар акс эттирилади.

50. “Ҳаммаси” қаторида бюджет ташкилотининг барча мавжуд дебиторлик қарзлари акс эттирилади.

51. “Кредитор қарздорлик” қисмида бюджет ташкилотининг барча мавжуд кредиторлик қарзлари акс эттирилади.

52. “1-гр. бўйича жами. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар” қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг 1-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд кредиторлик қарзлар акс эттирилади.

53. “2-гр. бўйича жами. Иш ҳақига қўшимчалар” қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг 2-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд кредиторлик қарзлар акс эттирилади.

54. “3-гр. бўйича жами. Капитал қўйилмалар” қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг 3-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд кредиторлик қарзлар акс эттирилади.

55. “4-гр. бўйича жами. Бошқа харажатлар” қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг 4-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд кредиторлик қарзлар акс эттирилади.

56. “Харажатлар гуруҳлари бўйича жами” қаторида барча 4 та харажат гуруҳлари бўйича жами кредиторлик қарзлар акс эттирилади.

57. “Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вақтинча бўладиган маблағлар юзасидан ҳисоб-китоблар бўйича” қаторида бюджет ташкилотининг ихтиёрига вақтинчалик тушган ва маълум шартлар бажарилгандан кейин қайтарилиши лозим бўлган суммалар ҳисоби бўйича юзага келган кредиторлик қарзлар акс эттирилади. Мазкур кредиторлик қарзлар “Бош журнал китоби” (308-сон шакл) ва Баланс
(1-сон шакл)да акс эттирилган 155 – “Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вақтинча бўладиган маблағлар бўйича ҳисоб-китоблар” субсчётининг ҳисобот даврига мавжуд кредит қолдиғига мос бўлиши лозим.

58. “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича” қаторида юқоридаги харажат гуруҳлари бўйича акс эттиришнинг имкони бўлмайдиган қуйидаги ҳисоб-китоблар натижасида юзага келган кредиторлик қарзлар акс эттирилади:

болаларнинг мактабгача таълим муассасаларида (болалар боғчалари ва яслиларда) тарбияланганлиги;

болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқитилганлиги;

тарбияланувчиларнинг мактаб-интернатларда ва бошқа таълим муассасаларида тарбияланганлиги учун ота-оналар билан;

иш жойида овқат билан таъминланганлиги учун ходимлар ва бошқа шу каби ҳисоб-китоблар.

59. Мазкур кредиторлик қарзлар “Бош журнал китоби” (308-сон шакл) ва Баланс (1-сон шакл)да акс эттирилган 156 – “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар” субсчётининг ҳисобот даврига мавжуд кредит қолдиғига мос бўлиши лозим.

60. “Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар бўйича (1 ва 4-гуруҳда кўрсатилганларидан ташқари)” қаторида бюджет ташкилотлари томонидан маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва реализация қилишдан қонунчиликка мувофиқ бюджетга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек мазкур шаклнинг 1 ва 4-гуруҳларида акс эттирилмаган бошқа бюджет билан ҳисоб-китоблар натижасида ҳисобот даврига юзага келган кредиторлик қарзлар акс эттирилади.

61. “Бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар бўйича (1, 2 ва 4-гуруҳда кўрсатилганларидан ташқари)” қаторида реализация қилинган маҳсулотлар (иш, хизматлар)нинг ҳақиқий ҳажмидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига қонунчиликка мувофиқ мажбурий ажратмалари, шунингдек 1, 2 ва 4-гуруҳларида акс эттирилмаган бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредиторлик қарзлар акс эттирилади.

62. “Талабалар билан тўлов-контракт маблағлари юзасидан ҳисоб-китоблар бўйича” қаторида таълим муассасаларида тўлов-контракт маблағларининг ҳисобланиши ва тўланиши натижасида талабалар билан ҳисоб-китоблар бўйича юзага келган кредиторлик қарзлар акс эттирилади. Мазкур кредиторлик қарзлар “Бош журнал китоби” (308-сон шакл) ва Баланс (1-шакл)да акс эттирилган
175 - “Талабалар билан бошқа ҳисоб-китоблар” субсчётининг тўлов-контракт маблағларини ҳисобланганига нисбатан ортиқча тўланиши натижасида талабалар билан ҳисоб-китоблар натижасида юзага келган кредиторлик қарзлар қисми бўйича ҳисобот даврига мавжуд кредит қолдиғига мос бўлиши лозим.

63. “Юқори ва қуйи ташкилотлар ўртасидаги бошқа ҳисоб-китоблар бўйича” қаторида бюджет маблағларини тақсимловчилар билан уларнинг тасарруфидаги муассасалар ўртасида харажатлар сметасининг ижроси жараёнида вужудга келадиган турли ҳисоб-китоблар, шунингдек марказлашган тартибда берилган моддий активларга доир операциялар бўйича юзага келган кредиторлик қарзлар акс эттирилади. Мазкур кредиторлик қарзлар “Бош журнал китоби” (308-сон шакл) ва Баланс (1-сон шакл)да акс эттирилган 180 - “Юқори ва қуйи ташкилотлар ўртасидаги бошқа ҳисоб-китоблар” субсчётининг ҳисобот даврига мавжуд кредит қолдиғига мос бўлиши лозим.

64. “Юқоридаги акс эттирилганлардан ташқари бошқа ҳисоб-китоблар бўйича кредиторлик қарзлар” қаторида юқорида келтирилмаган бошқа кредиторлик қарзлар акс эттирилади.

65. “Ҳаммаси” қаторида бюджет ташкилотининг барча мавжуд кредиторлик қарзлари акс эттирилади.

66. “Жами қарздорлик” устуни бўйича бюджет ташкилотининг давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳисобот даврига мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг жами суммаси кўрсатилади.

67. “Бюджет ҳисобидан” устунида давлат бюджети маблағлари бўйича юзага келган қарздорлик кўрсатилади. “Бюджетдан ташқари маблағлар” устунида эса, бюджетдан ташқари маблағлари бўйича вужудга келган жами қарздорлик суммаси кўрсатилади.

68. Агарда, юзага келган дебиторлик қарзни давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига аниқ ажратишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ушбу дебиторлик қарз давлат бюджети маблағлари бўйича амалга оширилган касса харажатлари суммасидан ошмаган ҳолда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўрсатилади. Дебиторлик қарзнинг қолган (давлат бюджети маблағлари бўйича амалга оширилган касса харажатлари суммасидан ошган) қисми бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига ёзилади.

69. Агарда, юзага келган кредиторлик қарзни давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига аниқ ажратишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ушбу кредиторлик қарз давлат бюджети бўйича қолдиқ лимит маблағи доирасида иқтисодий харажатлар таснифининг тегишли моддаси бўйича бюджет ҳисобидан кўрсатилади. Кредиторлик қарзнинг қолган (давлат бюджети лимитидан ошган) қисми бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига ёзилади.

70. “Шундан муддати ўтган қарздорлик - жами” устунида “Жами қарздорлик” устунида кўрсатилган қарздорликдан муддати ўтказиб юборилган, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сўндирилмаган қарзнинг умумий суммаси, “Бюджет ҳисобидан” устунида давлат бюджети маблағлари ҳисобига вужудга келган қисми, “Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан” устунида эса, бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига вужудга келган қисми кўрсатилади.

71. “Шундан Республика ташқарисида” устунида муддати ўтган қарздорликнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги қисми кўрсатилади.

72. “Изоҳ” устунида қўшимча изоҳлар келтирилади.

73. Зарурат туғилган тақдирда, бюджет ташкилотларига ҳамда ҳисобот олувчиларга (тегишли молия органларига ва бюджет маблағларини тақсимловчиларга) ушбу ҳисобот шаклида ҳисобот олувчилар томонидан қарздорлик бўйича талаб қилинган қўшимча маълумотлар олиш имконини берувчи қўшимча реквизитлар қўшиш ҳуқуқи берилади.

10-§. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот

74. Мазкур ҳисобот бюджет ташкилотлари томонидан ҳисобот даври мобайнида ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар, бюджет ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган ва белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдирилган маблағлар, шунингдек ҳомийликдан олинган маблағлари ҳаракатини акс эттириш учун тузилади.

75. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот шаклини тузишдан олдин бюджет ташкилотлари:

ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар, бюджет ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган маблағларнинг бир қисми, белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдирилган маблағлар, шунингдек ҳомийликдан олинган маблағларга доир дастлабки ҳужжатларнинг тўлиқлигини;

шахсий ғазна ҳисобварақлардан (ҳисоб рақамлардан) олинган кўчирмаларни ва тегишли ҳисоб регистрлари маълумотларининг тўғрилигини текшириб чиқадилар.

76. “1. Йил бошига пул маблағи қолдиғи» қаторига тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлардан (ҳисоб рақамлардан) кўчирмаларга мувофиқ Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобот йилининг 1 январь санасига мавжуд пул маблағлари қолдиғи акс эттирилади.

77. “2. Ҳисобот даврида тушган тушумлар – жами” қаторида “2.1 Ҳисобот даврида тушган даромад (тушум)лар” ва “2.2 Ўтган йил қолдиғи ҳисобидан тушган тушум” қаторларининг йиғиндиси кўрсатилади.

Бунда “2.1 Ҳисобот даврида тушган даромад (тушум)лар” қаторида “а”, “б”, “в”, “г” ва “д” қаторлар бўйича ҳисобот даврига тушган даромадлар (тушумлар)нинг йиғиндиси кўрсатилади.

78. “а) ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар” қаторида тежаб қолинган ва белгиланган тартибда Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилган давлат бюджети маблағлари кўрсатилади.

79. “б) фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан” қаторида фаолият тури бўйича маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган жами тушумлар (пул маблағлари) кўрсатилади.

80. “в) бюджет ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан” қаторида вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва бошқа мулкларни ижарага беришдан тушган даромадлар (пул маблағлари) кўрсатилади.

81. “г) белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдирилган маблағлар” қаторида бюджет ташкилотига қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа келиб тушган тушумлар кўрсатилади.

82. “д) ҳомийликдан олинган» қаторида Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига ҳомий ташкилотлардан ҳамда жисмоний шахслардан тушган ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилади.

83. “2.2 Ўтган йил қолдиғи ҳисобидан тушган тушум” қаторида ўтган молия йилида келиб тушиши лозим бўлган маблағларнинг жорий молия йилида келиб тушган суммаси акс эттирилади.

84. “Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари - жами” қаторида “3.1 Касса харажатлари” ва “3.2 Қайтарилган қолдиқ” қаторларининг йиғиндиси кўрсатилади.

85. “3.1 Касса харажатлари” қаторида 4-устун “Касса харажатлари - жами”да акс эттирилган жами касса харажатларининг суммаси кўрсатилади.

86. “3.2 Қайтарилган қолдиқ” қаторида ўтган молия йилида нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларнинг жорий молия йилида қайтарилган суммаси акс эттирилади.

87. “4. Ҳисобот даври охирига пул маблағи қолдиғи” қаторида “1. Йил бошига пул маблағи қолдиғи” қаторида акс эттирилган сумма ва “2. Ҳисобот даврида тушган тушумлар – жами” қаторида акс эттирилган тушумлар йиғиндисидан
“3. Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари – жами” қатори бўйича акс эттирилган касса харажатларининг айирмаси кўрсатилади.

88. “Харажатлар ёйилмаси”да Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган касса ва ҳақиқий харажатлар мазкур ҳисобот шаклида келтирилган харажатлар иқтисодий таснифининг харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича акс эттирилади.

11-§. Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот

89. Мазкур ҳисоботни тузишдан олдин тиббиёт ташкилотлари:

Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларининг шаклланиш манбаларига ва сарфланишига доир бирламчи ҳужжатларнинг тўлиқлигини;

шахсий ғазна ҳисобварақлардан (ҳисоб рақамлардан) олинган кўчирмаларни ва бошқа тегишли ҳисоб регистрларини текшириб чиқадилар.

90. “1. Йил бошига пул маблағи қолдиғи” қаторида тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларнинг (ҳисоб рақамларнинг) ҳисобот йилининг 1 январь санасидаги кўчирмаларига асосан Тиббиёт ташкилотининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари қолдиғи акс эттирилади.

91. “2. Ҳисобот даврида тушган тушумлар – жами” қаторида 2.1 Ҳисобот даврида тушган даромад (тушум)лар” ва “2.2 Ўтган йил қолдиғи ҳисобидан тушган тушум” қаторларининг йиғиндиси кўрсатилади.

Бунда “2.1 Ҳисобот даврида тушган даромад (тушум)лар” қаторида “а”, “б”, “в”, “г”, “д” ва “е” қаторлар бўйича ҳисобот даврига тушган даромадлар (тушумлар)нинг йиғиндиси кўрсатилади.

92. “а) тиббиёт ташкилотига ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган миқдорда бюджетдан ажратиладиган маблағлар” қаторида тиббиёт ташкилоти учун бюджетдан ажратиладиган умумий маблағларнинг (харажатлар сметасида назарда тутилган жами маблағларнинг)
5 фоизигача бўлган қисмининг тиббиёт ташкилотининг мазкур жамғармасига ўтказилган суммалари кўрсатилади.

93. “б) фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан» қаторида тиббиёт ташкилотининг пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлари кўрсатилади.

94. “в) ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар» қаторида қонун ҳужжатларига мувофиқ кўрсатилган жамғармага ўтказилган тежаб қолинган маблағлар суммаси кўрсатилади.

95. “г) тиббиёт ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан” қаторида тиббиёт ташкилотлари вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва бошқа мулкларни ижарага беришдан тушган даромадларини кўрсатадилар.

96. “д) белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар” қаторида тиббиёт ташкилотига қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа келиб тушган тушумлар кўрсатилади.

97. “е) ҳомийликдан олинган” қаторида ҳомий ва донор ташкилотлардан тушган ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилади.

98. “2.2 Ўтган йил қолдиғи ҳисобидан тушган тушум” қаторида ўтган молия йилида келиб тушиши лозим бўлган маблағларнинг жорий молия йилида келиб тушган суммаси акс эттирилади.

99. “3. Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари – жами” қаторида “3.1 Касса харажатлари” ва “3.2 Қайтарилган қолдиқ” қаторларининг йиғиндиси кўрсатилади.

100. “3.1 Касса харажатлари” қаторида 4-устун “Касса харажатлари – жами”да акс эттирилган жами касса харажатларининг суммаси кўрсатилади.

101. “3.2 Қайтарилган қолдиқ” қаторида ўтган молия йилида нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларнинг жорий молия йилида қайтарилган суммаси акс эттирилади.

102. “4. Ҳисобот даври охирига пул маблағи қолдиғи” қаторида “1. Йил бошига пул маблағи қолдиғи” қаторида акс эттирилган сумма ва “2. Ҳисобот даврида тушган тушумлар – жами” қаторида акс эттирилган тушумлар йиғиндисидан
“3. Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари – жами” қатори бўйича акс эттирилган касса харажатларининг айирмаси кўрсатилади.

103. “Харажатлар ёйилмаси”да кўрсатилган Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилган касса ва ҳақиқий харажатлар мазкур ҳисобот шаклида келтирилган харажатлар иқтисодий таснифининг харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича акс эттирилади.

12-§. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот

104. Ушбу ҳисобот таълим муассасаларидаги ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш учун мўлжалланган.

105. Таълим муассасалари мазкур ҳисоботни тузишдан олдин қуйидагиларни тўғрилигини текшириб чиқадилар:

ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағларнинг шаклланиши ва сарфланишига оид барча дастлабки ҳужжатларнинг тўлиқлигини;

аналитик ҳисоб маълумотларининг тегишли синтетик ҳисоб маълумотларга мувофиқлигини;

тегишли ҳисоб регистрлари маълумотларининг тўлиқ ва тўғри ёзилганлигини.

106. “1. Йил бошига пул маблағи қолдиғи” қаторида тегишли ҳисобварақлардан кўчирмаларга мувофиқ ҳисобот йилининг 1 январь санасига мавжуд тўлов-контракт маблағлари қолдиғи акс эттирилади.

107. “2. Ҳисобот даврида тушган тушумлар – жами” қаторида “2.1 Ҳисобот даврида тушган даромад (тушум)лар” ва “2.2 Ўтган йил қолдиғи ҳисобидан тушган тушум” қаторларининг йиғиндиси кўрсатилади.

Бунда “2.1 Ҳисобот даврида тушган даромад (тушум)лар” қаторида “а”, “б”, ва “в” қаторлар бўйича ҳисобот даврига тушган даромадлар (тушумлар)нинг йиғиндиси кўрсатилади.

108. “2.2 Ўтган йил қолдиғи ҳисобидан тушган тушум” қаторида ўтган молия йилида келиб тушишиш лозим бўлган маблағларнинг жорий молия йилида келиб тушган суммаси акс эттирилади.

109. “3. Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари – жами” қаторида “3.1 Касса харажатлари” ва “3.2 Қайтарилган қолдиқ” қаторларининг йиғиндиси кўрсатилади.

110. “3.1 Касса харажатлари” қаторида 4-устун “Касса харажатлари – жами”да акс эттирилган жами касса харажатларининг суммаси кўрсатилади.

111. “3.2 Қайтарилган қолдиқ” қаторида ўтган молия йилида нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларнинг жорий молия йилида қайтарилган суммаси акс эттирилади.

112. “4. Ҳисобот даври охирига пул маблағи қолдиғи” қаторида “1. Йил бошига пул маблағи қолдиғи” қаторида акс эттирилган сумма ва “2. Ҳисобот даврида тушган тушумлар – жами” қаторида акс эттирилган тушумлар йиғиндисидан “3. Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари – жами” қатори бўйича акс эттирилган касса харажатларининг айирмаси кўрсатилади.

113. “Харажатлар ёйилмаси”да тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан амалга оширилган касса ва ҳақиқий харажатлар мазкур ҳисобот шаклида келтирилган харажатлар иқтисодий таснифининг харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича акс эттирилади.

13-§. Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот

114. Мазкур ҳисобот қуйидаги бюджетдан ташқари маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун мўлжалланган:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижтимоий нафақаларни тўлаш учун маблағлари;

ўтган йиллар дебиторлик қарзларининг тушган суммаси;

мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан тушадиган тушумлар;

мактабдан ташқари муассасаларда болалар таъминоти учун ота-оналардан тушадиган тушумлар (мусиқа ва санъат мактаблари);

ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича ҳисоб-китоблардан тушадиган тушумлар;

мактаб-интернатлар ва лицейларда болаларнинг таъминоти учун ота-оналардан тушадиган тушумлар;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари;

умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси тўловидан тушган бюджетдан ташқари маблағлар;

капитал қўйилма маблағлари бўйича депозитлар;

турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган беморлардан овқатланиш учун ундириладиган тўловлар;

тақсимланиши назарда тутилган тушумлар;

бошқа таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлайдиган тўловлар;

бошқа маблағлар бўйича депозитлар;

грантлар, инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари;

кредит ва ссудалар.

115. Ҳисоботни тузишдан олдин бюджет ташкилотлари қуйидагиларни текширадилар:

ҳисобот чораги мобайнидаги барча мазкур бюджетдан ташқари маблағларининг шаклланиш манбаларига ва сарфланишига доир бирламчи ҳужжатларнинг тўлиқлигини;

шахсий ғазна ҳисобварақлардан (ҳисоб рақамлардан) олинган кўчирмаларни ва бошқа тегишли ҳисоб регистрларини.

116. “Йил бошига маблағ қолдиғи” устуни бўйича бюджет ташкилотлари ҳисобот шаклида келтирилган барча бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобот йилининг 1 январь санасига бўлган мавжуд қолдиқ маблағларни акс эттирадилар.

117. “Ҳисобот даврида тушган даромадлар (тушумлар) жами” устунида “Ҳисобот даврида тушган даромадлар (тушумлар)” ва “Ўтган йил қолдиғи ҳисобидан тушган тушум” устунларининг йиғиндиси кўрсатилади.

118. “Ҳисобот даврида тушган даромадлар (тушумлар)” устунида ҳисобот шаклида келтирилган барча бюджетдан ташқари маблағларнинг турлари бўйича алоҳида ҳолда ҳисобот даврида бюджет ташкилотининг шахсий ғазна ҳисобварағига (ҳисоб рақамига) келиб тушган тушумлар акс эттирилади.

119. “Ўтган йил қолдиғи ҳисобидан тушган тушум” устунида ўтган молия йилида келиб тушиши лозим бўлган маблағларнинг жорий молия йилида келиб тушган суммаси акс эттирилади.

120. “Харажатлар ёйилмаси”да мазкур бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ҳисобот даврида амалга оширилган касса ва харажатларни харажатлар иқтисодий таснифининг харажатлар моддаси, кичик моддаси ва элементлари бўйича ҳар бир бюджетдан ташқари маблағларнинг турлари бўйича алоҳида ҳолда акс эттирадилар.

14-§. Жорий йилнинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисобот

121. Мазкур ҳисобот бюджет ташкилотининг жорий йилнинг якунлари бўйича молиявий фаолиятининг натижаси, яъни ҳар бир даромад (тушум)ларнинг турларини мазкур даромадлар (тушумлар) ҳисобидан амалга оширилган харажатлар билан солиштириш натижаси бўйича маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун тузилади.

122. Ҳисобот “Бош журнал китоби” (308-сон шакл) ва даромадлар (тушумлар) ва харажатлар ҳисоби юритиладиган бошқа ҳисоб регистрлари маълумотлари асосида тўлдирилади.

123. “1. Даромадлар (тушумлар)” бўлими бўйича:

“1.1. Бюджетдан молиялаштириш” қаторида “Бош журнал китоби” (308-сон шакл)даги 232 – “Бюджетдан молиялаштириш” субсчётининг маълумотлари акс эттирилади;

“1.2. Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар” қаторида “Бош журнал китоби” (308-сон шакл)даги 242 – “Таълим муассасаларида ҳисобланган ота-оналарнинг маблағлари” субсчётининг маълумотлари акс эттирилади;

“1.3. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган маблағлар бўйича даромадлар” қаторида “Бош журнал китоби” (308-сон шакл)даги 252 – “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар” субсчётининг маълумотлари акс эттирилади. Шунингдек, ушбу маълумотлар “а) тўлов-контракт маблағлари”, “б) депозитга қўйилган маблағлар бўйича даромадлар” ва “в) бошқа тушумлар” қаторлари бўйича алоҳида ҳолда акс эттирилади;

“1.4. Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси даромадлари” қаторида “Бош журнал китоби” (308-сон шакл)даги 262 - “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётининг маълумотлари акс эттирилади. Шунингдек, ушбу маълумотлар “а) фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан”, “б) бюджет ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан”,
“в) ҳомийликдан олинган» қаторлари бўйича алоҳида ҳолда акс эттирилади;

“1.5. Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси даромадлари” қаторида “Бош журнал китоби” (308-сон шакл)даги
262 - “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётининг маълумотлари акс эттирилади. Шунингдек, ушбу маълумотлар “а) фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан”, “б) тиббиёт ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан” ва “в) ҳомийликдан олинган” қаторлари бўйича алоҳида ҳолда акс эттирилади;

“1.6. Бошқа даромадлар” қаторида “Бош журнал китоби” (308-сон шакл)даги 272 – “Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар” ва 273 – “Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар” субсчётларининг маълумотлари акс эттирилади;

“1.7. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар” қаторида жорий йилда таълим муассасаларидаги тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳамда Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси) даромадлари бўйича ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар акс эттирилади.

124. “Даромадлар (тушумлар) жами” қаторида барча даромадлар (тушумлар)нинг йиғиндиси акс эттирилади.

125. “2. Харажатлар” бўлими бўйича:

“2.1. Бюджет маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар” қаторида “Бош журнал китоби” (308-сон шакл)даги 231 – “Бюджет маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар” субсчётининг маълумотлари акс эттирилади;

“2.2. Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” қаторида “Бош журнал китоби” (308-сон шакл)даги 241 – “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” субсчётининг маълумотлари акс эттирилади;

“2.3. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” қаторида “Бош журнал китоби” (308-сон шакл)даги 251 - “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” субсчётининг маълумотлари акс эттирилади;

“2.4. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” қаторида “Бош журнал китоби” (308-сон шакл)даги 261 - “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” субсчётининг маълумотлари акс эттирилади;

“2.5. Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” қаторида тиббиёт ташкилотлари томонидан “Бош журнал китоби” (308-сон шакл)даги 261 - “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” субсчётининг маълумотлари акс эттирилади;

“2.6. Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар” қаторида “Бош журнал китоби” (308-сон шакл)даги 271 – “Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар” субсчётининг маълумотлари акс эттирилади.

126. “Харажатлар жами” қаторида мазкур Қоидаларнинг 119-бандида кўрсатилган барча даромадлар (тушумлар) ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатларнинг йиғиндиси акс эттирилади.

127. “3. Молиявий натижа” бўлими бўйича:

“Жорий йилга молиявий натижа” қаторида бюджет ташкилотининг жорий йилга молиявий натижаси, яъни, жами даромад (тушум) (080-қатор)дан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар жами (150-қатор)нинг айирмаси акс эттирилади;

“а) бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижа” қаторида “1.1. Бюджетдан молиялаштириш” (010-қатор)дан “2.1. Бюджет маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар” (090-қатор)нинг айирмаси акс эттирилади;

“б) тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижа” қаторида “1.2. Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар” (020-қатор)дан “2.2. Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” (100-қатор)нинг айирмаси акс эттирилади;

“в) таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижа” қаторида “1.3. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган маблағлар бўйича даромадлар”
(030-қатор)дан “2.3. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар”
(110-қатор)нинг айирмаси акс эттирилади;

“г) бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича якуний молиявий натижа” қаторида “1.4. Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси даромадлари” (040-қатор)дан 2.4. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” (120-қатор)нинг айирмаси акс эттирилади;

“д) тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича жорий йилга молиявий натижа” қаторида “1.5. Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси даромадлари” (050-қатор)дан “2.5. Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” (130-қатор)нинг айирмаси акс эттирилади;

“е) бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижа” қаторида “1.6. Бошқа даромадлар” (060-қатор)дан “2.6. Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар” (140-қатор)нинг айирмаси акс эттирилади;

“ж) бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа тўловлар бўйича имтиёзлар” қаторида “1.7. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар” (070-қатор) маълумотлари акс эттирилади.

128. Ушбу ҳисобот шакли бюджет ташкилотлари томонидан ҳисобот йили учун топшириладиган Баланс (1-сон шакл) билан бирга тақдим қилинади.

15-§. Номолиявий активлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот

129. Номолиявий активлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот бюджет ташкилотининг ҳисобот йили мобайнидаги номолиявий активлари (асосий воситалари, номоддий активлари ва товар-моддий захиралари)нинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун тузилади.

130. Мазкур ҳисобот шаклини тузишдан олдин бюджет ташкилотлари:

ҳисобот йили бошига мавжуд асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий захиралар қолдиғининг тўғрилигини (асосланганлигини);

йил мобайнида бюджет ташкилотига кирим бўлган ва бюджет ташкилотидан чиқим бўлган барча номолиявий активларни давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисоби бўйича алоҳида ҳолда ҳисоб регистрларида Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) билан тасдиқланган 326-сон шаклдаги асосий воситалар бўйича айланма қайдномада, 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да, “Бош журнал китоби” да (308-сон шакл) ва бошқа тегишли регистрларда) тўғри акс эттирилганлигини;

кирим ва чиқим операцияларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини ва тўлиқлигини текшириб чиқадилар.

131. Ушбу ҳисоботда асосий воситалар ва номоддий активлар тўғрисидаги маълумотлар “Бош журнал китоби” (308-сон шакл) ва бошқа асосий воситалар ва номоддий активлар ҳисоби юритиладиган ҳисоб регистрлари маълумотлари асосида тўлдирилади. Ҳисоботда асосий воситалар ва номоддий активларнинг (давлат бюджети ёки бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан олинганлиги кўрсатилган ҳолда) йил бошига мавжуд қолдиғи, ҳисобот йили мобайнида кирим бўлган асосий воситалар ва номоддий активларнинг қиймати ва чиқим бўлган (ҳисобдан чиқарилган)ларининг қиймати, шунингдек ҳисобот даври охирига бюджет ташкилотлари балансида қолган асосий воситалар ва номолиявий активларнинг қиймати кўрсатилади.

132. Асосий воситаларни ҳар йилги қайта баҳолаш ҳисобига бошланғич (қайта тиклаш) қийматининг ўзгариши (ошиши ёки камайиши) ҳисобот шаклининг алоҳида “Қайта баҳолаш натижасида” қаторида акс эттирилади.

133. Товар-моддий захиралар бўйича ҳисобот даври бошига ва охирига қолдиғи, шунингдек бюджет ташкилоти эҳтиёжлари учун товар-моддий захираларнинг давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сарфланган суммаси алоҳида ҳолда кўрсатилади.

Шунингдек, ташкилотга ҳисобот йили мобайнида кирим бўлган товар-моддий захиралар, жумладан бепул олинганлари, сотиб олинганлари, ортиқча материалларнинг кирим қилинганлари ҳамда йил мобайнида чиқим қилинган материал захиралар, жумладан бепул берилганлари, сотилганлари, камомадлар ва бошқа сабаблар туфайли чиқим қилинганларининг қиймати кўрсатилади.

134. Ушбу ҳисобот шакли бюджет ташкилотлари томонидан ҳисобот йили учун топшириладиган Баланс (1-сон шакл) билан бирга тақдим қилинади.

16-§. Бюджет ташкилотларида чет эл валюта маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот

135. Мазкур ҳисобот бюджет ташкилотларининг ҳисобот даври мобайнидаги чет эл валюта маблағлари ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш учун мўлжалланган.

136. Бюджет ташкилотлари ушбу ҳисоботни тузишдан олдин:

ҳисоб рақамлардан (шахсий ғазна ҳисобварақлардан) олинган кўчирмаларни ва бошқа тегишли ҳисоб регистрлари маълумотларининг тўғрилигини;

чет эл валюталари шаклида тушган маблағларнинг шаклланиши ва сарфланишига оид барча дастлабки ҳужжатларнинг тўлиқлигини;

аналитик ҳисоб маълумотларининг тегишли синтетик ҳисоб маълумотларга мувофиқлигини текшириб чиқадилар.

137. “1. Йил бошига пул маблағи қолдиғи” қаторига тегишли ҳисоб рақамлардан (шахсий ғазна ҳисобварақлардан) кўчирмаларга мувофиқ хорижий валюталар бўйича ҳисобот йилининг биринчи январь санасига мавжуд пул маблағлари қолдиғи акс эттирилади.

138. “2. Ҳисобот даврида тушган даромад (тушум)лар – жами” қаторида “а”, “б”, “в”, “г”, “д”, “е”, “ж” ва “з” қаторлар бўйича ҳисобот даврига тушган даромадлар (тушумлар)нинг йиғиндиси кўрсатилади.

139. “а) чет эл валютасига маҳсулотлар сотиш (ишлар, хизматлар кўрсатиш)дан тушумлар” қаторида фаолият тури бўйича чет эл валютасида маҳсулотлар сотиш (ишлар, хизматлар кўрсатиш)дан тушган тушумлар кўрсатилади.

140. “б) бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан чет эл валютасини сотиб олиш” қаторида бюджетдан ажратилган маблағлари ҳисобидан сотиб олинган чет эл валютаси суммаси акс эттиралади;

141. “в) бюджетдан ташқари пул маблағлари ҳисобидан чет эл валютасини сотиб олиш” қаторида бюджетдан ташқари пул маблағлари ҳисобидан сотиб олинган чет эл валютаси суммаси акс эттиралади;

142. “г) чет эл валютасида олиниши белгиланган кредит ёки грантлар” қаторида чет эл валютасида олинган кредит ёки грант маблағлари суммаси кўрсатилади.

143. “д) юридик ва жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасида кўрсатилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам” қаторида юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига чет эл валютасида кўрсатилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам маблағлари акс эттирилади.

144. “е) бюджет ташкилотининг вақтинча ихтиёрида сақланадиган чет эл валютадаги маблағлари” қаторида бюджет ташкилотлари ихтиёрида вақтинча сақланадиган чет эл валюта маблағларининг суммаси кўрсатилади.

145. “ж) валюта курсининг ижобий фарқи ҳисобига ҳосил бўлган маблағлар” қаторига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган чет эл валютасининг сўмга нисбатан курсининг ижобий фарқ ҳисобига ҳосил бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.

146. “з) бошқа тушумлар” қаторида қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар суммаси кўрсатилади.

147. “3. Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари - жами” қаторида

4-устун “Касса харажатлари - жами”да акс эттирилган жами касса харажатлари суммаси кўрсатилади.

148. “4. Валюта курсининг салбий фарқи ҳисобига зарарлар” қаторида ҳисобот даврининг охирги кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган чет эл валютасининг сўмга нисбатан қийматининг салбий фарқи ҳисобига кўрилган зарар суммаси акс эттирилади.

149. “5. Ҳисобот даври охирига пул маблағи қолдиғи” қаторида “1. Йил бошига пул маблағи қолдиғи” қаторида акс эттирилган сумма ва “2. Ҳисобот даврида тушган даромад (тушум)лар – жами” қаторида акс эттирилган тушумлар йиғиндисидан “3. Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари - жами” ва “4. Валюта курсининг салбий фарқи ҳисобига зарарлар” қаторлари айирмаси кўрсатилади.

150. “Харажатлар ёйилмаси” устунида чет эл валютаси ҳисобидан амалга оширилган касса ва ҳақиқий харажатлар мазкур ҳисобот шаклида келтирилган харажатлар иқтисодий таснифининг харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича акс эттирилади.

17-§. Молиявий ҳисоботларни тасдиқлаш ва тақдим қилиш тартиби.

151. “UzASBO” дастурий мажмуасига (бундан буён матнда дастурий мажмуа деб юритилади) уланган бюджет ташкилотлари молиявий ҳисоботларни электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тегишли ғазначилик бўлинмалари ёки бюджет маблағларини тақсимловчига тақдим қиладилар.

152. Бюджет маблағларини тақсимловчилар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати жамланма молиявий ҳисоботларни дастурий мажмуа орқали ваколатли ходимлари томонидан электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим этадилар.

Жамланма молиявий ҳисоботлар бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан мазкур стандартнинг **-бандида белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва сақланади.

153. Қуйи ташкилотлар томонидан юқори турувчи ташкилотларга электрон ёки қоғоз шаклда тақдим қилинган молиявий ҳисоботлар қуйи турувчи ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари тамонидан имзоланади. Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати жамланма молиявий ҳисоботлар
у ташкил этилган ташкилот раҳбари ҳамда марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматининг бош ҳисобчиси томонидан имзоланади.

Бунда ушбу имзоланган молиявий ҳисоботлар ҳисобот берувчи ташкилотда белгиланган тартибда сақланади.

154. Молиявий ҳисоботларни электрон шаклда тақдим қилиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, бюджет ташкилотлари молиявий ҳисоботларни тегишли ғазначилик бўлинмаларига қоғоз шаклида имзоланган ҳолда бир нусхада тақдим этади.

Бюджет ташкилотларининг муҳрларисиз ҳамда мазкур стандартнинг **-бандида кўрсатилган ваколатли шахсларнинг имзоларисиз ушбу ҳисоботлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

155. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар (жамланма) молиявий ҳисоботларни мазкур стандартнинг 11-иловасига мувофиқ белгиланган муддатларда тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим этадилар.

156. Бюджет маблағларини тақсимловчилар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган ўз тасарруфидаги ташкилотларнинг молиявий ҳисоботлари асосида чораклик ва йиллик жамланма молиявий ҳисоботларни тузиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига тақдим этади.

157. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шахарлар) бюджетларида турувчи ташкилотлар молиявий ҳисоботларини тегишли вазирлик ва идораларга, ҳокимиятлар (бўлинма) бошқармаларига улар тамонидан ўрнатилган лекин ушбу стандартда белгиланган муддатлардан кечикмасдан тақдим қиладилар.

158. Молиялаштирилиши (харажатларининг тўланиши) йил давомида бир бюджетдан бошқасига ўтказилган ёки бир вазирлик (идора) тасарруфидан бошқасига ўтказилган ташкилотларда ўтказиш санасига молиявий ҳисобот (йиллик ҳисобот шакллари ҳажмида) тузилади ҳамда у илгариги ва ҳозирги юқори турувчи идораларга тақдим этилади. Келгусида ҳисобот фақат янги юқори турувчи вазирликка (идорага) тақдим этилади.

159. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар учун молиявий ҳисоботларни тақдим этиш санаси улар томонидан ҳақиқатда тақдим этилган сана ҳисобланади. Ҳисобот тақдим этиш учун белгиланган муддат ишланмайдиган кунга тўғри келган тақдирда, ундан кейин келадиган биринчи иш кунида тақдим этилади.

160. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан молиявий ҳисоботлар белгиланган муддатда топширилмаган тақдирда, тегишли ғазначилик бўлинмалари бюджет маблағлари олувчилар раҳбарларини ёзма равишда ёки дастурий мажмуа орқали электрон шаклда огоҳлантирган ҳолда Давлат бюджетидан харажатларни молиялаштиришни (тўлаш) чеклашлари, зарур ҳолларда тўхтатиб қўйишлари мумкин.

Бунда, молиявий ҳисоботларни электрон тарзда тақдим этувчи бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар ҳисоботларни топшириш муддатидан камида 5 кун олдин дастурий мажмуа орқали уларни тақдим этиш муддатлари яқинлашгани ҳамда молиявий ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этилмаган кундан бошлаб тўловларни амалга оширишга автоматик чекловлар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилади.

161. Алоҳида ҳолларда, тегишли ғазначилик бўлинмаларига молиявий ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этишга имкониятлар чекланганлиги ёки маълум бир асосланган сабаблар кўрсатилган ҳолда бюджет ташкилоти ва бюджет маблағларини олувчи ташкилот раҳбарининг ёзма равишдаги мурожаатига асосан ҳисоботларни топшириш муддати кўпи билан 5 иш кунига кечиктирилиши мумкин.

Бунда ҳисоботларни ўз вақтида топширишга ташкилотларни ҳисобчилари ёки раҳбарининг масъулиятсизлиги сабаб бўлган ҳолатлар асосли деб қабул қилинмайди.

162. Молиявий ҳисоботларда ўчириш ва устига ёзишлар бўлмаслиги керак. Ҳисоботларда хатолар тузатилган тақдирда тегишли қайдлар қилинади (электрон протоколлар юритилади), уларни ҳисоботларга имзо чеккан шахслар тасдиқлайдилар. Молиявий ҳисоботларга киритилган барча тузатишлар ҳақида уларни юқори турувчи ташкилот томонидан текшириш ва тасдиқлашда мазкур молиявий ҳисоботлар тақдим этилган барча жойларга (манзилгоҳларга) мажбурий тартибда хабар қилиниши шарт.

163. Бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар ва бюджет маблағларини тақсимловчилар ўз тасарруфидаги ташкилотларнинг молиявий ҳисоботларини қабул қиладилар, кўриб чиқадилар ҳамда тасдиқлайдилар, қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса.

164. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва тегишли ҳудудий молия органлари ўтган йилги молия якунларини чиқаришда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг ўз тасарруфидаги ташкилотларининг йиллик молиявий ҳисоботларини кўриб чиқишда иштирок этишлари мумкин.

165. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари молиявий ҳисоботларда номувофиқликлар ва ноаниқликлар мавжуд бўлганда, ўз эътироз ва таклифларини тегишли ташкилотларга улар қабул қилинган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмасдан хабар қилади.

18- §. Молиявий ҳисоботларга умумий талаблар

166. Молиявий ҳисоботларда ҳисобот даврига ташкилотнинг молиявий ҳолати, унинг фаолияти ва пул оқимлари тўғрисидаги керакли ва зарур бўлган маълумотлар фойдаланувчиларга иқтисодий қарорларни қабул қилишлари учун ишончли бўлиши лозим.

167. Ташкилотлар молиявий ҳисоботларининг мақсади қарорларни қабул қилиш ва бахолашда фойдали бўлган ахборотларни тақдим қилиш, ишониб топширилган ресурсларга бўлган жавобгарлигини намойиш этиш йўлида:

молиявий ресурсларнинг манбалари, тақсимланиши ва фойдаланилиши тўғрисида;

субъектнинг фаолиятини молиялаштириш ва уларни пул воситаларига бўлган талабларини қондириш усуллари тўғрисида;

субъект ўз фаолиятини молиялаштириш ва мажбуриятларни бажаришнинг самарадорлигини баҳолаш усуллари тўғрисида;

субъектнинг молиявий ҳолати ва ундаги ўзгаришлар тўғрисида;

фаолият юритишда ва самарадорлик харажатлари нуқтаи назаридан субъект фаолияти натижалари баҳоси учун фойдали ахборотларни кўрсатади.

168.Ушбу мақсадларга эришиш учун ташкилот молиявий ҳисоботида қуйидаги кўрсаткичлар тўғрисида маълумотлар мужассамлашади:

а)активлар

б)мажбуриятлар;

в)соф активлар;

г)даромадлар;

д)харажатлар;

е)соф активлар ўзгариши;

ж)пул маблағлари оқими.

Бундан ташқари, давлат сектори субекти фаолияти тўғрисида қўшимча ахборот учун молиявий ҳисоботларга тегишли тушунтиришлар ёки ҳисобот шаклида фойдаланувчиларга қўшимча, молиявий бўлмаган маълумотларни масалан, ташкилотнинг давлат томонидан юклатилган вазифаларни бажарилишига оид маълумотларни тақдим қилиши мумкин.

169.Ташкилотларнинг молиявий ҳисоботлари аниқ ёритилган ва молиявий ҳисобот билан бирга чоп этилган бошқа маълумотлардан ажралиб туриши лозим. Бу фойдаланувчилар бюджет ҳисоби стандартларига амал қилган ҳолда таёрланган маълумотларни ташкилот фаолиятига тегишли бўлган бошқа маълумотлардан, яъни фойдаланувчилар учун фойдали, лекин бюджет ҳисоби стандартлари билан тартибга солинмайдиган маълумотлардан фарқлай олишлари учун зарур.

170. Хар бир ҳисобот аниқ белгиланган бўлиб қуйидагиларни акс эттириши керак.

ҳисобот бераётган ташкилотнинг номи (олдинги ҳисобот даврига қиёсан номланишида содир бўлган хар қандай ўзгаришлар);

ҳисобот битта субектга таълуқлими ёки бир гурух ташкилотларга (жамланмаҳисоботлар);

ҳисобот санаси ёки ҳисобот даври (ҳисоботнинг ҳар битта шакли учун тадбиқ қилиниши мумкинлигидан келиб чиқиб);

ҳисоботнинг ўлчов бирлиги ва фойдаланилган яхлитлаш даражаси.

Интернет тармоғида молиявий ҳисоботни электрон тарзда чоп этишда, юқорида келтирилган маълумотлар фойдаланувчилар ҳисобот маълумотларини тўғри тушунишларини таъминлаш учун етарли бўлган кетма-кетликда акс этиши лозим.

171.Молиявий ҳисоботларни тузишда қуйидаги шартларга риоя қилиниши керак:

ҳисобот давридаги мавжуд барча операциялар ҳамда пул маблағлари, асосий воситалар, моддий қимматликларнинг инвентаризация қилиниши ва ҳисоб-китоблар натижаларининг тўлиқ акс эттирилиши;

аналитик ҳисоб маълумотларининг ҳисобот даврининг биринчи санасига синтетик ҳисоб юритиш ҳисобварақлари бўйича айланмалар ва қолдиқларга бир хил бўлиши, шунингдек молиявий ҳисоботлар маълумотларининг синтетик ва аналитик ҳисоб маълумотларига мослиги;

молиявий ҳисоботлардаги тегишли ёзувларни қайд этиш учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган бирламчи ҳужжатлардан фойдаланиш.

Ушбу асосий шартларга риоя қилинмаган ҳолда тузилган молиявий ҳисоботлар нотўғри тузилган деб ҳисобланади.

172. Ташкилотлар жамлама молиявий ҳисоботларни ўзлари кўриб чиққан тасарруфидаги қуйи ташкилотларнинг молиявий ҳисоботлари ҳамда ўзининг харажатлар сметаси бўйича молиявий ҳисоботлари асосида тузади.

173. Молиявий ҳисоботлар, қоида тариқасида, ўсиб борувчи тартибда минг сўм ҳисобида тузилади.

174. Агарда, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузмаган ҳолда молиявий ҳисоботлар кўрсаткичлари манфий қолдиқ билан чиқса (манфий қолдиққа эга бўлса), у ҳолда ҳисоботларда ушбу кўрсаткичлар “минус” белги билан акс эттирилади.

5-боб. Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари
бюджетларига даромадларнинг тушумлари тўғрисидаги

175. Туманлар ва шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимларига ҳисобот даври учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ҳамда тушуми тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

176. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, шу жумладан ихтисослаштирилган бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларига ҳисобот даври учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ҳамда тушуми тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.

177. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот даври учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ҳамда тушуми тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.

175. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари томонидан ҳисобот даври учун уларда мавжуд маълумотлар асосида Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши тўғрисидаги мазкур стандартнинг 12-иловага мувофиқ шаклдаги ҳисоботлар тайёрланиб, ҳар чоракда чораклик ҳисоботларни топширишнинг охирги муддатидан кейинги ойнинг ўнинчи иш кунига (йил якуни бўйича йиллик ҳисоботларни топширишнинг охирги муддатидан кейинги ойнинг ўнинчи иш кунига) қадар қоғоз шаклда.

176. Давлат солиқ бошқармалари ҳисобот даври учун уларда мавжуд маълумотлар асосида Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши тўғрисидаги мазкур стандартнинг 12-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисоботлар тайёрланиб, ҳар чоракда чораклик ҳисоботларни топширишнинг охирги муддатидан кейинги ойнинг ўнинчи иш кунига (йил якуни бўйича йиллик ҳисоботларни топширишнинг охирги муддатидан кейинги ойнинг ўнинчи иш кунига) қадар қоғоз шаклда тақдим этилади.

177. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан, давлат солиқ хизмати органларида мавжуд маълумотлар ва уларнинг ҳисоботлари асосида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалар бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши тўғрисидаги мазкур стандартнинг
12-иловасига
мувофиқ шаклдаги ҳисоботлар тайёрланиб, ҳар чоракда чораклик ҳисоботларни топширишнинг охирги муддатидан кейинги ойнинг ўнинчи иш кунига (йил якуни бўйича йиллик ҳисоботларни топширишнинг охирги муддатидан кейинги ойнинг ўнинчи иш кунига) қадар қоғоз шаклда тақдим этилади.

178. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва уларга тенглаштирилган таркибий тузилмалари томонидан ҳисобот даври учун уларда мавжуд маълумотлар асосида Давлат бюджетига бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши тўғрисидаги мазкур стандартнинг 13-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисобот тайёрланиб, ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг ўн бешинчи иш кунига қадар Қорақалпоғистон Республикасининг Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларига тақдим этилади.

178. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан давлат божхона органларида мавжуд маълумотлар ва уларнинг ҳисоботлари асосида Давлат бюджетига бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши тўғрисидаги мазкур стандартнинг 13-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисобот тайёрланиб, ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг ўн еттинчи иш кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.

180. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тушуми тўғрисидаги ҳисоботларни тўғри тузилишини таъминлаш мақсадида, ҳисоботлардаги хатоликларни бартараф қилиш ва ҳисоботларга зарур ўзгартиришлар киритиш тўғрисида тегишли ҳудудий молия, солиқ, божхона, Ғазначилик органларига ёзма шаклдаги кўрсатмалар бериши мумкин.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисоботлардаги хатоликларни бартараф қилиш ва уларга зарур ўзгартиришлар киритиш тўғрисида берилган кўрсатмалар юзасидан тегишлилиги бўйича Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасини хабардор этиши зарур.

6-боб. Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот

181. Давлат бюджетининг ижроси бюджет ҳисоби Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида (бундан буён матнда ДМБАТ деб юритилади) ташкил этилади.

182. Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ижроси тўғрисида ҳисобот;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисида жамланма ҳисоботларни ўз ичига олади.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисида жамланма ҳисоботлар:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот Қорақалпоғистон Республикасининг туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни;

Вилоятлар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот вилоятлардаги туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни;

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботТошкент шаҳридаги туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ўз ичига олади.

183. Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисобот шаклларини қуйидагиларни ўз ичига олади:

мазкур стандартнинг 14-илова мувофиқ шаклдаги Давлат бюджети ижросининг баланси;

мазкур стандартнинг 15-илова мувофиқ шаклдаги Давлат бюджети даромадларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот;

мазкур стандартнинг 16-илова мувофиқ шаклдаги Давлат бюджети харажатларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот;

мазкур стандартнинг 3-илова мувофиқ шаклдаги бюджет ташкилотларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотнома;

Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот.

184. Давлат бюджети ижросининг балансида ҳисобот давридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағлар қолдиқлари тўғрисида маълумотларни, шунингдек ягона ғазна ҳисоб варағидан орқали ўтадиган операцилардан иборат бўлади.

185. Давлат бюджети даромадларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифига мувофиқ ҳисобот даврида ягона ғазна ҳисоб варағига келиб тушган Давлат бюджети даромадлари акс эттирилади.

186. Давлат бюджети харажатларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифига мувофиқ бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг ҳисобот давридаги ягона ҳисоб варақдаги касса харажатлари ва хақиқий харажатлари акс эттирилади.

187. Бюджет ташкилотларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотномада Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифига мувофиқ бюджет ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари бўйича ҳисобот даври сўнгидаги дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

188. Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифига мувофиқ йил бошига ва ҳисобот даври сўнгида тармоқ, штатлар ва контингентнинг режанинг бажарилиш кўрсатгачилари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

19- §. Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни

189. Туман ва шаҳар Ғазначилик бўлинмалари туманлар ва шаҳарлар бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни:

бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағлар олувчиларнинг тақдим қилинган молиявий ҳисоботлари;

Ягона ғазна ҳисобвараққа келиб тушган Давлат бюджети даромадлари;

Туманлар ва шаҳарларнинг маҳаллий бюджет касса ижроси маълумотлари асосида тузади.

190. Туман ва шаҳар Ғазначилик бўлинмалари ҳисобот даври учун туманлар ва шаҳарларнинг бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни:

юқори турувчи Ғазначилик органларига – улар белгилаган муддатларда;

тегишли ҳокимликларга – туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот юқори турувчи Ғазначилик органларига тақдим этилганидан сўнг уч иш куни ичида тақдим этади.

191. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ғазначилик бошқармалари тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикасининг бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот:

бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағлар олувчиларнинг тақдим қилинган молиявий ҳисоботлари;

давлат солиқ хизмати органлари ва божхона органларининг Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига даромадларнинг тушумлари тўғрисидаги ҳисоботлари;

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг касса ижроси маълумотлари асосида тузади.

192. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ғазначилик бошқармалари ҳисобот даври учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига – у белгилаган муддатларда;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва тегишли ҳокимликларга – Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилганидан сўнг уч иш куни ичида тақдим этади.

193. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни:

бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағлар олувчиларнинг тақдим қилинган молиявий ҳисоботлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ғазначилик бошқармалари тақдим қилган Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва божхона ва Давлат божхона қўмитаси томонидан тақдим қилинган Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига даромадларнинг тушумлари тўғрисидаги ҳисоботлари;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим қилинган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари;

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг касса ижроси маълумотлари асосида тузади.

194. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги чораклик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда;

Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелигача тақдим этади.

20- §. Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш тартиби

195. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг
ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ташқи аудит ўтказиш
ва баҳолаш учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 апрелигача юборади.

196. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботга доир хулосани ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборади.

197. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг
ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этади.

198. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли ҳисобот даври учун тақдим этилган Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сиёсий партиялар фракциялари, депутатлар гуруҳлари ва қўмиталарида муҳокама қилиш асосида кўриб чиқади.

199. Тегишли ҳисобот даври учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сиёсий партиялар фракциялари, депутатлар гуруҳлари ва қўмиталарида кўриб чиқилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори билан тасдиқланади.

200. Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқлангандан сўнг ҳисобот йили учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

7-боб. Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг

201. Давлат мақсадли жамғармаларига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси;

Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси.

202. Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар мазкур стандартнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ойлик ҳисоботларни тузади ҳамда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар.

203. Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур стандартнинг 19-иловасига
мувофиқ шаклда:

давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда;

давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги
йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелигача тақдим этади.

204. Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботга тушунтириш хати илова қилинади. Тушунтириш хатида давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижросининг асосий кўрсаткичлари, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижросининг боришига таъсир этган асосий омиллар, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг прогноз кўрсаткичларининг бажарилмаганлиги сабаблари келтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш
ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботга қўшимча равишда тушунтириш хатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан кўзда тутилган мақсадларга йўналтирилган маблағлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига йўналтирилган маблағлар бўйича маълумотларни қарорлар номлари, рақами, санаси, шунингдек ҳудудлар кесимида маълумотларни тақдим этади.

205. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ташқи аудит ўтказиш ва баҳолаш учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 апрелигача юборади.

206. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботга доир хулосани ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборади.

207. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этади.

9-боб. Назорат ва жавобгарлик

208. Ушбу стандарт таълабларини бажарилишининг назорати қонунга мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва униниг худудий молиявий органлари томонидан амалга оширилади.

209. Ташкилот раҳбарлари ва бош ҳисобчилари молиявий ҳисоботларнинг тўлиқлиги, тўғрилиги ва ўз вақтида тақдим қилинишига жавобгардирлар.

10-боб. Кучга кириш санаси

210. Ушбу стандарт расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) “Бюджет ҳисоботи” Давлат бюджети, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджет тизими бюджетлари ижросининг ҳисоботини тузиш ва тақдим қилиш тартибини белгилашдан иборат.15 кунУзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

So`rovnoma natijalari