Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (4-сонли БҲС) “Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби”
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiStandart
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-05-21 11:50:50
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-06-05 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (4-сонли БҲС) “Чет эл валютасида ифодаланган активлар

Мазкур бюджет ҳисобининг стандарти (бундан буён матнда БҲС деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат сектори бухгалтерия ҳисобининг меъёрий тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.

Ташкилот чет эл валютасида операцияларни амалга оширишда валютани тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида бошқариши лозим.

1-§ Мақсади ва қўлланилиш соҳаси

1. Мазкур БҲСнинг мақсади чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳамда уларни молиявий ҳисоботда очиб бериш тартибини белгилаш ҳисобланади.

2. Мазкур БҲСнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида чет эл валютасида операцияларни амалга оширадиган бюджет ташкилотларига татбиқ этилади.

3. Ўзбекистон Республикасида барча бюджет ташкилотлари миллий валюта - сўмда бухгалтерия ҳисобини юритишлари ва молиявий ҳисоботни тақдим этишлари керак, агар қонун ҳужжатларида бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса.

2-§. Умумий тушунчалар

4. Мазкур БҲСда ишлатиладиган асосий тушунчалар:

айирбошлаш курси - икки хил валюта алмашувида фойдаланиладиган коэффициент;

чет эл валютаси - операцияни амалга оширадиган ва ҳисобот юритишдан фарқ қилувчи валюта;

хорижий валютада операцияни амалга ошириш санаси - қонун ҳужжатларига ёки шартномага мувофиқ бюджет ташкилотида чет эл валютасидаги операциянинг натижаси ҳисобланадиган активлар ва мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш ҳуқуқи юзага келган кун;

курс фарқи - чет эл валютасида амалга оширилган операцияларда вужудга келувчи, миллий валютага нисбатан чет эл валютасининг ўзгариши (мусбат, манфий) билан боғлиқ бўлган фарқ;

функционал валюта – миллий валюта- сўм.

5. Чет эл валютасида амалга ошириладиган транзакциялар чет эл валютасида бўлиб, бюджет ташкилотлари:

а) мол-мулкни (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий захиралар ва бошқа активларни) чет эл валютасида харид қилади ёки сотади;

б) тўланадиган ёки олинадиган суммалари чет эл валютасида белгиланадиган кредит ёки қарз оладиган ёхуд тақдим этади;

в) зиммасига чет эл валютасида мажбурият оладиган ёки уни сундирадиган ҳолларда чет эл валютасида содир этилади;

г) фаолият йўналиши бўйича маҳсулотларнинг экспорт ва импортини амалга оширади;

д) чет эл валютасида харажатларни қоплайди.

3-§. Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш

6. Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг қиймати, бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мақсадида сўмда қайта ҳисобланиши керак.

7. Бухгалтерия ҳисоби мақсади учун кўрсатилган сўмдаги қайта ҳисоблаш чет эл валютасида операция содир этилган санада Марказий банк курси бўйича амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун чет эл валютасида айрим операцияларни содир этиш саналари мазкур БҲCнинг биринчи иловасида келтирилган.

8. Маҳсулот (ишлар, хизматлар)га нархлар (тарифлар)ни чет эл валютасига эквивалентликда белгилайдиган, ўзаро ҳисоб-китобларни эса миллий валюта - сўмда амалга оширадиган бюджет ташкилотлари хизмат кўрсатиш санасидан бошлаб тўлов келиб тушган санага қадар давр ичида Марказий банк курсининг ўзгариши муносабати билан юзага келадиган курс фарқини молиявий фаолиятдан олинган даромад (харажат) сифатида бюджет ташкилотининг молиявий натижаларига олиб борадилар.

4-§. Курс фарқи ҳисоби

4.1. Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерлик ҳисоби

9. Бухгалтерия ҳисобида амалга ошириладиган чет эл валютасидаги операциялар содир этилган санада функционал валютада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курсида акс этади. Шунингдек, кассадаги валюта маблағлари билан, банкдаги депозит ҳисобрақамлари, аккредитивлар ва кредит қарздорлик, импорт қилинадиган маҳсулот- моддий заҳираларнинг капитал қўйилмалари ва бошқа божхона юк декларациясининг рўйхатдан ўтган санадаги шартномада келишилган активлар, чет эл валютасидаги божхона тўловлари, шунингдек чет эл валютаси ифода этган пул ҳужжатлари.

10. Бюджет ташкилотлари баланснинг валюта моддаларини ҳисобот ойининг охирги кунига ва Марказий банк курси бўйича операцияларни содир этиш санасига қайта баҳолашни амалга оширадилар.

11. Бухгалтерия ҳисобида чет эл валютасидаги маҳсулотларни (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича операциялар 115 “Валюта ҳисобварағи” субсчетидан фойдаланиб амалга оширилади.

4.2 Курс фарқи

12. Бюджет ташкилотлари ҳар ойда баланснинг валюта моддаларини ҳисобот ойининг охирги кунига ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банк курси бўйича хўжалик ва молиявий операцияларини содир этиш санасига қайта баҳолашни амалга оширадилар.

13. Мазкур БҲСда қайта баҳолаш ва курс фарқини белгилаш мақсадида баланснинг валюта моддаларига қуйидагилар киритилади:

а) кассадаги, банкнинг депозит ва ссуда счётларидаги валюта маблағлари, шу жумладан аккредитивлар ва бошқа чет эл валютасидаги маблағлар;

б) чет эл валютасидаги пул ҳужжатлари;

в) чет эл валютасида ифодаланган қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестициялар;

г) чет эл валютасида ифодаланган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, кредит, заёмлар ва лизинг мажбуриятлари;

д) товар ва хизматларнинг экспорти бўйича мажбуриятлар;

е) хужжатлаштирилган харажатлар бўйича мажбуриятлар;

ё) аренда (лизинг) тўловлари бўйича мажбуриятлар;

ж) грант лойиҳалари маблағлари;

з) қабул қилиш (консигнант) бўйича мажбуриятлар.

14. Операциялар суммалари, чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар суммаларига қайта ҳисобланганда чет эл валютаси курсининг ўзгариши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган суммага нисбатан боғлиқ бўлган ҳолда мусбат ёки манфий курс фарқи юзага келади.

15. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида курс фарқи акс эттирилади, булар:

Чет эл валютасида ифода этган дебитор ёки кредиторлик қарзларини муддатида тўлиқ ёки қисман қайтариш операциялари, агар курс мажбуриятларни бажариш вақтидаги курсдан, бухгалтерия ҳисобини ҳисобот даврида ушбу дебиторлик ёки кредиторлик мажбуриятларини қабул қилиш вақтидан ёки дебиторлик ёки кредиторлик мажбурияти охирги марта қайта ҳисобланган бўлиб, ҳисобот давридаги курсдан фарқ қилса;

Активлар ва мажбуриятларнинг нархининг қайта ҳисоби бўйича операциялар, жумладан:

а) ташкилот кассасида пуллик белгилар (банкноталар), банк ҳисобрақамларидаги маблағлар (банк депозитлари), пуллик ва тўловли ҳужжатларнинг нархлари;

б) қимматбаҳо қоғозларни қайта ҳисоблаш (бундан истисно тарзда акциялар), чет эл валютасида акс эттирилган ҳисобдаги маблағлар, шу жумладан юридик ва жисмоний шахслар билан қарз мажбуриятлари (бундан истисно тарзда қабул қилинган ва берилган аванслар ва ихтиёрий тўлов, депозитлар).

а) ва б) бандларда кўрсатилган қайта ҳисоблаш операциялари чет эл валютасида операцияларни тугатиш вақтида, шунингдек ҳисобот даврида сўмда кўрсатилиши керак.

16. Курс фарқи бухгалтерия ҳисоби ва бухгалтерлик ҳисоботида ҳисобот даврида тўловлар бўйича мажбуриятларни ижро этиш учун тузилган бухгалтерлик ҳисоботи вақти акс эттирилади.

17. Чет эл валютаси курсининг кўтарилиши натижасида вужудга келган курс фарқи амалга оширилган операциялар мазмунига боғлиқ равишда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.

18. Чет эл валютаси курсининг пасайиши натижасида вужудга келган курс фарқи амалга оширилган операциялар мазмунига боғлиқ равишда бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.

19. Курс фарқини қайта ҳисоблаш бўйича бюджет ташкилотлари солиқ ва божхона кодекслари, бошқа амалдаги чет эл валютасидаги операцияларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ушбу БҲСга кўра амалга оширилиши керак.қ

20. Мусбат курс фарқи қуйидагича акс этади:

республика ва маҳаллий бошқа даромадлар (бюджетнинг бюджет ташкилотлари ёки бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларининг молиялаштириш даражаси мос равишда, агар курс фарқи суммаси ўтган молия йилида хосил бўлган ва кейинги молия йилида рўйхатга олинган бўлса);

касса харажатлари тикланади, агар курс фарқлари хосил бўлган ва ўтган молия йилида рўйхатга олинган бўлса.

21. Валюта бўйича манфий курс фарқи, агар операцияларни амалга оширилаётган вақтда шундай жой кўзда тутилган бўлса, молиявий активларнинг харажатлар қисми салбий молиявий натижа каби ифодаланади

4.3. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритиш учун ишлатиладиган активлар ва мажбуриятлар ҳисоби

22. Чет эл валютасида амалга ошириладиган операциялар вақти бу, бюджет ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ёки ушбу операцияларнинг натижаси ҳисобланган бюджет ҳисоби учун қабул қилинган актив ва мажбуриятлар шартномаси билан мос равишда ҳуқуқ пайдо бўладиган кун ҳисобланади

23. Чет эл валютасида ифодаланган молиявий ҳисоботни тузиш учун, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритиш учун ишлатиладиган активлар ва мажбуриятларнинг қиймати сўмларда қайта ҳисобланиши керак.

Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар қийматини сўмларда қайта ҳисоблаш ушбу чет эл валютаси учун Марказий банк курсининг сўмга нисбатан курси бўйича амалга оширилади.

24. Чет эл валютасида ифодаланган, мазкур БҲСнинг 13-бандида саналган ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритиш учун ишлатиладиган активлар ва мажбуриятларнинг қийматини сўмларда қайта ҳисоблаш ҳисобот ойининг охирги кунига ва хўжалик операцияларини содир этиш санасига Марказий банкнинг курси бўйича амалга оширилади.

25. Ўзбекистон Республикасининг ташқарида фаолият юритиш учун ишлатиладиган асосий воситалари, номоддий активлари, ўрнатиладиган ускуналари, капитал қўйилмалари, товар-моддий захираларининг чет эл валютасида ифодаланган қийматини сўмларда қайта ҳисоблаш ушбу активларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасида Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.

26. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритувчи хўжалик юритувчи субъект асосий воситалари, номоддий активлари, ўрнатиладиган ускуналари, капитал қўйилмалари, товар-моддий захираларининг қийматини қайта ҳисоблаш кўрсатилган қайта баҳолаш санасида Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.

27. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритишдан молиявий натижаларни шакллантирадиган, чет эл валютасида ифодаланган даромадлар ва харажатларни сўмларда қайта ҳисоблаш Марказий банк курслари ва ҳисобот даврида улар амал қилиш кунлари миқдорларининг ҳосилалари суммасини ҳисобот давридаги кунлар миқдорига бўлиш натижасида ҳисоблаб чиқарилган курслар ўрта миқдоридан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

28. Бюджет ташкилотларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритиш учун фойдаланиладиган чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар қийматини қайта ҳисоблаш натижасида вужудга келадиган курс фарқи қуйидаги методлардан бирини қўллаш орқали бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади:

а) ҳар кунги бухгалтерия операцияларини амалга оширилиши бўйича;

б) ой давомида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жорий курси бўйича амалга ошириладиган операцияларининг барча ҳисобот даврининг охирги давридаги курс фарқини аниқлаб акс эттирилиши.

5-§. Молиявий ҳисобот

29. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ва ичкарида жойлашган мустақил балансга ажратилган таркибий бўлинмаларнинг молиявий ҳисоботлардаги қайта ҳисоблашларни юқори бюджет ташкилотининг консолидациланган (жамланма) молиявий ҳисоботларига киритишда қуйидаги таомилларни бажарилиши керак:

а) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ва ичкарида жойлашган мустақил балансга ажратилган таркибий бўлинмаларнинг активлари ва мажбуриятлари ҳисобот даврининг охирги кунидаги Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланиши керак;

б) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ва ичкарида жойлашган мустақил балансга ажратилган таркибий бўлинмаларнинг даромадлар ва харажатлар моддалари, шунингдек ижобий курс фарқидан олинган даромадлари ҳисобот даврида Марказий банк курслари миқдорлари ва уларнинг амал қилиш кунлари ҳосилалари суммасини ҳисобот давридаги кунлар миқдорига бўлиш натижасида ҳисоблаб чиқарилган курсларнинг ўртача миқдоридан фойдаланган ҳолда қайта ҳисобланиши керак.

30. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолиятнинг таснифи ўзгарган ҳолларда, ўзгарган таснифга нисбатан қўлланадиган қайта ҳисоблаш таомиллари ана шу ўзгариш санасидан бошлаб фойдаланилиши керак.

6-§. Ахборотни очиб бериш

31. Молиявий ҳисобот ва унга доир тушунтиришларда қуйидагилар очиб берилиши керак:

а) бюджет ташкилотининг молиявий натижаларига олиб борилган курс фарқлари миқдори;

б) ҳисобот санасидан кейин содир бўлган валюта курсларидаги ўзгартиришларнинг оқибати, агар улар жуда муҳим бўлиб, уларни очиб бермаслик молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар томонидан тўғри баҳолашга ва қарорлар қабул қилишга салбий таъсир кўрсатса;

в) молиявий ҳисобот тузишда ҳисобот санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси.

7-§. Кучга кириш санаси

32. Ушбу Стандарт расмий нашр этилган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (4-сонли БҲС) “Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби”га ИЛОВА

Чет эл валютасида алоҳида операцияларни амалга ошириш саналарининг

РЎЙХАТИ

Чет эл валютасидаги операциялар

Чет эл валютасидаги операция амалга оширилган сана бўлиб ҳисобланади

Валюта счётлари бўйича банк операциялари

Пул маблағларини валюта счётига қайд этиш ёки уларни валюта счётининг ҳисобдан чиқариш санаси

Чет эл валютасидаги касса операциялари

Чет эл валютасини кассага кирим қилиш ёки уни кассадан бериш санаси

Чет эл валютасидаги даромадлар

Чет эл валютасидаги даромадларни тан олиш санаси

Чет эл валютасидаги харажатлар

Чет эл валютасидаги харажатларни тан олиш санаси

Товар-моддий захиралар, бошқа мол-мулк ва хизматлар импорти

Божхона юк декларациясини тўлдириш санаси

Товар-моддий захиралар, бошқа мол-мулк ва хизматлар экспорти

Шартнома шартларини бажариш ҳақида бошланғич ҳужжатларни тўлдириш санаси

Ҳисобдор суммалар бўйича чет эл валютасидаги ходимларга қарзларни акс эттириш

Аванс ҳисобини тасдиқлаш санаси

Чет эл валютасидаги қарзларни сўндириш

Чет эл валютасидаги қарзларни сўндириш санаси

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (4-сонли БҲС) “Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби” Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳамда уларни молиявий ҳисоботда очиб бериш тартибини белгилаш ҳисобланади15 кунУзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

So`rovnoma natijalari